Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
Термулсам.
Нигоҳим синар руҳимда.
Кўзимдан юлдузлар тўкилур дув-дув.
Бир дунё изласам фано даштида,
Синиб кетаверар қобурғаларим.
Кичрайиб қолади қарочуғларим,
Кифтимда тутаман бир сиқим чўқни.
Алвидо,
Алфидо,
Алжудо юрак.
Тилимни ютаман кўнглим ховучлаб.
Ичаман
Ичимда юлдуз қасамин,
Қулар кўзёшларим киприкларимдан.
Азизим!
Бу дунё ўйинлари кўп.
Юрагим ўлдирар шу қуморхона.
Ортимда тошларнинг энг оғир зарби,
Ҳатто, бошларимга қулайди осмон.
Ғийбатлар милён бор оғритар кўнглим,
Бир кунда сочларим кетур оқариб.
Шу фурсат эсимдан қолсайдим оғиб.
Тутиб қолса эди телбаликларим.
Кўзим юммасмидим кўргуликларга,
Кетган бўлармидим
Қўлларим силтаб...***@Umida_AZAM
**🕊Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий**@Umida_AZAM
Ёмғирга кўксингни тутгин,
Аяма,
Чилёсин ўқисин дарахтлар.
Узилиб кетмасин вужудингда тор,
Тўкилгин
Қўшилиб абрунайсонга.
Кўнглинг ёз,
Жар солгин,
Қуласин осмон.
Узилсин қалбингда тегирмон тоши.
Чарх!
Айлан фалакнинг гардиши ила,
Бағрим ёриб чиқсин изтиробларим.
Ҳайқир!
Залворлари тутсин оламни,
Йўлбарсдек ўкиргин қуласин тоғлар.
Қуй, эй маъшуқ!
Тутгил шаробни.
Бостирай руҳимнинг исёнларини.
Чал, машшоқ!
Муғанний!
Чалгин куйингни.
Бўрон бўл,
Тўфон бўл,
Ҳайқир денгиздек.
Яшасанг, одамдек,
Мажнундек яша,
Сўниб кетмасидан қалбингдаги ишқ.
Оловга юрагинг тутгин,
Аяма!
Олов бўл,
Оловлан!
Оловдек яша!***@Umida_AZAM
Жисмимга жон кирур,
Юракка титроқ,
Ҳаёллар кўнглимни қилса фаромуш.
Тўкилиб кетгандай оқ қоғозларга,
Кўнглимни тўкаман абрунайсондек.
Илтижо қиламан Парвардигорга,
Гўзал оятларни келтир тилимга.
Ал-Важид!
Ал-Самиъ!
Ал-Мутакаббир!
Фақат, сенда топгум ўзимни-ўзим.
Илло, вужудимга жойлаб дунёни,
Покладинг қалбимни осмонлар қадар.
Бир қулинг...
Ўшаман гуноҳкор банда.
Аслида туфроқман.
Аслида яғмур.
Кимгадир кўнглимни тўксам илғамас.
Кимгадир юрагим берсам асрамас.
Ал-Авуфф!
Ат-Таввоб!
Ал-Муқтадир!
Тингладинг ҳаттоки титроғимгача...
Сезмас ҳеч бир одам аразларимни,
Кўнглимни тушунмас ўзингдан ўзга.
Ал-Валийй!
Ал-Мажид!
Ал-Мутаъллий!
Фақат, гўзал қилгин кетмоқлигимни.
Илло, гўзал қилгин умрим охирин...***@Umida_AZAM
Она!
Сўзлар битдим киприкларимда.
Она!
Сенга сира бўлолмай далда.
Ўксиган кўнглимга бўлдинг-ку, ямоқ,
Энди бахтлисан деб юрагим алда.
Денгиз!
Ҳайқириғим ютар кўнглимни.
Денгиз!
Ховучимга сиғмаган рўё.
Ҳасратим,
Умидим,
Ёмонларим бор,
Она!
Менинг андуҳим дарё-дарё.
Осмон!
Сендек кулолмасам, йиғласам.
Осмон!
Қароғимда ухлайди уйқу.
Оғриғим,
Армоним тўлишган ойдек,
Дунё!
Ёнуқ юрагимга тўлган оғу.
Туфроқ!
Кўзёшимга кетдинг ғарқ бўлиб,
Ҳатто,
Оёғимга тиз чўкди тоғлар.
Йиғладим,
Куйладим,
Аврадим ўзим,
Жонимни суғуриб олдилар зоғлар.
Она!
Эл бўлмадим,
Бўлолмадим эп,
Бўзчи белбоғидек ўтди-ку, умрим.
Не келса тақдирга, қисматга ёйиб,
Ичимда жонқушдек яшадинг қумрим.
Она!
Шеърлар ёздим киприкларимда...***@Umida_AZAM
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago