Yuridik Klinika

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 weeks, 4 days ago

*❗️ҲОДИМЛАРГА ТЎЛАНИШИ ШАРТ БЎЛГАН КОМПЕНСАЦИЯЛАР*📄 Меҳнат кодексининг 286-моддасига асосан,

иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт:

🟢 хизмат сафарларида бўлганда;

🟢 сайёр ва кўчиб юриш хусусиятига эга ишларда, шунингдек дала шароитларида ёки вахта усулида ишлаганда;

🟢 иш берувчи билан олдиндан келишувга кўра бошқа жойдаги ишга кўчиб ўтганда;

🟢 иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда;

🟢 ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ёки касб касаллиги натижасида ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолганда;

🟢 ходим мажбурий тиббий кўрикдан ўтганлиги муносабати билан;

🟢 ходимнинг фойдаланмаган йиллик меҳнат таътили учун;

🟢 иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддати пул компенсацияси билан алмаштирилганда.

❗️Юқоридаги компенсация тўловларидан ташқари иш берувчи ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа компенсация тўловларини амалга ошириши шарт.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

2 weeks, 4 days ago

❗️ТОВЛАМАЧИЛИК ҚАНДАЙ ЖИНОЯТ ВА УНГА ҚАНДАЙ ЖАЗО БОР ?📄 Жиноят кодексининг 165-моддасига асосан,

товламачилик деганда, жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш тушунилади ва бундай қилмиш учун айбдор топилган шахс — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.❗️Агар товламачилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.❗️Товламачилик:
жуда кўп миқдорда;
ўта хавфли рецидивист томонидан;
уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

2 weeks, 5 days ago

❗️АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ИШ ЖОЙИНИ ТЕКШИРТИРСА БЎЛАДИМИ ?⚡️Савол:Эрим ишлаётган жойидан 5 млн сўмдан ортиқ ойлик олади лекин, бошқа жойдан қандайдир хужжат қилиб алиментни кам тўлайди. Мен уни ҳақиқий ишлаш жойидан алиментни кам миқдорда тўлаётганлигини қандай текширтирсам бўлади ?

⚡️Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонунига кўра,

давлат ижрочиси алимент бўйича пул маблағларининг қарздорнинг иш ҳақидан тўғри ушлаб қолиниши ва ўз вақтида ўтказилиши юзасидан ундирувчининг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан текшириш ўтказишимумкинлиги белгиланган.

Шунга кўра, Сиз алимент пуллари тўғри ушлаб қолинаётганлигини текшириш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишингиз керак!

❗️Агар алимент тўловчи ёки у ишлаётган ташкилот вакили ижрочининг талабига кўра нотўғри маълумот берса ёки маълумот бермаса, уларнинг бу ҳаракати жавобгарликка сабаб бўлади.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

3 weeks, 2 days ago

📌Алиментни ўз вақтида тўлаб келмоқдаман, аммо, ижрочи тақиқ қўйган. Бу қонунийми?
Алимент ундириш ҳақида суд буйруғининг чиқарилиши қарздорни четга чиқишига тўғридан тўғри таъқиқ белгиламайди. Бунинг учун давлат ижрочисининг қарздор жисмоний шахсни Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарори чиқарилиши керак.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли, бундан жарима тариқасидаги жиноий жазо бўйича ижро ишини юритиш ҳоллари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 ноябрда 3196-сон билан рўйхатдан ўтказилган низомнинг 2-бандига кўра давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорида қарздор томонидан ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаган тақдирда унга нисбатан мажбурий ижро ҳаракатлари қўлланилиши, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чекланишини кўрсатади.

Агар ижро ҳужжати ўз вақтида бажарилган бўлса ҳам давлат ижрочиси республикадан чиқишни вақтинча чеклаган бўлса, 10 кун муддат ичида қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраб маъмурий судга мурожаат қилиш мумкин.

Агар сизнинг айбингиз билан алимент ўз вақтида тўланмасдан сизга нисбатан чеклов ўрнатилган бўлса, чекловни олиб ташлашингиз учун алиментни олдиндан тўлашингиз ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш учун гаров шартномаси тузишингиз керак.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

3 weeks, 3 days ago

*❗️ОНА ТАЪМИНОТИ УЧУН ТЎЛАНАДИГАН АЛИМЕНТ ҚАЧОН ТЎХТАТИЛАДИ* ?

⚡️САВОЛ:
Оилам билан ажралишганман. Ҳозирда икки нафар фарзандимга ва кичик фарзандим 3 ёшга тўлмаганлиги сабабли суд қарорига асосан собиқ хотинимни ўзига хам алимент тўлайман. Ҳозирда собиқ хотиним бошқа кишига турмушга чиқди. Саволим шуки, у бошқа кишига турмушга чиқса хам мен уни ўзига алимент тўлашга мажбурманми, ўзи қандай ҳолларда бу таъминотни бериш тўхтатилади ?

⚡️ЖАВОБ:
Йўқ. Сиз энди собиқ хотинингиз учун кичик фарзандингиз 3 ёшга тўлгунига қадар таъминот беришга мажбур эмассиз фақат, судга шикоят қилиш орқали бу таъминотни тўхтатиш мумкин.

📃 Оила кодексининг 121-моддасига асосан, эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир деб кўрсатилган.

✏️ Демак, она таъминоти учун тўланадиган таъминот юқоридаги кодексда кўрсатилган бошқа асослар қаторида ўша таъминотни олаётган она янги никоҳга кирганида хам тўхтатилиши керак.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

3 weeks, 3 days ago

❗️ БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби

🔰 Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари ёки Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатилади.📝 Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаро белгиланган тартибда ариза билан мурожаат қилади*.

Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади*.

▶️ Ҳайдовчилик гувоҳномаси назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган талабгорларга берилади.

🔰 Бунда қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:

🔹назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

🔹ҳар бир қайта назарий имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи;

🔹автомототранспортларни, шу жумладан, транспорт воситалари таркибини амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 10 фоизи;

🔹ҳар бир қайта амалий бошқаришда имтиҳон топшириш учун – БҲМнинг 15 фоизи.

☑️ Ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтган тақдирда, унга дарҳол автоматик тарзда амалий имтиҳонга рухсат берилади ҳамда 2 ойлик муддат ичида амалий имтиҳонни топшириши лозимлиги ҳақида огоҳлантирилади.

Агар ариза берувчи назарий имтиҳондан ўтмолмаса, 7 кундан сўнг имтиҳонни такроран топшириши мумкин.

📌 Ариза берувчи сунъий онг орқали баҳоланадиган фақат махсус ташкил этилган автодромда амалий имтиҳонларни топширади.

Ариза берувчи назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширгач, унга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.

Мазкур гувоҳномани бериш учун БҲМнинг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

1 month ago

❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ФУҚАРОЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАР МИҚДОРЛАРИ

📄 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Президент Фармонига асосан,

2024 йилнинг 1 сентябридан бошлаб фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари қуйидагича этиб белгиланган

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 920 000 сўм.

Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 920 000 сўм.

1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 4 056 000 сўм.

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 920 000 сўм.

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 745 000 сўм.

Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм.

Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 244 000 сўмдан қўшилади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланади ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

1 month ago

*⚡️ЯНГИ ҚОНУН*

*❗️Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди*

📄 21.10.2024 йил кунги ЎРҚ-978-сон Қонун Президент томонидан имзоланди ва мазкур Қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди

Жумладан, Жиноят кодекси хамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

🟢 Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексига оилавий (маиший) зўравонлик билан боғлиқ ишлар юзасидан ярашув тўғрисидаги ариза фақат суд муҳокамаси босқичида берилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
*📣 Мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.*

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

1 month ago

📌АЛИМЕНТНИ ОЛДИНДАН ТЎЛАШ УЧУН ХОТИННИНГ РОЗИЛИГИНИ ОЛИШ КЕРАКМИ?

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 42-1-моддасининг мазмунига кўра қарздор мажбуриятини белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 6-октабрдаги 808-сон қарорига иловада тасдиқланган “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом мувофиқ алимент тўловларини ихтиёрий равишда тўлаётган жисмоний шахслар муайян давр учун алиментни олдиндан тўлаш мумкин.

Бу усулда алимент олувчининг розилиги талаб этилмайди.

Шунга кўра, сиз ҳам алиментни олдиндан тўлаш учун турмуш ўртоғингиздан розилик олишингиз шарт эмас.

Ушбу усулда пулни тўлаш ёки мол-мулкни топшириш 10 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади. Алиментни бирдагина тўлаш ҳақида ариза тегишли МИБ ёки фуқаролик судга берилиши мумкин.

Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

1 month, 1 week ago

*❗️МЕРОСГА ЭГАЛИК ҚИЛИШ БЎЙИЧА АЙРИМ МАСАЛАЛАР*

📃 Қонунчиликка кўра, меросхўр ўзига тегиши керак бўлган меросни ёки ўз улушини мерос очилган вақтдан олиш ҳуқуқига эга бўлади. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан 6 ой ўтганидан кейин берилади.

❗️Нотариус тегишли гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахслардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисида маълумотларга эга бўлса, гувоҳнома  6 ой ўтмасдан олдин берилиши мумкин.Мурожаат учун:*👇***@yuristkonsult_1

👉 Каналга уланиш👇
Yuridik Klinika

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago