🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Ўзбекча изҳор• Дадаси, нонушта тайёр, турақолинг.
• Дадаси, ташқарида совуқ бўляпти, қалин курткангизни кияқолинг.
• Дадаси, йўлларда эҳтиёт бўлинг.
• Дадаси, тушлик қилиб олинг.
•Дадаси, таҳоратингизга сув тайёрлаб қўйдим.
• Дадаси, кеч қолмай келинг.
• Дадаси, келяпсизми, таом тайёр бўлди.
• Дадаси, чарчамадингизми?
Булар аёлнинг эрига “Дадаси, мен сизни яхши кўраман” деган гапининг турли услубдаги изҳорлари.• Онаси, яхши ўтиринглар, Ўзига омонат.
• Онаси, рўзғорда нима кам, келишимда нима олиб келай?
• Онаси, болаларимиз сени қийнамадими?
• Онаси, кун бўйи чарчамадингми?
• Онаси, пиширган таоминг жуда мазали бўпти.
• Онаси, кийининглар, кўчани айланиб келамиз.
• Онаси, узр, кел ярашайлик.
• Онаси, қанақа кўйлак оберай?
• Онаси, мени дуо қил.
Булар эрнинг аёлига “Онаси, сени яхши кўраман” деган гапининг турлича изҳорлари.Яратган ҳамма оилаларни тотув, саодатли қилсин, жанжалдан асрасин. Оила неъматига эришмаганларга солиҳ-солиҳа жуфтлар ато этсин.
Фарзандларингизга нарсаларнинг нархини эмас, қийматини ўргатинг.
💊 Гарчи бутун дунёдаги дориларни сотиб олишга пулинг бўлсада, саломатлик қимматроқдир.
🛏 Гарчи энг қиммат мебель ва диванларни сотиб олишга қодир бўлсангда, уйқу улардан қимматроқдир.
🖤 Дунёнинг виждонини сотиб олишга пулинг бўлсада, виждон қимматроқдир.
☝️🏻 Дунёнинг ёлғонларини сотиб олишга давлатинг бўлсада, ростгўйлик қимматроқдир.
💰 Мол билан йўлдош сотиб олиш мумкин, аммо дўст сотиб олиб бўлмайди.
🇺🇿 Мол билан эр сотиб олиш мумкин, аммо ватан сотиб олиб бўлмайди.
❤️ Мол билан олтин сотиб олиш мумкин, аммо суюкли ёр сотиб олиб бўлмайди.
🏠 Мол билан уй сотиб олиш мумкин, аммо оила сотиб олиб бўлмайди.
💙Уларга қийматни қидиришни ўргатинг, нархни эмас. Уларни инсон қилинг, мол жамлайдиган асбоб эмас. Мол ҳаёт ғилдираги ҳисоблансада, ҳаёт эмас.
🔺 Дунёда қийматга эга, аммо нархи йўқ нарсалар бор:
**Она дуосининг нархи қанча?
Отанинг шафқати нархи қанча?
Солиҳ фарзанд ва тақводор қизнинг нархи қанча?
Сени ўз оламига айлантирадиган хотиннинг нархи қанча?
Сени ўз оламига айлантирадиган эрнинг нархи қанча?
Кечанинг ярмида туриб ўқиладиган икки ракат намознинг нархи қанча?
Яширин садақанинг нархи қанча?
Суюкли инсоннинг насиҳати қанча?
Садоқатли дўстнинг нархи қанча?
Бу нарсаларни сотиб олиб бўлмайди!**
❗️Кўз шикастланганда бирламчи тавсиялар✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси👀 Агар кўзга бирор нарса тушса, уни ишқалаш мумкин эмас. Тушган ёт жисм кўз шиллиқ қаватини шилиши ва жиддий муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
👁 Ювилмаган қўл билан кўзингизга тегманг. Ифлос сувда кўз шиллиқ қаватини ювманг. Пинцет, игна ва ҳар хил шунга ўхшаш қаттиқ буюмларни кўзда қўлламанг. Улар нозик тўқималарга зарар етказади.
✅ Бундай ҳолатларда зудлик билан шифокорга кўринишинггизни маслаҳат берамиз.
Сиз борсиз - ки кемтик дунёда
Билинмайди кам ила кўстим;
Иймонингиз бўлсин зиёда .
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!!
Бу оламнинг ташвишларидан,
Фитна бўлмиш ҳар ишларидан;
Шайтон шарри қилмишларидан
Аллоҳ сизни сақласин дўстлар!
Уйингизда кўринг ҳаловат,
Икки дунё топинг саодат.
Иймонингиз бўлсин саломат -
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!
Сиз борсиз-ки чароғон олам,
Сизлар билан ҳаёт муҳташам.
Дўст бўлайлик жаннатларда ҳам
Аллоҳ сизни асрасин дўстлар!
СОЯСИДА ҲАМ ТУРМАЙМАН
Язид ибн Ҳорун айтади: «Абу Ҳанифадан тақводорроқ одамни кўрмадим. Бир куни қарасам, у бир кишининг эшиги олдида қуёшда ўтирган экан. «Эй Абу Ҳанифа, сояга ўтсангиз-чи!» десам, «Бу ҳовлининг эгасида бир неча дирҳам пулим бор. Шунинг учун уйининг соясида ўтиргим келмади», деди. Мендан қарз одамнинг девори тагида, соясида турсам, қарзимдан фойдаланиш бўлиб қолмасин деб шундай қилган эканлар. Бундан ортиқ тақво бўладими?
"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ.
Нимани кўп зикр қилсангиз, ўшанинг аҳлига айланасиз. Ғийбат қилсангиз, ғийбат аҳли, дунёни зикр қилсангиз, дунё аҳли, лағвни зикр қилсангиз, лағв аҳли. Спорт, маишат, машшоқлар зикри билан ўшаларнинг аҳлига айланасиз...
Аллоҳни кўпроқ зикр қилинг, Аллоҳнинг аҳли бўласиз!
#Жавоблар Олма ?*?*Ўлимдан жуда қаттиқ қўрқасиз. Балки ҳаёт билан видолашиш ўзингиз учун қўрқинчли эмасдир, аммо яқинларингиз ҳамда оила аъзоларингизни йўқотиш эҳтимоли сизни даҳшатга солади. Айрим инсонлар болалик вақтларида ўзларининг яқинларини йўқотган бўлсалар, бутун умр ушбу кемтикни тўлдира олмай яшайдилар.
Маслаҳат: Ҳаётингиз ҳамда миянгизни тушкунлик кайфияти билан тўлдирманг. Тақдир измини ҳеч ким ўзгартира олмайди. Аммо, ўзгартириб бўлмайдиган табиат қонуни қаршисидаги қўрқув туфайли бутун умрни ҳавога совуриш мумкин.
КапалакСизнинг энг катта қўрқувингиз - ўз ичингизда. Сизни алдашларидан қаттиқ қўрқасиз. Зеро, бундай ҳолат ҳаётингизда доимий содир бўлган. Шу тариқа инсонларга бўлган ишончингиз йўқолган. Уларга нисбатан бўлган қўрқув ҳисси инсонлар билан ўзаро муносабат ўрнатишингизга ҳам ҳалал беради.
Маслаҳат: Қўрқувнинг кўзига тик қаранг. Жасоратли бўлсангиз, муаммолар ҳам ўз-ўзидан ҳам бўлади.?♀️
ПичоқСиз ҳаётда энг кўп касалликлардан қаттиқ қўрасиз. Шу сабабли саломатлигингизга эътибор қаратасиз, ўзингизни асраб-авайлашга ҳаракат қиласиз. Аммо, эҳтимолий хасталик ҳақидаги ҳаёллар умрингизни завол қилмаслиги керак. Йўқса, бу руҳий ҳолатингизга катта зарар етказиб қўяди. Маслаҳат: Ёмон ҳаёллардан узоқроқ бўлинг, улар инсон организмига айрим касалликлару вируслардан кучлироқ таъсир кўрсатади.?
ҚуртСуратда биринчи бўлиб қуртни кўриш - арвоҳлардан қаттиқ қўрқишга ишора қилади. Бу қўрқув болалигингиздаги хотиралар билан бевосита боғлиқ. Сизни нафақат руҳлар, балки қоронғулик ҳам даҳшатга солади. Маслаҳат: Руҳий жиҳатдан ҳам улғайишингиз керак. Аслида бу қўрқув фақатгина миянгизда. Унга асир бўлишни бас қилинг.?**
Бир дўстим билан суҳбатлашиб кетаётгандик. Масжид яқинига келганда ундан бироз кутиб туришини, мен ибодатимни якунлаб чиқишимни илтимос қилдим.
У ҳазил аралаш:
- Мен ҳам кирсам Худо кечириб юборармикин? -, деди.
- Албатта!
- Кириб Унга нима дейман?
- "Я Аллоҳим! Кеч келдим, аммо келдим. Мени рад этма!" дейсан, бўлди.
У бироз ўйланиб қолди. Юзидаги табассум дарров аксига ўзгарди.
Индамай ортимдан кирди. Мен уни масжидга кузатдим, ўзим "Таҳоратхона" томон юзландим.
Мен масжидни бошқа томонида намозни адо қилдим. Кетар чоғ дўстимни олдига бордим. Аммо уни топа олмадим. Ташқарига чиқиб кеткандир дея кўчага чиқдим. Масжид ҳовлисидан уни топа олмадим. Қалбимда бироз шубга ортди. Нотўғри гапириб қўйдиммикин? Ёки кетиб қолдимикин, деб рақамига қўнғироқ қилдим. Жавоб йўқ. Бироз ҳижил бўлиб масжидга кирдим. Масжиднинг бир чеккароғига ўтириб, қилган ишларимни сарҳисоб қилай, қаерда хато қилдим, ранжитдимми йўқми деб ўйлай бошладим. Мендан сал нарироқда кимдир паст овозда йиғларди. Таажжубланиб қарасам дўстим. Икки қўли билан оғзини маҳкам ёпиб, йиғлаябди. Танам музлаб кетди. Индамадим. Ортидан жим кузатдим. У нималарнидир пичирлар, "Илтимос кечир!" дерди. Кўзим ёшланиб уни кузатиб туравердим. Қалбини бўшатмагунича безовта қилмай дедим. Бироздан сўнг у мени пайқади. Масжиддан чиққунча лом-мим демади. Сўнг чуқур нафас олиб:
- "Сен ёмон дўст экансан!" деди.
Ҳайратим янада ортди. Индамай унга қарадим. У:
- "Шунча йил менга намоз ўқишни ўргатмадинг!" деди.
Нафасим бўғзимга тиқилиб қолди...
• • •
"Роббим! Мен ҳам келдим! Кеч келдим, аммо келдим. Илтимос мени ҳам рад этма..."
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her