ЭЪЛОН БЕРИШ ПУЛЛИК 💰⬇️
💻👉 t.me/Boxodirivch ГА ЁЗИНГ✍️
👨💻Телеграм тармоғидаги энг оммалашиб бораётган ТРАКТОР БОЗОР каналимизга хуш келибсиз🤝
☑Биз билан осон сотинг ва сотиб олинг
✔️Барча турдаги еълонлар каналга жойланади
Last updated 1 month, 3 weeks ago
O mal não pode vencer o mal. Só o bem pode fazê-lo. Leon Tolstói
Last updated 1 week ago
? | Eng sara rasmlar
? | Eng sara videolar
Bizning kanalda
Last updated 1 year, 5 months ago
ARION 630С тракторининг ишлаши: баластлаш ва шиналардаги босим
Агрегатни тракторга улагандан сўнг, баластлашни тўғри бажариш ва шиналардаги оптимал босимни ўрнатиш керак. Айнан шу кетма-кетликка риоя қилиш жуда муҳим, чунки баласт миқдори шиналар босимини пасайтириш имкониятига бевосита таъсир қилади. Бу ердаги муҳим принцип шундай: трактордаги юк қанчалик текис тақсимланса, унинг ишлаши шунчалик самарали бўлади. Далада оптимал ишлашни таъминлаш ва сирпанишни минималлаштириш учун, ерга ишлов бериш машиналари ва экиш комплексларидан фойдаланганда тракторнинг ўз оғирлиги ҳар бир от кучига 45-55 кг оралиғида бўлиши керак. Ярим осма ва ярим тиркамали агрегатларни гидравлик шоти билан ишлатиш, қўшимча балластга бўлган эҳтиёжни камайтириши мумкин. Осма машиналар билан ишлашда, нафақат уларнинг оғирлиги, балки оғирликлар маркази нуқтасининг силжишини ҳам ҳисобга олиш керак. Осма плугларга алоҳида эътибор бериш керак: катта елка туфайли, ҳатто нисбатан енгил плуглар ҳам трактор барқарорлигини таъминлаш учун муҳим олд балластни талаб қилиши мумкин. Шиналар босимини созлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, умумий қоида шундай: дала ишларини бажаришда босимни ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган даражагача камайтириш керак.
Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
ARION 630С тракторининг уч нуқтали улаш механизмини созлашнинг муҳим жихатлари
Уч нуқтали улаш механизми – тракторга турли хил жиҳозларни, шу жумладан, плугларни улаш учун универсал восита. Ушбу механизмнинг тўғри созланиши, самарали ишлаш учун жуда муҳимдир. Қуйида, риоя қилиш керак бўлган асосий қоидалар келтирилган:
1) Тоифаларнинг мос келиши. Агрегат ва трактор илгаки бир хил тоифада эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Бу маҳкамлаш бармоқчаларининг ўлчамини ва пастки тортиш мосламалари орасидаги масофа билан белгиланади.
2) Юқориги илгак мосламасини созлаш. Юқориги илгак мосламасининг узунлигини созлашдан бошланг. Мақсад – агрегатнинг ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган ҳолатига эришиш.
3) Пастки илгак мосламасини созлаш. Пастки илгак мосламаларининг ҳолатини созланг. Илгак мосламаларини барқарорлаштиришга алоҳида эътибор беринг. Иш пайтида илгак мосламаларининг етарли ёнлама ҳаракатланишини таъминлаш учун уларнинг стабилизаторларини созланг. Шу билан бирга, орқа ғилдираклар билан алоқа қилиш ёки ҚОВ кардан валининг ҳаддан ташқари эгилишига йўл қўймаслик учун агар у ёқилган бўлса, агрегатнинг оғишини чекланг.
Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
ARION 630С: шиналардаги босим ҳақида энг муҳим нарсалар
ARION 630С тракторининг шиналарида босимини тўғри ўрнатиш ёқилғини тежаш ва тупроқнинг унумдорлигини сақлашда муҳим омил ҳисобланади. Асосий мақсад – тракторнинг сирпанишини камайтириш ва унинг даладаги унумдорлигини ошириш.
Аниқ ўлчовлар учун босим ўлчагичдан фойдаланиш зарур. Аввал, агар тиркамали мослама ишлатиладиган бўлса, ҳақиқий масса ва оғирлик тақсимотини ҳисобга олган ҳолда тракторнинг ўқларига юкламаларини ҳисоблаб чиқиш керак. Мисол учун, агар қўшимча балластлашни ҳисобга олган ҳолда, 50/50 оғирлик тақсимоти билан тракторнинг оғирлиги 9 тонна бўлса, унинг ҳар бир ўқига 4,5 тонна юк бўлади. Кейин, уларнинг турлари, ўлчамлари ва маркасини ёзиб шиналарнинг параметрларини аниқлаб олиш керак. Ишлаб чиқарувчининг жадвалидан фойдаланиб, ўққа тушадиган ушбу юклама асосида рухсат этилган босимни топиш мумкин.
Шиналарнинг босимини танлашда, ҳаракатланиш тезлигини ҳисобга олиш ҳам муҳимдир. Тезлик қанчалик юқори бўлса, босим ҳам шунчалик баланд бўлиши керак. Ташиш пайтидаги жуда паст босим шиналар емирилишининг ортишига, уларнинг шикастланиши хавфига ва юқори тезликда тракторни бошқариш қобилиятининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
Ўзбекистон далаларида кўпроқ DOMINATOR 260 русумли ғалла ўриш комбайнлари
Бундан икки йил аввал CLAAS DOMINATOR 260 комбайнлари Ўзбекистон бозорига чиқарилди. Ва у нафақат DOMINATOR 130-ни алмаштирди, балки ихчам комбайнлар синфида янги, юқори ўринни эгаллади. 205 от кучли беш калавишали машина 5800-литрли бункерга эга бўлиб, фермерлар орасида жуда машҳур бўлди. Бундан ташқари, DOMINATOR 260 комбайнлари имтиёзли лизинг дастурлари бўйича мавжуд. Шунинг учун бугун уни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кўриш мумкин, айниқса, 2024-йил йиғим-терим мавсуми қизғин паллада.
Сизнингча, бу йил қайси вилоят деҳқонлари ўз далаларига кўпроқ ушбу русумдаги янги комбайнларни олиб келишди? Жорий йилда ишга туширилган DOMINATOR 260 сони бўйича Сурхондарё вилояти фермерлари биринчи ўринни эгаллади. Улар Uz CLAAS Agro томонидан ишлаб чиқарилган комбайнларнинг 20%-ини лизинг дастури доирасида харид қилдилар. Кейинги ўринда 15% билан Қашқадарё вилояти, кейин 11% билан Самарқанд вилоятидан фермерлари бормоқда. Бу қизиқми? Биз бундай статистикани янада баҳам кўришга тайёрмиз.
Uz CLAAS Agro: t.me/uzclaasagro, t.me/uzclaasservice
ЭЪЛОН БЕРИШ ПУЛЛИК 💰⬇️
💻👉 t.me/Boxodirivch ГА ЁЗИНГ✍️
👨💻Телеграм тармоғидаги энг оммалашиб бораётган ТРАКТОР БОЗОР каналимизга хуш келибсиз🤝
☑Биз билан осон сотинг ва сотиб олинг
✔️Барча турдаги еълонлар каналга жойланади
Last updated 1 month, 3 weeks ago
O mal não pode vencer o mal. Só o bem pode fazê-lo. Leon Tolstói
Last updated 1 week ago
? | Eng sara rasmlar
? | Eng sara videolar
Bizning kanalda
Last updated 1 year, 5 months ago