Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! Тошкент шахар ИИББ ХПБ ХКМБ

Description
Официальный канал Отдела по вопросам женщин УПП ГУВД г. Ташкента, обращение граждан рассматриваются с 09:00 до 18:00. http://t.me/Sizhimoyadasiz_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

1 month ago
Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! …
1 month ago
Сиз ҳимоядасиз! - Вы под защитой! …
1 month ago

❗️НИКОҲ ШАРТНОМАСИ НИМА ?

📄 Оила кодексининг 29-моддасига асосан,

никоҳланувчи шахсларнинг ёки эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ёки эр ва хотин никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви никоҳ шартномаси деб ҳисобланади.

Никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олингунига қадар ҳам, шунингдек никоҳ даврида ҳам тузилиши мумкин.

❗️Никоҳ давлат рўйхатига олингунга қадар тузилган никоҳ шартномаси никоҳ давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб кучга киради.

🟢 Никоҳ шартномаси ёзма шаклда тузилади ва нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.

1 month, 1 week ago

❗️АЛИМЕНТНИ 2 ОЙДАН ОРТИҚ ТЎЛАМАСЛИК 15 СУТКАЛИК МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА САБАБ БЎЛАДИ!

⚡️Савол;
Вояга етмаган болаларга қанча вақт алимент тўламаган шахс 15 суткалик маъмурий қамоққа юборилиши мумкин ?

⚡️Жавоб;
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47 прим 4-моддасига асосан,

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик,— ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки бир юз йигирма соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга ёхуд қонунчиликка мувофиқ маъмурий жазоларнинг мазкур турлари қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади деб кўрсатилган.

1 month, 1 week ago

❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

⚡️САВОЛ:
Менга яқинда турмуш ўртоғимнинг ножўя ҳатти-ҳаракатлари сабабли оилавий зўравонлик бўйича ҳимоя ордери берилди. Саволим шуки, турмуш ўртоғим томонидан ўша ҳимоя ордери талаблари бажарилмаса нима бўлади ?

⚡️ЖАВОБ:
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206  прим 1-моддасига асосан,

Тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

✏️ Юқоридаги асосга кўра, агар турмуш ўртоғингиз Сизга нисбатан ҳимоя ордери амал қилиб турган вақтда яна қандайдир ножўя ҳатти-ҳаракат содир қиладиган бўлса унга нисбатан нормада кўрсатилган миқдорда жарима солиниши ёки у 15 сутка маъмурий қамоққа олиниши мумкин.

1 month, 2 weeks ago

❗️ Президент фармони: Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди

📑 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилади:

🔷 Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

🔷 Ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

🔷 Ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб белгиланди.

❗️ 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

🔷 Бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилди;

🔷 Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

🔷 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

🔷 Базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.

4 months, 1 week ago

❗️ЭР-ХОТИН БИРГА ЯШАБ ХАМ БИРИ ИККИНЧИСИДАН АЛИМЕНТ УНДИРИШИ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ;
Мени икки нафар вояга етмаган фарзандим бор. Турмуш ўртоғим билан бирга яшаймиз лекин, у фарзандларимнинг таъминоти учун қайғурмайди. Ўзим бирор жойда ишлашга имконим йўқ. Сабаби фарзандларим хали ёш. Мен шу ҳолатда бирга яшаб туриб хам турмуш ўртоғимдан мажбурий алимент ундириш учун судга мурожаат қилишим мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ;
Оила кодексининг 96-моддасида, ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериши шарт эканлиги кўрсатилган. 97-моддасида эса, таъминот беришда ота-онага бирдек мажбурият юклатилиши назарда тутилган. Яъни, ота-онанинг хар иккиси хам болага алимент бериш учун бирдек масъул. Агар болалар отада бўлса ва у онани судга берса алимент онадан ундирилади. Хулласки, алимент бўйича ота-онада мажбурият 50 га 50.

Энди, юқоридаги кодекснинг 136-моддасида, алимент олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, алимент талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келганидан сўнг қанча муддат ўтганидан қатъи назар, хоҳлаган вақтда алимент ундириш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги келтирилган.

Демак, ота-она болага алимент тўлашга мажбур, улар алимент бўйича бирдек мажбуриятга эга ва алимент олиш ҳуқуқи вужудга келганидан бошлаб улардан бири болаларига ихтиёрий таъминот бермай келаётган иккинчисидан суд тартибида алимент талаб қилиши мумкин. Фарзандларингиз хали ёш эканлигини ва турмуш ўртоғингиз Сиздан фарқли ўлароқ фарзандларингиз таъминотини ўйламаётганлигини иноботга олсак, Сиз бемалол бирга яшаб туриб хам турмуш ўртоғингиздан фарзандларингизни фойдасига алимент талаб қилишга ҳақлисиз. Бу бўйича қонунчиликда бирор-бир чеклов йўқ.

4 months, 1 week ago

❗️НИКОҲ ТУЗИШ ТАРТИБИ

? Оила кодексининг 13-моддасига асосан, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади.

Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.

Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин.

Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

? Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago