?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
📗Савол бўлди: тупроққа сиз таърифлаган Azotobacter chroococcum (азот ўзлаштирувчи бактерия) ва Bacillus subtilis (зарарли микроорганизмлар табиий кушандаси) бактерияларини биргаликда қўлласа бўладими?
📗Бўлади! Бўлганда ҳам зўр бўлади, бошқача айтилса, "бомба" бўлади! Бу икки бактерия бир-бири билан узоқ қариндош, лекин, йўли битта! Бу иккаласи ҳам зарарли микроорганизмларни — ўсимликларда касалликлар келтирадиган патогенларни ёмон кўради. Уларни биз ҳам ёмон кўрамиз: ғўзамизни қуритса, илдизини чиритса, буғдойни қийратса, мевали дарахтларни ҳам тинч қўймаса... Душманимнинг душмани — дўстимдир! Бу икки бактерия деҳқонга шундай дўстки, фойдаларини гапириб тугатиб бўлмайди.
📌Биринчидан, ҳар иккала бактериянинг биологик фаоллиги натижасида тупроқ унумдорлиги кескин кўтарилади; тупроқ ёшаради, тозаланади, ўзига келади ва соғлом бўлади!
📌Иккинчидан, Azotobacter chroococcum бактерияси ҳисобига тупроқда биологик азот тўпланиши ошади. Ўсимлик тез, осон, касалликсиз ривожланади, ҳосили ошади;
📌Учинчидан, Bacillus subtilis бактерияси тупроқдаги патоген микроорганизмларнинг ривожланишига қўймайди, экин соғлом ўсади;
📌Ҳар иккала бактерия биргаликда тупроқдаги фосфор режимини яхшилайди. Фосфор, аввало, ўзларига керак, қолаверса, фосфор ўсимликка ҳам керак! Шунингдек, ҳар иккала бактерия тупроқнинг қаттиқлигига сабаб бўладиган бирикмаларни эритади. Даласи доим қаттиқ бўладиган фермер акалар, опалар, эсингизда бўлсин, ерингизда шу икки бактерия камлиги сабаб ерингиз қаттиқ, кесак-кесак бўлиб қолади.
🖇Энди савол туғилиши мумкин: тупроқда бу бактериялар кам ёки кўплигини қандай билса бўлади? Жавоби оддий: тупроқ қаттиқ, унумсиз, экинга кўп касаллик тушса, ўсимлик яхши ривожланмаса... билингки, шу икки бактерия далангизда жуда кам! Ҳар қанча минерал ўғит берсангиз ҳам фойдаси кўринмаяпти, билингки, сизга яна шу икки бактерия керак! Энди яна саволда: охирги марта қачон ерингизга шу бактерия штаммлари асосида ишлов бергансиз?
🔗Барибир савол кўп бўладида, шунинг учун, @bioazot телеграмига ёзиб (гапириб эмас) юборинг, батафсил тушунтиришга ҳаракат қиламиз.
📎Ғўзада фузариоз қуришни (расмдаги) аввалги постда ёзилганидек (https://t.me/biodehqon/475), Fusarium oxysporum замбуруғи келтиради. Бу замбуруғ тупроқда спора ҳолида (ўзига хос қобиққа ўралиб) сақланади. Тупроқда замбуруғ бор экан, ғўза касалланаверади.
📎Энг осон ва арзон ечим: чигитни Bacillus subtilis бактерияси асосидаги биопрепарат билан ивитиш ҳамда далага биопрепарат суспензиясини оқизиш. Bacillus subtilis замбуруғнинг табиий кушандаси ҳисобланади. Бу бактерия тупроқда қанча кўп бўлса, тупроқ шунчалик соғлом бўлади ва экинлар зарарланмайди. Соғлом тупроқнинг биологик асоси мана шу ерда!
📎Тажрибали деҳқонлар тупроқда фойдали бактериялар, жумладан, Bacillus subtilis бактериясининг миқдори доим юқори бўлишига ҳаракат қилади. Қолаверса, бу бактерия тупроқдаги эримайдиган фосфорли бирикмаларни эритади, тупроқни ғовак қилади, ҳаво айланишини яхшилайди. Экин касалланса, тупроқ қаттиқ бўлса, билингки, тупроғингизда Bacillus subtilis бактерияси жуда камайиб кетган! Батафсил маълумот @bioazot телеграмида.
📗Буғдойнинг баҳорги озиқлантириш учун тажрибали деҳқонлар қўллайдиган био-минерал усул ҳақида маълумот бериш ўринли.
📗Ушбу усулда минерал ўғитлар (NPK) билан бир қаторда биологик суспензияларни комплекс сифатида қўлланади. Айнан биологик ўғитнинг мавжудлиги минерал ўғитларнинг ўзлашишини осонлаштиради. Бунда буғдойнинг уч турдаги макроэлементга бўлган талаби нисбатан қондирилади, биоозуқа ҳисобига ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади, иммунитети кўтарилади. Натижада, буғдойнинг туплаши жадаллашади, найчалаш босқичи эртароқ киради. Умумий ҳосил ошади.
📗Био-минерал суспензиянинг таркиби қуйидагича шакллантирилади ва март-апрел ойларида минимум уч марта қўллаш тавсия қилинади.
🥇Биринчи суспензияга:
Карбамид 6 кг/га
Аммофос 2 кг/га
Калий сульфат 0.5 кг/га
Биоазот 5 л/га
🥈Иккинчи суспензияга (7-10 кундан сўнг):
Карбамид 8 кг/га
Аммофос 3 кг/га
Калий сульфат 1 кг/га
Биоазот 5 л/га
🥉Учинчи суспензияга:
Карбамид 8 кг/га
Аммофос 3 кг/га
Калий сульфат 1 кг/га
Биоазот 5 л/га
📗Эсда тутиш лозимки, ушбу био-минерал комплекс таркибида энг муҳим компонентлар карбамид ва Биоазот воситаси энг минимал миқдорда кўрсатилган. Уларнинг миқдорини буғдойнинг умумий ҳолати (ўсимлик бўйи, барглари сатҳи ва туплаш даражасига кўра) ошириш мумкин.
📗Қўшимча саволлар бўлса телеграмдан @bioazot манзилига ёзиш мумкин.
Кейинги икки йилда Ўзбекистондаги иссиқхоналарда помидорнинг тобамовирус (Tobamovirus) билан касалланиши кескин авж олмоқда.
Биологик ўғит таркибида азот ўзлаштирувчи, витаминлар, оқсиллар, аминокислоталар ҳосил қилувчи Azotobacter chroococcum бактерияси штамми мавжуд. Бу бактериядан бу мавсум ҳам буғдой ва пахта ҳосилини оширишда фойдаланилди.
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago