Элдорбек Татиев шеърлари

Description
Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсаткан маданият ходими Элдорбек Татиев.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 months ago

Eldorbekday el oʻgʻlonini dunyoga keltirib, oq yuvib, oq tarab ulgʻaytirgan Onajonimizning tavallud ayyomi muborak boʻlsin!
Umringiz ziyoda boʻlsin! Farzandlar baxt-u kamolini koʻrib, yuz bilan yuzlashib yuring!
Bisyor boʻlsa agar bol ham beqadr,
Takror aytilganda rangsizdir kalom.
Bu yorugʻ olamda VATAN bittadir,
Bittadir dunyoda ONA degan nom!

(A.Oripov)
? Cheksiz hurmat va ehtirom ila
Mirzohid Shavkat
Qoʻshrabot tuman "Dilmunchoq" ijodiy klubi rahbari.

2 months ago

Бу ерга жойлаб ҳам улгуролмадим

2 months ago

Азиз дўстлар, қадрдонлар мен ва онажоним учун йўллган табрикларингиз, истакларингиз учун ташаккурларим!

2 months, 1 week ago

ЎТИНЧИМ

Ҳув, осмонга сира қўл етмас,
Минг ялинсанг ер ташлаб кетмас.
Юз йилдан сўнг биров ёд этмас,
Яна нима талашасан дўст?!

Миниб кетар тулпоринг қайси?
Илиб кетар қаноринг қайси?
Юлиб кетар аноринг қайси?
Яна нима талашасан дўст?!

Кийганимиз бўз бўлса яна,
Истасанг қил, балки тантана.
Йўл керакми, бўшатдим, ана!
Яна нима талашасан дўст?!

Борар жой ҳам тупроқ кападир,
Майса ўсса қуёш ўпадир.
Шу тепалик, мангу тепадир,
Яна нима талашасан дўст?!

Мен боримни бўлиб берганман,
Хазонимни йиғиб терганман.
Йўғига ҳам кўниб келганман,
Яна нима талашасан дўст?!

Элдорбек Татиев

2 months, 1 week ago

ЎЗИМГА

Чиқса чақир тиконлар босиб ўтдим мардона,
Кўзларим атрофида киприкларим парвона.
Муборакдир ҳар қадам, сенга нурли остона,
Куришишда енгилмас, курагингни асрагин.

Қанотлардан пар ёстиқ, булутлардан момиқдир,
Руҳим ёққан чироқлар мангуликка ёниқдир.
Ҳар томирда оққан қон, муҳаббатга қониқдир,
Юртни севиб ўтмоққа, юрагингни асрагин.

Насли тоза миллатсан, само билан сирлашган,
Асли тоза миллатсан, ҳумо билан туташган.
Фасли тоза миллатсан, ишқ кўксига ўрнашган,
Елкалари тоғ мисол, суягингни асрагин.

Ҳаққа буккан тиззангни нодонларга букмассан,
Ушлагичи номусдан туғни лойга тикмассан.
Ҳосиллари садафдай, донинг чўлга экмассан,
Ҳалол ишда толиқмас, билагингни асрагин.

Қушлар уя қургандай, сен ҳам уя қургайсан,
Деворига жонингдан тўрттасини ургайсан.
Қирқта жонинг қайрилмай, қиличдайин тургайсан,
Том ёпарсан албатта, терагингни асрагин.

Элдор дерлар отингни, эл-улусга ёр дея,
Ёринг ором олгайдир, менинг ёрим бор дея.
Бешикларда мўлтирар, тоғ виқорим бор дея,
Меҳр бирла қараб ётган, гўдагингни асрагин.
Юртни севиб ўтмоққа, юрагингни асрагин.

Элдорбек Татиев

2 months, 2 weeks ago

ЎЗБЕКИСТОНГА ЭҲТИРОМ
( олипиада туркумидан)

Довруғингни билган эди, жаҳон минг йил илгари,
Бу тупроқда жўмардларинг чопиб ўтган кўпкари.
Бизга байрам, қондошларим, равнақ топгани сари.
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Дўстинг чиқса чўққиларга сенга ҳам қўл чўзгайдир,
Бирлашганлар неча тўпдан, ҳатто кўпдан ўзгайдир.
Кимки қадрин билмас эрса, тоғ бўлса ҳам тўзгайдир,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Сенинг шонинг кўтарганлар Темурийнинг посбони,
Юлдузларга тўлиб кетди Тошкентнинг ҳам осмони.
Тўмариснинг қизлари ҳам, дунё тилда достони,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Ҳар соҳада аввал қадам, аввал карвон ўзингсан,
Тинчлик деган иморатга қўйган нарвон ўзингсан.
Дўстинг ким деб сўрасалар, айтар макон ўзингсан,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Алпомишлар юрган издан боз юрмоқлик истагай,
Ғолибликнинг чўққисида ғоз турмоқлик истагай.
Боболарнинг минорига ганж урмоқлик истагай.
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Париж кўзин очиб юмса, байроғингни кўргайдир,
Байроғингда ҳар юлдуздан иқболингни сўргайдир.
Кимки сенга ҳавас қилса, сенингдайин бўлгайдир,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Аёлларинг берган оқ сут, қонига шон бўлибди,
Менсимаслар ҳайрону-лол, янги бўстон бўлибди.
Барча бирдек қўл ушлашиб Ўзбекистон бўлибди,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Бешикларда улғаймоқда Кунтуғмишлар, ботирлар,
Атрофида ҳамма ботир, бехавотир ётирлар.
Бугун ёшлар ҳар соҳада буюкликка қодирлар,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Бошингдаги дўппингни дунё тож деб кийгайдир,
Улар энди бу диёрни баҳодир юрт билгайдир.
Қайда номинг эшитса гар, шу дам қуллуқ қилгайдир,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!

Савлат кериб тургин энди, ярашгайдир энди ҳам,
Ўғил-қизинг байроғингни то кўкларга илган дам.
Олавергин ярашгайдир, қанча олсанг, шунча кам,
Ўзбегимга ўнта олтин, ўнта зафар муборак!
Ўзбекистон диёрига байрам, тўйлар муборак!

Элдорбек Татиев

5 months, 1 week ago

Ассалому алайкум! Диндошлар, қондошлар, қариндошлар барчангизга бугунги Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Йилдан йилга яна кўп йиллар шундай бахтлар, байрамлар насиб қилсин!

5 months, 1 week ago

http://www.nurzamon.uz/article_view.php?id=1124

www.nurzamon.uz

Кўксимда порлагай ботмас қуёшим. янги шеърлар. Элдорбек Татиев. - Nurzamon.uz

Sayt mohiyati

5 months, 2 weeks ago

ОЛМАОТА ШАҲРИДАГИ ЎЙ

Бу катта шаҳарнинг ёши ҳам катта,
Барпо бўлиш тамал, тоши ҳам катта.
Тарих китобининг бошланиши- у,
Олмаота сўзи биринчи бетда.

Тоғлар қараб турар чор тарафингда,
Тоғдай юксалиш бор шон-шарафингда.
Ҳавоси бағрингни кенггайтиб борар,
Отлар дупурлайди чексиз бағрингда.

Узуноғочида - хаёлим узун,
Кесилганин кўрсам бўламан махзун.
Ҳар толи бешикдай, ҳар тераги дўст,
Кўрай, қачон борсам, шу бағри бутун.

Жонингга роҳатдир борсанг Чимбулоқ,
Ҳар майса қўл силтир мисоли ўртоқ.
Юрган дарё дейди, дарёдай оқдим,
Тошларга урилдим дарёдан кўпроқ.

Кўктепа - кўкламда кўк гилам тўшар,
Шу диёр кўркига кўриниш қўшар.
Кўзларинг ишонмас бунчалар гўзал,
Неки иш бошласанг, бошланар хашар.

"Мангулик олови" ўчмас бағрингда,
Қизғалдоқ қизаргай қиру адрингда.
Бормоқлик армоним, қолмоқлик армон,
Кенгликлар иси бор сенинг атрингда.
Шу ифор чорлагай такрор ва такрор,
Салкам минг чақирим, босишим ҳам бор...

Элдорбек Татиев

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago