⚜️ Барча турдаги дарвозаларни буюртма асосида тайёрлаб берилади.
• Сифатига кафолат мавжуд;
• Нархлар қулай;
• Мижознинг хоҳишига қараб;
✔️ Бемалол буюртма қилишингиз мумкин
?? @Adhamboy_darvoza
?? @adhamboy_darvoza
☎️ Usta +998973722868
Last updated 1 year, 6 months ago
⛓? #Ega @Makhhmudov_abduhalil
⛓? #Kanal_sotiladi_murojat??
⛓? #Ega @Krasavchik_o3
? Telegramga odam qo'shish:
? 1000ta odam - 12.000so'm
? Instagramga odam qo'shish:
? 1000ta odam - 10.000soʻm
??Murojaat uchun: @krasavchik_o5
Last updated 1 year, 6 months ago
🧑🍳 Men bilan supper pazandaga aylanasiz
Hamkorlik uchun:
📞90-0363535
@Tass_cooking
Last updated 2 days, 16 hours ago
**Хар доимгидек энг яхши ва хеч қаерда хамда хеч ким ўргатмаганларини сиз билан доимгидек биринчи бўлиб бўлишиб боришда давом этамиз
Сиз энг яхшисига муносибсиз азиз дуогой кузатувчиларим😍
Кекс учун
Тухум 3 дона
Шакар 350 гр
Сут 250 гр
Сув 250 гр
Ўсимлик ёғи 125 гр
Ун 410 гр
Какао 50 гр
Кабартма 10 гр
Ош содаси 1,5 чой қошиқ
Туз ванилин
Қолип ўлчами 24 дм
Қизиган духофкада 170-180’ 50-60 дақиқа
Глазур учун
Сгуш молоко 570 гр
Како 20 гр
Сарёғ 50 гр
Қаймоқ 200 гр
Шоколад 50-100 гр
😍🇹🇷 @TURK_OSHXONA 👈
🍜 @OSHXONA_MALIKALARI 🍕
🥗 @PAZANDA_MALIKALAR ❤️
🍰 @ONLINE_OSHXONA 👈
💋 @LAZZATLI_RETSEPTLAR 🍓
👩🏻🍳 @PAZANDA_SIRLARI 🍊**
#Диққат *❗️*⚠️ Яқинларингизга хабар беринг: фирибгарлар судга чақирув қоғози ниқоби остида Телеграм орқали вирус юборишни бошлади.
Агар сиз ушбу файлни очсангиз, телефонингиздаги барча маълумотлар ўғирланади ва вирус сизнинг номингиздан барча контактларингизга юборилади.
Дўстлардан келган бўлса ҳам, бундай файлларни очманг.
Бизда кузатинг*👇🏻
🇹🇷 @TURK_OSHXONA 👈*
🍜 @OSHXONA_MALIKALARI 🍕
🥗 @PAZANDA_MALIKALAR ❤️
🍰 @ONLINE_OSHXONA 👈
💋 @LAZZATLI_RETSEPTLAR 🍓
👩🏻🍳 @PAZANDA_SIRLARI 🥰
ЯНГА....
Янгам мен бир яшар пайтим уйимизга келин бўлиб тушган. Икки ёшга кирганимдан сўнг онам мени боғчага бердилар. Онам ўзлари фабрикада ишлардилар. Мени боғчага онам ёки дадам обориб қўйишади. Кечки пайт эса мени боғчадан олиш кўпинча янгамни чекига тушадиган бўлди. Битта нарсани аниқ айта оламан. Янгам ўзидан 18 ёш кичик қайнисини боғчадан опкелиш, кийимларини расво қилса ювиб тозалаш каби ишлардан орланмаган, зерикмаган. Ҳозирги кеча кундузда унча-мунча оналар ўз фарзандига яхши қарай олмайди. Аммо янгам бошқача.
Аста-аста йиллар ўта бошлади. Етти-саккиз ёшга кирдим. Варрак учирадиган пайт келди. У пайтларда клей қаёқда? Пиёлага икки қошиқ ун солиб, хамир қилардик. Шу хамир клей вазифасини бажарарди. Кунига ўнлаб пиёлаларни хамир юқи қилиб қўярдим. Янгам кулганича индамай пиёлаларни юварди. Варрагим синганига ачинарди. Шу сабаб бўлса керак пиёлаларни қанча расво қилсам ҳам индамай ювган бўлса керак. Баҳор фаслида 15-20 кун аҳвол шу. Варракдан зериксак футбол ўйнаймиз. Мен кўпроқ дарвозада туришни ёқтирардим. Болалар бошқа кишини дарвозага қўйсаям, мен алмашиб олардим. Рақиб тўп тепса, ётиб олиб бўлсаям ушлардим. Қарабсизки, кунига икки ёки уч кийим ҳам ювадиган даражада бўптурибди-да. Онам раҳматли янгамни жуда яхши кўрардилар. Ҳар куни "буни кирини ювманг, менгаям иш қолсин, ахир бу зумраша мени ўғлимми ё сизникими" деб таъкидлаб, ҳазил аралаш кулардилар. Янгам хўп дерди-ю, яна ҳар кунги ишини қилаверарди. 9 ёшга кирганимда янгам қаторасига 4-қизни дунёга келтирди. Оиламиздан ҳеч ким бир оғиз индамаган бўлсаям, туғруқхонада янгам йиғлаган экан. Онам менга бу ҳақда айтганида, йиғлаб юборгандим. Эртасига хархаша қилиб, янгамни кўргани боришга онамни кўндирдим.
Бордик. Аввалига палатага киритишмади. Мен уйда қиладиган "приём"ни ишга солдим. Тўполон қилиб, йиғим билан касалхонани бошимга кўтардим. Доктор қўрқитмоқчи бўлиб, ёлғондакам шприцни кўрсатиб мен томон яқинлаша бошлади. Шу пайт биласизми нима бўлди?
Палатадан овозимни эшитган янгам коридорда мени кўриб турган экан. Додлаганча мен томон талпинди. Йўл-йўлакай докторни туртиб, йиқитиб ўтди. Янгам мени қучоқлади. Шунда қулоғига шивирладим:
- Мен сизни ўғлингизман. Энди йиғламанг!
Билмадим бу гап ўшанда қайдан миямга келди ўзим ҳам билмайман. Янгам индамади. Хўп деди-ю, бошимни силаб, палатасига кириб кетди. Онам лол эдилар. Баттар меҳрилари жўшди. Янгамга нисбатан. Ошмасинми? Кенжатой ўғиллари ишончли қўлда тарбия олганини кўриб фахрланганлари юзларидан билиниб турарди.
Орадан уч йил ўтди. Қишда мучал тўйим бўлди. Ёзда эса уйимизда ундан-да қувончли воқеа юз берди. Янгам ўғил кўрди. Мен ўғил ука (аслида жиян) кўрганимдан бир қувонсам, мучалдош эканимиздан икки қувонардим. Чақалоқни шифохонадан олиб келган кунимизни эртасигаёқ отам юртга ош бердилар.
Онам тўйдан кейин "энди келиним ўғилли бўлди, мени ўғлимга вақти ортмайди" деганларини эшитиб ичимдан бир нима узилгандек бўлди. Аммо янгамга билдирмадим бу гапни. Яхшиям билдирмабман. Янгамда умуман ўзгариш бўлмади. Менга муомаласи аввалгича қолди. Жияним олти ёшга кирганда акам бошқа ҳовли қилиб кўчиб кетди.
Шундан кейин янгамни кам кўрадиган бўлиб қолдим. Ишга кирдим. Уйландим. Оилага чалғисам керак дегандим. Адашган эканман. Янгам аллақачон онамдек бўлиб улгурган экан. Аёлимга ҳам овсин эмас, қизидек ҳурматда бўлди. Бунга жавобан хотиним ҳам овсинига меҳри ошди. Ҳозир уч нафар фарзандим янгамни аяжон деб чақиради. Аёлим эса онажон деб. Қувониб кетаман. Йилда икки-уч бор акамни уйига оилавий борамиз. Кўпгина ҳолларда янгам Қуръон ўқиб ўтирган бўлади. Мени кўриб қувониб кетади. "Кеча хатм қилувдим, яхшиям келдингиз, иккаламиз бағишлаймиз" дейди. Кейин дуога қўл очиб, ўқиган хатми Қуръонини савобини мени ўтиб кетган ота-онамга бағишлайди. Ўзим ҳам тез-тез хатм қилиб, бағишлаб турсам-да, янгамни ўқигани аълороқ туюлаверади. Ҳақиқий келин бундан ортиқ бўлмайди деган фикр ўтади миямдан. Янгамни дуосига омин деб туриб, секин эшиттирмай қўшиб қўяман:
- Бахтимга янгамни олиб қўйма, Аллоҳим!
??? @TURK_OSHXONA ?
? @OSHXONA_MALIKALARI ?
? @PAZANDA_MALIKALAR ❤️
? @ONLINE_OSHXONA ?
??? @PAZANDA_SIRLARI ?
**Крем ёки совунга бир чимдим ош тузи қўшиб аралаштирамиз. Тайёр массани юзимизга сурамиз ва 10-15 дақиқа ушлаб туриб кейин илиқ сувга ювиб ташлаймиз. Натижада юзимиз ўлик тўқималардан ҳалос бўлади, тери намланади, юзлар оқаради ва майин холатга келади.
Кейинги рецептимиз ҳам ажойиб. Тирноқлар майин бўлишини ҳоласангиз буни қилиб кўринг:
Керак бўлади:
• зайтун мойи
• ош тузи
Зайтун мойига бироз туз қўшиб аралаштириб тирноқларга суртинг ва 10 минутдан кейин ювиб ташланг. Натижада тирноқлвр нафис ва майин холатга келади.
Шу рецептларни ва бошқа рецептларни тўлиқ видео кўринишида ҳам жойладик. Фойдали бўлган бўлса яқинларга юборишни унутманг*?*
⚜️ Барча турдаги дарвозаларни буюртма асосида тайёрлаб берилади.
• Сифатига кафолат мавжуд;
• Нархлар қулай;
• Мижознинг хоҳишига қараб;
✔️ Бемалол буюртма қилишингиз мумкин
?? @Adhamboy_darvoza
?? @adhamboy_darvoza
☎️ Usta +998973722868
Last updated 1 year, 6 months ago
⛓? #Ega @Makhhmudov_abduhalil
⛓? #Kanal_sotiladi_murojat??
⛓? #Ega @Krasavchik_o3
? Telegramga odam qo'shish:
? 1000ta odam - 12.000so'm
? Instagramga odam qo'shish:
? 1000ta odam - 10.000soʻm
??Murojaat uchun: @krasavchik_o5
Last updated 1 year, 6 months ago
🧑🍳 Men bilan supper pazandaga aylanasiz
Hamkorlik uchun:
📞90-0363535
@Tass_cooking
Last updated 2 days, 16 hours ago