ASAD JALOL

Description
Bilmay qoldim dunyoda ne kam....


FURQAT tuman o‘g‘loni

Murojaat uchun @AsadJalol

+998931626554
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago

4 months ago

БУЮКЛАР БИСОТИДАН

Энг ёмон ёлғизлик -- сени тушунмайдиган одамлар орасида ёлғиз қолишингдир.

Жалолиддин РУМИЙ

Ҳақиқатни якка-ёлғиз одамлар излайдилар ва уни астойдил яхши кўрмайдиган кишилар билан алоқани узадилар.

Борис ПАСТEРНАК

Бировлардан айб қидирманг, ўзингиздан бошласангиз, ўзгаларникига ўтгунча фурсатингиз етмайди.

Уилям ШEКСПИР

Ҳар қандай ғамга қарши иккита дори бор -- вақт ва сабр.

Александр ДЮМА

Одамлар юлдузларга қўл чўзар эканлар, кўпинча оёқлари остидаги гулларни кўрмайдилар.

Жереми БEНТАМ

Одамзод ўлади, аммо бу фожианинг ҳаммаси эмас. Ўлимнинг бехосдан келиб қолиши ёмон, мана, гап қаерда!

Михаил БУЛГАКОВ

Ҳаётни шундай ташкил этиш керакки, ундаги ҳар бир лаҳза аҳамиятли бўлсин.

Иван ТУРГEНEВ

Менинг иш куним -- ўз-ўзини азоблашдан иборат олти соат тушкунликдир.

Филип КИНДРEД ДИК

Муҳаббатсиз яшаш осон, аммо усиз ҳаётнинг маъноси йўқ.

Лев ТОЛСТОЙ

Севги тушга ўхшайди -- кўрганда унинг нима эканини тушунмайсан, тугагач, уйғонганингга афсусланасан.

Михаил ЛEРМОНТОВ

Танишларим жуда кўп, дўстларим эса кам, мени яхши биладиганлар ундан ҳам кам.

Трумен КАПОТИ ва Харпер ЛИ

Мен кўп жойлардан ором изладим, ва уни бир бурчакда, китоб мутолаа қилганимда топдим.

Умберто ЭКО

@asad_jalol_sherlar_olami

4 months ago
Яна бошланади... Тонгнинг ёғдуси,

Яна бошланади... Тонгнинг ёғдуси,
Бу тонг " кимларнидир,, бўлган орзуси.

АСАД ЖАЛОЛ

@Asad_jalol_sherlar_olami

4 months ago
4 months, 1 week ago

©©©©©©©©©©

Қишлоқдан кетгандим, бўлибди ўн йил,
Ўн йил яшайвердим ғурбат шаҳрида.
Бутун дунё кездим, англадим шуни,
Қишлоқдан яхшиси йўқдир аслида.

Нима каминг бор?! Нолима дерсиз,
Балки сизга эриш туйилар сўзим.
Шаҳарда яшашни атай танладим,
Лекин ғирт қишлоқи боламан ўзим.

Биринчи муҳаббат учарган манзил,
Юрагим талпинар ишқий кечага.
Афсус эрга тегиб кетибди у қиз,
Боргани уялдим ўша кўчага.

Хотиралар қийнар, афсуслар қийнар,
Ўзимга тилайман энди мен тўзим,
Шаҳарда умрбод яшасам ҳамки,
Лекин ғирт қишлоқи боламан ўзим!!!

Асад Жалол

@asad_jalol_sherlar_olami

4 months, 1 week ago

©©©©©©©

Лаҳзалар эрк бермас ўзимга,
Шошилиб ўтаман дунёдан.
Охирги бекатга келсам ҳам,
Мен умр сўрайман, Худодан.

Яшадим дунё деб, дунёда,
Ҳаммаси қоларкан, албатта.
Бу ҳаёт аслида имтиҳон,
Имтиҳон бўларкан бир марта.

Имконият қолмади умуман,
Дуо ҳам олмадим онамдан.
Тақдирга кўнаман индамай
Ва чиқиб кетаман хонамдан.

Охирги бекатга келсам ҳам,
Мен умр сўрайман, Худодан!!!

Асад Жалол

@asad_jalol_sherlar_olami

4 months, 4 weeks ago

Асло адашмагин. Ҳаққинг йўқ сени,
Танҳо яшамайди дунёда ҳеч ким.
Аслида мен учун вақтинг йўқ сени,
Мен бедор кутибман бир сас бермай жим.

Сен эса шунчаки соҳта ва ҳиссиз
Бадавлат ёр дея кутгин интизор.
Мен эса дунёдан ўтмайман қизсиз,
Ва мен дунёга келмайман такрор.

© Асад Жалол

@Asad_Jalol_sherlar_olami

4 months, 4 weeks ago

Ота бўлганингда тушунасан...

Бу гапни кўп бор эшитганмиз. Аммо, баъзи нарсаларни фақат «ҳаёт» тушунтира оларкан.

Қачонлардир Отам билан бўлган суҳбатдан:
«Ўғлим билиб қўйганинг яхши. Менга нимадир бўлса, ҳеч кимдан қарзим йўқ. Фақат... Фақат, укангдан қарзим бор. Уканг ҳали ўқишга киргани йўқ, оёққа тургани йўқ...»

Оталар фарзанди ўз ўрнига эга бўлишини қарзи деб биларкан.

Оталаримиз бизга энг яхшсини бера олишмган бўлишлари мумкин. Улар бера олишлари мумкин бўлганини барини беришган.

Боласининг порлоқ келажаги учун тинимсиз меҳнат, эгри йўлдан сақлаш учун уришиш ва сўкишлар, уйқусиз тунлар, оч қолган кунлар...

Оталар таомининг энг ширин жойини боласига илинади. Нафақат таомининг, балки умрининг ҳам...

Кўп ҳолларда бизга берганлари эвазига ҳеч нарса кутишмайди ҳам.

Роббим, Оталарамиз умриларига барака берки, бу «уй» «устунсиз» қолмасин. Бизни қалбларимизни очиқ қилки, зора кўнгилларини ололсак. Ризқимизни ва имкониятларимизни кенг қилки, ушалмаган орзуларига етказиш насиб қилсин.

Сўзларим тушунарсиз бўлса, ягона гапим:

Ота бўлганингда тушунасан...

@asad_jalol_sherlar_olami

5 months ago

Jayron

Asad Jalol
?Fotima Dilroz

@asad_jalol_sherlar_olami

5 months ago

???????

Umrimning eng so‘nggi oniga qadar,
Shivirlab ismingni aytaveraman.
- Men sizni sevaman, demaguningcha,
Ketmayman, yoninga qaytaveraman.

Lahzalar halaqit bermaydi aslo,
Bir umr o‘taman senga termulib
Jonginam oxirgi so‘zing bormi ayt?!
Sizni sevaman de, qolamayin o‘lib.

O‘lsam armonlarga burkanib asta,
Ruhimni sensizlik egallaydi rost.
Men sizni sevmayman deysanu lekin -
Ko‘zlaring yoshlarga to‘ladi qiyg‘os.

Asad JALOL
*_÷÷÷÷÷÷

Akamiz she‘riga
#javob_sher
?*?

Shivirlab aytsangiz mening ismimni,
Qalbimda unadi ming turfa chechak.
Ruhingiz o'ragan tanu jismimni,
Sizdan o‘zga inson menga ne kerak.

Kerakmas sizsiz bu dunyolar menga ,
Lahzalari tutqun, nigohlari mo‘l,
Siz bor qalbim to‘la mehr va nurga,
Siz bilan charog‘on bo‘lar umr yo'l.

Ko‘zingiz tubiga berkiting meni,
Umrbot yashayin usha ko‘zlarda.
Hech kimga ishonib bermang siz meni,
Muhabbat aks etsin mangu so‘zlarda.

Sizni sevganim rost , pinhona sevdim,
Sevgimni oshkora etolmas yurak,
Sevasanmi degan bu so‘zingizga?
Xa deb javobim men aytmasam kerak.

Javobim aytmoqqa yetmas jasorat,
Ahir mitti qalbim to‘la hayajon.
Sizni sevmayman men, deganim ham rost,
Sevmayman deganga og‘ridi bu jon.

Jonim og'riganin sezdirdi ko‘zlar,
Bexosdan yoshlarim yumalab ketdi.
Sizni sevishimni sotib ko‘zlarim,
Nishonga o‘q borib, bexato tegdi.

Iyul. 2024 yil.

Fotima Dilroz

@asad_jalol_sherlar_olami

5 months, 1 week ago

©©©©©©©
Тўртликлар.

Душманларга қолмасин кунинг,
Номард дўстдан асрасин Худо.
Тенг-тенги билан бўлгани яхши,
Гадонинг душмани дейдилар гадо.
©©©©©©©
Қарға чўқимайди бир бирин кўзин,
Йиртқич ташланмайди қариндошига,
Баъзи инсонларда бундай хислат йўқ!!!
Ҳол сўраб келмайди она қошига.
©©©©©©©
Аслида энг онгли инсон, мукаррам,
Забт этиб бормоқда дунё сирини,
Ёввойи ҳаётдан фарқи шундаки,
Тушуниб бўлмайди унинг тилини.

Асад ЖАЛОЛ

@asad_jalol_sherlar_olami

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 3 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 11 months, 2 weeks ago

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

Reklama! @RekIama_beriish

Last updated 3 days ago