Mitti hikoyalar

Description
Жаҳон ва ўзбек адабиётидан қисқа ва таъсирли ҳикоялар канали. Каналдан муаллифсиз ва манбаасиз ҳикоя кўчириш тақиқланади. Муҳаррир: Нодирабегим Иброҳимова.
Боғланиш: @nodirabegim_bot

Ҳамкор: https://t.me/nodirabegim_18

https://t.me/Qissalar_18
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago

6 years, 5 months ago

Ўзининг пешонаси шўр эди ҳаёт уни эрта азоб берди бахтли эди, у ўзгарди нима жин бўлдики эри туриб ўйнаш топди, бир жонини берганча юраги тамом бўлди, шўрликни, томга чиқиб юлдуз санади, кейин юрак ишламай қолди. Сўраганларга юраги чатоқ эди деб айтишарди.

6 years, 5 months ago

САВАТДАГИ КАМПИР
Бандаликни бажо келтираётган ота ўғлига “онангни эҳтиёт қил”, дея васият қилган. Ўғил унга жавобан “Хотиржам бўлинг, онамни бошимда кўтариб юраман” деб ваъда қилган. Ва онасига саватга солиб, бошида олиб юришга одатланган. Бир куни офтобрўяда ўтирган бир чол ундан сўраб қолибди:
−Ҳой, йигит! Бошингдаги нима?
Йигит ғурур билан жавоб қилибди:
−Раҳматлик отамга ваъда бергандим. Онамни бошимда кўтариб юрибман.
−Эй, нодон, яхшиси сен онангни эрга бер, - дебди чол.
Сал юришгач, саватда ётган кампир ўғлидан сўрабди:
−У чол нима деяпти?
−Онангни эрга бер, деяпти.
−Ақлли одам экан, - деган ҳурсиниқли овоз эшитилибди тепадан.
Жамила Эргашева
@mittihikoyalar

6 years, 5 months ago

КУЁВ
- У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
- Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.
Шарифа Мадраҳимова
@mittihikoyalar

6 years, 5 months ago

Assalomu alaykum!

Bilasiz hozirda Koreyaga ko'plab fuqarolarimiz ishga ketishyapti, shu maqsadda koreys tilini o'rganishmoqda.
Lekin hammani ham repetitorlarga borishga qurbi yetmaydi. Shuning uchun ko'ngilli sifatida (moddiy maqsadlarsiz) koreys tilini onlayn o'rgatishga qaratilgan kanal ochdik. Kanalimizda koreys tilini tez, oson, izchil va mutlaqo bepul o'rgatamiz.
Bu xayrli maqsad yo'lida sizdan ham yordam so'ramoqchi edik. Kanalimiz linkini tarqatishga yordam bersangiz.

Kanalimiz linki:
https://t.me/joinchat/AAAAAFA5leCyIXea7RfoxA

Hamkorlik uchun tashakkur!
Yaqinda onlayn darslar boshlanadi. Alifbodan to so‘zlashishgacha birga o‘rganamiz!

Telegram

O‘zbek 은혜 bilan

***👩🏻***‍O‘zbek 은혜ning blog-kanali~ 어디서든 어떻게든 행복할 것 은구야~ 행복하자~ ♡ #Birinchi dars ***👉*** https://t.me/Uzbek\_EunHee/16 TOPIK uchun: @I\_can\_get\_TOPIK6 YouTube:https://youtu.be/5fcSf85JAp0 Instagram: http://Instagram.com/uzbek\_eunhee

Assalomu alaykum!
6 years, 5 months ago

Бугун отамнинг бу дунёни тарк этганига 10 йил бўлибди. Мен кичкина пайтим ухлашимдан олдим у менга қисқагина бир қўшиқни куйларди. 18 ёшимда отам саратонга чалиниб, шифохонада ётганида уни кўргани борганимда шу қўшиқни айтиб берардим. Шундан буён бу қўшиқни умуман эшитганим йўқ. Аммо бугун қаллиғим ўша менга қадрли қўшиқни хиргойи қилиб қолди. Айтишича, болалигида онаси унга бу қисқа қўшиқни айтган экан.
жаҳон адабиёти
@mittihikoyalar

6 years, 5 months ago

СИНГИЛ ВА РАФИҚА
— Ким бўпти ўзи у синглимга қўл кўтаради-
ган?! Ҳали кўрсатиб қўяман, — жаҳл отига минган
ака синглисининг кўкариб кетган қовоқларига қа-
раб баттар тутақди. Сўнг шарт ўрнидан турди.
— Қўйинг... — йиғлашда давом этарди сингил,
— Эримнинг ўзи жаҳли тез... — ҳозир ундан зорланиб турган аёл эрининг тарафини олди, — ҳализа-
мон кечирим сўраб келади.
— Қилғилиқни қиб қўйиб, кечиримини пи-
шириб есин! Мен синглимни хўрлатиб қўймайман.
Башарасига бир мушт тушириб, сўнг узр сўрага-
ним бўлсин!
— Ундай қилманг, — сингил мўлтираб келинойисига қаради.
— Дадаси... — тилга кирди аёли ҳам, — оилада
бўлиб туради...
— Сен аралашма!
— Ахир... — аёл ерга боққанча оҳиста сўзлади,
— менинг акаларим тўполон қилгани йўқ-ку...
Эркак беихтиёр аёлининг ёноғига қаради. Ҳалиям қизариб тургандек туйилди. Ўтган ҳафта
мастлигида «бунча кўп ичдингиз?» деб зорланган
аёлини қаттиқроқ туртиб юборганини эслади.
Кўзини яшириш учун деразадан ташқарига
боқди. Келинойисининг шамасини тушунган син-
гил ҳам аста тугунини кўтарди-да, уялганча хона-
дан сирғалиб чиқиб кетди.
Нодирабегим Иброҳимова
@mittihikoyalar

6 years, 5 months ago

Mitti hikoyalar pinned «"Чолиқуши" асарининг мантиқий давоми - "Фериденинг бахти" романи душанба кунидан бошлаб @Qissalar_18 каналимда ҳар куни бериб борилади. Уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEfTouudUTXR2X52_g https://t.me/Qissalar_18»

6 years, 5 months ago

Эрнест Хемингуэй драббллари.

Эълон.
Синиқ деразанинг сиртига ёзилганди: янги оила қурганлар.

Ётоқхона.
Ётоқхонамиздан икки кишининг овози эшитиларди. Мен эшикни тақиллатдим...

Қасд ва халос.
Жонимга қасд қилиш учун ўзимни пастга ташладим. Кейин фикримдан қайтдим.
@mittihikoyalar

6 years, 5 months ago

"Чолиқуши" асарининг мантиқий давоми - "Фериденинг бахти" романи душанба кунидан бошлаб @Qissalar_18 каналимда ҳар куни бериб борилади.

Уланиш: https://t.me/joinchat/AAAAAEfTouudUTXR2X52_g

https://t.me/Qissalar_18

6 years, 5 months ago

Ака-укалар ва ҳаёт

Улар болалигида арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган эди. Жанжаллашарди, юмдалашарди, ҳатто бирини-бири уришгача боришарди. Орадан йиллар ўтиб аста-секин улғайдилар ва аста-секин тушуна бошладилар, ака-ука ўртасидаги меҳр-оқибат, ҳурмат, бир-бирини ҳимоя қилиш, бир-биридан ҳеч нарсани аяамаслик. Орадан яна бир неча йиллар ўтиб улар ростмана улғайдилар, уйландилар ва яна болалигига қайтди. Арзимаган нарсалар учун талашгани-талашган, арзимаган нарсаларни деб жанжаллашгани-жанжаллашган, арзимаган нарсаларни деб ҳатто бирини-бири уришгача боришади...

Оқил Тўрақул
@mittihikoyalar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago