🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Банк юристи фирибгарликда гумонланмоқда
Тошкентдаги банклардан бирининг юристи 15 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. У мазкур пулни прокуратура органларида ишловчи қариндоши орқали жиноий ишни "ёпишга" ва ёрдам беришга ваъда қилганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан юристга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Одамийлик- одамлар орасида.
💥 Яна ўша мавзу - қадриятларимизга таяниб, камбағал аҳоли қатламларига ёрдам қилаверамиз.Обуна бўлинг 👉Фергана медиа расмий канали!
https://t.me/ferganamedia
БОБО НАБИРАЛАРИ УЧУН 31 МЛН СЎМ АЛИМЕНТ ПУЛЛАРИНИ ТЎЛАБ БЕРДИ
Тақдир сўқмоқлари қизиқ. Кимдир фарзандга зор, кимдир эса бир қучоқ болаларини таъминлаш учун маблағга муҳтож.
Бувайда туманида яшовчи Мамажоновлар оиласида ҳам бир-биридан ширин 2 фарзанд дунёга келди. Бироқ, улар ҳам эр-хотиннинг ажралишини тўхтатиб қололмади.
Болаларни боқишга қийналган С.М. алиментга берган. Қарздорота алимент пулларини қисман-қисман тўлаб борди. Бироқ, болаларнинг бобоси ва бувиси бунга қаноат қилмади. Ахир, улар ҳам ўзларининг жигарпоралари, дилбандлари эди.
Халқимизда “Данагидан мағзи ширин” деган ибора борки, бунинг маъноси сифатида инсоннинг ўз фарзандидан кўра набираларига кўпроқ меҳр кўрсатишар экан.
Набираларини яшаш тарзини яхшилаш мақсадида бобо 31 млн сўм алимент пулларини олдиндан набиралари учун 20.01.2025 йил куни тўлаб берди.
✍🏻Бюронинг Бувайда туман бўлими давлат ижрочиси Озодбек Хасанов
*📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!*👉✅Telegram | ✅Facebook |🌐 Instagram
Ўзбекистонда аноним каналлар ноқонуний фаолиятига қачон чек қўйилади? Қачонки ўлим сўйди-сўйди бўлганидами? Нега Ўзбекистон
Республикаси Президентини, ҳамда Республика ДХХ раисини, шаъни, қадир қийматини камситиб, қадрсизлантириб, ҳақорат қилган шахслар, қолаверса бир неча ижтимоий фаоллар, ушбу масалада аризалар хам тақдим қилишган бўлса-да,
ҳалигача “ШАХСЛАР”топилгани йўқ? Аризалари ёпди ёпди бўлиб кетди?
Ўзбекистон бе дарвоза қолдими?
Ўзбекистон ПРЕЗИДЕНТИ,
Шавкат Миромонович, ҳамда ДХХ раиси, қолаверса бир неча ўнлаб ижтимоий фаоллар, қадрсизлантириб қочиб қолган “АНОНИМ.
сизлар айрим ходимлар, кўзнинг қирида қарадиларинг. “Жазодан қочиб қутилдик демак шундай қилсак бўлаверади” қабилида.
Шундай ҳолатлардан давомими бу? "АНОНИМ" Ижтимоий тармоқлар орқали. Фарғона вилояти Республика тез тиббий ёрдам маркази раҳбари. Баҳром Тошболтаевичга ҳам шундай ҳолатлар давом этиб келмоқда экан.
Туҳматлар бўҳтонлар асоссиз маълумотлар билан "киббер булинг" қадрсизлантириш акциясини бошланганлиги ҳақида, бизда бир нечта аудио етиб келган. Буни биз тегишли идорага албатта тақдим қиламиз.
“Ўзинг қаттиқ нонга зор бўлиб яшаяпсану бировга нон егани ўргатасанми болажжоон”
ДХХ: туман ҳокимлари ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига туман ҳокимлигининг маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 млн. сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси етакчи мутахассиси ҳам қўлга олинди.
Ҳозирда ҳоким ўринбосари ҳамда давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Навоий шаҳрида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари фуқарога Хатирчи туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи олиб бериш эвазига 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, муқаддам судланган ҳоким ёрдамчиси ўз хизмати учун 10 млн. сўм ҳамда Хатирчи туманидаги акциядорлик тижорат банки мутахассиси эса тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, кредит маблағи ажратиб бериш эвазига 2 млн. сўм олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрихон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи ажратилишида ёрдам бериш эвазига 9 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 214-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг май ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ҳамда фаолиятига ҳеч ким аралашмаслигини таъминлаш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.
Ҳовос тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноят ишлари бўйича Сардоба туман судининг ҳукмига мувофиқ, мазкур мансабдор шахс 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Диққат: скутердаги ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жарималарскутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгиларига риоя этмаслик —
БҲМнинг учдан бир қисми миқдорида (125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса —
БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.
Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса —
БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солинади.
Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузиши —
БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 125 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.https://t.me/ferganamedia
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her