🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
#Раддия
Салафи солиҳларнинг таъвиллари.
Ўзларини салафлар деб даъво қилаётган сохта салафийларга раддия.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу
[وَيَبْقَى وَجْهُ رَبِّكَ ذُو الجَلَالِ وَالإِكْرَامِ] -
Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг "Юзи" —(Ўзигина) боқий мангу қолур. Ар-Роҳман сураси 27-оятни وجه - "юз" дегани Аллоҳ таолонинг Ўзи, деб таъвил қилганлар.
Имом Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ:
كُلُّ شَيْءٍ هَالِكٌ إِلا وَجْهَهُ
Барча нарса ҳалок бўлгувчидир, магар Унинг "Юзи"- Ўзигина (мангудир), оятининг тафсирида "Юз" сўзини Унинг мулки мангу қолур, деб таъвил қилганлар.
Заҳҳок ва Абу Убайда роҳимаҳуллоҳлар эса магарам У (Аллоҳ) мангу қолур, деб таъвил қилганлар.
Манбалар:
Фатҳул-Борий Саҳиҳул Бухорийнинг шарҳи Қасос сурасининг тафсири.
Тафсири Табарий ва Қуртубий.©Р.Ахунджанов
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
❗️**Бемазҳаблик иллати
Ҳабибуллоҳ домла Aбдураззоқов,
Тошкент шаҳар "Ҳазрати Имом**" жоме масжиди имом-хатиби
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
АЛЛОҲ ТАОЛО МАКОНГА МУҲТОЖ ЭМАС☝️Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар:
كَانَ اللَّهُ، وَلَمْ يَكُنْ شَىْءٌ قَبْلَهُ
яъни: “Аллоҳ таоло бор эди, ундан бошқа ҳеч нарса бўлмаганди” (Имом Бухорий ривояти).
**СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ БЕМАЪНИ ФАТВОЛАРИ
Мазҳаблар ҳақида
Мазҳабга тақлид қилиш, муайян бир мазҳабга мансублик ҳаром. Масалан, шофиий ё ҳанафий деб.
Ҳанафийлик мазҳаби муҳарраф (ўзгартирилган) Инжилга тенглаштирилган.
Салафийлик асосчиси Аллоҳ таолонинг ўзидир.
Ҳар хил оқим ва тоифаларни муайян ном билан аташ ҳаромдир. Магар салафийлик мустасно. Чунки салафийликдан бошқа барча оқим ва мазҳаблар исматга мансуб эмас. Фақат салафийларгина исматга мансубдирлар.
Тариқатчи сўфийларга ер ва бошқа масканларни ижарага бериш мумкин эмас. Модомики у ерда ўз ибодатларини зоҳиран бажармоқчи бўлишса**.
```
📚"САЛАФИЙ" ЛАРГА илмий раддиялар китобидан
```
*🔗 Улашинг:* @AhliSunnaValJamoaUz
Хилқатни ўзгартириш - оғир гуноҳҲомиджон домла Ишматбеков
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Мутаассиблик офатлариИслом мутаассибликка мутлақо алоқаси бўлмаган диндир. У ўзига эътиқод қилувчиларни торликка чақирмайди. Ислом манбалари – Қуръон ва суннатда мутаассибликка ундовчи бирор нарса йўқ. Аксинча, кишиларни исломга ундаш Қуръони карим кўрсатиб берганидек, ҳикмат, гўзал мавъиза ва чиройли баҳс ила амалга оширилади. Бу эса мутаассиблик, бирор масалани тор олишга буткул тескари бўлган услубдир.
Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисларнинг бирида: осонлаштиринг – қийинлаштирманг, хушхабар беринг нафратлантирманг, - дея марҳамат қилинади. Ушбу чақириқ мутаассибликни инкор этади. Зеро, мутаассибликдан нафрат, кенгбағирликдан эса хушхабар юзага келади. Демак, ислом мутаассибликни инкор этар экан, у террорни, тинч аҳоли орасида ваҳима келтириб чиқаришни ва бегуноҳ инсонларнинг қонини тўкишни ҳам қоралайди.
Исломнинг наздида бир одамнинг жонига қасд қилиш бутун инсониятнинг жонига қасд қилиш билан баробардир. Қуръони каримда бу ҳақда: Кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди, - дейилади. (Моида сураси, 32-оят) Шундай экан, исломни мутаассиблик билан боғлаш янглишишдир. Дин номидан қўпорувчиликлар қилишнинг муқаддас ислом таълимотига мутлақо алоқаси йўқ.
Козимхон Акрамов,
Наманган тумани "Мирзабой ва Ҳолтўрабой" жоме масжиди имом хатиби
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Мавзу: Ақидада шафоат масаласи.
Шафоат луғатда “васийла”, “сўров” каби маъноларни англатади. Урфда эса бошқадан бошқа биров учун яхшилик қилишни сўраш шафоат дейилади. Шунингдек шафоатда “жуфт қилиш” маъноси ҳам бўлиб, гўё шафоат қилувчи ўзининг сўровини шафоат қилинганнинг сўровига қўшган, яъни икки сўровни жуфтлаштирган бўлади.
Шафоат масаласи бўйича Ислом фирқалари орасида тортишув мавжуд бўлиб, уларнинг баъзиси гуноҳкорлар шафоат қилинади деса, бошқаси гуноҳсизлар шафоат қилинади, деган. Бунга мисол тариқасида Бақара сураси 255 оятининг қуйидаги бир қисмини келтириш мумкин:
“(Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди”[1] ояти шарҳида жумладан, бундай дейди: “Мўътазилалар “шафоат фақат гуноҳсиз яхшилик аҳлига ёки тавба қилганларга нисбатан бўлади”, деган. Баъзилари эса шафоат гуноҳкорларга нисбатан бўлади. Чунки гуноҳсиз киши шафоатга муҳтож бўлмайди, деган.
Имом Мотурудий раддия берар экан шундай дейди: "Шaфоaт гyноҳкop кишилapга ҳaм бўлaди, чyнки, кимнинг гуноҳи бўлмаса, y шaфoатга мyҳтoж бўлмaйди. Гyноҳкopлap тaвбa қилaётгaн ҳoллapида ҳaм гyноҳлapи бўлaди. Aллoҳ yларнинг гyнoҳларини кечиpaди. Шy сaбaб, истиғфop гyноҳкop кишилap yчyн бўлaди вa yлар шaфoaтга кўпpoқ мyҳтoж бўлaдилap деймиз”, – деб айтади
Аҳли суннат вал жамоа ақидасига кўра хайр аҳли ҳисобланган солиҳ инсонларнинг гуноҳкорларни шафоат қилишлари, агар ўша гуноҳкорлар тоғлардек катта гуноҳларни содир этган бўлсалар ҳам, Аллоҳ таолодан гуноҳларини афв этишини сўрашлари умид қилинадиган иш саналади. Солиҳ инсонларнинг кимлар эканлиги қуйидаги ҳадиси шарифда баён қилинган:
عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَشْفَعُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ثَلاَثَةٌ الأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الْعُلَمَاءُ ثُمَّ الشُّهَدَاءُ. رَوَاهُ اِبْنُ مَاجَّةَ
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида шафоат қиладиганлар учтадир: пайғамбарлар, сўнгра уламолар, сўнгра шаҳидлардир”, – дедилар”. Ибн Можа ривоят қилган.
Яъни қиёмат кунида энг аввало пайғамбарлар шафоат қиладилар, сўнгра илмига амал қилган олимлар шафоат қиладилар, сўнгра Аллоҳ йўлида жонларини фидо қилган мухлис шаҳидлар шафоат қиладилар.
Аллоҳ таоло хоҳлаган суюкли бандаларнинг қиёмат кунидаги шафоатлари ҳақдир. Шунинг учун эй Роббимиз, ўша қийин вақтларда бизларни ҳам шафоатдан баҳраманд этгин, яхши зотлар билан бирга қилгин, дея дуо қиламиз.
Наманган тумани "Мулла Гузар Халифа" жоме масжиди имом хатиби Олимов Алихон
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: ИСЛОМ ТИНЧЛИК ДИНИДИР
Бугунги кунда Ислом ниқоби остида фаолият кўрсатаётган террорчилик ҳаракатларининг динимизга хеч кандай алокаси йўқ. Чунки тинчлик, инсонпарварлик ва раҳм-шафқат дини бўлган Ислом ҳеч качон зўравонликни, бировлар жонига касд килишни, адолатсизликни таргиб килмаган. килмайди ҳам. Куръони карим бундай таълим бе ради:
ўлдирмаган ёки Ерда
"Бирор жонни (бузғунчилик ва карокчилик каби) фасод ишларни килмаган инсонни ўлдирган кимса худди бутун инсониятни ўлдирган кабидир" (Моида сураси, 32-оят).
"Ким бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий колишдир" (Нисо сураси, )
"...ўзларингизни ўлдирманглар, албатта Аллох сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сура си, 29-оят).
"Ва барчаларингиз Аллохнинг арконига (Курьонга) богланингиз ва (фирка-фирка холда) бўлинмангиз!" (Оли-Имрон сураси, 103-оят). Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва баркарорликни таъминлаш йўлида иймон, инсоф, адолат, хамжихатлик ва бирдамлик билан харакат килишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чакиради. Бу бежиз эмас, албатта. Зеро, тинчликпарварлик Ислом динининг моҳиятини ташкил этади.
Тинчлик шундай олий неъматки, у бўлмаса бошқа неъматларнинг қадри бӯлмайди. Пайғамбар алайҳиссалом бир ҳадисларини мазмунида: " Аллоҳдан тинчлик- офиятни сўранг, зеро инсонларга офиятдон қадрлироқ неъмат берилмаган". Дея марҳамат қилганлар. Алҳамдулиллаҳки юртимиз тинч, йилдан йилга маънавий ва моддий ҳаётимиз тараққий этиб бормоқда. Бунинг шукронасини тилимиз ва амалимиз билан адо этсак, Аллоҳ таоло янада зиёда қилишини ваъда қилган. Аллоҳ таъоло эса ваъдасига хилоф қилишдан пок зотдир...
Норин туман "Умарҳўжа эшон" масжиди имом хатиби Бобоҳўжаев Мухаммадшокир.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Мазҳабсизлик хатардир
Аллоҳ ва Расулидан бошқасига итоат қилиш диннинг амридир, ширк ва бидъат эмас. Бу хусус оятлар ва ҳадислар билан собитдир.
Расулуллоҳнинг ворислари бўлган олимлар айтадиларки: “Диннинг ҳукмларини биздек жоҳилларга улуғ олимлар ва етук солиҳлар билдирганлар. Булар Муҳаддислар ва Мужтаҳидлардир. Ҳадис олимлари ҳадиси шарифларни тадқиқ қилиб, саҳиҳ бўлганларини ажратганлар. Мужтаҳидлар эса, ояти карима ва ҳадиси шарифлардан ҳукмларни чиқарганлар. Биз ибодатларимизни ва бутун ишларимизни ушбу аҳкомга мослаб бажарамиз.”
(Усул-ул арбаъа фи-тардидил-ваҳҳобия)
“Авомнинг (мужтаҳид бўлмаган кишиларнинг) бир ҳадиси шарифни эшитганида унга ўзининг тушунгани бўйича амал қилиши жоиз эмас. Ўша ҳадиси шарифга ё унинг тушунганидан ўзгача маъно берилган бўлиши ёки мансуҳ (ҳукми бекор қилинган) бўлиши мумкин. Мужтаҳиднинг фатвоси эса, бундай шубҳали эмас.” (Кифоя)
“Авомнинг тўғридан-тўғри Асҳоби киромни тақлид қилишлари дуруст эмаслиги ва аксинча манбаларни изоҳлаган, шарҳлаган, пайғамбар ва саҳоба сўзларини оддий халқ тушунадигандай қилиб, қисмларга ажратган олимларга тобе бўлишлари лозим эканлигини олимларимиз иттифоқ билан маълум қилганлар.” (Мусаллам-ус-субут, Фавотиҳ-ур-раҳамут)
Имом-ул-Ҳарамайн “Бурҳон” китобида “Авом Асҳоби киромнинг мазҳабларига тобе бўлмасликлари керак. Балки, тўрт мазҳаб имомларининг мазҳабига тобе бўлишлари лозим” деб айтганлар.
(Шарҳи минҳож-ул-усул)
Ислом олимларининг юқорида ёзилган ижмоларига тобе бўлмаганларнинг бузуқ эътиқодда эканликлари маълум бўлади. Чунки Асҳоби киром жиҳод билан, исломиятни ёйиш билан банд бўлганликлари учун тафсир ва ҳадис китобларини тайёрлашга вақт топмадилар. Расулуллоҳнинг нури Уларнинг муборак қалбларига шунчалик қаттиқ таъсир қилдики, динни китобдан ўрганишларига ҳожат қолмади. Уларнинг ҳар бири бу нурнинг қуввати билан тўғри йўлни топардилар. Асрларнинг энг яхшиси бўлган саодат асри тугагач, фикрларда, зеҳнларда, маълумотларда айрилиқлар ҳосил бўлди. Асҳоби киромдан ва Тобеиндан нақл қилинган хабарлар бир-бирларига мос келмайдиган бўлди. Ҳақ йўлни излаганларнинг бошлари қотди. Аллоҳу таоло лутф қилиб, бу уммат орасидан солиҳ тўрт олимни танлади. Носслардан ҳукм чиқариш устунлигини буларга эҳсон қилди. Уларни тақлид қилинишини амр буюриб, бутун мусулмонларнинг ҳидоятга эришишларини ихтиёр қилди
Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев, Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago