Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 5 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 3 weeks ago
Yaponiyadan kelgan ajoyib yangilik!
🇺🇿🇯🇵
Aziz do’stlarim,
2024-yil oktyabr oyidan boshlab men O’zbekistonda o’z kasbiy faoliyatimni davom ettirish bilan bir qatorda Yaponiyaning Nagoya universiteti, Ta’lim va Inson Resurslarini Rivojlantirish fakultetida o’z doktorlik-tadqiqot ishlarimni boshlashimni ma’lum qilaman. Ushbu nufuzli universitetning Osiyo mamlakatlarida ta’lim sohasida faoliyat olib borayotgan professionallar uchun tashkil etilgan doktorlik dasturi professor-o’qituvchilariga hamda mutassadilariga o’z minnatdorchiligimni bildiraman va boshlanayotgan tadqiqot ishlarim ikki mamlakat o’rtasidagi ilmiy hamkorlikning yanada rivojlanishiga hissa qo'shadi deb ishonaman.
__________________Wonderful news from Japan!
🇺🇿🇯🇵
Dear all,
I am pleased to inform that from October 2024 I am starting my doctoral research at the Graduate School of Education and Human Development, Nagoya University, Japan. Using this opportunity, I express my deepest gratitude to the academic and administrative staff of the Transnational Doctoral Programs for Leading Professionals in Asian Countries in Educational Sciences at the Graduate School of Education and Human Development, Nagoya University. I hope that my research will contribute to further strengthening academic ties between the countries.
Бенедикт Андерсоннинг машҳур “Тасаввурда шаклланган жамиятлар” (Imagined Communities) номли илмий асарини ўқиб чиқдим. Ушбу асарни сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, журналистика, тарих соҳасига қизиққанлар учун албатта ўқиб чиқишларини тавсия қиламан. Ушбу илмий асарнинг асосий қуйидаги жиҳатлари эътиборга сазовор:
Жамият (давлатчилик) шаклланиши объектив факторларга (масалан, этник мансублик, тил) асосланмайди. Жамият (давлатчилик) бу – маданий феномен бўлиб, у ижтимоий конструктлардан ташкил топган; жамият шаклланиши бу сиёсий динамик ҳодиса сифатида гавдаланади (nation is an imagined political community);
Жамият тасаввурда шаклланадиган ҳодиса ҳисобланади ва бунинг асосий сабабларидан бири – бу унда яшайдиган инсонларнинг кўпчилиги бир-бирларини ҳеч қачон учратмаган ва улар бир-бирларини яқиндан билмасликларига қарамасдан, уларнинг онгида маълум бир жамиятга тегишлилик (миллийлик) ҳисси (a sense of belonging) яшайди; ушбу ҳис сиёсий нуқтаи назардан шакллантирилади; тил ёки этник мансублик автоматик равишда жамиятнинг жамоалигини, бирдамлигини таъминламайди;
Жамиятни тасаввурда шаклланишида қуйидаги жараёнлар муҳим ҳисобланади:
(3.1.) “хотирлаш”, яъни ҳар бир жамиятда хотирлаш субъектлари бўлиб (масалан, номаълум жангчи ҳайкали), улар жамоалик ҳиссини шакллантиришда асосий ўрин тутади;
(3.2.) “вақт” тушунчасининг модерн ва постмодерн замонда ўзгариши. Агар ўрта асрларда “вақт” тушунчаси инсонларга боғлиқ бўлмаган ҳодиса сифатида кўрилган бўлса, модерн ва постмодерн даврига келиб инсонлар “вақт”ни бошқариб, ўзлари унга мазмун кирита оладиган субъект сифатида кўра бошлайдилар; инсонлар ўз тақдирларини ўзлари белгилай оладилар, деган фалсафий тушунча марказга чиқади (тарихдаги революциялар бунга мисол бўла олади);
(3.3.) 18-асрда босма матбуотни ривожланиши (print capitalism). Оммага етиб борадиган газеталарда “вақт” белгиланиши ва инсонлар айнан шу вақтда (санада) бошқа юртдошлари (ҳатто улар бир-бирларини учратмасалар ҳам) қандай воқеаларда иштирок этишлари ҳақидаги маълумотни мутолаа қилишлари, ушбу жамиятдаги одамларнинг бир-бири билан боғлиқлик ҳиссини шакллантиради. Ушбу (бир-бирини мазмун жиҳатдан тўлдирувчи, масалан, бир кишининг далада буғдой ўриши ва бошқасини эса новвойхонада нон ёпиши) воқеалар ўз навбатида ўтмишни, бугунни ва эртани бир-бири билан мазмунли боғлаб, календарь “вақт” тушунчаси инсонларнинг кундалик хатти-ҳаракатлари билан боғлиқлигини кўрсатади ва шу асосида ушбу жамиятдаги одамларнинг жамоалик (ўша жамиятга тегишлилик) ҳиссини ривожлантиради;
(3.4.) 17-18 асрлардан бошлаб Европада ушбу босма матбуот лотин тилида эмас, балки у ёки бу жамиятнинг миллий тилида ишлаб чиқарила бошлаганлиги “тасаввурда шаклланган жамиятлар” феноменига хисса қўшган.
Тил, жамият ва ҳозирги сиёсий баҳслар
Охирги пайтларда тил мавзусига оид кўплаб баҳсларга сабаб бўлаётган муҳокамаларни кузатмоқдамиз. Ушбу муҳокамалар “Ўзбекистонда яшовчилар ўзбек тилини билишлари шарт” ёки “мен тилим учун қурбон бўлишга ҳам тайёрман” деган тезислар доирасида бўлиб ўтмоқда. Бу масалага чуқурроқ, яъни сиёсий (риторика) эмас, балки илмий нуқтаи назардан ёндашиб, қуйидаги фикрларни айтиб ўтиш мумкин:
1). Масалага структуралист назария нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, тил - объектив ҳодиса эканлиги таъкидланади. Бу “объектив ҳодиса” қараш асосида тилни билиш ёки билмаслик инсонларни у ёки бу мамлакатга содиқлигини, у ёки бу мамлакатни “ҳақиқий” фуқароси эканлигини белгилаб берадиган омил сифатида қаралади (language by itself causes sociality).
2). Тилни тушунишдаги структуралист назария ўтган асрнинг 70-йилларида пост-структуралистлар томонидан танқид остига олиниб, тил бу интерсубъектив ҳодиса эканлиги илмий исботланди. Ушбу исбот доирасида тил факторининг ўзи инсонларни у ёки бу мамлакатга содиқлигини (фидойиликни) тўғридан-тўғри белгилаб бермайди. Аксинча, инсонларнинг кундалик ҳаётидаги одатланган иш ҳаракатлари (intersubjective habitual practices) “мамлакатга содиқлик” ёки “мамлакатни севиш” тушунчаларига мазмун киритадилар. Масалан, Ўзбекистонда инсонларнинг бундай одатланган хатти-ҳаракатларига қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин:
-бошқа миллат вакиллари (ўзбек тилини билмаса ҳам) ва ўзбекларни бирга наҳорга ошга боришлари;
-бирга бир ишхонада фаолият юритишлари;
-бошқа миллатга мансуб спортсменларимизнинг мамлакат байроғини жаҳон ареналарида ғалаба туфайли баланд кўтаришга сабаб бўлганларида бутун мамлакатда яшовчи ўзбеклар, руслар ва бошқа этник миллатларни ҳодисадан қувонишлари ва ҳамжиҳатлик ҳиссини шаклланиши.
Масалани чуқурроқ тушунмоқчи бўлганлар учун Б.Андерсоннинг Imagined Communities китобини ўқишни тавсия қиламан.
Юқоридаги фикрларни инобатга олиб, тилга муносабат билдираётганда масалага нафақат “сиёсий риторика”, балки “илмий парадигма” нуқтаи назаридан ҳам ёндашиш лозим.
Конгратбай Авезимбетович Шарипов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига тайинланди.
У 2019 йил ноябридан буён Тошкент давлат Иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаётганди.
Мавзу танлашда биз қандай хатоликларга йўл қўямиз?
Мен магистрлик диссертация мавзусини танлаш муаммоси билан биринчи марта 2008-йил Японияда дуч келганман. Ўша пайт мен Цукуба университетида магистратурада ўқишни бошлаган эдим. Мен томонимдан таклиф қилинган мавзуимга илмий раҳбарим танқидий фикр билдирар экан, у жумладан шундай деди: “Бу мавзуга 12 томлик китоб ёзса бўлади”, “narrow down your topic”. Кейин мавзуим устида ишлаш жараёнида шуни тушуниб етдимки, илмий иш мавзулари ғарб илм оламида (Япониянинг таълими ғарб таълим тизимига асосланган) илмий муаммони чуқурроқ ўрганиш учун мавзу жуда тор доирада танланиши керак экан. Тор доирада мавзулар танлаш Ўзбекистон илм оламида кам учрайдиган феномен. Бизда мавзулар асосан кенг контекстда олинади ва бунинг натижасида муаммо хусусан нимада эканлиги ва нима ечим берилаётганлиги мавҳум бўлиб қолади. Бундай мавзулар асосан дискрептив (мавжуд фикрларни бошқача сўзлар билан қайта баён этиш) характерга эга эканлиги билан ажралиб туради. Менга муҳокама учун келган илмий иш мавзуларидан бири қуйидагича баён этилган эди: “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг сиёсий, ҳуқукий ва маданий жиҳатларини тадқиқ қилиш”. Бу мавзуга юқорида айтганим каби 12 томлик китоб ёзса бўлади.
Менга кўп ҳолларда илмий мавзу танлаш учун шогирдлар мурожаат қилишади. Улар орасида энг асосий саволлардан бири – бу “қайси мавзуда илмий ишимни ёзсам бўлади?”. Мен бунга қуйидагича жавоб бераман: “Мен берган мавзуда илмий иш ёзсангиз, янгилик ярата олмайсиз, чунки мен берган мавзу аллақачон мен томонимдан ўрганиб бўлинган, мен мавзуни фақат билган билимим доирасида бера оламан”. Бу савол жавоб диалоги фундаментал муаммо ҳисобланган “илмий қарамлик” (epistemic dependence) маданий масаласига бориб тақалади. “Илмий қарамлик” бу мавжуд илм доирасидан чиқмаган, уни танқид қилмаган ҳолда тадқиқот олиб бориш тушунилади. Кўп ҳолларда бизда ёзилаётган илмий ишлар бор илмий контекстга мослашади ва уни танқид қилмаган ҳолда мавжуд фикрларни умумийлаштиради. Бундай шароитда илмда янгилик бўлиши қийин. Менинг докторлик диссертация мавзуим диссертациямни ёзишни бошлаганимдан тахминан 2 йилдан кейин маълум бўлган. Бу дегани мен ўша ўрганаётган муаммо доирасидаги мавжуд илмий ишларни ўрганиб чиқиб, уларнинг камчиликларини топиб ва шу камчилик асосида ўз ечимимни таклиф қилганман. Мавзу шу ечим таклиф этилган контекстда шаклланган. Бундай мавзуни олдиндан билиб бўлмайди. Сабаби мавзу шаклланиши мавжуд илмни танқид қилиш асосида юзага келишидадир. Биз илмда мавжуд билимларни танқид қилишга тайёрмизми?
Фикр биздан, хулоса сиздан.
Хали ҳам ўша дастурлар, устоз!
