Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

DOCTOR_AZIZOV

Description
🇺🇿 Каналда болажонлар учун керакли бўлган тиббий маълумотларни ёритиб борамиз.

Тиббий блог, врач педиатр

Инстаграм: instagram.com/dc_azizov

Админ: @Azizov_Alisher
Advertising
We recommend to visit

оригинал 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥 𝐐𝐨𝐥𝐠𝐚𝐧𝐢 𝐅𝐚𝐤𝐞 😅👌🏻

𝐌𝐀𝐐𝐒𝐀𝐃 𝐓𝐀𝐍𝐈𝐋𝐈𝐒𝐇 𝐄𝐌𝐀𝐒 𝐍1 𝐁𝐎’𝐋𝐈𝐒𝐇 🇺🇿

𝐄𝐆𝐀- 🤴🏻👨🏻‍💻

𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 -

𝐑𝐞𝐤𝐥𝐚𝐦𝐚-

𝐈𝐬𝐡 𝐕𝐚𝐪𝐭𝐢 : 24/7 🧑🏻‍

Last updated 3 months ago

Infromasi Olahraga Terlengkap hingga berbagi Link streaming Bola

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Crix11.org is India's No1 Fantasy Cricket Prediction Site. #D11Prediction #PlayerzpotPrediction #Cricket #Football #Fantasy #D11 #Team #Expert #T10 #Prediction #Toss #Tips #Match #IPL #PSL #T20 #tataipl #GL

Last updated 3 weeks, 5 days ago

1 month, 4 weeks ago
DOCTOR_AZIZOV
1 month, 4 weeks ago

Ассалому алайкум хаммага рамазон ойи хаммага муборак бўлсин. Тутадиган рўзалариз оллох даргохида кабул килсин🤲

2 months ago

Донорлик ─ узоқ умр кечириш кафолати

Донорлик нафақат қон олувчи, балки қон берувчининг саломатлиги учун ҳам фойдали ҳисобланади.Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, донорлар бошқаларга қараганда 5 йил кўпроқ умр кечиришади.Ҳар қандай қон топшириш организм учун енгил стресс ҳисобланади. Бундай енгил стресслар ташқи муҳитнинг салбий омилларига таъсирчанликни оширади.Бахсиз ҳодисалар, операциялар чоғида организмнинг оғир талафотларга учраш эҳтимоли донорларда бошқаларга қараганда камроқ бўлади. Чунки донор организми қон йўқотишга мослашган бўлади ва оғир асоратларни ҳам нисбатан енгилроқ ўтказади.Донорлик инфаркт ва бошқа юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиши хавфини бир неча бор камайтиради. Олимлар эркак донорлар орасида юрак инфаркти бошқаларга қараганда 30 фоиз камроқ учрашини аниқлашган.Доимий равишда қон ва унинг компонентларини топшириш ҳужайраларнинг табиий янгиланишига ва организм ёшаришига олиб келади. Яъни қон топширгандан сўнг янгиланиш кераклиги ҳақида сигнал тушади. Бундай янгиланиш юрак, қон томир тизими касалликлари, атеросклероз, подагра, овқат ҳазм қилиш, ошқозон ости бези, жигар ва асосий модда алмашинуви фаолиятлари бузилишининг олдини олишда фойдали ҳисобланади. Иммун тизими касалликларининг олдини олишда ҳам доимий равишда қон топшириш фойдалидир, чунки у ҳам организмнинг умумий янгиланиши билан боғлиқ.Қон донорларида ўпка, тўғри ичак, ошқозон ва ҳиқилдоқ саратони учраш хавфи камаяди. Қон янгиланиб тургани боис жигарда ортиқча темир ионларининг йиғилиб қолиши, натижада гемахроматоз касаллиги келиб чиқиши олди олинади.

2 months ago
2 months ago

8 ойлик бола ривожланиши

Бу ой болажонингиз вазнига қўшимча қилиб 400-500 грамм берди. Бўйи эса 2 см га ошди. Бош айланмаси 0.5 см га ва кўкрак айланмаси 0.5 см га кўпайди. Бу даврда кўпчилик 3 ёки 4 дона тиши билан мақтаниши ҳам мумкин. Лекин айрим болаларда бу даврда энди-энди биринчи тишлари чиқаётган бўлиши ҳам мумкин.

Саккиз ойлик боланинг менюсида қўшимча овқат турлари кенгайиб бормоқда. Масалан, каша турлари кўпаяди, тухум сариғи ярмисини ейиш мумкин, иккита бўлак қурутилган нон, шарбат ва пюрелар ҳам тури ва миқдори кўпайиши мумкин. Энг асосийси, 8 ойдан бошлаб гўштли пюрелар беришни бошлашингиз мумкин. Бошида 5 граммдан бериб, кейин аста секинлик билан миқдорни 30 граммга қадар кўпайтирасиз.

Саккиз ойда ҳам болага жисмоний тарбия ва гимнастика машғулотлари зарур бўлади.

Саккиз ойлик бола эмаклашни билади.

Суянмасдан ўтира олади.

Мебелни ушлаб туради.

Пиёладан ича олади.

Бола чиқараётган товушлар тури ва баландлиги кўпаяди.

Ўз исмини билади. "Кўтаринг" деб қолларини чўзади. "Мушук" десангиз хаёлида уни кўра олади.

