🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун
Қонунчиликдаги янгиликлар ❗️
🔰 29.11.2024 йилдаги ЎРҚ-1008-сон Қонун билан ҳарбий хизматчилар фаолияти билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу Қонунга мувофиқ, 2025 йил 3 январдан бошлаб, ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ қуйидаги чекловлар белгиланиб, ҳарбий хизматчилар қуйидагиларга ҳақли эмаслиги назарда тутилди:
🔹ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар билан (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта ҳарбий қисмда (айнан битта бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмаси) бирга хизмат қилишга, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;
🔹илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга;
🔹тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;
🔹тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси (иштирокчиси) бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажаришга;
🔹ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга;
🔹қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга;
🔹қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
🔹чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилишга;
🔹Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга, бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;
🔹ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;*
🔹*хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳоллар бундан мустасно;
🔹ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий қисми, бошқарув органи, муассасасининг биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлашга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно;
🔹Интернет жаҳон ахборот тармоғига ҳарбий хизматга оид маълумот ва материалларни, шунингдек ҳарбий қисм, бошқарув органи, ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирлик ёки идоранинг ҳарбий тузилмасига мансублигини ошкор этувчи ахборотни (фото, видео, матн ва бошқалар) жойлаштиришга, матбуот хизматлари томонидан чоп этилган материаллар бундан мустасно.
❗️Ушбу чекловларга риоя этмаганлик учун ҳарбий хизматчилар «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни 29-моддаси "8-1"-бандига (ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ бўлган чекловларга риоя этмаганда) мувофиқ, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатилади.
Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy
Саволлар учун: 👉*👉👉*
@harbiy_yuristga_savol_bot
**❓Ҳарбий хизматчиларнинг ипотека кредити асосида квартира сотиб олишида тўлаб берилган дастлабки бадал қайси ҳолларда қайтарилиши лозим?**
🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги [619-сон қарори](https://www.lex.uz/docs/3307333#:~:text=%D0%B1%D0%B5%D1%80%D0%B8%D1%88%20%D1%82%D0%B0%D1%80%D1%82%D0%B8%D0%B1%D0%B8%20%D1%82%D1%9E%D2%93%D1%80%D0%B8%D1%81%D0%B8%D0%B4%D0%B0-,%D0%9D%D0%98%D0%97%D0%9E%D0%9C,-(%D0%B8%D0%BB%D0%BE%D0%B2%D0%B0%20%D0%BD%D0%BE%D0%BC%D0%B8%20%D0%8E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%BD) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жой сотиб олиш (қуриш) учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ҳарбий хизматчилар томонидан ипотека кредити олинишида уларнинг оила таркибидан қатъи назар уй-жойнинг ҳисобланган қийматининг 25 фоизи миқдоридаги дастлабки бадал тегишли идоралар томонидан тўлаб берилади.
❗️Ушбу Низомнинг [22-бандида](https://www.lex.uz/docs/3307333#:~:text=%D2%9B%D0%BE%D0%BD%D1%83%D0%BD%D1%87%D0%B8%D0%BB%D0%B8%D0%BA%D0%B4%D0%B0%20%D0%B1%D0%B5%D0%BB%D0%B3%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D0%BD%D0%B3%D0%B0%D0%BD%20%D1%82%D0%B0%D1%80%D1%82%D0%B8%D0%B1%D0%B4%D0%B0-,%D2%9B%D0%B0%D0%B9%D1%82%D0%B0%D1%80%D0%B0%D0%B4%D0%B8%D0%BB%D0%B0%D1%80.,-(22%2D%D0%B1%D0%B0%D0%BD%D0%B4%20%D0%8E%D0%B7%D0%B1%D0%B5%D0%BA%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%BE%D0%BD) – Низомга мувофиқ ипотека кредити олган ва қонунчиликда назарда тутилган асослар бўйича ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар тегишли идоралар томонидан киритилган дастлабки бадал суммасини қонунчиликда белгиланган тартибда қайтарадилар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандида кўрсатилган шахслар бундан мустасно) деб белгиланган.
❇️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрь кунидаги ПҚ–694-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 4-бандида эса қуйидаги шахслар назарда тутилган:
🔹ҳарбий хизматнинг умумий давомийлиги йигирма йил ва ундан ортиқ бўлган ҳарбий хизматчилар (бунда, уларнинг олий таълим муассасаларидаги ўқиш муддатлари ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотлардаги олдинги иш жойлари бўйича меҳнат стажи ҳақиқий ҳарбий хизмат муддатига қўшиб ҳисобланади);
🔹ўн ва ундан ортиқ календарь йил хизмат қилган ва қуйидагиларга кўра ҳарбий хизматдан бўшатилиши лозим бўлган (бўшатилган) ҳарбий хизматчилар:
🔻ҳарбий хизматда бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига етганида;
🔻штатларнинг қисқартирилиши ёки бошқа ташкилий-штат тадбирлари муносабати билан;
🔹хизмат муддатидан қатъи назар ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида орттирилган касаллик ёки майиблик (яраланиш, жароҳат олиш) туфайли соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчилар;
🔹хизмат муддатидан қатъи назар ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг оиласи.
❗️ Ушбу санаб ўтилган тоифага кирмайдиган ҳарбий хизматчилар тўлаб берилган дастлабки бадал суммасини ўрнатилган тартибда қайтариши лозим.
Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy
Саволлар учун: 👉*👉👉*
@harbiy_yuristga_savol_bot
Маънавият нима?
*🔰 Маънавият – инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунча. У кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, бадиий, ахлоқий, диний тасаввурларини ўз ичига олади. Маънавият атамасининг асосида „маъно“ сўзи ётади. Маълумки, инсоннинг ташқи ва ички олами мавжуд. Ташқи оламига унинг бўй-басти, кўриниши, кийиниши, хатти-ҳаракати ва бошқа киради. Ички олами эса унинг яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу-истаклари, интилишлари, ҳис-туйғуларини ўз ичига олади. Инсоннинг ана шу ички олами маънавиятдир. Озиқ-овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озиқ ва қудрат бағишлайди. Маънавият маърифат ва маданият билан боғлиқ. Маънавият одамларда тап-тайёр ҳолда вужудга келмайди. Унга муттасил ўқиш, ўрганиш, тажриба орттириш орқалигина эришилади. Маънавият қанчалик бойиб борса, жамият ва миллат шунчалик равнақ топади. Маънавиятли одам яшашдан мақсад нималигини аниқ билади, умрини мазмунли ўтказиш йўлини излаб топади, муомала қилиш маданиятини эгаллайди, ҳар бир масалага инсоф ва адолат нуқтайи назаридан ёндашади*. Виждон нима, ёлғон ва рост нима, ор-номус нима, ҳалол ва ҳаром нима – буларнинг ҳаммасини бир-биридан ажрата олади, ҳаётда ёмонликка бошловчи хатти-ҳаракатлардан воз кечади, яхшиликка бошловчи амалларни бажаради. Қисқаси, маънавиятда инсон ҳаётининг мазмуни акс этади.
Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot
Ҳарбий пенсионер вафот этганда дафн этиш маросими учун унинг оила аъзоларига қанча миқдорда нафақа тўланади?
🔰 Қонунчиликка мувофиқ, ҳарбий (ходим) пенсионер вафот этган тақдирда, унинг оила аъзоларига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга вафот этган кундаги икки ойлик пенсияси миқдорида дафн маросими учун нафақа тайинланади.
❇️ Дафн маросими учун нафақа тўлови пенсионер вафот этган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчига тўланади.
Асос:
*🔹 "Ҳарбий хизматчиларнинг пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 62-моддаси.
🔹 04.07.2022 й.даги 354-сон ВМҚга 1-илованинг 216-банди. 🔹 04.07.2022 й.даги 354-сон ВМҚга 2-илованинг* 34-банди.
Каналга кириш: 👉 @Yurist_harbiy
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot
Гувоҳ жиноят иши бўйича кўрсатув беришдан бош тортиши мумкинми?
🔰Жиноят кодексининг 240-моддасига мувофиқ, терговга қадар текширув, суриштирув олиб бориш, дастлабки тергов вақтида ёки судда гувоҳ ёки жабрланувчининг кўрсатув беришни рад этиши ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
❇️ Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари гувоҳлик кўрсатуви беришни рад этганлиги ёки бундан бўйин товлаганлиги учун, шунингдек гувоҳ ўзига қарши кўрсатув беришни рад этганда жавобгарликка тортилмайдилар.
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot
❗️ШНҚ 2.07.01-03 (Шаҳарсозлик. шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш) шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг 3-бандига мувофиқ (24.01.2024 йилда киритилган қўшимчага асосан):
? Ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м гача бўлган масофада бино ва иншоотлар лойиҳаланмаслиги, мазкур ҳарбий объектлар ва бошқа режимли ҳудудларнинг чегараларидан 50 м дан сўнг, бино ва иншоотларнинг баландлигини 30 м гача лойиҳаланилиши лозим.
?Агар бино ва иншоотлар баландлиги 30 м дан оширилганда ҳар бир метр баландлик учун мос равишда масофа ҳам 1,5 м га узайтирилиши керак.
?Бино ва иншоотлар портлаш хавфи мавжуд объектларгача 400 — 5000 м масофада лойиҳаланиши зарур.
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot
Ота-она болаларига таълим-тарбия беришга мажбурми?
? Оила кодексининг 73-моддасига мувофиқ:
?Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт.
?Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.
?Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга.
?Ота-она болаларининг қонунчиликда белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шарт.
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги 352-сон қарори
билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
?Мазкур Низомда қуйидагилар назарда тутилган:
*?тиббий ва санаторий-курорт таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби;
?ҳарбий-тиббий муассасаларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш тартиби;
?ҳарбий-тиббий муассасаларнинг тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш тартиби;
?тиббий ва санаторий-курорт таъминотини молиялаштириш тартиби.*
Саволлар ва қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар юзасидан мурожаат қилиш учун:
@harbiy_yuristga_savol_bot
Фуқаролар неччи кунда доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт?
? Фуқаролар қонунчилик ҳужжатларига (1049-сон ва 845-сон) мувофиқ доимий яшаш ва (ёки) вақтинча турган жойлари бўйича рўйхатдан ўтишлари шарт.
?Фуқаролар янги яшаш жойига келган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт.
?Туғилган болага фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан туғилганлик тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилаётганда, у отаси ёки онасининг доимий рўйхатга олинган манзилида идоралараро автоматлаштирилган тизим орқали маълумотларни киритиш йўли билан доимий рўйхатга олинади.
?16 ёшга тўлмаган фуқаро унинг ота-онаси ёки васийси (ҳомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатга олинган манзилда доимий ёки вақтинча рўйхатга олиниши шарт.
❗️Фуқаролар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтмасдан яшаганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасида жавобгарлик белгиланган.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 months, 1 week ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 2 months ago