ОРИФ ФАРМОН-2

Description
Телефон: 917761950 Ҳажвия, комедия, сценарий, мистик, детектив ҳикоя, таржима, қизиқарли ҳаётий воқеа ва бошқалар. Телефон: 917761950
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

1 month, 3 weeks ago

Эркак такси тўхтатиб ҳайдовчига манзилни айтди, хотинини орқа ўриндиққа ўтқазди ва:
-- Мен кейинроқ бораман, иш чиқиб қолди, -- деди унга.
Ҳайдовчи машинасини айлантириб қайтариб келаркан, эркак яна ўша таксини тўхтатди. У орқасига қарамасдан олдинги ўриндиққа ўтираркан, телефонда гаплашарди:
-- Ялмоғизимни жўнатдим. Тезда етиб бораман, мени кутинг, жоним...

1 month, 3 weeks ago

Ҳикоя қиладилар
Ҳангома

Бир куни ўртқлар билан роса ичдик. Тонгда бардан зўрға чиқиб яқинда турган такси ичига ўрмалаб кириб олдим. Манзилни айтдим ва “ўчдим”. Бир пайт совуққотиб уйғондим. Қарасам, тонг ёришяпти, машина шаҳар четида секин юриб боряпти, жим-житлик, рулда ҳеч ким йўқ. Ойнадан ташқарига кўз ташладим, ўнг томонда қабристон, машина ўшаёққа бурила бошлади. Қўрққанимдан тиловат қилаётсам, олд эшикнинг очиқ ойнасидан қоп-қора жунли қўл суқулиб кирди... Қичқириб хушдан кетдим.
Касалхонада кўзимни очганимда палатадагилар кула бошлади. Айтишларича, машина қабристон ёнига етганда бузилиб қолган. Шофёр уни ёруғроққа олиб бориш учун итараётган экан. Машина ўнгга қараб бурила бошлабди, шофёр уни тўғрилаш учун рулга қўз чўзибди.

4 months, 2 weeks ago

МУТТАҲАМ
-- Ие, анаву одам яқинда пора олгани учун қамалганди! Очиқда юрибди-ку?!

Муттаҳам мисоли қуриган тезак,
Минг урмагин чўкмайди сувда.
Ичи чирик, сасиган, аммо
Ўтакетган айёр ва қув-да.
Ориф Фармон.

5 months ago

Комедия

5 months ago
5 months ago

ЎМИРБЕК ЛАҚҚИ
Қорақалпоқ афандиси
Бир дўкончи Хожга бориб келди. Икки-уч кундан кейин қозондай саллани ўраб виқор билан дўконига борди. Лекин унга ҳеч ким эътибор бермас ва Хожи деб чақирмас эди. Бу нарса дўкончига жуда алам қилди. Ўйлай-ўйлай охири дардини Ўмирбекка айтди:
-- Ўмирбек, мана мен шунча пул сарфлаб, шунча йўл азоби чекиб, у ернинг жазирамаси, сувсизликларига чидаб Хожга бориб келдим. Аммо ҳеч ким эътибор бермаяпти, Хожи деб чақирмаяпти. Одамга жуда алам қиларкан. Мени Хожи бобо деб чақиришларини хоҳлайман. Ёрдам бер, жон Ўмирбек!
-- Майли, ўйлвб кўрваман, -- деди Ўмирбек.
У бозорда нима қиларини билмай санғиб юрган бир тўп болаларни йиғди ва деди:
-- Болалар, ҳув анаву дўкончини кўряпсизларми? Бориб ана шуни "Хожи, Хожи!" деб масхаралаб қочасизлар. Келсаларинг сизларга ширинлик бераман.
Болалар рози бўлди ва бориб дўкончини масхаралай бошладилар. Охири жонига теккан дўкончи чиқиб этакларини ҳалпиллатганча уларни қувлай кетди. Дўкончининг аҳволини кўрган атрофдагилар маза қилиб кулардилар.
Бу аҳвол уч-тўрт кун давом этди ва дўкончининг лақаби "Хожи" бўлиб кетди.

6 months, 2 weeks ago

“БУГУНГИ КУНЛАР” I-IV боблар. » MUZAFFAR.UZ

muzaffar.uz›nasr-bostoni/4402-bugungi-kunlar.html
Tas-ix
Сайт входит в зону Tas-ix
Меню
Жамғармада бир оз ишлаб, тез фурсатда ишлан бўшаб кетган ёзувчи Ориф Фармон шундай деб ёзади: “Айёрлик, муттаҳамлик ва фирибгарлик ақлни ҳайвонларча ишлатишдир. Чунки ҳайвонлар фақат қорни ва жонини асраб қолиш учунгина бор ақлини ишлатади. Ўз халқини алдаш эса каннибализм, яъни ўз зотини ейишдан қайтмаслик. Ўзбек тили луғатида бу “ямямлик” дейиларкан. Ориф Фармон”.

6 months, 4 weeks ago

Мўғилистонга борган туристларга "Кўчада овқат ейишда эҳтиёт бўлинглар. Маҳаллий одамлар гигиенага унчалик риоя қилишмайди" деб тайинлашди.
Туристларни кўчага кўпчилик одамлар меҳмонга таклиф қилди. Туристлар рози бўлишмади.
Лекин охири бир яхши безатилган ўтовга киришга қарор қилдилар. Дастурхон яхши тузалган эди. Меҳмонлар мамнун бўлиб овқатланишди. Кейин ўтов бекаси идишларни йиғиштириб эшик тагига олиб бориб қўйди. У эшикни очганди, иккита баҳайбат ит кириб идишларни ялаб тозалай бошлади.

7 months, 2 weeks ago

-- Эр-хотин қандай қилиб сира жанжаллашмай яшаяпсизлар?
-- Биз бир-биримиз билан тортишишга эринамиз.

9 months, 3 weeks ago

Олис ўзга сайёраликлар бизнинг Ерга учиб келишди. Улар аввал Ерни айланиб кўрдилар ва кейин одамлар билан гаплашмоқчи бўлишди. Ерга қўнгач, кўплаб тўпланиб ётган ахлатга кўзлари тушди ва одамлардан сўрадилар:
-- Нимага сизларда бунча кўп ахлат тўпланиб ётибди?
-- Чунки ахлатни қайта ишлайдиган завод қуришга пул йўқ, -- жавоб берди одамлар.
-- Нимага сизларда оч ва уйсизлар бунчалик кўп?
-- Уларни тўйғазиш ва уй қуриб беришга пул йўқ.
-- Нимага доим бир-бирларинг билан уришасизлар?
-- Чунки бизда пул етишмайди. Шунинг учун бошқаларнинг пулини тортиб олишга уринамиз.
Ўзга сайёраликлар ўйланиб шолғомсимон бошларини қашлаб қолдилар.
-- Мана, биз галактикалараро учиб юрамиз, кўплаб оламларда тадқиқот ўтказамиз, аммо бирор марта ҳам "пул" деган бу қадар ноёб ва зарур нарсани учратмадик. Бизга уни кўрсатинглар ва фазонинг қаеридан олиш мумкинлигини айтинглар. Биз учиб бориб катта миқдорда олиб келиб берамиз. Сайёрангиздаги камчиликларни тузатиб оласизлар.
-- Биз пул учун ҳеч қаёққа учиб бормаймиз, -- жавоб беришди ерликлар, -- ўзимиз босиб чиқарамиз.
-- Ўзларинг босиб чиқарасизлар? – қайта сўрашди ўзга сайёраликлар.
-- Ҳа.
Ўзга сайёраликлар ҳайрон бўлганча бир-бирларига қараб қолдилар. Кейин баравар бошларини силкиб, ерликларни ақлли мавжудотлар рўйхатидан ўчириб ташладилар.

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago