Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 months ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year ago
Last updated 3 years, 1 month ago
ҚАРОҚЧИ БЎЛАДИ
Ибн Абид Дунёнинг “Ал-вараъ” номли китобида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг даврида мусулмонлар байтулмолига Муъайқиб исмли киши масъул эди. Муъайқиб бир куни байтулмолни супураётиб бир дирҳам топиб олди. Уни олиб Умар розияллоҳу анҳунинг ўғлига берди. Сўнгра уйига кетди. Бироздан сўнг унинг уйига халифанинг элчиси бориб уни халифа чақираётганини айтди. Муъайқиб келди. Халифанинг авзойи бузилган эди. Ўша бир дирҳам қўлида эди. Умар розияллоҳу анҳу Муъайқибга деди:
-Эй Муъайқиб менга қасдинг борми?!
Муъайқиб деди:
-Мен нима қилдим эй мўъминлар амири?!
Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Шу бир дирҳамни деб Муҳаммад алайҳис салом уммати мен билан қиёматда хусуматлашишини истадингми?!”.
Умумий мулкда ҳамманинг ҳаққи бўлади. Унга тажовуз қилиш ҳамманинг мулкига тажовуз қилишдир. Омманинг, халқнинг молини ўзлаштириш мамлакатдаги ҳамма аҳолининг чўнтагидан ўғирлашдир.
Шаҳардаги паркдаги битта ўриндиқни бузиб кетиш мамлакатдаги ҳар бир инсонни ранжитишдир.
Университетдаги, автобуслардаги, мактаблардаги ўриндиқларни бузиш, йиртиш омманинг мулкига зарар етказиш ҳисобланади.
Демак, халқнинг мулкини ўғирласангиз, унга зарар етказсангиз қиёмат куни халқнинг қўли ёқангизда бўлади. Дунёда эса албатта бошингизга тушадиган бало, мусибат, офатлар билан, фарзандингизнинг қароқчи, бузуқи бўлиши билан эвазини тўлайсиз!!!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Кўзни ўз айбингдин олма ва ўзгалар айбига кўз солма.
Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: «Ўзининг айби одамларнинг айбидан чалғитган киши нақадар яхши!» Баззар ривояти.
Киши ўзидан қанчалик кўп айб топса, ўзгани айблашдан шунчалик ҳаё қилмоғи лозим. Негаки, сен бу айблардан қутулишга қанчалик ожизлик қилаётган бўлсанг, балки у ҳам сенга ўхшаб айбларидан халос бўлолмаётгандир?! Оллоҳ кимнингдир айбини сенга очган бўлса, бу унинг айбини элга дастурхон қилишинг керак дегани эмас. Аксинча, бу «шундай айб менда йўқмикан» деб ўзингни тафтиш қилишинг учун берилган бир имкондир. Агар ундан фойдалана олсанг, ҳикмат очилади: Оллоҳ таоло ўзингга ўхшаган бир инсоннинг айбини сенга очди, тўғрироғи, дўстингнинг айбини сен билан ёпди, энди Навоий айтганидек, кўзни ўз айбингдин олма ва ўзгалар айбига кўз солма:
Бийнандадур ўлса киши ўз айбига ҳозир,
Кўз очма булурга яна алар айбига нозир.
Яъни, ўз айбини тафтиш қилишга доим ҳозир бўлган киши ҳақиқий ҳушёрдир. Бировнинг бир айбини кўриб, яна бошқа айбини ҳам топиш учун кўзингни йитиб очиб, айб изловчи бўлма!
Мужоҳид дейди: «Одам фарзандларининг албатта фаришталардан ҳамсуҳбатлари бўлади. Агар мусулмон киши мусулмон биродарини бир яхшилик билан эсласа: «Сенга ҳам шунинг мисли!» – дейди фаришталар биродарини яхшилик билан эслаган мусулмонга. Агар ёмонлик билан эсласа: «Эй аврати ёпилган Одам фарзанди, тўхта! Авратингни ёпган Оллоҳга ҳамд айт!» дейди биродарини ёмонлик билан эслаган мусулмонга».
“Унвонул баён”дан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Ваъдасига вафо қилган хорлик билмайди, виждони тоза инсон афсус қилмайди. Ўлимдан қўрққан инсон ҳаловат билмас, муқаррар ўлимдан ҳеч ким қочиб қутулмас.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Итга қўрққанингни, инсонга эса муҳтожлигингни билдирма!
Олмон мақоли
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Нега кўпчилик ҳақиқатни эшитишдан қўрқади биласизми?!
Чунки улар ўзларининг тасаввур ва хомхаёллари ҳақиқатнинг олдида тўзонга айланиб қолишига чидай олишмайди!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
РАСУЛУЛЛОҲ УЧУН ЎЧ ОЛГАН ИККИ ЎСМИР
Бадр ғазотида Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу мушриклар билан курашиб турган пайти ёнига икки ўсмир келди. Бири Абдураҳмон ибн Авфнинг ўнг томонига, бири чап томонига ўтди. Улардан бири: «Эй амаки, Абу Жаҳлни танийсизми?» деб сўради ундан. Абдураҳмон: «Ҳа, танийман, унда нима ҳожатларинг бор?» деди. Бирови: «Бизга хабар етдики, у Расулуллоҳни сўккан эмиш. Нафсим унинг измида бўлган Зотга қасамки, агар уни кўрадиган бўлсам, Расулуллоҳ учун ўч оламан», деди. Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу бу ёш йигитчанинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати ва шижоатидан мамнун бўлди. Иккинчиси ҳам худди шу гапларни айтди. Улар ака-ука эди. Орадан кўп вақт ўтмай, Абдураҳмон ибн Авф Абу Жаҳлни кўриб қолди ва уларга кўрсатди. Йигитчалар дарҳол Абу Жаҳлга яқин бориб, жадал уруша бошлади. Абу Жаҳлни оғир жароҳатлаб, йиқитишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб ўтган воқеа хабари берилди. У зот ўсмирларни чақириб: «Қайси бирларинг ўлдирдиларинг?» деб сўрадилар. Иккаласи ҳам «Мен ўлдирдим», деди. Икковининг қиличида ҳам қон бор эди.
Изоҳ: Ўшанда Аблуллоҳ ибн Масъуд эса чалажон ётган Абу жаҳлнинг бошини танасидан жудо этади.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Умрини сенга бағишлаганларнинг қадрига ет!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
#Дуо ЁМОН АХЛОҚ ВА ЁМОН АМАЛДАН
ПАНОҲ ТИЛАШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُبِكَ مِنْ مُنْكَرَاتِ الْأَخْلَاقِ وَالْأَعْمَالِ وَالْأَهْوَالِ وَالْأَدْوَاءِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал-аъмаали вал-аҳвааи вал адвааи”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Мен Сендан ёмон хулқлардан ва ёмон амаллардан, гуноҳга берилишдан ва кассаликлардан паноҳ тилайман”.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
«Қўлинг калта» эканлигидан ғам чекма, чунки бунда саломатлик бордир
Инсон жисмонан ҳузур-ҳаловат кўрган сари руҳияти хасталашади. Бунинг аксида эса саломатлик бордир, дунёдан юз ўгириш Аллоҳ таоло Ўзи истаган бандаларига берган нақд роҳатдир: «Шак-шубҳасиз, Биз Ўзимиз бу ерга ва ундаги бор жонзотга меросхўр бўлурмиз (яъни, барча жонзот ўтар, Ёлғиз Бизгина қолурмиз)...». (Марям сураси, 40-оят)
Дунё – совуқ сув, иссиқ нон ва бошингдаги соябондан иборат.
Дунё собит эътиқодли, даъватларида содиқ, зиммасидаги вазифаларининг уддасидан чиқувчи кишиларни азиз қилур.
Шайх Оиз ал-Қарний
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Қандай қилиб яхши нутқ қилишни ўрганса бўлади?
Бунинг учун сизга бир нечта тавсияларни тақдим этамиз:
- Аввало, сизга гапираётган одамга диққат билан қулоқ солишга одатланинг. Чунки унинг гапини бўлиб қўйишингиз фикрларини сочиб юборади, гапиришдаги назоратни йўқотади. Қолаверса сизга ҳурмати ҳам йўқолади.
- Гаплашиш завқли бўлган яхши мавзу танланг, одамларни нафратлантирадиган, кайфиятини бузадиган мавзулардан узоқ бўлинг! Зеро гапингиз шахсиятингизни очиб беради. Сўзларингизни чиройли теришга ҳаракат қилинг. Битта сўзнинг бир-қанча синонимлари бўлса, улар ичидан энг чиройлисини танланг!
“Кимки юмшоқ сўзли бўлса, албатта муҳаббат қозонади”, деган одам ҳақиқатан тўғри гап айтган!
- Суҳбатдошингизнинг яхши хислатларини гапириниг, зеро, ҳаммамизнинг ўзимизга яраша айбларимиз ва фазилатларимиз бор. Бирор кимнинг айбини ўзига билдирмоқчи бўлсангиз, тўғридан-тўғри юзига айтманг, одоб билан, очиқ айтмасдан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Масалан, хаёлингиздаги бошқа бир одам ҳақида гапириб, у орқали айбини айтсангиз, ўзига қиёслаб тушуниб олади.
- Имконингиз қадар бошқаларга ёрдам беринг, одамларга буйруқ беришдан сақланинг, бу жуда ёқимсиз иш!
- Ҳазил-ҳузулни кам қилинг, чунки кўп ҳазиллашиш ҳаммага ҳам ёқавермайди. Ҳазилингиз кимгадир оғир ботиб, яхши кўрган қайсидир кишингизни йўқотишингиз мумкин. Шунинг учун ҳазил-мутойибага муносиб вақт танланг!
- Одамлар билан муомалангиз тушунарли, равшан бўлсин. Ҳар хил тусга киришдан, бир-неча юзлик бўлишдан сақланинг! Муваффақиятингиз қай даражада бўлмасин, сизни фош қиладиган, асл юзингизни ошкор қиладиган кун келади ва шунда худди бузилишини била туриб уй қурган одамдек бўлиб қоласиз.
- Ортиқча такаллуфдан, ўзингизни кимдирдек тутишдан йироқ бўлинг. Борингизча намоён бўлинг. Гапиришдан олдин айтадиган гапингиз ҳақида ўйлаб олинг, тилингиз ақлингиздан олдинлаб кетмасин!
- Ўзингизда бўлмаган нарсаларни даъво қилишга уринманг, йўқса одамлар ўша ишни қилиб беришингизни сўрашганда уялиб қоласиз!
- Ўзингизни паст, камтар туришдан ҳечам хижолат бўлманг, бу айб ҳисобланмайди. Аксинча, ўзингизники бўлмаган ёки сизга тўғри келмайдиган кийимни кийишингиз айб саналади!
Доктор Ҳассон Шамси Пошонинг “Метин қоялар” китобидан
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
📲Яқинларингизга ҳам улашинг!
🔗Каналимизга обуна бўлишни унутманг!
♻️Abu Hanifa masjidi♻️
#Каналга_уланиш 👇
https://t.me/quvamasjidi
Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.
Last updated 2 months ago
? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!
?? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!
? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда
? Тел: +99894-939-80-00
Last updated 1 year ago
Last updated 3 years, 1 month ago