Rock muzika haqida o'zbek tilida. Adminga 50 gr quyish uchun @rkhashurov
Last updated 3 weeks ago
Тарихда кўп воқеаларни рақамлар, воқеалар хронологияси ва интерпретация орқали ўрганамиз. Аммо ўша воқея атрофидаги эмоцияларини мухрлаш учун фақат бадий асарларга мурожаат қилиш мумкин. Туркистон мустақиллиги учун бўлган ҳаракатлар туйғулари жадидлар меросида етарлича ифодаланган. Айниқса Абдулҳамид Чўлпон бу борада чинаккам ота.
Шу меросни мусиқага солсак, нега у рок ёки метал бўлиши мумкин эмас. Аксинча бадийлаштирилган тарих айнан павер метал орқали қулоқларимизга етиб бориши керак.
Анвар Пошо хотирасига бағишлаб ёзилган Балжувон марсияси шу жанрни ўзбек тилидаги безакларидан бири бўлади
Бир турк қўшиқчиси билан таништирмоқчиман — Гае Су Акъёл. Охирги уч-тўрт йилда турк рокидаги энг шовшувли исм.
Гае билан умумий қизиқишларимиз кўп — рок, либерализм ва антропология. 2007 йилда у антропология йўналишини битирган. Шунинг учун ҳам қўшиқлари ақлли, ғоявий пишиқ.
Унинг услуби сёрф-рок деб аталади. Анъанавий турк мусиқасини рокка уйғунлаштириб айтади.
Рассом бўлгани боис клиплари ва концертларига ўзига хос зеб беради — ҳар хил локациялар, турли рақслар, миллий маданият элементларини қўшади.
Антрополог ва либерал активист бўлгани боис қўшиқлари исёнкорлик, инклюзивлик, хилма-хиллик ва дунёвийлик мавзуларини қўшади.
Эшитмасангиз, кўрмасангиз, нимани назарда тутаётганимни тушунмаслигингиз мумкин. Биринчиси, иккинчиси.
АК Парти Туркияда дунёвийликка ва либерализмга қарши шунча курашди, лекин йўқ қила олмади. Йирик шаҳарларда ҳали ҳам либераллар устун, ёшлар дунёвийликка ва либерализмга интилади, сўлчилик ҳам ҳалигача кучли. Санъаткорлари орасида эса Ҳайко Жепкин, Гае Су Акъёл сингари исёнкорлик тарғиботчилари кўп. Қандай ажойиб жамият!
Академиклар янги сингл чиқаришди. Night Terror сингли биринчи навбатда группага Марк Портной қайтгани билан металхўрларни ўзига тортади. Портнойнинг барабанларини биттада таниймиз. Бу ҳалиям ўша. Группадан кетганига анча бўлган бўлса ҳам, ДТ Портнойнинг ўйноқи барабан ритмлари ва фақат гурманларнинг там рецептори сезадиган нюансларга бор ижроси билан ассосацияланади. Биз билган, севган ва доим кўришни истайдиган ДТ бу Портной ва Петруччи дуети. Манджини қанчалик буюк барабанчи бўлмасин, ДТга сўнги альбомларда Портнойнинг учқуни етишмади.
Петруччининг классик риффлари ва космос даражасидаги солоси бизни Octavarium ва Systematic Chaos албомлари даврига қайтаради. Айнан шу давр мураккаблик ва эстетикани зўр уйғунлаштирган.
Каналда ДТ хақида нечта пост қўйган бўлсам ҳам, доим Жеймс Лабри вокалини тепиб ўтганман. Мусиқани қанчалик мураккаблаштиришмасин Лабри куплет ва нақоратларда жуда оддий структурага содиқ қолаверади. Шу билан ДТнинг оёғи ердан узулмаслигини таъминлар балки. 2024 йилга келиб ман бу нарсани тўғри қабул қилишни ўргандим. Бекорга Лабри 30 йилдан бери ДТнинг алмаштириб бўлмас овози бўлиб келмаяпти ҳар холда. Айниқса Портной қайтиб, эски таркиб тўлиқ бўлгач Лабрининг вокали жуда бир қадрли ва қалбга яқин эшитилди.
Умуман олганда, Night Terror трекини эшитиб ман ДТдан кутган ҳамма нарсамни олдим. Янги ижод билан ДТ қўпчилик бошқа группалар каби ўз меросини пастга урмади.
Янги альбом Parasomnia 2025 йил релиз қилинади. Унгача сингллар билан кайф қилиб туринглар
⚡️Telegram'ning o‘zbek segmentida huquq, san’at, ilm-fan, ijtimoiy hayot, biznes va boshqa sohalarga ixtisoslashgan eng faol blogerlarning kanallarini tavsiya qilaman. Bu kanallardan yangi bilimlar, qiziqarli faktlar, chiroyli tahlillar topasiz. ?
Barcha blogerlarning kanallarini bitta havolaga joylab qo‘ydik. Uni bosib, istaganingizga yoki birdan hammasiga obuna bo‘lishingiz mumkin. ?
Telegram'da ko‘p vaqt o‘tkazsangiz, bu vaqtni unumli sarflashga va foydali ma’lumotlar olishga harakat qiling. Ushbu kanallar sizga mana shunday ma’lumot manbalari bo‘lib xizmat qiladi. ✊
Animal Джаz концертига бир кун қолди. Iticketдан билетчани оп VM барга ўтивурасизлар
Rock muzika haqida o'zbek tilida. Adminga 50 gr quyish uchun @rkhashurov
Last updated 3 weeks ago