🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago
Диёра қизимиздан йиқилган рақибаси жуда узоқ йиғлади, ҳамма кўрди. Жуда бақириб йиғлади, ҳамма эшитди. Начора:
ЎЗБЕКНИНГ ҚИЗЛАРИ ШУНДАЙ БЎЛАДИ
Йиғлама, елкаси ерга теккан қиз,
Осмондай орзуси сувга чўккан қиз,
Битта зарбдан мингта азоб чеккан қиз,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Минг йил бурун Қалмоқ бориб Ойбарчин,
Тўқсон алпни айлагандир ерпарчин,
Қаричига тенгламагин қаричинг,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Бу қиз дуо олган Бибихонимдан,
Куч олган ўзбекнинг шавкат шонидан,
Бир қатра қони бор менинг қонимдан,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Бош ёрилса бўрк ичида бўлади,
Қўли синса енг ичида қолади,
Жондан ўтса, дардин ичга солади,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Диёра дегани – Ватан дегани,
Томирида топ тоза қон дегани,
Ғурурларда чиниққан тан дегани,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Йиғлама, елкаси ерга теккан қиз,
Раҳм қилавериб кўп алданганмиз,
Елканг ерга тегиб, қолмадими, из,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Бу кун Самарқандда тун йўқ, тонг отти,
Ўттиз беш миллион дилда шаън тоти,
Улоқ олиб келган Диёра ёди,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Ташаккур, елканг ер ўпгани учун,
Кўзинг аямай ёш тўккани учун,
Кўнглинг ўн йилда бир чўккани учун,
Ўзбекнинг қизлари шундай бўлади.
Йиғлама, елкаси ерга теккан қиз!
Айни дамда Америкада яшаётган Алишер Айматли деган шоир ва журналист укам, эски қадрдоним ҳар замонда менга шеър ва мактуб йўллаб туради. Керакли жавобни олгач, анча тинчийди-да, яна бош кўтариб қолади. Гоҳ бўридай увлайди, гоҳ йўлбарсдай тўлғонади, гоҳ бўрондай қўзғолади. Олисларга кетиб қолганига мен айбдордай, менга ташланади. Жавобимни кутади. Анча кунлар тайёр жавобни ҳам юбормай тураман, биииир интиқ бўлсин дейман.
1983 – 89 йилларда Навоий вилояти янги ташкил бўлган пайтларда “Дўстлик Байроғи” газетасида бирга ишлаганмиз(кейин мен Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлимига бошлиқ бўлиб ўтиб кетдим). Қўшни бўлиб турганмиз. Оила аъзоларим ҳам сочлари қуюқ, узун бўйли, келишган ёшгина Эсиргапни (аввал шунақа чиройли исми бор эди) ва сулув, тортинчоқ келинимиз Муҳаббатхонни эслаб туришади. Демоқчиманки, ўша даврлардан буён ошномиз.
Менга ҳадеб шеър йўллашининг боиси, мени шоир деб билганидан, ундан ҳам каттароқ сабаби, юртни соғинганидан бўлса керак. Балки ёзувларимдан ватан ифори келар.
Бу табиий ҳол, чунки Самарқанд халқаро технология университетида талабаларга “Ватан сабоқлари”ни ўтаман. Ҳа, Алишер айтганидек, профессор опасиман. Шуниям айтиб ўтсам, бошқа бирор олийгоҳда Ватан дарси ўтилмайди. Бу фақат бизда бор. Ниятим талабалар қалбига Ватан номли чаманнинг уруғларини экиш. Қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман, камтарона айтадиган бўлсам.
Алишер фейсбук орқали йўллаган шеърига жавобим:
ВАТАН СОҒИНЧИ
Зериксангиз, бизга томон тош отасиз,
Қонимдаги бўронларни қўзғотасиз,
Тан сиҳатми, хотиржамми, жонингиз,
Ўйларимни ҳар томонга тўзғотасиз...
Профессор опам дебсиз, ҳавасми,
Шоирликнинг профессори эмасман,
Профессорнинг шоириман укажон,
Эшитганлар шуям гапми, демасми...
Мен ошиқлик куйчисиман, биласиз,
Гоҳ сўзларим етмай қолса, куласиз,
Ҳечдан кўра кеч яхши - да, укажон,
Имкон топиб дарсимга бир келасиз.
Кўзим – Ватан, сўзим – Ватан, ўзим – Ватан,
Ҳар талабам қалбидаги изим – Ватан,
Самарқанднинг эрка булбулиман-да,
Бору йўғим, ўғлим - Ватан, қизим - Ватан.
Соғинчдан титраса, юраги, тани,
Нима қилсам экан, шундай укани,
Дарсимга бир соат кирсангиз агар,
Кўтариб учасиз Американи.
Профессор
(Самарқанд халқаро Технология университети фахрий профессори Хосият Бобомуродовага)
Айматда билишмас профессор ким,
Профессоринг ҳам одамми, дейди.
Танаввул қиларми фақат “Қорақум”*
Ёки бизга ўхшаб қотган нон ейди?
Кўзлари иккита, бурни биттами,
Чиқиб кетмаганми олдинга қорни.
Пул тўла чўнтаги жуда каттами,
Искандар мисоли шохи ҳам борми?
Профессорига учрабди Теша,
Унга бир учидан қаъда* берибди.
Ўша каттакони – олими эса,
Ўғлинг ўқийди деб, ваъда берибди.
Профессорини билиб олдик, хўп,
Унинг куч-қудрати беадоқ экан.
Қаторлашиб турган шоирдан тўп-тўп,
Битта профессор афзалроқ экан.
Самарқандда бордир Хосият опам,
Шоира, шуҳратин билади дунё.
Ёлғизга ёр бўлар,дардманга малҳам,
Илмда яктодир, чиройда танҳо!
Суюнчи беринглар, суюнчи беринг,
Профессор бўпти Хосият опам!
Ва ёки бўлмаса Сиёбда “эринг”,
Унча-мунчасиман гаплашмайман ҳам!
Тилло зангламайди, опа, ўксинма,
Билмаганлар билмас, билганлар билди.
Бу эл етмиш ёшда унинг кўксига,
Профессорликнинг унвонин илди.
Опалар-сингиллар кўпдир, бехато,
Аммо бунақасин қайлардан топам?
Мақтаниб юраман Нью Йоркда ҳатто,
Профессор шоир – Хосият опам!
——————————-
“Қорақум” – шокалад.
Қаъда – урф, бу ерда учидан бир бўлак.
Туғилган кунингиз муборак бўлсин, менинг президентим!
Навоий Вилоятининг Кармана туманига Қуёш энергияси билан билан ишлайдиган улкан станция қурилди. Очилиши ойнаи жаҳон орқали намойиш қилинмоқда эди. Шавкат Мирзиёев маърузадан сўнг, пультни босди. Ҳамма ёқ ёришиб кетди. Бу нур кўнгилларни ҳам, келажакни ҳам ёритиб юборди.Фахрланиб кетдим. Бу менинг Президентим! Қоронғу кунларимизни ёритишга қодир қаҳрамоним. Қуёшдан ерга нур келтирган Прометей им, тарихни ёруғ йўлга, нурли изга туширган қудратли инсон!, деб ҳайқиргим келди. Кўзларимдан қувонч ёшлари тўкилди...
Юртбошим бир тугмани қўшди,
Қуёш ерга тушди дафъатан.
Томирларда ифтихор жўшди,
Нурхонага айланди Ватан!
Чор Россияси генерали Самсоновнинг шоҳ Александрга шундай мактуб ёзган экан:
“Самарқанднинг осмонўпар гумбазлари шу қадар маҳобатлики, кўриб ғашинг келади. Уларни ер билан яксон қилиш керак...”
Инсоф билан айтинглар, Ўзбекистоннинг қайси бурчига борманг, баланд иморатлар, янги қурилишлар, текис ва равон йўллар, ҳар жабҳада бурилишлар суюнтирмайдими, сизни!? Ўша самсоновлар бўлганида, ҳозир юраги ёрилган бўларди.
Қад ростлади баланд бинолар,
Қайтди юртга ибн Синолар,
Момолар қўлида хинолар,
Гулхонага айланди Ватан.
Мен Самарқандда вилоят Ёзувчилар уюшмасининг раҳбари пайтимда вилоят ҳокими Шавкат Миромонович Ижодкорларни қўллаб қувватловчи 12 бўлимдан иборат қарор чиқарган, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб қувватлаган биринчи ҳоким эдилар. Ҳали Республикамизда бундай ҳаётий қарор йўқ эди.
Яқин йилларда Африка томонлардами, бир аёлнинг уйи ёниб кетибди.ўт ўчирувчилар етиб келиб, ишга тушибди. Ўт ёнаётганига қарамай, аёл нуқул ўзини уйга урармиш. Йўлини тўсишларига қарамай, уйга югуриб кирибди ва бир нарсани бағрига босганча, қайтиб чиқибди. Кийимларига ўт туташса ҳам, нафаси қайтса ҳам парво қилмабди. У омон олиб чиққан нарса – Президентининг портрети экан. Биз ҳам юртбошимизни шундай авайлай оламизми?!
Тожикистон билан йўлларимиз очилиб, мулоқотларимиз кенгайди. Гувоҳ бўлдимки, улар ўз президентларини ортидан ҳам Жаноби олийлари деб алқар эканлар... Бизчи?!
Биз таниган пайтларда юртбошимизнинг сочлари қуюқ эди, қоп қора эди, ёш эди.Ҳозиргидек, тиниб тинчимас эди. Кўз ўнгимизда Самарқанд гўзаллашиб, ёшариб кетди. Қайта-қайта ёвлар қўлида харобага айланган юртимиз яшариш фаслига қайтди. Сиз туфайли шундай бўлди Шавкат Миромонович!
Ўзларимиз истаган мамлакатимизга борсак, болаларимиз Жаҳон аренасига чиққан бўлса, ҳайратли нигоҳлар Ўзбекистонга қараб турса.... Ойнинг бошидаёқ энг биринчи бўлиб, нафақа пуллари келиб турса...
Йигитларнинг ўн жони бўлар эмиш. Агар ўн минг жонингиз бўлса ҳам, шу халқдан аямасдингиз.
Ватанни севмаганлар биз билан эмас, деган талабингиз бор. Биз яна минг йиллар сиз билан бирга бўлишни истаймиз.
Мен Самарқанд Халқаро Технология Университетида профессор лавозимида талабаларга Ватан сабоқларини ўтаман. Ҳар дарсда Ватанимиз, Сиз яшнатаётган Янги Ўзбекистонимиз ҳақида тўлиб- тошиб гапираман. Талабаларим қалбига Ватан муҳаббатини жойлайман. Уларга қайта-қайта таъкидлайман:
Нега учган қушлар қайтади бот-бот,
Қозиғини излаб келар учқур от,
Дунёда бор бўлсин меҳр, оқибат,
Ватан ягонадир, ватан биттадир!
Азиз юртбошим, туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Хосият Бобомуродова, Ўзбекистонда хазмат кўрсатган маданият ходими, шоира. Самарқанд Халқаро Технология Университети профессори.
Ташна бўлсам, Дарём сувини тутар,
Тоғим қувон қўшар қувончларимга.
Аллоҳим, минг шукур берганларингга,
Умр бер, қувват бер, суянчларимга!
Ёнимда Тоғ ўғлим, Дарё
келиним,
Ҳар не истагимга турибдилар шай.
Камига Сангардак ҳаволари бор,
Маст бўлибман, ичмай туриб май.
“Самарқанднинг осмонўпар гумбазлари шу қадар маҳобатлики, кўриб ғашинг келади. Уларни ер билан яксон қилиш керак...”
Генерал Самсоновнинг шоҳ Александрга мактубидан
Uktam, [18.10.2023 19:12]
Чор россияси генерали 1868 йиллар
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 6 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 5 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 6 days, 11 hours ago