PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Жудаям ибратли видеролик...
Февраль
Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Нозик куртакларни уйғотар бир-бир,
Оғир кун, ёнингда тургувчи дўстдай,
Баҳор яқин дея, бергайдир сабр.
Яхшилар умрига ўхшайди февраль,
Неча минг йилдирки умри қисқа ой.
Кўкламга етсин деб, тезроқ одамлар,
Икки кун умридан кечган, ҳойнахой...
Москва вилояти Раменки туманида ҳозирда биз таъмирлаётган уй бекаси ва ёлғиз ўғли шу жойда яшайди.
Одатда биз таъмирлаётган уй эгалари то ишлар битгунча ижарага бошқа уй олиб чиқиб кетади баъзилари, аммо бу аёл ижарага чиқишга имконим йўқ деди.
Уй эгаси яшаб турган жойда ишлаш кўпинча ноқулайликларни келтириб чиқаради.
Елена ўзи куни билан ишда бўлади, ўғли боғчада.
Икки кун аввал ҳожатхонанинг полига кафел босдим.
-- Елена бугун кеч соат ўн иккидан ўтгунча ҳожатхонага кириш мумкинмас, полига кафел тердим, то клейи қуригунча босиб бўлмайди.-- шундай ёзиб жўнатдим ватсапига.
-- Тушундим, бугун уйга бормаймиз бошқа жойга кетаман, -- деган жавоб келди.
Бир оз вақт ўтиб яна ёзибди.
-- Ошхонада шкаф ичида мушукка бериладиган овқати бор, илтимос шундан идишига солиб қўйинглар,-- дея ёзибди.
Битта кулранг мушуги бор, боласидан ҳам яхши кўради-ей.
-- Хўп, -- дедим.
Кейинги куни ваннанинг полига кафел босдим.
Кечга яқин ундан хабар келди.
-- Бугун уйга борсам бўладими ? Ҳожатхонага кириш мумкинми ?
-- Бўлади, фақат ваннага кира олмайсан кафел тераяпман ҳозир.
-- Бугун ҳам бора олмас эканман, илтимос мушугимга яхшилаб қараб туринглар.
-- Майли, -- дея жавоб ёзиб юбордим.
Орадан бир кун ўтди.
Материалга пул керак деб хабар ёздим.
-- Салом Баха, ҳозир картангга пул ташлайман.
Мушугим яхшими ? -- дея ёзилган жавоб келди.
-- Мушугинг зўр, кайф қилиб юрибди, -- деб ёздим-да, ортидан қуйидаги видеони жўнатиб юбордим 😄😄😄
Энди нима десамикин, ўйлашга ҳам улгурмадим.
-- Менинг фамилиям "Муштурдиев"
Чап юзимга тушган шапалоқдан нақ бир метрга учиб кетдим.
-- Эслаб қолдингми? "Муштурдиев" -- у шундай дея,
йиқилган жойимдан туриб улгурмасимдан, ўнг томондан яна битта шапалоқ туширди.
Йиқилмоқчи бўлиб учиб кетаяпман, каллам тиниқ ишлаб бир нарсани ўйладим.
Мушти ҳам саккиз килолик болғадек келар экан, яхшиям шапалоқлаб ураяпти.
Бу девга аниқ кучим етмайди, қаршилик қилиш бефойда, ўзи кучим фақат болачаларнинг қулоғига етар экан-да.
Ўзимни шунчалик ожиз сездим, ётган жойимдан турмай ётавердим.
-- Нима бўлди кейин? Бошқа урмадими?-- сабрим чидамай сўрадим.
-- Урса қани эди, ургани яхши эди, ёш боладай қилиб қулоғимдан чўзди, Фамилиянгни айт дея бақирди.
Бошида чидаб турдим, аммо қулоқ оғриғига чидаш қийин экан, бир икки чўзиб кейин қўйиб юборар, ёши катта одамни бунчаликка олиб бормаса керак деб ўйлагандим.
Аммо рақибим қўядиганларданмас экан, охири чидолмай бақириб фамилиямни айтдим, номард бир айтсам хам қўймайди, икки айтсам ҳам қўймайди.
Менинг фамилиям фалончиев деб ўн марта айтгиздирди.
Шунақа шармандачиликдан кейин ҳам ичаманми мен, спиртли ичимлик бор жойга борсам, фамилиям эсимга тушаверади.
Амакининг ҳикояси тугади, кулаяпман кўзларим ёшланди.
-- Куласанда, куласан фамилиянг нима сенинг? --дейди ўзи ҳам кулиб.????
Бахтиёр Турсун
07.05.2021
Дам олиш кунига яхши кайфият улашиш учун, бир ярим йил олдин ёзилган ҳикоямни қайта эълон қилаяпман.
Фамилиянгни айт
Бир сафар қишлоққа қайтганимда, анча вақтдан бери кўришмай кетган қўшни қишлоқдан бўлган акамиз билан бир дастурхон атрофида ўтириб қолдик.
Даврада ўтирганлардан бири:
-- Қанақадир иссиқлик йўқдек, юз-юз қилайлик-ей, қуруқ ўтираверамизми?
Дастурхон тўла нозу-неъмат, биргина шу савил қолгур камлик қилаяпти,-- деди қўли билан яримтага ишора қилиб.
-- Керак эмас! Агар ичкилик бўладиган бўлса, мен кетаман чиқиб,-- дея шарт сўзини кесди унинг ёнида ўтирган одам, бу гапирган киши сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлганим ўша қўшни қишлоқдан бўлган акамиз эди.
Суҳбатимиз роса қизиди ўша куни.
-- Мамарайим ака, билишимча сиз ҳам юз-юз олиб турардингиз, ҳозир ичмайман деб, яна дастурхон бошига спиртли ичимлик олиб келишига йўл қўймаганингизни кўриб хурсанд бўлдим, қанча бўлди ташлаганингизга?-- сўрадим акадан.
-- Эй, укажон ароқни кўрсам қулоғим оғрийди, юз- юз бўлса майли эди, меники минг-мингдан ҳам ошиб кетарди, кўп абгор ҳолларга тушиб қолдим шу номинг ўчгурнинг дастидан.
Аллоҳга шукр, ўзи инсоф берди ташладим, қутулдим.
-- Бизнесингиз нима бўлди? Қора эшакка аравани тақиб, ичига бодроқ, музқаймоқ, хўрозқанд ва ўйинчоқлар солиб қишлоқларни айланиб сотиб юрардингиз.
-- Ҳаммасини ташладим, Отамдан мерос қолган кетмонни қўлга олиб оилам билан деҳқончилик қилаяпмиз, Аллоҳга шукр кам бўлганимиз йўқ, ризқимиз бут, кунимиз ўтиб турибди.
Агар ёзиб юбормасанг, шу ичкиликни ташлашимга сабаб бўлган воқеалардан бирини айтиб бераман.
-- Айтинг ака, ёзмайман.
-- Айтасан-да, бари-бир ёзиб қўясан, майли ёзсанг ҳам розиман, фақат исмимни бошқа қилиб ёз.
-- Хўп, келишдик, қани ҳикояни бошланг-чи.
-- Ўша пайтлари сен айтгандек, эшак аравага майда чуйда нарсалар солиб, қишлоқларни айланиб сотиб юрар эдим, бир куни савдо авж бўлиб узоқроқ қишлоққа ўтиб кетибман, ўша жойда бир эски танишимни кўриб қолдим.
Айни тушлик вақти бўлгани учун, шу яқин атрофдаги битта кичкина дўкончадан, бир кг колбаса, номинг ўчгурдан бир шиша олиб, эшакни тутга боғлаб қўйиб, улфатчилик қилдик, ҳали жойлашиб ўтириб олмасимиздан ёнимизга яна бир одам қўшилди, кейин яна кимлардир келди, хуллас меъёрдан ошиб кетибди, улфатлар қаердан пайдо бўлган бўлса, худди шундай ғойиб бўлишди.
Оёғимни зўрға судраб, арава ёнига келдим, қарасам бир тўда болачалар мени кутиб туришибди.
Ахир менинг ҳақиқий харидорларим шу ширинтойларда, жудаям яхши кўраман болажонларни.
Беш-олти ёшлик болачаларга кўпинча савол бераман, "фамилиянг нима?" дея сўрайман, фамилиясини айта олганига битта хўроз қанд ёки музқаймоқ совға қиламан, билмай қоладиганлари бўлса, беозор қулоғидан чўзиб, бор уйларингга боргинда дадангдан сўраб кел дейман.
Ўша куни ҳам шундай қилибман, уч тўртта болакайларга текин музқаймоқ ва ўйинчоқлар тарқатибман, элас- элас эслайман-да, бир болача фамилиясини айта олмай қолган экан, "фамилиянгни айт?" дея қулоғидан чўзаверибман, кайфчилик билмапман-да.
Болакай йиғласа ҳам қўймапман.
Хуллас чўзавериб қулоғини қонатиб юборибман, яхшиям боланинг бақириб йиғлаганини кўриб, ўтаётган йўловчилардан бири, мени бир икки силтаб, туртиб болани ажратиб олибди.
Қўлимдан қутилган болача мингга қўйиб уйига қараб қочибди-ку.
Атрофимда текин совғадан хурсанд турган болачалар ҳам тумтарақай уйларига қочишди.
Тут дарахтидан эшагимни ипини бўшатиб тургандим, йигирма беш ўттиз ёшлар атрофида бўлган бир гавдали йигит қаердан пайдо бўлди ёнимда сезмай қолдим.
Мушаклари кийган кўйлаги енгларини йиртиб чиққудек бўлиб турибди, афтидан мунтазам спорт билан шуғулланади шекилли.
-- Ака сенга, менинг фамилиям керакми?-- деди сенсираб.
-- Йўқ, сенинг.. сизнинг фамилиянгизни нима қиламан, -- дедим тутилиб, кайфим тарқаб кетдими ёки сал аввал тарқаганмиди, ўзим ҳам билмай қолдим.
Билганим шу эдики, бу йигит кимлигини тахмин қилиб бўлгандим.
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?
Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?
Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?
Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?
Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?
Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…
Шодмонқул САЛОМ
Ўн саккиз ёшимда тирикчилик ғамида келдим бу шахарга. Ўзим Қирғизистонданман. Жалолобдликман. Кўринишим Қирғизларга ўхшайди. Аммо миллатим ўзбек. Беш йилдан бери шу шаҳарда яшаб ишлаб юрибман. Не кунларни кўрди бу бошим. Аммо Аллоҳимга минг қатла шукрки, ҳар нарсадан номусимни устун қўйдим. Аллоҳим бирон нокасга муҳтож қилиб қўймади. Гўзаллигимни биламан. Не не олғирлар ошиқ бўлмади. Биз бир йилда топадиган пулни бир соатда топадиганлар, шу бир соатда топган пулини бир кечага бераман дегувчи бойвуччалар, оғиз солишди. Ғурурим ор-номусим ҳаққи тўғри йўлдан адашмадим. Кўрган эркак зоти борки, кўзини лўқ қилиб беҳаёларча ҳирс билан тикилади. Бир оғиз сўзини ҳам илмоқли қилиб гапиришади. Ўзимни асраб, тўғри йўлда юрганимга ишонишмай доим ғараз ният билан боқувчилар сон саноқсиз. Мен Аллоҳимнинг суйган бандаси эканман. Доим ўзи асрайди. Шундай дамларда, мен ўзим орзу қиладиган. Ҳаёлларимда яшайдиган шаҳзодамни учратдим. У бошқа эркаклар сингари менга ҳирс билан эмас, меҳр билан боқишини биринчи кўрганимдаёқ сездим. Биринчи марта кўришим билан юрагим жиз етди. У йигит сиз эдингиз. Ҳар сафар дўконга келишингизни интизор кутардим. Узоқдан туриб менга меҳр тўла нигоҳларингизни тикиб турганингизни сезардим. Бу мен учун бахт эди. Аммо билдимки, сизнинг оилангиз ва икки қизингиз бор экан. Профилингизда аёлингиз ва фарзандларинингиз билан тушган суратингизни кўриб, аёлингизга ҳавасим келди.
Рости унинг ўрнида бўлишни жуда хоҳладим. Аммо мен олган тарбия, бировнинг бахтига чанг солишга йўл қўймасди. Сизни севиб қолдим ва бу севгини юрагимга кўмишга қарор қилдим. Сизнинг бу дунёда борлигингиз ўзи мен учун бахт. Сизни менга боққан меҳр тўла нигоҳларингизни эслашимнинг ўзи бахт. Бу гапларни сизга ҳеч қачон айтмоқчи эмас эдим. Агар кетмасангиз айтмасдим ҳам. Чунки бу хабарни аввалроқ ёзганимда, сиз мен томон келишингиз мен ҳам ўзимни тўхтата олмаслигим мумкин эди. Гуноҳдан қўрқдим. Пок севгимга доғ туширишдан қўрқдим. Кеча кетаётганингизни ёзган қайдингиздан ўқиб билдим. Яна ёзишингизча, бошқа бу шаҳарга қайтиб келмайман дебсиз. Демак бу охирги учрашув. Бугун бир кўрсам эди охирги бор кўрсам қани эди дея кутиб ўтирган эдим. Сиз келиб қолдингиз. Биз энди бошқа учрашмаймиз. Фақат бир нарсани унутманг. Дунёнинг бир чеккасида сизни жондан севгувчи бир қиз бор. Ҳар замонда бир эслаб қўйинг. Юрагимдаги бор гапни очиқ ёзганим учун мен тентак қизни кечиринг. Хайр омон бўлинг! Зулфия.
Аҳроржон хабарни ўқиб бўлиб жавоб хабарини ёзиб юборай деганди профил қулф экан. Қиз хабарни юбориб профилини қулфлаб қўйибди. Тонг отгунча кўзига уйқу келмади. Ўйлаб ўйлаб, қиз тутган йўлнинг тўғрилигини тушуниб етди.
Москва, "Внукова" аэрапортидан кўтарилган самолёт ойнасидан пастда қолаётган шаҳарга термулди Аҳроржон. Шу шаҳарда уни чин юракдан севадиган, аммо ор-номусини севгисидан устун қўйган бир қиз бор.
Бахтиёр Турсун
20.06.2018
Орадан ўн беш йигирма кунлар ўтди, дўконга ҳар куни боради ва четда туриб қизни кузатади. Аммо одатий савдо-сотиқ тўғрисидаги сўзлардан бошқа гап қилмайди.
Баъзи кунлари сотувчилар орасидан тополмай қолса, кўзлари тўрт томондан уни излайди. Яқинини йўқотиб қўйгандек безовта бўлади. Маҳсулотларни тахлаб юрган жойда учратиб қолди бир куни.
-Ассалому алайкум!
-Ваалайкум ассалом!
-Сизга гапим… дея энди сўз очиб бошлаган эди. Қиз индамасдан кетиб қолди. Аҳроржоннинг гапи чала қолаверди. Кўчага чиқдида, сал нарида турган ўриндиққа ўтириб хаёл суриб қолди. Нима қилмоқчиман? Бу нима юриш? Ким айтади мени оилали, икки фарзандинг отаси деб? Ўзига ўзи саволлар бера бошлади у. Қани менинг кучли метин иродам? Бунақа синовларнинг қанчасини енгиб ўтган эдим-ку. Бу қизда нима бор? Нега унга бунчалик боғланиб қолдим? Йўқ, бу юришим яхшимас. Ёшим ўттизга етганда севиб қолдим деб юриш уят. Тамом! Бўлди тамом! Тўхташ керак. У ўйлаб- ўйлаб шу қарорга келди. Икки кун аввал ишлаган пулларини олган эди. Ҳали уйига юбормаган эди. Шартта турди-да,яқин жойдаги авиакассага бориб Тошкентга билет сотиб олди. Хонасига бориб, шерикларига уч кундан кейин кетаман деди. Ҳаммаси ҳайрон, аввалига ишонишмади. Электрон билетни кўришгач, жим қолишди. Эртага учаман деган куни, яна ўша дўконга борди. Охирги марта бир кўрай, бир мартагина овозини эшитай кейин кетаман. Уни бошқа ўйламайман. Шу охиргиси тамом! Шундай хаёллар билан борди у ерга. Оладиган нарсасининг ҳам тайини йўқ. Битта фантани олиб Зулфия ўтирган жойга яқинлашди. У нимадандир хафа, ғамгин эди. Дўконда харидор кам. Зулфия кутилмаганда йигитни ҳайрон қолдириб. -Эртага кетаяпсиз эканда, а? - Дея соф ўзбекча гапирди. Йигит унинг бу саволидан ҳайратда қолди. Қаердан билди экан? Қиз йигитнинг хаёлларини яна бир марта ўқиди.
-Қаердан билди деб ҳайрон қолдингиз-а?
-Рости шокдаман - деди йигит.
-Тўғриси бу жойда гаплашиш мумкинмас, ташқарида кутиб туринг бир пасдан кейин чиқаман,-дея йигитни буткул ҳайратда қолдирди қиз.
-Хўп - деди-ю,ташқарига чиқиб, бетоқат уни кута бошлади.
Қиз келгунча хаёлнинг миллион кўчасига кириб чиқди. Кетишимни қаердан билди? Ташқарида кутинг деди. Нима гапи бор экан? Бетоқат у ёқдан бу ёққа юра бошлади. Бир пас ўтиб қиз чиқиб келди. -Илтимос Аҳроржон ака, мендан ҳеч нарса сўраманг. Вақти келиб ҳаммасини билиб оласиз - деди у келгач. Йигит баттар ҳайрон қолди. Энди гапирмоқчи эди. Қиз ундан олдин гап бошлади. - Исмимни қаердан биласиз демоқчисиз а? Ҳайронсиз, ахир ҳар куни икки марта картангиздан тўлов қиласизку - Дея жилмайди қиз. А... ,- дея энди оғиз жуфтлаган эди. - Кетишимни қандай билдингиз демоқчисиз, бу сир. Мен ҳозир фақат сиз билан хайрлашиш учунгина чиқдим. Қолган гапларни кейин билиб оласиз. Илтимос ҳозир ҳеч нарса сўраманг. Соғ-саломат ватанингизга етиб олинг. Қаерда бўлсангиз-да, азиз бошингиз омон бўлсин. Хайр Аҳрор ака, бошқа учрашмаймиз. Илтимос, ортимдан кирманг. мен ишонаман сиз мард йигитсиз. Cўз беринг энди бошқа келмайман дея сўз беринг. Ортимга қарамай кетаман дея сўз беринг. Хайр. Зулфия йигитни ҳайрону лол қилиб, кўз ёшларини яшириш учун, шошиб ичкарига кириб кетди. Ўлай агар хеч нарсага тушунмадим. Ўзига ўзи гапириб кета бошлади йигит. Ўша куни кечқурун бирга ишлаган шериклари билан кузатув оши қилишди. Ярим кечгача суҳбатлашиб ўтиришди. Эрталаб соат саккизда учиши керак. Уйқу келмайди кўзига. Шериклари ухлаб қолишди. Телефонини олиб, интернетини ёқди. Зериккан вақтлари кириб,шеърлар ҳикоялар ўқиб туриши учун очган "одноклассники"даги профилига кирди. Ўхўў, дўстларидан роса кўп хабарлар келибди. Кеча ватанга қайтаяпман дея қайд ёзган эди. Келган хабарлар асосан, яхши етиб олинг, дея оқ йўл тилашган. Битта хабар исмсиз, расми ҳам йўқ. . Бир соат олдин ёзилибди. Очиб кўрди. Ассалому алайкум Аҳроржон ака, бу мен Зулфияман. Сизни биринчи кўрган кунимдаёқ, ўзимда қолган картангиз чекидан исми фамилиянгизни ўқиб, кейин мусофирдагиларнинг аксарияти одноклассникида бўлади дея, янги профил очдим ва Сизни излаб топдим. Ва доимий кузатиб бордим. Москва бу шаҳарда бешафқатлар кўп. Энг ёмони ўзимизнинг миллат вакиллари.
– Асқар катта йигит бўп қолгандир? – деди у анчадан кейин. Янгасининг юзига табассум югурди.
– Ҳа, бешга ўқийди. Дастёр бўп қолди. – У бир лаҳза жимиб қолди-да, яна жилмайди. – Бу йил Лайло ҳам мактабга боради.
Акмал бирдан баҳона топилганига суюниб кетди.
– Шунақами? Қаранг, дарров мактабга борадиган қиз бўлиб қолдими? – У ҳамон кулганча асосий мақсадга кўчди. – Лайлога биронта совға олмоқчи бўлиб юрувдим. Ҳали дурустроқ гаплаша олмадик. Кларанинг хабари йўқ, бугун мен ойлик олувдим. – У чўнтагидан пул чиқариб, дастурхон четига қўйди. – Ўзингиз биронта қишлик кийим олиб берарсиз, келинойи...
Акмал ёлғон гапираётганини, гаплари сунъий чиқаётганини билиб, тўхтаб қолди.
Янгаси ярқ этиб, унинг юзига қаради.
– Раҳмат, Акмалхон, – деди янгаси оҳиста товушда. Унинг овозида зарда ҳам, ўкинч ҳам йўқ эди. – Болаларнинг кийими етарли, – деди у дастурхон попугини ўйнаб. – Бошқа нарсага зарил бўлиб қолувди... Биласиз, индинга ойим вафот этган кунларига ўн йил тўлади. Шунга узоқ-яқин қариндошларни чақирмоқчийдик. Озроқ етмай турувди...
Акмал сесканиб янгасига қаради-ю, ҳайкалдек қотиб қолди. Янгаси ҳамон дастурхон попугини ўйнаб ўтирар, чамаси, ҳозир ҳамма нарсани унутиб, қайнонасининг хотирасини ўйлар эди.
Ўткир Ҳошимов
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago