NAM-FOS Агромаркази

Description
Guruxda siz min.ugitlar ximikatlarni turlari va uruglar malumotiga ega bolasiz.
Soxa buyicha yangiliklar berib boriladi.
Admin⚙️📝 @agromarkaznamfos

☎️+998994069506
Magazin; +99899 884 21 72
Direktor;+998939161979


Kanal manzili @NAMFOS
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

4 weeks, 1 day ago

**САВОЛ: Шоли қипиғини шўрланган дала ва томорқамиздаги ерга солиб, ҳайдов ўтказсам бўладими? Шоли қипиғида pH кўрсаткичи қандай бўлади?

ЖАВОБ: Далага ҳам, иссиқхонага ҳам ҳайдовдан аввал солинса бўлади. Шоли қипиғи гуруч етиштириладиган ҳудудларда арзон нархларда топиладиган чиқинди. Тупроқни ғоваклаштиради, экиладиган экинларда илдизни кислород билан таъминлашда қулай, тупроқда аэрация жараёнини яхшилайди. pH кўрсаткичи 6,1 га тенг, бу кислотали даражаси юқори бўлган тупроқлар учун жуда қўл келади. Агар аввалги йиллардаги ҳосилдан олинган чиқинди бўлса мақсадга мувофиқ бўлади. 18 ойдан 24 ойгача компостланганидан кейин фойдаланилса, кўчат етиштиришда тувакчалар учун тайёр субстрат бўлиши ҳам мумкин.

Шоли қипиғи ҳақида: сув сақлаш хусусияти 157%, ғоваклиги 93,92%, ҳажм оғирлиги 0,099 гсм⁻³, pH=6.1, электр ўтказувчанлиги 0,2 мСм/см, катион ўзгариш хусусияти паст ёки ўрта даражада.**@namfos

1 month ago

**ИССИҚХОНАДА ПОМИДОР ПОЯЛАРИНИ ЁШАРТИРИШ ТАДБИРЛАРИ

Кузги-қишки мавсумда экилган помидор  экинларини ёшартириш мумкин. Бунинг учун декабрь ва январь ойларида асосий поянинг пастки қисмида (илдиз бўғзидан) 15-20 см юқорида янги ён шохлар чиқа бошлайди. Уларнинг ичидан энг яхши ривожланган битта поя танлаб олиниб, уни юлиб ташламай қолдириш мумкин. 

Бунда асосий пояда ёшартирилган шохлар ўсишда давом этиб, иккинчи ўсимликда асосий поянинг ўсиши тўхтатилади (ўсиш нуқтаси чилпилади), аммо меваларнинг пишиши февраль, март ойларининг ярмигача давом этади. Бу билан бир вақтда пастда қолдирилган ён шох ҳам ўсишда давом этиб боради, айниқса, февраль, март ойларида тезлашади. Шундан сўнг мартнинг  яримларида асосий пояда мевалар териб олингандан сўнг, у олиб ташланади ва ўсиб келаётган ён шохга ўтказилади.

Бунда биринчи терим 10-20 апрелдан бошланади ва июль ярмиларигача давом этади. Ҳосилдорлик ёшартирилмаган ўсимликларга қараганда 25-26 % га ошганлиги кузатилади.**@namfos

1 month, 1 week ago

**НИМА УЧУН УРУҒЛИК КАРТОШКА ЭКИШДАН АВВАЛ СЎЛИТИЛИШИ КЕРАК?

Картошка тугунакларни ундиришга имконият бўлмаса, улар экилгунча 8-20 кун мобайнида сўлитилади. Уруғлик тугунакларни сўлитиш ҳам ниҳоллар ҳосил бўлишини тезлаштиради.

Ўзбекистонда уруғлик тугунаклар сунъий совутиладиган омборхоналарда ижобий паст ҳароратда сақланганида, улар эрта баҳор ва ёзда экилишидан олдин, албатта, сўлитиш жараёнини ўтиши шарт.

Сўлитиш технологияси ёруғда ундиришга нисбатан анча соддадир. Нисбатан иссиқроқ бўлган хонага ёки офтоб тушадиган майдончага тугунаклар юпқа қилиб ёйилади ва шу ҳолатда ўсимталар муртаги ҳосил бўлгунича 8-10 кун мобайнида сақланади.

Сўлитилаётган тугунаклар таркибида эрувчан озиқ моддалар ва ферментлар ҳосил бўлиб, улар куздаги куртакларни унишини ва ниҳоллар ҳосил бўлишини тезлаштиради.

Сўлитилган тугунаклар фойдаланилганда ўсимликларни ўсиши ва ривожланиши жадал ўтиб, сўлитилмаган тугунакларга нисбатан ҳосил тўплашга барвақт кириб юқори ҳосил беради.**@namfos

1 month, 1 week ago

**ҚАЛАМПИР ТУРЛАРИ УРУҒЛАРИНИ ЭКИШДАН АВВАЛ ИШЛОВ БЕРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Уруғларнинг асосий сифат кўрсаткичи уларнинг унувчанлигидир. Уруққа экишдан олдин ишлов берилганда унаётган уруғда модда алмашинуви кучайиши ҳисобига, ўсиш ва ривожланиш жараёни тезлашади, ноқулай омиллар шароитига ва касалликларга чидамлилиги ошади.

Уруғни экишдан камида 2 ой олдин 20 минут давомида 1% ли калий перманганат (1 л сувга 10 г) билан дориланади, кейин яхшилаб ювилади ва қуритилади.

Қуруқ уруғни 3 соат давомида 60°С да қиздириш, ўсимликни вирус касалликларига чидамлилигини ва ҳосилни эрта етилишига мойиллик қилади. Ташқи инфекцияни йўқотиш учун заҳарловчи карбоксин+тирам (1 кг уруғга 10 г) препарати қўлланилади.

Уруғни экишга тайёрлашда қуйидаги микроэлементлар суюқлиги билан ишловлар ўтказилади: 0,01-0,03% ли бор кислотаси (1 л сувга 0,1-0,3 г); 0,001-0,005% ли мис купороси суюқлиги (1 л сувга 0,01-0,05); 0,02-0,05% ли олтингугуртли цинк ва олтингугуртли марганец (1 л сувга 0,2-0,5 г) суюқлиги билан ишланади. Кўрсатилган суюқликлар аралашмасида уруғлар 16-24 соат давомида ивитилади, кейин қуруқ ҳаво ҳолатигача келтирилади ва кейин уларни экиш мумкин.**@namfos

1 month, 1 week ago

**ИССИҚХОНАГА ПОМИДОР КЎЧАТЛАРИНИ ЭКИШДА УШБУ 5 ТА ЭЪТИБОРЛИ ЖИҲАТ ИНОБАТГА ОЛИНИШИ ЛОЗИМ:

1). Помидор кўчатини илиқ бўлмаган совуқ ерга экмаган маъқул. Кўчатлар оралиғини 45 смдан яқин экманг. Бу ҳосилдорликка ва мева сифатига таъсир қилади.

2). Кўчатни ерга чуқур экмаслик керак. Бунда ер остида илдиз отиши кўп бўлади, аммо ҳосилга кириши чўзилади.

3). Интернетда берилаётган об-ҳаво маълумотига кўра, кўчатларни экишда ўткинчи совуқларни ўтказиб юборишга ҳаракат қилиш зарур, чунки совуқ оқимлар янги экилган кўчатларни етарли ҳарорат билан таъминлашда қийинчиликлар туғдиради.

4). Кўчат экиладиган чуқурчаларга карбамид (мочевина), товуқ гўнги ва янги мол гўнгини солмаган маъқул. Бу жуда хавфли. Иккинчидан, Азот экин учун зарур бўлсада, меъёридан ортиқча бериш мевани камайтириб, помидор танасини кучайтириб юборади.

5). Кўчатни экаётганда тупроқ сатхидаги ёки ундан паст жойда қоладиган уруғбарглари ва касалланган ҳамда сарғайган, нимжон баргларни олиб ташланиши зарур. Бу ишларни эрталабда бажариш керак, чунки баргини олиб ташлангандаги жароҳатлар кечгача битиб улгуриши даркор.**@namfos

1 month, 2 weeks ago

+998200026778

1 month, 2 weeks ago
3 months, 4 weeks ago
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago