Musannif Adham

Description
Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.

Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her

2 days, 6 hours ago
Assalomu alaykum hurmatli kuzatuvchilar! Ilmiy tadqiqot …

Assalomu alaykum hurmatli kuzatuvchilar! Ilmiy tadqiqot mavzuimiz uchun so'rovnoma o'tkazish zarur. 5 daqiqa vaqtingizni ayamay, ushbu anonim so'rovnomani to'ldirsangiz, nihoyatda katta ish bo'lardi. Oldindan tashakkur!

https://forms.gle/NvjK3swRpKoDzJiXA

3 days, 20 hours ago

Бугун қизиқ бир воқеа бўлди, уйга домком келиб сизнинг маълумотларингизни РУВД сўраётган экан деди. Кейин мен - "шу ерда 11 йилдан бери яшайман, наҳот сизларда ва профилактика инспекторида менинг маълумотим бўлмаса" деб сўрадим. Тумсовланиб қолган домком маҳалла раисига телефон қилиб, сиз айтган жойга келдим деди.

Маҳалла раисидан эса умуман бошқа гап чиқди, эмишки маҳалла раислигига номзодларнинг рўйхатини тузаётган экан. Жуда қизиқ.

Энди, туман газ таъминоти, электр таъминоти, ветеринария хизмати ... вакиллари ҳар хил муаммолар билан келиб безовта қилишини кутишим керакми?

Айтиб қўйишим керак, ШТАЗИ услубида иш юритиш яхшилик билан тугамаган.

@Hamid_Sodiq

4 days, 2 hours ago

Yodingizda bo‘lsa, dekabrda Respublika oliy ta’lim kengashi xususiy universitetlarga “4 foizlik soliq” solayotgani haqida xabarlar chiqqandi. Ancha shov-shuv bo‘lib, masalaga hatto og‘irkarvon parlamentimiz ham aralashgandi. Shu bilan hamma es-hushini yig‘ib olib, hayot yana o‘z maromida davom etayotgandek edi.

Yuliy Yusupovning bugun yozishicha, Respublika oliy ta’lim kengashi kuni kecha xususiy universitetlarning rahbarlarini yana yig‘ib, tashqariga chiqib yana shovqin ko‘tarasanlarmi, deputatlarni yordamga chaqirasanlarmi, farqi ham, foydasi ham yo‘q — biz aytgan “soliq”ni baribir to’laysanlar, to‘lamasanglar, jazolanasanlar, deb to‘g‘ri tushuntiribdi.

4-5 yil avval kimdir (barmog‘imiz bilan ko‘rsatishimiz shartmi) “Yangi O‘zbekiston qip-qizil surbetlar makoni bo‘ladi” desa, bu gapga ishonmaslik qiyin bo‘lsa-da, “ja unchalikka borishmas”, degan bir umid bor edi. Hozir atrofga qarab, o‘sha gap bugungi kun haqiqatiga aylanganini ko‘rasan:

UzIMEI balosi 30 foizlik boj o‘ylab topyapti; elektromobil import qilmoqchi bo‘lsang, UzTest degan ajdarhoda navbating kelishini kutishing kerak (keyin yana qo‘shimcha pul ham to‘laysan — xizmat tekin emas-ku); otning kallasidek qimmat avtoraqam olmaydigan hozircha faqat eshak-arava qoldi, lekin unga ham tez orada navbat kelsa kerak; kunda-kunora: “Haydovchilikka o‘qish narxi bir necha barobar osharmish!” degan vahima xabar chiqib turadi, haydovchilikka imtihon topshirish narxi esa tez orada universitetlarning bir yillik kontrakt puliga yetib olsa kerak.

Endi, mana, Konstitutsiya, prezident, parlamentni aylanib o‘tib, xususiy universitetlarga “soliq” ham solinyapti. Yangi xususiy universitetlarni ochish necha yildan beri “taqiqlab qo‘yilgani” haqida-ku gapirmasa ham bo‘ladi. Mana shuncha g‘alatiliklar fonida O‘zbekistonning 2018–2019-yillari hatto Amerikasida ham bo‘lmagan erkinlik zamonidek ko‘rinyapti hozir. Tavba-tavba, shunchalik erkinlik zamoni ediki, O‘zMTRKda (xususiy demayapman) har kuni biror diniy-ma’rifiy ko‘rsatuv ko‘rarding, tashqarida Qur’on chempionatlari bo‘lardi.

Ha, hozir men har xil narsalarni aralashtirib tashlayapman. Lekin, tushunishimcha, erkinlik degani alohida-alohida bo‘lmaydi, shekilli. Yo hammaga, yo hech kimga.

6 days, 3 hours ago

Икки нуқтага диққатларингни тортаман:

1-нуқта. Ғазодаги бу уруш 2023 йил ўктабирининг 7-куни бошланмади. Ва уни ғазоликлар бошламади!
Бу уруш 1947 йили Фаластин тупроқларида ясама "Исроил" давлати ташкил этилиши ва жуҳудлар ишғоли билан бошланган. Балки ундан ҳам олдин — бундан 100 йил илгари Ғарб давлатларининг фитнаси билан Фаластинни жуҳуд сионистларига "тортиқ" қилиб юборилишидан бошланган! Ва уни сионист жуҳуд "давлат"и бошлаган! Саксон йилдан бери фаластинликларга қарши олиб бораётган генотсиди, оммавий қирғини, уй-жойларини ва тупроқларини тортиб олиши билан давом эттириб келаётган ирқий сиёсатининг натижасидир. Фаластинликлар ўз ерларини ишғолчилардан озод этишга ҳаракат қилишяпти, холос. Бу нозик нуқтани ажратиб олмасак, айрим калтаўй, орқаси шилталар каби, "Фаластинликлар ўзи бошлади, демак, қирғинбаротга ўзлари айбдор!" деб юраверамиз.
Мантиқан ўйлаб кўринг: биронтаси эшигингизни тақиллатиб: "Бола-чақам билан кўчада қолдим, вақтинча бошпана бериб тур", деб ялиниб-ёлвориб уйингизга кириб олса-да, сўнг ўзингизни у уйдан зўрлик билан ҳайдаб чиқариб: "Бу менинг ўз уйим!" деб туриб олса, индамай чиқиб кетаверасизми?! Эркакнинг иши бўладими шу?!
2023 йил 7 ўктабир ҳаракати ўз уйини босқинчидан қайтариб олиш йўлида 80 йиллик тўхтовсиз курашнинг давомидир, холос.

2-нуқта. "Исроил" эллик мингга яқин тинч аҳолини қириб юборганига қарамай, фаластинликлар ватанини ташлаб қочмади ҳамда йўлбошчиларини биздаги айрим тушунчасиз кимсаларга ўхшаб: "Агар сенлар шу урушни бошламаганингда бошимизга шунча кулфат тушмас эди", деб маломат ҳам қилмади. Аксинча, ХАМАС теварагида янада жипслашди. Ғазоликларнинг матонатига, сабрига ва енгилмас руҳига қойил қолмасдан иложимиз йўқ!

Кўзимизни сал очайлик. Асл ҳақиқатларни билайлик. Босқинчининг эмас, мазлумнинг ёнида турайлик.

6 days, 4 hours ago
6 days, 5 hours ago
O’zbekistonliklarni yanada kambag’alashtiruvchi chora. Tor doiralar …

O’zbekistonliklarni yanada kambag’alashtiruvchi chora. Tor doiralar manfaati uchun yaxshi narsadir, shubhasiz. Lekin O’zbekistonliklar uchun yomon yangilik.

https://t.me/uzbekonomics/1079

1 week ago

2023 йил 7 октябрда Ғазо ва Исроил ўртасида бошланган уруш бугун, 2025 йил 15 январ куни сулҳ тузилиши билан якунланди.

Ғазо аҳли, Фаластин аҳли бу урушда катта қурбонликлар берди, лекин кўплаб "таҳлилчи" ва "сиёсатшунос"ларнинг тусмолларига зид равишда таслим бўлмади. Бу уруш давомида Ҳамас ҳаракатининг кўплаб етакчилари, хусусан, Исмоил Ҳанийя ва Яҳё Синвар шаҳид бўлди. Бироқ бу билан ҳаракат йўқолиб кетмади, аксинча, "Ҳамас" шунчаки ташкилот эмас, Фаластин халқининг, Ғазо аҳлининг ғояси – озодликка эришиш умиди ва мақсади эканлигини исботлади.

Бугунги сулҳ Фаластин ва Исроил қарама-қаршилигининг мутлақ якуни эмас: сионистлар бор экан, уруш тугамайди. Бугунги сулҳ ўн минглаб қурбонлар – шаҳидлар қони эвазига тузилди. Бугунги сулҳ ўта муваққат бўлиши мумкин: Исроил ҳали бирон марта берган ваъдасида турган эмас.

Лекин нима бўлганда ҳам бугунги сулҳ Фаластиннинг, Ғазонинг эркпарвар халқи учун катта муваффақият: бугун Фаластин аҳли Исроил сионистлари олдида мағлуб руҳиятида эмас, тенгма-тенг мавқеда туриб сулҳга имзо чекди, ўзларининг мавжудлигини дунёга яна бир бор баралла намойиш қилди.

Аллоҳ Фаластинга, Ғазога офият берсин. Тез кунда тўлиқ озодликка, барча бирдек тан оладиган мустақил давлатга эриштирсин. Бу йўлда кетган шаҳидларни раҳматига олсин.

2 weeks ago

Яна бир яҳудий турк ҳукуматини таъриф ва анга ташаккур этар. Ман дедим:

— Қуддус атрофидаги янги шаҳарларингиз қандай?

Деди:

— Алҳамдулиллоҳ, кундан кун тараққий этмоқдадур. Дўхтур Хрецил [Теодор Ҳерцл] бу шаҳарни кўп меҳнатлар ила халойиқдан ақча жамлаб бино этди ва биз, яҳудийлар ҳам дунёда бир шаҳарлик бўлдук. Энди анда яҳуд банки ҳам бино қилинди. Дорулмуаллиминлар, гимнозиёлар, …лар бордур. Дўхтурнинг таклифи ила ҳаммамиз эски яҳуд тили (иброний) ўқуймиз. Ман ўзим русчадан бошқани билмас эдим. Бир йилдан бери ҳафтада икки соат ибронийча ўқудим. Энди ибронийча сўйлайман, ўқуб-ёзаман...

Ушбуларни деб суҳбатимиздаги бир Фаластин яҳудийси... ила ибронийча сўйлайдур ва суюнадурким, дунёдаги бутун яҳудийларнинг энди тили бирлашур (арабийни тилларидан чиқаратургон мусулмонларға ибрат).

Бир яҳудий бироз иброний билар экан, русчадан бошқа тилни билмайдургон хотун олгон. Хотуниға ибронийдан бошқа сўз демас экан. Хотуни йиғлармиш, сихтармиш, чора йўқ. Эри ибронийдан бошқа қас(д)дан сўйламас. Хотун икки йилда ибронийчани яхши билибдур.

Энди мазкур хотун иброний жаридаларға мақола ёзармиш. Аммо биз 20 йил ўқуб, арабий сўйлаб, ёзолмаймиз...

— Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1914 йилги саёҳат хотираларидан, “Ойина” журналининг 1914 йил 19 июль сониида эълон қилинган

#behbudiy150

2 weeks ago

“7 июнда Одесға кирилди... Соат 12, кундуз парахўдимиз денгизни кўпуртириб, [Истанбул томон] ҳаракатға кирди...

Парахўдда аксарият яҳудийларгинадур ва бироз рус фуқаросидан ҳам борким, бир неча кашиш (пўп)лари ҳам бордур... Бу яҳудий ва руслар аввалан Истанбулға кириб, “Аё Суфия” ва “Қаърия” жомеъи ва бошқа азиз калисоларни ва яҳудийлар «Хохом» бошини зиёрат этуб, сўнгра Қуддуси шарифға кетарлар, яъни рус ва яҳудий ҳожиларидурлар...

2-даража золиға оқшом мандан бошқа яна уч-тўрт нафар яҳудий ва рус бор эди... Яҳудий ва руслар ила суҳбат этдук.

Яҳудийдан бири дерки: “Туркистон эски дунёнинг Амрикосидур. Пахта, маъдан, ғалла, хулоса, ҳар нимарса бор. Туркистон олтундур. Агарда Русия ҳукумати монеъ бўлмаса, барча мулкимни сотиб, пулиға Туркистондан ер олиб, деҳқонлик этардим. Олтун бериб, ер олиб, сўнгра олмос кўтарар эдим. Аммо, на чора, Русия қонуни биз, яҳудийларни қисар...”

Мен ичимда дедим: “Ташаккур рус ҳукуматиғаким, сизни қўймайдур ва, илло, сиз яҳудийлар, биз, аҳмоқларни дарбадар ва беватан этарсиз...”

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 1914 йилги саёҳат хотираларидан, “Ойина” журналининг 1914 йил 19 июль сониида эълон қилинган

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 Tage, 2 Stunden her

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 Wochen, 3 Tage her

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 Wochen, 6 Tage her