Хусусий университет очиш ҳаракатида ўқув дастурларни кўриб чиқиш жараёнида “Филология ва тилларни ўқитиш” (Инглиз тили) йўналишидаги “Мамлакатшунослик” фани дастури эътиборимни тортди. Мавзуларнинг мазмуни биз ўқиган 20 йил аввалги даврни эслатса-да, ушбу мавзуларнинг ташкилий жиҳатдан талабага берилиши ва талаб қилинадиган мустақил ишлар тизими мени хайрон қолдирди.
Ҳаммамизга маълум, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилган. Ушбу тизим доирасида таълим (соатлар кредитларда ҳисоблашдан ташқари) “марказда ўқитувчи” тамойилидан “марказда талаба” тамойилига ўтишни кўзда тутади. Яъни маъруза жараёнида устоз талабага маълумотни бир томонлама етказиш эмас, балки талаба ўзи фанларни мустақил ўзлаштиришни кўзда тутади.
Юқорида гап кетган “Мамлакатшунослик” фанини таҳлил қилсак, у ҳам кредит-модуль тизимида ўқитилишини инобатга олиб, 48 соат (24 соат маъруза ва 24 соат семинар) аудитория ва 72 соат мустақил таълим соатларига ажратилган. Бу ерда мени қуйидагилар таажжубга солди:
Биринчидан, маъруза соатларининг борлиги (“марказда ўқитувчи” тамойилини сақланиб қолаётганлиги). Мисол тариқасида “Мамлакатшунослик” фанидаги 2-мавзуни “English speaking countries, facts in brief, geography, population, and language” кўриб чиқсак. Ушбу мавзу маъруза доирасида талабаларнинг вақтларини бекорга сарфлаш дегани. Сабаби, талаба ушбу маълумотни интернетдаги чексиз манбалардан олса бўлади. Бунинг учун талаба маърузага келиши шарт эмас. Масалани бошқа томони эса мавзу мазмунининг саёзлилиги. Мавзу талабани танқидий фикрлашга чорламайди, балки фактларни ёд олишга мажбурлайди. Ушбу мавзунинг ўрнига, масалан, “Changing nature of English in English speaking countries” янгиланган мавзуси талабани ўйлашга мажбур этади. Ушбу мавзу доирасида ўқитувчи маъруза ўқишни ўрнига талабаларга вазифаларни (масалан, a cultural aspect of chаnging nature of English; a political aspect of changing nature of English ва ҳоказо) бўлиб беради ва талабаларнинг мустақил бажарган (an inquiry based learning) вазифаларини қабул қилиб олади.
Иккинчидан, мустақил соатлар доирасида шакллантирилган саволлар. Менимча, бу саволлар дастур тузувчилар томонидан “юқоридан шундай талаб тушди, зудлик билан у ёки бу саволлар тузиб бериш керак”, деган мазмунда бажарилган. Биринчидан, ушбу саволлар маъруза доирасида шаклланган мавзуларга мос эмас. Мустақил таълимнинг мазмуни, юқорида айтиб ўтганимдек, талаба берилган мавзуни ўзи ўзлаштиради ва ўқитувчининг фикрини (feedback) билиш учун топширади. Мустақил соатларга ажратилган саволлар орасида қуйидагиларни кўришимиз мумкин: (1) Geographical characteristics, natural resources of the United Kingdom; (2) Peculiarities of the education system of England, Scotland, Wales and Northern Ireland. Саволлар маъруза доирасидаги мавзуларга боғланмаганлиги, фақатгина фактларни ёд олишга чорлашлиги, саволларда муаммонинг йўқлиги билан ажралиб туради (“марказда ўқитувчи” тамойилини сақланиб қолаётганлиги). Бундан ташқари, ушбу мустақил соатлар ким томонидан текширилиши (ушбу соатларга ўқитувчига ойлик тўланмаслиги) очиқ масала бўлиб қолмоқда.
Ўйлайманки, “марказда талаба” тамойилини жорий этиш бу маданий фактор билан боғлиқ муаммодир.
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 5 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 3 months, 1 week ago
Official channel of Shumbola.tv
🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!
❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam
ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ
Last updated 3 weeks ago