Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Abror Zohidov

Description
SSS yoki saytlarga sig'magan so'zlar...

Muallif: Abror Zohidov

Murojaat uchun: @Abror_Zohidov
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

3 days, 1 hour ago

10 МИЛЛИОН СЎМ! ИЛК ЖИДДИЙ БЕКАТГА ЕТИБ КЕЛДИК!!! Яна бир ажойиб таклиф: Илхом Жураевнинг 7 млн сўми ёнига Фарход Турсунов 3 млн сўм қўшимча бермоқда. Яъни икки дўст биргаликда 10 млн сўм илгари суришяпти! Қизиқ, қизиқ... Қабул қиламиз. Бир неча дўстлар…

3 days, 20 hours ago

Миллатимиз жонкуяри Илҳом Жўраевдан дадил таклиф – 7 млн сўм! Ажойиб!!! Аброр Зоҳидов @az_sss

3 days, 20 hours ago

Жамоатчилик фаоли, миллат жонкуяри Ойбек Алижондан – 5 млн сўм!!! Янги қадамларни кутамиз! Аброр Зоҳидов @az_sss

1 week, 3 days ago

Маккага яёв жўнаш ҳам эрмакка айланяптими?
*🤷🏻‍♂️ Бу постим учун хойнаҳой танқидларга учрасам керак. Бироқ айнан кўпчилик сингари фикрламаганим учун ёзганларимни ўқийсизку, шундайми? Демак тўғри тушунишингизга умид қиламан.
👨‍🦽*Ҳаж ва умрага велосипедда кетиш ёки ота-онасини аравага солиб жўнаш урф бўлди. Деярли ҳар куни шундай лавҳаларни кўрамиз. Қирғиз киноижодкорлари бу ҳақда фильм ишлаб ташлашди. Тренднинг энг чўққиси – каттақўрғонлик 70 яшар онахоннинг битта ўзи велосипедда суриб юбориши бўлди.

🐫 Бу нима, илмсизликми, диққатни жалб қилишми ёки шунчаки бекорчилик? Ахир пайғамбаримизнинг ўзи ҳам “енгилини танланглар, чуқурлашманглар” дея ўгит бермаганмилар. Тўғри, қадимда Маккаю-Мадинага пиёда борганлар кўп бўлган. Лекин у пайтда айтарлик уловнинг ўзи йўқ эди, бори ҳам кўпга чидамаган. Қолаверса, давлатларда аниқ чегаралар, бугунгидек қатъий ҳужжатлар бўлмаган. Аниқки, ҳозир таваккал қилаётганларнинг мутлақ кўпчилиги на тил билади, на чегаралардаги виза муаммолари ҳақида тасаввурга эга. Умуман, улар биринчи марта юртидан чиқаётган бўлсалар неажаб.

🔥 Айниқса ўзи йўлга чиққан онахонни олайлик. Бу хавфсизлик нуқтаи назаридан калтабинлик, диний жиҳатдан эса мутлақ мумкин бўлмаган ҳолат. Аёл киши ёшидан қатъи назар албатта маҳрами билан бориши шарт. Онаси ёки опасини шунча узоқ йўлга, довону-зовларга, чўлу-биёбонлар оша ўтган йўлларга жўнатганлар қаерлари билан ўйлашди экан а? Наҳотки шу қаҳрамонлик бўлса?!

✈️🚌 Самолётлар, автобусу-машиналар ҳам Аллоҳнинг бандасига инъом қилган неъмати. Уларни рад этиш ақлдан эмас, аксинча, ўрнида фойдаланиш, муборак қилиб берилган жонни эса асраш керак. Айниқса аёллар!

*🪶 P.S.: Ана энди бошланглар – “Бунинг савобини билмайсан”, “Сенинг нима ишинг бор?”...*

Аброр Зоҳидов
@az_sss

1 week, 5 days ago

⚡️⚡️⚡️ 45 МИЛЛЛЛЛИОН СЎМ!!!!!!!!!!! 🔥*🔥*🔥**

* Ҳа, айнан қирқ беш миллион сўм!*

Бўлди, тамом! Мен ўз ваколатимдан фойдаланиб, аукционни муддатидан олдин якунлайман ва Бекзод Маматкуловни ғолиб деб эълон қиламан.

💥 Чунки мақсадга етарли таклиф киритилди. Аслида бунча маблағни ҳатто орзу ҳам қилмагандик.

🤝 Электрокоагулятор харид қилиниб, Бекзод Маматқуловнинг ўзи ёки ташкилоти томонидан вакиллари иштирокида болалар онкологиясига тақдим қилинади!

*🤲 Барака топсинлар!!!!*

*🙋‍♂️ Энди тушликда терларни артиб, нафас ростлаб, бир пиёла чой ичамиз...*

Аброр Зоҳидов
@az_sss

1 week, 5 days ago

42 МИЛЛЛЛЛЛИОННННН!

Сорок два миллиона!!!!

Нурмуҳаммад давом этмоқда!

Аброр Зоҳидов
@az_sss

2 months, 2 weeks ago

Ҳақиқий халқчиллик
Ҳарбий оркестр бор. Одатда расмий байрамларда ёки Мудофаа вазирлиги тадбирларида кўриниш беришади.
Лекин бир марта “Сен кучлисан” кўргазмасига чақирганимизда йўқ демай келишган ва беминнат хизмат қилишган.

Шунда билганман, бу оркестр садосини эшитишингиз билан руҳланиб кетаверасиз, кўнгилда жўшқинлик пайдо бўлади. Шу йигитлар 8 март муносабати билан кўчаларда байрамона кайфият улашиб юришибди экан.

Мана, чиндан халқ орасига кириш. Респект!
Аброр Зоҳидов@az_sss

2 months, 2 weeks ago
2 months, 2 weeks ago

⚡️Диққат, эҳсон!⚡️
**🤝20-25 нафар бемор боланинг ҳар бирига 1 млн сўмгача эҳсон қилинади!
🖌*** Эҳсон эгаси мен эмасман. Сахий укаларимиз салмоқли маблағ ажратишди ва мени вакил қилиб тайинлашди. Мурожаатлар телеграм (https://t.me/Abror_Zohidov) орқали қабул қилинади. Телефонда алоқа йўқ, овозли хабарлар қабул қилинмайди.

Мурожаатда:1. Ф.И.Ш., манзил, телефон, пластик карта 16 рақами (эгасини кўрсатинг, сана керакмас);
2. Касаллик ва оилавий аҳвол ҳақида қисқа, аммо батафсил ёзинг. Қўшимча маълумотлар сўралиши мумкин (сўралмагунча жўнатманг);
3. Мурожаатни битта хат шаклида (узуқ-юлуқ қилмай) жўнатинг;

☘️ Рўйхатдан ўтганларга тартиб рақами берилади ва танланганларнинг рақами алоҳида эълон қилинади. Яъни рақам олиниши эҳсон албатта берилишини англатмайди.

👉 Жараёнда маблағ миқдори ўзгариши мумкин. Масалан: 40 беморга 500 минг сўмдан ёки 10 кишига 2 млн сўмдан.

🙋‍♂️Гематологик ва онкологик дарди бор болаларга, пойтахтда узоқ муддат даволаниши зарур бўлганларга устунлик берилади. Олдин бу йўналишда биздан ёрдам олганлар бу сафар навбатни бошқаларга беради.

⭕️ Мурожаатлар 3 март соат 8.00 га қадар қабул қилинади. Агар улар сони 60 тадан ошиб кетса, қабул муддатидан олдин якунланиши мумкин. Қабул якунига кўра сараланганларга пуллар босқичма-босқич ташлаб берилади.

🤝 Фақат белгиланган муддатда жўнатган ва танланганларгагина маблағ ажратилади. Қолганларга ёзма жавоб, изоҳ берилмайди, нега танланмаганлик ёки бошқалар танланганлиги сабаби тушунтирилмайди. Бу борадаги сўроқлар жавобсиз қолдирилади. Мурожаатга дарҳол жавоб кутманг!

*✅ Лозим топганлар бўлишворсинлар, эҳсонга бош қўшиш истагидагилар бўлса – бош устига!*

🙋‍♂️ 9860120113552208 Зоҳидов 🤲
Аброр Зоҳидов@az_sss

4 months, 1 week ago

Шернинг ўғилларидан бирортаси Шоҳжаҳонга ета олмайди!
Шер ака вафот этганда ўзбек санъати етим бўталоқдай бўзлаб қолганини ёзгандим. Эртаю-кеч, уззукун унинг қўшиқларини эшитишда давом этавердим. Бир тасодифга қадар...
Бир ҳамроҳим “Инсон” қасидасини эшитиб кетаётган экан. Менга ёд бўлган, қулоқларимда ҳамиша жаранглайдиган бошқачароқдай. Шошиб қарасам Шоҳжаҳон Жўраев куйлаётган экан. Шундан кейин унинг қўшиқларини бирма-бир эшитиб чиқдим ва кўнглим тоғдай кўтарилди – муносиб ворис бор, хазина эгали!

Албатта, тез орада Шоҳжаҳонда мураккаб дилемма пайдо бўлади – отасининг қўшиқларини айтиб юравериш ёки ўз йўлини топишга интилиш. Ҳар икки вариантнинг ўзига яраша ижобий ва салбий жиҳатлари бор.

Лекин фикримча (шахсий фикрим эканлигини қайта таъкидлайман ва хулоса ҳар кимнинг ўзига ҳавола), уч ўғилдан бирортаси санъатда ҳамда отасини эслатишда Шоҳжаҳонга тенг кела олмайди. Зоҳиршоҳнинг ўтиш даври чўзилиб кетди, янгиликлардан дарак йўқ. Ботир миллий эстрада йўналишида етарлича мухлисга ва ўзига хос услубга эга бўлсада, Шоҳжаҳонга овоз шираси ва диапазонида ета олмайди.

Барчасининг омадини берсин!
Аброр Зоҳидов

@az_sss

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago