Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Najot.uz

Description
"Эшонбобо" жоме масжидининг бош имом хатиби Аҳмад домла Эгамбердиевнинг расмий канали!

Youtube👉 https://www.youtube.com/channel/UCJn7ccBxLMxmUjp12HDS4UA

Савол йуллаш учун ↙️
@NajotUz_Bot
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago

1 day, 16 hours ago
2 days, 2 hours ago

📕 🖊️Қуръони Карим суралар номи таржимаси

١ _ Фатиҳа _ Очувчи
٢ _ Бақоро _ Сигир
٣ _ Алий Имрон _ Имрон оиласи
٤ _ Ниса _ Аёллар
٥ _ Маида _ Дастурҳон
٦ _ Анам _ Чорвалар
٧ _ Ароф _ Жаннаҳ билан Дозаҳни ажратиб турадиган девор
٨ _ Анфал _ Ўлжалар
٩ _ Тавба _ Тавба
١٠ _ Юнус _ Юнус (ном) алайҳисалам
١١ _ Ҳуд _ Ҳуд (ном) алайҳисалам
١٢ _ Юсуф _ Юсуф (ном) алайҳисалам
١٣ _ Раъд _ Мамақалдироқ
١٤ _ Иброҳим _ Иброҳим (ном) алайҳисалам
١٥ _ Ҳижр _ Мадина ва Шом ортасдаги водий
١٦ _ Наҳл _ Асалари
١٧ _ Исро _ Тунги сайр
١٨ _ Каҳф _ Ғор
١٩ _ Марям _ Марям (ном) розиАллаҳу анхо
٢٠ _ Тоҳо _ Тохо ҳарф
٢١ _ Анбия _ Пайғамбарлар
٢٢ _ Ҳаж _ Ҳаж
٢٣ _ Муминун _ Мўминлар
٢٤ _ Нур _ Нур
٢٥ _ Фурқон _ Ҳақ билан ноҳақни ажратиб бергувчи
٢٦ _ Шуаро _ Шоирлар
٢٧ _ Намл _ Чумоли
٢٨ _ Қасас _ Қисса
٢٩ _ Анкабут _ Ўргимчак
٣٠ _ Рум _ Рим (давлат номи)
٣١ _ Луқман _ Луқмон
٣٢ _ Сажда _ Сажда
٣٣ _ Аҳзаб _ Фирқалар
٣٤ _ Сабаʼ _ Сабаʼ (қабила номи)
٣٥ _ Фатир _ Илк Яратгувчи
٣٦ _ Ясин _ Я син ҳарф
٣٧ _ Вас-саффат _ Саф тортиб тургувчилар
٣٨ _ Сод _ Сод ҳарф
٣٩ _ Зумар _ Гуруҳлар
٤٠ _ Ғофир _ Магфират қилгувчи
٤١ _ Фуссилат _ Муфассал баён қилинган
٤٢ _ Шўро _ Маслаҳат
٤٣ _ Зуҳф _ Зеб зийнат
٤٤ _ Духон _ Тутун
٤٥ _ Жасия _ Тиз чўкувчилар
٤٦ _ Аҳқоф _ Қумтепалар
٤٧ _ Муҳаммад _ Муҳаммад солаллаҳу ъалайҳу вассаллам
٤٨ _ Фатҳ _ Ғалаба
٤٩ _ Ҳужурот _ Ҳужралар
٥٠ _ Қоф _ Қоф ҳарф
٥١ _ Ваззарият _ Суриб кетувчи шамоллар
٥٢ _ Тур _ Тур тоғи
٥٣ _ Нажм _ Юлдуз
٥٤ _ Қомар _ Ой
٥٥ _ Роҳман _ Меҳрибон
٥٦ _ Вақеа _ Воқеа
٥٧ _ Ҳадид _ Темир
٥٨ _ Мужадала _ Мунозара
٥٩ _ Ҳашр _ Жамлаб сургун қилиш
٦٠ _ Мумтаҳана _ Имтиҳон қилингувчи аял
٦١ _ Саф _ Саф қатор
٦٢ _ Жумаʼ _ Жумаʼ куни
٦٣ _ Мунафиқун _ Мунофиқлар
٦٤ _ Тағобун _ Бир бирини алдаш-зиён келтириш куни
٦٥ _ Талақ _ Талоқ
٦٦ _ Таҳрим _ Ҳаром қилиб олиш
٦٧ _ Мулк _ Бойлик
٦٨ _ Қолам _ Қалам ёзув асбоби
٦٩ _ Алҳаққо _ Аниқ рой бергувчи
٧٠ _ Маъриж _ Осмон қаватлари
٧١ _ Нуҳ _ Нуҳ (ном) алайҳисалам
٧٢ _ Жин _ Жин
٧٣ _ Муззаммил _ Кийимларига ўралиб олган зот
٧٤ _ Муддассир _ Либосларига бурканиб олган зот
٧٥ _ Қиямат _ Қиёмат
٧٦ _ Инсон _ Инсон
٧٧ _ Мурсолат _ Юборилган шамоллар
٧٨ _ Набаʼ _ Ҳабар
٧٩ _ Назият _ Жон олгувчи фаришталар
٨٠ _ Абаса _ Қошини чимирди юзини буруштирди
٨١ _ Таквир _ Ўралиш
٨٢ _ Инфитор _ Ёрилиш
٨٣ _ Мутаффифун _ Бошқаларнинг ҳаққидан уриб қолгувчилар
٨٤ _ Иншиқоқ _ Ёрилиш
٨٥ _ Буруж _ Осмондаги буржлар
٨٦ _ Тариқ _ Тунги йўлчи
٨٧ _ ЪАла _ Энг олий зот
٨٨ _ Ғошиа _ Ўраб олгувчи
٨٩ _ Фажр _ Тонг
٩٠ _ Балад _ Шаҳар
٩١ _ Шамс _ Қуёш
٩٢ _ Лайл _ Кеча тун
٩٣ _ Зухо _ Чошгоҳ вақти
٩٤ _ Шарҳ _ Очмоқ, кенг қилмоқ
٩٥ _ Тийн _ Анжир
٩٦ _ Алақ _ Лаҳта қон
٩٧ _ Қaдр _ Қадрли кеча
٩٨ _ Баййина _ Аниқ ҳужжат
٩٩ _ Залзала _ Зилзила
١٠٠ _ Адият _ Чопқир отлар
١٠١ _ Қориа _ Қалбларни қаттиқ қўрқитувчи қиямат
١٠٢ _ Такасур _ Тўплаб кўпайтиришга берилмоқ
١٠٣ _ Аср _ Аср намаз вақти
١٠٤ _ Ҳумаза _ Бўҳтончи
١٠٥ _ Фил _ Фил ҳайвон
١٠٦ _ Қуройш _ Қурайш қалбила
١٠٧ _ Маъун _ Идиш тавоқ
١٠٨ _ Кавсар _ Кавсар Хавзи
١٠٩ _ Кафирун _ Кофирлар
١١٠ _ Наср _ Ёрдам
١١١ _ Масад _ Пишиқ тола
١١٢ _ Иҳлас _ Иҳлос қилиш
١١٣ _ Фалақ _ Тонг
١١٤ _ Нас _ Одамлар

Бизни кузатиб боринг✔️

↪️ @najot_uz_rasmiy

2 days, 10 hours ago

📌

"تندم مرة واحدة لأنك لم تتمكن من قول الصواب. وتندم ألف مرة لأنك لم تمسك لسانك"
ليف تولستوي*

«Зарур гапни айтолмаганинг учун бир марта афсус қиласан. Тилингни тиёлмаганинг учун эса минг марта афсус қиласан»
©️Лев Толстой

Бизни кузатиб боринг 🗯

🌙@najot_uz_rasmiy

1 week ago
[*#Неъмат*](?q=%23%D0%9D%D0%B5%D1%8A%D0%BC%D0%B0%D1%82) ***☘️***

#Неъмат ☘️

🧎‍♂️ Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

©️ Шайҳ Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳазратлари**Бизни кузатиб боринг *⬇️***

↪️@najot_uz_rasmiy 📎

1 week, 2 days ago

#Эслатма 🔠

*Савол: Ҳурмати мусоҳара дегани нима ва бунинг натижаси қандай бўлади?

Жавоб: Ҳар қандай бир аёл билан зино қилиш ёки у аёлнинг баданидан хоҳлаган бир жойига шаҳват билан тегиниш, унутиб ёки янглишиб ушласа ҳам Ҳанафий ва Ханбалий мазҳабларида "ҳурмати мусоҳара"га сабаб бўлади. Энди шу аёлнинг насаб ва сут орқали бўлган онаси ва қизлари билан у эркакнинг уйланиши, аёлнинг ҳам эркакнинг ўғли ва отаси билан турмуш қуриши абадий ҳаром бўлади.
Савол: Ҳурмати мусоҳара фақат шаҳват билан тегинганда ҳосил бўладими?

**Жавоб: Ҳа, эркак ёки аёл бирбирига шаҳват билан тегсалар, ҳурмати мусоҳара ҳосил бўлади. Шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли ёш қизлар ва аёлларнинг, ўзларидан амин бўлсалар ҳам, бегона эркакларга тегишлари жоиз эмас. Чунки шаҳват билан теккан бўлсалар ҳурмати мусоҳара ҳосил бўлади. Қизлар ва қариларнинг шаҳвати кўнглининг мойил бўлиши деганидир. Шаҳватга сабаб бўлмайдиган даражада кекса аёл (кампир) билан қўл олишиб кўришиш ва қўлини ўпиш, ўзидан амин бўлган мўминга жоиз бўлса ҳам, қилмаган афзалроқ.

Бегона эркак ёхуд аёл билан хилватда қолиш орқали ёки олд аъзосидан бошқа жойига шаҳват билан қараш орқали ҳурмати мусоҳара ҳосил бўлмайди.

Ҳурмати мусоҳаранинг юзага келиши учун ҳар икки тарафнинг балоғатга етган бўлиши шарт эмас. Ўзи ҳануз балоғатга етмаган лекин баданан кўриниши катталардек бўлиши болиғдек қабул қилинади.**
Савол: Либос устидан текканда ҳам ҳурмати мусоҳара ҳосил бўладими?

Жавоб: Терининг ранги ва бадан иссиқлиги ҳис этиладиган даражада юпқа бўлмаган либос устидан текканда, ҳурмати мусоҳара ҳосил бўлмайди.
Савол: Ҳурмати мусоҳара туфайли никоҳини бошқатдан Шофеъий мазҳаби бўйича ўқитишга мажбур бўлган одам бутунлай ўша мазҳабга ўтадими ёки уни фақат никоҳ ва талоқда тақлид қиладими?

Жавоб: Фақат никоҳ ва талоқда тақлид қилади.*

...дан олинди.

➡️ Бизни кузатиб боринг ⬇️

↪️@najot_uz_rasmiy

1 week, 2 days ago

#Маълумот 🫥

Энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ⭐️

Қуйидаги саҳобалар энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалар ҳисобланади:

1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: 5374 та ҳадис ривоят қилган;
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: 2630 та ҳадис ривоят қилган;
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: 2286 та ҳадис ривоят қилган;
4. Оиша розияллоҳу анҳо: 2210 та ҳадис ривоят қилган;
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: 1660 та ҳадис ривоят қилган;
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу: 1540 та ҳадис ривоят қилган.

Бизни кузатиб боринг 🕖
↪️@najot_uz_rasmiy

2 months, 1 week ago

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠💰

#Фиқҳ*💸 Тижорат ва саноатдаги молларнинг закотини ҳисоблаш қуйидагича бўлади:
Аввал нақд пуллар ҳисобланади.Кейин мижозлардан келиши аниқ бўлган ҳақлар,агар келишилган вақтгача ҳали бор бўлса ҳам ҳисобланади.Сўнгра сотишга ва ишлаб чиқариб тайёрлаб қўйилган мулклар ҳисоб қилинади.Шу билан бирга,зиммадаги қарзлар,ишчиларга бериладиган маош ҳамда мукофот пулларига ўхшаш харажатлар чиқариб ташланади.
Савдо ва саноат молларининг закот бераётган пайтдаги бозор нархидаги қиймати олинади.*📖*«Мажмуату Фатовоий шаръийя» китобидан олинди.
5- жуз 83- бет
*@najot_uz_rasmiy**

2 months, 1 week ago

*🔠*🔠**🔠**🔠* Муҳаммад сураси 38- оят

هَٰٓأَنتُمْ هَٰٓؤُلَآءِ تُدْعَوْنَ لِتُنفِقُوا۟ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ فَمِنكُم مَّن يَبْخَلُ وَمَن يَبْخَلْ فَإِنَّمَا يَبْخَلُ عَن نَّفْسِهِۦ وَٱللَّهُ ٱلْغَنِىُّ وَأَنتُمُ ٱلْفُقَرَآءُ وَإِن تَتَوَلَّوْا۟ يَسْتَبْدِلْ قَوْمًا غَيْرَكُمْ ثُمَّ لَا يَكُونُوٓا۟ أَمْثَٰلَكُم

  1. Ҳой, сизлар. Анавилар. Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга чақирилсангиз, бас, баъзиларингиз бахиллик қилурсизлар. Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўзига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар. Ва агар сиз юз ўгириб кетсангиз, сиздан бошқа қавмни ўрнингизга келтирур, улар эса сизларга ўхшаган бўлмаслар.*📖*Тафсири Ҳилолдан олинди*⚙️**@najot_uz_rasmiy
2 months, 1 week ago

🔠🔠🔠🔠🔠

Савол: Эр-хотинга тортиқ этилган ҳадя кимники бўлади?
Жавоб: Ҳадя эрга берилган бўлса, эрники, хотинга берилган бўлса, хотинники бўлади.**❤****@najot_uz_rasmiy

2 months, 2 weeks ago
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 1 year, 6 months ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 7 hours ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 9 months ago