Кичик идишларни катта идишларга солиб ўйнашни яхши кўради.

Қўшиқ тинглаб завқланади.

Чапай-чапай ва хайр-хайр қила олади.

Коптокни яхши кўради.

Яқинларга улашинг:@Doctor_Azizov

2 months, 1 week ago

Банан истеъмол қилиш қандай касалликлар учун самарали таъсир кўрсатади?

• Ҳайздан олдин қорин оғриғини йўқ қилади.
• Болалар иситмаси пасайтиришга ёрдам беради.
• Ошқозон оғриғини йўқотишга ёрдам беради.
• Болаларда камқонликни бартараф этишга ёрдам беради.
• Диареяни даволашга ёрдам беради.

Яқинларга улашинг:@Doctor_Azizov

4 months, 4 weeks ago

Гўдакда қабзият ёхуд ич қотиши Ич қотиши (қабзият) чақалоқ ҳаётининг илк ойларида кўп учрайди. Баъзан гўдакнинг икки-уч кунлаб ичи келмаслиги мумкин. Қабзиятда боланинг ичи қаттиқ ва қуруқ бўлади. Шунда гўдак жуда безовталанади, кучаниб-тиришиб йиғлайди…

4 months, 4 weeks ago

Гўдакда қабзият ёхуд ич қотиши

*Ич қотиши (қабзият) чақалоқ ҳаётининг илк ойларида кўп учрайди. Баъзан гўдакнинг икки-уч кунлаб ичи келмаслиги мумкин. Қабзиятда боланинг ичи қаттиқ ва қуруқ бўлади. Шунда гўдак жуда безовталанади, кучаниб-тиришиб йиғлайди, терлаб ҳолсизланади. Агар ич қотиши мунтазам давом этса, аҳволи ёмонлашади. Яъни ахлатнинг қаттиқлиги туфайли тўғри ичакнинг шиллиқ қавати жароҳатланади.
Гўдакда қабзият кузатилишига сабаб нима?
Чақалоқларда ич қотишининг бир неча хил сабаблари бор:

Болани нотўғри овқатлантириш (масалан, нотўғри эмизиш) кўпинча қабзиятни келтириб чиқаради. Чунки гўдакка кўкрак учи тўғри тутилмаса у эмиш жараёнида тез чарчаб қолади ва ўзига етарли бўлган озуқани ололмайди.

Аксарият оналар болани эмизиш билан биргаликда қўшимча овқатларни сўрғичлар ёрдамида беришади. Бу вақтда сўрғич орқали ўтган инфекция ичаклар микрофлорасига салбий таъсир кўрсатади. Натижада микрофлора бузилгани учун меъдадаги озиқ моддалар парчаланмайди ва етарлича сўрилмайди. Шундан сўнг болада ич қотади.

Гўдак организмига турли йўллар (масалан, тоза бўлмаган сўрғич, эмизишдан олдин кўкрак учини ювмаслик, қўшимча овқат бериладиган идишнинг ифлослиги) билан кирадиган инфекция ривожланиб, ичакларни яллиғлантиради. Бу эса чақалоқларда сурункали ич қотишини келтириб чиқаради.

Баъзан ичаклардаги инфекция асорат қолдириб, ичак атонияси келиб чиқади ва натижада сурункали қабзият ривожланади.

Чақалоқнинг олд қорин мушаклари яхши ривожланмаганлиги туфайли у кучанишга қийналади. Натижада табиий равишда боланинг ичакларида газ йиғилади ва ич юришиши қийинлашади.

Бундан ташқари боланинг қорни тўймаса ҳам ичи қотади.*

Яқинларга улашинг:@Doctor_Azizov

5 months ago

Томоғингизга оғриганда фойдаланиш мумкин бўлган спрейлар кетма кетлиги
💊Septolete total
💊Xepilor
💊Grammidin
💊Tantum verde
💊Loroben
💊Ingalipt
💊Kameton
💊Gervitin
💊Xlorofillipt
💊Faringosprey
💊Zipelor

Яқинларга улашинг:@Doctor_Azizov

5 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

оригинал 𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥 𝐐𝐨𝐥𝐠𝐚𝐧𝐢 𝐅𝐚𝐤𝐞 😅👌🏻

𝐌𝐀𝐐𝐒𝐀𝐃 𝐓𝐀𝐍𝐈𝐋𝐈𝐒𝐇 𝐄𝐌𝐀𝐒 𝐍1 𝐁𝐎’𝐋𝐈𝐒𝐇 🇺🇿

𝐄𝐆𝐀- 🤴🏻👨🏻‍💻

𝐈𝐧𝐬𝐭𝐚𝐠𝐫𝐚𝐦 -

𝐑𝐞𝐤𝐥𝐚𝐦𝐚-

𝐈𝐬𝐡 𝐕𝐚𝐪𝐭𝐢 : 24/7 🧑🏻‍

Last updated 3 months ago

Infromasi Olahraga Terlengkap hingga berbagi Link streaming Bola

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Crix11.org is India's No1 Fantasy Cricket Prediction Site. #D11Prediction #PlayerzpotPrediction #Cricket #Football #Fantasy #D11 #Team #Expert #T10 #Prediction #Toss #Tips #Match #IPL #PSL #T20 #tataipl #GL

Last updated 3 weeks, 5 days ago