🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Кеча тушлик вақти бир яхши инсон билан гаплашиб қолдим. Озгина кайфияти йўқ эди.
- Аёлимга баъзида бир "Сизни яхши кўраман" деб смс юбораман. Бугун шу смсни контактдан юборишда "Онаси"га юбораман деб, "Онам"га юборворибман. Ташқарига чиқиб келсам онам 6 марта қўнғироқ қилибдилар. Дарров қўнғироқ қилдим. Қалтираб хавотирда тинмай соғлигимни сўраяптилар. Хеч бунақа ёзмасидинг дейдилар. Тинчлантирдим. Шунақа ёзгим келганини айтдиму, шу смсни нега онамга юбормаганман, ёки охирги марта қачон айтганман деб, ўзимни койидим, - дейди.
Ростанам, шу сўзни хар куни хамма яқинларимизга айтишимиз керак, айниқса биринчи бўлиб ОНАмизга!
Оналаримизнинг умрлари узоқ бўлсин! Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун чоршанба!
18 декабрь, 2024
16 жумадус соний, 1446
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
Қадим замонда подшо бир йигитга бир қоп чаён топиб келишни буюрибди, бўлмаса бошини танасидан жудо қилишини айтибди.
Йигит “Бир қоп чаённи қаердан оламан?” деб минг бир ўйловлар билан тонг оттирибди.
Боланинг отаси воқеадан хабар топгач, ўғлига:
- Бунча кўп чаён фақат қозиларнинг қабрида бўлиши мумкин. Фақат қозиқ санчиб тешиб, тешикка қопни тутасан, қоп тўлгандан кейин дарров оғзини боғлаб, қозиқдан қолган тешикни яхшилаб суваб ёпасан, бўлмаса ер юзига заҳарли чаёнлар чиқиб кетади, дебди.
Йигит отасининг айтганини қилибди ва подшонинг зуғумидан боши омон қолибди.
Савол туғилади: шунчалик кўп миқдордаги чаён қозининг қабрида нима қилади?
Балки, Аллоҳ уларни адолатсиз қарорлари ва ҳукмлари учун жазолаётгандир.
ХУЛОСА ЭСА СИЗДАН...
Ойбек Сапаев
Онангизга қўнғироқ қилингБир инсон бор дунёга арзир,
Тоғдек бардош, осмондек сабр,
Ҳозир эмас, ҳозироқ, ҳозир,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Югуртирсин замона зайли,
Юрибсиз-ку ул зот туфайли,
Боягина кўргансиз, майли.
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Жон томирин узган сизни деб,
Уйқуларин бузган сизни деб
Умри ўтар ўғил-қизни деб,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Ишларингиз юрса-юрмаса,
Вақт югурик кутиб турмаса,
Боролмайсиз, жилла бўлмаса,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Қўлингизга қарамайди у,
Моянангиз сўрамайди у,
Соғинчингиз энг буюк қайғу
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Неча дўстни йўқлайсиз ҳар кун,
Бола-чақа, бағрингиз бутун,
Майли, лоақал илтифот учун,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Кўнгли ярим, бор умиди сиз,
Сизсиз бутун дунёда ёлғиз,
Ич-ичидан йиғлайди унсиз,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Шугинадан азизроқ ким бор,
Чекмаганми етарли озор,
Керак бўлса бир кунда юз бор,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Деманг давлат иши ўйинми,
Тирикчилик эгди бўйинни,
Беш дақиқа топиш қийинми,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Болам дея тун-кун дуода,
Умрингизни тилар Худодан,
Ҳолин қилманг баттар гадодан,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Юргандирлар деманг соғ-омон,
Бугун борлар, эртага гумон,
Пушаймоннинг сўнгиси ёмон
Онангизга қўнғироқ қилинг.
© **Малика Салимова
P.S.:** Ота-онамизнинг ҳолидан хабар олиш эсдан чиқмасин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун чоршанба!
11 декабрь, 2024
9 жумадус соний, 1446
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
Эркак киши табиатан оғир-босиқ, мулоҳазакор, узоқни ўйлаб иш кўриш хусусияти билан яратилган.
Биз аёллар улар билан муносабатга киришар эканмиз, шунга кўра муомала қилишимиз керак.
Ўғилларимизга кичиклигидан қарор қабул қилиш, ҳимоячилик, мулоҳазакорлик масъулиятларини сингдириб, уларнинг табиатида асли бор бўлган ўша хусусиятларни ривожлантириб боришга ҳаракат қилишимиз лозим.
Менга қолса, нафақат жиддий, балки ҳазил тариқасида ҳам, эркак кишининг ёш болага қиёсланишини мутлақо ёқламаган бўлардим.
Ҳаммасини тескарига айлантирган ҳам, кейин дод-вой қилиб юрадиган ҳам ўзимиз асли...
✍️ Gavhar Nasrulloh
Бахт нима?
• Оилами? Фарзандми? Бойликми? Тинчликми? Ота-онами? Соғлиқми? Ёки бошқа нарсами?
• Аллоҳнинг адолатига иймон келтирган инсон ҳеч қачон бахтни бу нарсалар билан боғламайди.
• Кимдир бой оиланинг ягона фарзанди, кимдир эса, оддий деҳқоннинг бешинчи боласи. Кимдирда икки ўғил икки қиз бор, кимдир фарзандсизлик азобида. Кимдир туғма ногирон...
• Агар бахт бу нарсаларда бўлганида, Аллоҳ ҳаммага тенг тақсимлаган бўлмасмиди? Ахир нега Аллоҳ кимнидир бахтли, кимнидир бахтсиз қилади? Ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда тағин.
• Йўқ. Бахт ўлчови бу эмас. Булар шунчаки, шукримизни ва сабримизни ўлчаш учун берилган синовлар холос. Шунчаки, имтиҳонда ҳаммага турли савол тушганидек, ҳамма ҳар хил синалади холос.
• Аллоҳнинг адолатига иймон келтирган инсон бахтнинг ҳамма учун тенг масофада турган ва эришиш имкони фақат ўша инсоннинг ўзигагина боғлиқ бўлган тушунча эканини фаҳмлай олади.
• Бахт иймондир. Иймон инсоннинг ҳаётга бўлган қарашини ўзгартиради, ҳаётнинг исталган нуқтасида қалбга хотиржамлик беради. Атрофдаги ҳар бир нарса ўткинчи эканини англатиш билан бирга, бунга тушкунлик билан эмас, хотиржамлик билан ёндошишга ўргатади. Ўлимдан, атрофдагиларни йўқотишдан қўрқмасликда ёрдам беради.
• Иймон Аллоҳ ризолигига эришиш орзусидир. Бу шундай орзуки, мукофоти энг катта ва абадийдир. Бу шундай орзуки - бой- камбағал, соғлом-у касал, фарзанди бору фарзандсиз, етим-у ёлғиз - эришиш имконияти барчада тенг ва ўзларига боғлиқдир. Яна қандай "бахт"га шундай таъриф бера оласиз?
• Ҳақиқий бахтли ва бадбаҳт Қиёмат куни эълон қилинади ва пешонасига тамға қўйилади. Фақат ўша бахтсизлар бу бахтсизликлари учун ҳозиргидек тақдирни, бировни, ҳолатни, замонни, давлатни, душманларни эмас, фақат ўзларини надомат қиладилар. Аллоҳ асрасин!
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Бугун чоршанба!
4 декабрь, 2024
2 жумадус соний, 1446
Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!
ЎҚИМАГАН БОЛАЛАР
Айвоннинг устунларин
Қучар изғирин шамол.
Онанинг орзусига
Исиниб олар хаёл…
“Акам пул ташлагунча
Қор ёғмасин, Художон!”
Палтосин астаридан
Уялади Гулжаҳон.
Еттинчида олганди,
Ўнинчи синф бўлди.
Гулжаҳоннинг сочи ҳам,
Бўйи ҳам ўсди, тўлди.
Қаро тунни ёпиниб
Мудраб ётади қишлоқ.
Липиллайди мискин шам,
Ўчиб қолмишдир чироқ.
Она ва қиз айвонга
Орзуларин илади.
“Шу ерда антенна бор,
Акам телефон қилади…”
Ҳансирайди қўнғироқ,
Она-ўғил сўзлашар.
Юраклар исинишар,
Оёқ-қўллар музлашар.
– Сизларда соат ўн бир,
Буёқда тўққиз бўлди…
Онанинг кўзларидан
Бир жуфт юлдуз тўкилди.
– Сени ўқитолмадим,
Калталик қилди қўлим.
Ётар жойинг иссиқми,
Ичмаяпсанми, ўғлим..?
Маюс тортади она,
Сингил хафа бўлади.
Кўкнинг авзойи бузуқ,
Қорнинг иси келади…
Гувоҳ бўлиб шу музтар,
Дилни эзган суҳбатга.
Жўнаб кетаман дилгир
Ўз ишимга – хизматга.
…Эй, шўх-шаддод болалар,
Қорбўрондан қайтмаган.
Муаллимнинг урганин
Уйга келиб айтмаган.
Эй, тақдирга кўнганлар,
Эй, жимгина юрганлар,
Айбдор каби елкасин
Қисибгина турганлар.
Билиб айтолмаганлар,
Айтишни билмаганлар.
Эринчоқ, аммо танти
Кўнглини ёрмаганлар.
Эй, қорувли болалар,
Эй, қўли гул усталар,
Ўқимаган болалар,
Эй, ўзи бир дасталар.
Математика дарсини
Пахтазорда ўтганлар,
Пуллик муаллимларга
Пули бори кетганлар.
Коллежларда бемурод
Совурилган соатлар.
Нелигини билмасдан
Ўрганилган одатлар.
Пиёз пайкалларида
Бўйи ўсмай қолганлар,
Оҳак заводларида
Кўксин совуқ олганлар.
Йўқчиликнинг юкига
Елкасини тутганлар.
Юпунгина хотинин
Амаллаб овутганлар:
– Ҳали уйлар соламиз,
Ҳали меҳмон кутамиз.
Намозни ўрганамиз,
Рўзалар ҳам тутамиз…
…Аламини ҳеч кимга
Айтмай юрган фарёдлар.
Қирдай елкасин эгиб
Қариётган авлодлар.
Ўқимаган болалар,
Эй, деҳқонсиз далалар.
Беқайғу умрингизга
Ёғди қанча жалалар.
Ўқимаган болалар,
Дардингизни айтдим мен.
Ҳаётга қўёлмаган
Шартингизни айтдим мен.
Зўр иқтидор бор эди,
Бирингизда кимёга.
Қай бирингиз шифокор
Бўлардингиз зиёда.
Иссиққина ўринда
Жунжикиб кетди кўнглим.
Оёғингиздан совуқ
Ўтиб кетганин сездим.
Ўқимаган болалар,
Ўрнингизни олдим мен.
Сиз ҳавас қилган каби
Ўқиб, одам бўлдим мен.
Шиддатингиз кўрганман,
Ғайратингиз билардим.
Сиздай танти бўлсайдим,
Мен ҳам уста бўлардим.
Маҳмадона бу қалам
Неларни қилмас баён.
Ўқимаган болалар –
– Жим бостирилган исён.
Неки келса, Худодан,
Кўриб юргувчи мардон.
Ўқимаган болалар –
– Исботлаб бўлмас армон.
…Гулжаҳоннинг палтосин
Астаридир юрагим.
Айтишга андиша бор,
Кўрсатишга уялдим.
Тақдир аробасида
Ҳар кимнинг-ку ўрни бор.
Шўхлигингиз эслатиб
Ташқарида ёғар қор.
Насиб қилсин, илоҳим,
Элга берар тўйингиз!
Энтиктирар юракни
Сизнинг орзу-ўйингиз:
“Ҳали уйлар соламиз,
Ҳали тўйлар қиламиз.
Билмаганлар билади,
Эл қатори бўламиз..!”
© Шодмонқул САЛОМ
КИБР КИРГАН БОШГА ИЛМ КИРМАЙДИБир улуғ зот кўчада кетаётсалар, болалар тўп ўйнашаётган экан. Шунда у зот сўрабдилар:
— Болаларим, бу тўп сизларга нима гуноҳ қилди? Нега уни ҳадеб тепасизлар?
Болалар ичидан бир шўхроғи девонасифат олимга масхаралаганнамо дебди:
— Ҳазрат, тўпнинг олдида турибсиз, ўзидан сўрай қолинг.
Устоз тўпга қараб, индамай қолибди. Шунда ҳалиги бола:
— Сўрадингизми, тўп нима деди? — деса, устоз шундай жавоб берган эканлар:
— Тўп дедики: бошимга озгина ҳаво тўлиб қолган экан, шунга тепки еяпман.
P.S.: Кимники бошига кибру ҳаво тўлиб қолса, у одамни Аллоҳ хор қилади. Шунинг учун бошингизни кибрдан эмас, илмдан тўлдиринг!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her