Психолог Мадина Джураева

Description
Мадина Джураева расмий телеграм канали.

Фаолият: Muslimaat.uz портали психологи.

Каналда фаолиятимга оид янгиликлар ва психологик мавзулар ёритиб борилади.



Мурожаат учун: http://t.me/Madina_Djuraeva_muloqot_bot
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

12 months ago
12 months ago
1 year ago

Савол:
Шу тўғрими?
Ассаламу алайкум. Мени қийнайдиган нарса онамнинг мени тушунмаслиги. Кичик вақтимдан бери то ҳозиргача бирон айтганларини бажармасам қаттиқ урушиб ҳатто калтаклайдилар. Қанча яхши ишларни қилсам ҳам лекин бир ёмон тарафимни кўриб қолсалар жаҳли чиқиб кетади. Чидай олмай охири кўп урушаверганлари учун кўнглим совуб бораяпти десам мендан қаттиқ хафа бўлдилар. Онамга оқ бўлмадиммикин деб ўйлаб қолдим. Бу жанжаллар мени ҳаётимдан ҳам совутиб қўяяпти. Келажагим қандай бўлади деб кўп ўйлайман. Онам шунчалик қиладилар бегона эркак турмуш ўртоғим бўлса менга қандай муносабат қилар экан деб қўрқиб кетаман. Менга маслаҳат беринг қандай яшашим керак?
Жавоб:
Ваалайкум ассалом. Онангиз кичик бўлганида уни эҳтимол шундай қўполликлар, бақириш, калатаклашлар билан тарбиялашган бўлса онангиз шу йўлни тарбия қилишнинг ягона йўли деб тушунса керак. Эҳтимол онангизнинг психикаси шундайдир. Қанча одам бор бўлса шунча хил психика мавжуд десак ҳам бўлади. Ҳар иккала вариантида ҳам онангизни ўзгаринг деб ўзгартира олмайсиз. Онангизга фақатгина гўзал муносабатингиз орқали, ҳис-туйғуингизни бошқачароқ ифодалаш орқали таъсир қилишингиз мумкин. Масалан меҳр кўришни истасангиз онангизга меҳр кўрсатинг. Унинг хизматини чиройли адо этинг. Бу билан қанчадан-қанча савобларга эришасиз. Ҳис-туйғуларингизни ифодалашнинг эса бошқачароқ йўли бор. Сиз айтгандек айтилса албатта ҳар қандай одам ҳам хафа бўлади. Ўз пуштингдан бўлган бола шунча хизматларингни бир пул қилиб айбларни айтиб ташласа ҳар қандай она ҳам оқ қилиб юборади. Шунинг учун онангизга сизга ёқмаган одатларини айтмоқчи бўлсангиз ўзингизни қандай ҳис қилишингизни айтинг. Сизнинг фалон фалон ишингиз менга ёқмаяпти тарзида эмас, балки энг аввал онангизни яхши кўришингизни дунёда тенги йўқ она эканлигини ва яна бошқа сифатларини самимий мақтанг сўнг сизга қўл кўтарганида, бақирганида ўзингизни қандай ҳис этишингизни айтинг ва ўзингизда куч топиб онангизни қучоқланг ёки қўлларини, елкаларини силаб қўйинг жуда эплай олмасангиз орқа тарафидан келиб қучоқланг. Онангизга ҳам сизнинг эътиборингиз жуда зарур. Шундай қилсангиз онангиз ўзини мумкин қадар қўлидан келганича тўғирлашга ҳаракат қилади. Албатта психолог ёки психотерапевт қабулига боришингиз керак. Кўп йиллардан бери йиғилиб қолган стресслар устида ишланмаса бўлмайди. Валлоҳу аълам.
https://t.me/madinadjuraeva

Telegram

Психолог Мадина Джураева

Мадина Джураева расмий телеграм канали. Фаолият: Muslimaat.uz портали психологи. Каналда фаолиятимга оид янгиликлар ва психологик мавзулар ёритиб борилади. Мурожаат учун: http://t.me/Madina\_Djuraeva\_muloqot\_bot

1 year ago

Савол:
Кўчага чиқиб туришни хоҳлайман
Ассаламу алайкум. Турмуш ўртоғим иккита ишда ишлайди. Эрталаб кетиб кечқурун кеч келади уйга. Менга ажратишга вақтлари йўқ. Кўчага чиқмайман чунки рухсат бермайди. Фақат якшанба куни бирон жойларга обориб айлантириб келади. У-бу жойларга ўқишга бораман десам рухсат йўқ. Шу боис кўп жанжаллашиб қоламиз. Бу ҳолатимиз йиллаб давом этаяпти. Нима қилай? Бу одам билан қандай яшай?
Жавоб:
Ваалайкум ассалом. Шариатимиз, урф-одатларимизга мувофиқ эркак киши оиласидан ташқарида бўлган ишлар учун жавобгар яъни пул топиб келиш, рўзғор қилиб бериш ва ҳаказо. Аёл киши эса уй ичи учун жавобгар яъни уй озодалиги, овқатнинг вақтида тайёр бўлиши, кийим-бошга қараш, болаларни озода тутиш ва уларнинг тарбияси билан шуғулланиш ва ҳаказо. Турмуш ўртоғингиз оилага пул олиб келаётган экан демак бу иш жойларига қатнаб ишлаши фақат оиласи учун. Эркак кишининг ишига бориб келиши бу билан ўзини оиласига бағишлагани бўлади. Сизнинг уйда ёлғиз қолишингиз эса аслида кўпгина аёлларнинг орзусидир. Кўп аёллар турмуш ўртоғи уйда кун бўйи ўтириб, ишламай, рўзғорга пул топмай аёлидан камчилик топиб, ҳамма нарсаларга аралашавериб жанжаллар кўпайишидан нолишади. Буни ҳақиқатдан ҳам тўғри қабул қилиб бўлмайди. Сизнинг шароитингиз эса мутлақо бошқача. Сиз турмуш ўртоғингизсиз зерикаяпсиз. Ҳаёт фақат турмуш ўртоғингиздан иборатдек гўё. Хафтада бир маротаба бўлса ҳам кўчага ўзи айлантириб келар эканку. Йиллаб турмуш ўртоғи чет элда уни бир ойда бир кўриш орзусида бўлган аёллар ҳам йўқ эмас.Турмуш ўртоғингиз ишда вақтида сиз мазза қилиб китоб ўқиб, илм олиб, ибодат ва зикрларингизни бажариб, Қуръон ўқиб, ўзингизнинг яна бошқа севган машғулотларингиз билан шуғулланиб олишингиз мумкин. Ҳаёт фақат турмуш ўртоғингиздан иборат эмас. Сизнинг шахсий ҳаётингиз ҳам бор. Уйингизга меҳр бериб қаранг. Болалар тарбиясига кучли эътибор қилинг. Интернет орқали ҳам одам билимларини оширса бўлади. Вақти келиб турмуш ўртоғингиз кўчага чиқишингизга рухсат бера бошлайди. Чунки боғча, мактаб бошланади, ота-оналар мажлиси бўлади бормай иложингиз йўқ. Шу баҳона ҳам кўчаларга чиқишга тўғри келади. Валлоҳу аълам.
https://t.me/madinadjuraeva

Telegram

Психолог Мадина Джураева

Мадина Джураева расмий телеграм канали. Фаолият: Muslimaat.uz портали психологи. Каналда фаолиятимга оид янгиликлар ва психологик мавзулар ёритиб борилади. Мурожаат учун: http://t.me/Madina\_Djuraeva\_muloqot\_bot

1 year ago

Қайнопанинг зулми

Савол;
Ассаламу алайкум. Қайнонам икки ой аввал оламдан ўтдилар. Туромуш ўртоғим оилада иккинчи фарзанд. Опаси ва укаси бор. Уларнинг иккиси ҳам оилали. Қайнопам ҳар доим уйимизга келганида нималардандир норози болиб йиғлаб эр-хотин иккаламизни бир-биримизга уриштириб кетади. Қайнонам тириклигида қайнопам уйга келса энг тансиқ овқатларни қилар эдик. Ҳаттоки келмаган куни бўлганида ҳам қайнонам опангга ҳам олиб бор деб бизни еяёткан нарсамиздан ажратиб берар эди. Биз ҳам келинмиз ортиқча кўпроқ еб қўйишдан уялиб оз-оздан еяр эдик. Қайнонамдан кейин қайниопамга овқат қилмаганимиз учун йиғлаб дод солиб уйига кетти. Куни кеча бизнинг уйимизнинг олдидаги гўзаллик салонига келган экан. Салонда одам кўплиги учун бизнинг уйга чиқиб ўтириб турдилар. Уйда рўзғоримиз қилинмаган эди. Ҳаттоки дастурхонга қўйишга нонимиз хам йўқ эди. Чойни хушламагани сабабли унинг ўрнига у киши яхши кўрадиган газли ичимлигимизни дастурхонга қўйдим. Озгина сухбатлашиб ўтирдик кейин мен кеттим деб чиқиб кетди. Орадан ўн дақиқа ўтганидан кейин турмуш ўртоғим уйга келди ва мана шу бўлган воқеани уйда рўзгор бўлмагани учун дастурхонга ҳеч нима қўя олмаганимни айтдим. Сўнг турмуш ўртоғим яна чиқиб кетди. Бу орада опа ука телефонда гаплашишган ва турмуш ўртоғим мени уришиб сўкиниб кетди нима учун уйдаги чақ-чуқларни дастурхонга қўймадинг деб. Чақ-чуқ борлиги эсимдан чиқибди лекин ичимликларни борича қўйдим десам ҳам уришаверди. Бу ҳам камлик қилгандек дарров онамга қўнғироқ қилиб устимдан арз қилибди. Онам мендан хафа бўлиб сенга шундай тарбия берганмидим деб йиғлади ва шундан бери мен билан гаплашмайди. Қайниопамга ўзимга айтсангиз бўлар эдику укангиз билан орамизни совутдингиз десам мен билан уришиб ўз она уйида сиғдирмаётганимни айтди. Турмуш ўртоғим мендан рози бўлмаслигини ва опасини танлашини айтди. Қачон опаси мендан рози бўлса шунда у ҳам мендан рози бўлар экан. Менга маслаҳат беринг. Мен қандай йўлни тутай? Шу қайниопам доим ўзининг айтганини укасига сингдиради ва эркакмисан ёки хотинингнинг қулимисан деб эркаклик ғурурига тегади. Турмуш ўртоғим ҳам опасининг айтганидан чиқмайди.. Нима қилишга хайронман.

Жавоб:
Ваалайкум ассалом. Қайнопаларни ҳақиқатдан ҳам ҳурматини жойига қўйиш лозим айниқса қайнонангиз яқинда вафот этган экан турмуш ўртоғингизнинг қалби синиқ ҳолатида албатта қайнопаси она ўрнида бўлади. Эркак киши ўзининг жигарларини аёлидан улуғ кўриши табиий ҳолатдир. Аёл киши уйига ким келишидан қатъий назар уйида бор нарсасини дастурхонга қўйиши ўзбекларга хос амалдир. Миллатимиз меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун турмуш ўртоғингиз олиб келган рўзғорини саришта саранжом қилиб ишлатиб меҳмоннинг ҳаққини ҳам ажратиш зарур. Турмуш ўртоғингиз қайнопангизга ёки бошқа қариндошларига қилган гўзал муносабатларингизни кўрганидан кейин сизга бўлган муносабатини янада чиройли қилишга ҳаракат қилади. Шундай қилсангиз муносабатларингиз яхши бўлса бўладики ёмонлашмайди. Қайнопангизга меҳр беришга ҳаракат қилинг. У сиз билан яшамайди. Бирозгина меҳмон бўладию кетади. Шу вақтдагини бағрингизни кенг қилишга ҳаракат қилганингиз маъқул. Шундай қилсангиз болаларингиз катта бўлишса улар ҳам сиз каби бир-бирларига меҳрибонлик қиладилар. Валлоҳу аълам. https://t.me/madinadjuraeva

Telegram

Психолог Мадина Джураева

Мадина Джураева расмий телеграм канали. Фаолият: Muslimaat.uz портали психологи. Каналда фаолиятимга оид янгиликлар ва психологик мавзулар ёритиб борилади. Мурожаат учун: http://t.me/Madina\_Djuraeva\_muloqot\_bot

1 year ago

Фарзандларимни етим қилишни истамайман

Савол:

Ассаламу алайкум. Турмуш қурганимга беш йил бўлди. Иккита фарзандимиз бор. Кичик фарзандимга ЗПРР ташҳиси қўйилган. Мен ҳам уй ишлари учун жавобгар бўлиб ҳам пул топиш, оиламдаги кам-кўстимни тўлдириш мақсадида отамнинг ишхоналарига ишга кириб ҳозирда яхши лавозимда ишлайман. Эркакманми ёки аёлманми ёки иккиси ҳам бир ўзимдами хуллас миямдаги ўй-фикрларим чалкаш. Отам тадбиркор. Отам ойлик маошимни яхши қилиб берадилар лекин шунга яраша масъулиятим ҳам бор. Биз оилада тўрт қизмиз. Яқинда оиламизда жанжаллар бўлавергач отам уй олиб берди ва биз алоҳида чиқиб кетдик. Турмуш ўртоғим бироз дангасароқ одам ёки ҳаддан зиёд эркатойми билмайман. Кенжа ўғил бўлгани учунми қайнонам еру-кўкка ишонмайди. Мен пул топишим керак ўғилларидан кўп нарсани талаб қилишим керакмас. Отамни қанча қийнасам майли. Ҳаётимдан чарчадим. Аёл эканимни ҳис қилиб яшашни истайман. Ажрашиб кетиш ҳақида ҳам кўп ўйладим. Фарзандларимни етим қилгим келмайди. Турмуш ўртоғим забардаст эркак бўлсада мендан пул талаб қилавермай, рўзғоримни ўзи қилиб берса мен эса ожиза аёл бўлиб уйда болаларим билан уй юмушларини қилиб ўтирсам дейман. Қизиғи шундаки турмуш ўртоғим пул топиб келсам рўзғор қилсам индамайди лекин ишхонамдаги қилаётган ишимга аралашавериб жанжалгача оборади. Менга ёрдам беринг илтимос. Нима қилсам аёл киши бўлиб севиб севилиб хотиржам яшайман?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Ота-онангиз учун аввалданоқ сиз қиз фарзанд эмас эҳтимол ўғил фарзанддек бўлгандирсиз. Мен ота-онангизни зинҳор айбламоқчи эмасман аксинча сизнинг болалигингиздаги кўникмаларингиз нималардан иборат бўлган ана шуларни эслатмоқчиман холос. Эслаб кўринг болалик даврларингизда ўзингизни қандай ҳис этгансиз. Қайси эртак қаҳрамонлари сиз учун идеал бўлган? Масъулиятлик эканлигингиз ҳам эҳтимол болалик даврингиздан кўникмаларингизга яраша орттирилган бўлиши мумкин. Ҳар қалай аёл киши турмушга чиққач бирданига сиз каби “эркак” кишига айланиб қолмайди. Сиз ажрашишни ўйлаб кўриб фарзандларингизни етим қилишни хоҳламайман деяяпсиз. Лекин аслида ажрашишга ўзингиз тайёр эмассиз. Турмуш ўртоғингизни жуда забардаст бўлмаса ҳам ҳар қалай эркаклик масъулиятини ўз зиммасига олишгача олиб боришингиз мумкин агар ўзингиз ожиза аёллигингизни тан олиб, яна фитратингиздаги аёл бўла олсангиз. Албатта бунга бир кун, бир ҳафта, бир ой ҳатто бир йил ҳам етмайди. Бунга кўп йиллик амаллар талаб қилинади. Секин-асталик билан фитратингизга қайтинг. Ўзингизнинг аёллик вазифаларингиз ва хақ-ҳуқуқингизни яхшилаб ўрганиб ўзингизга сингдиринг ва албатта эркак кишининг вазифаси ва хақ-ҳуқуқлари нималардан иборат эканини ўрганиб чиқинг. Бунинг учун психолог ёрдамига мурожаат этишингиз зарур. Валлоҳу аълам. https://t.me/madinadjuraeva

Telegram

Психолог Мадина Джураева

Мадина Джураева расмий телеграм канали. Фаолият: Muslimaat.uz портали психологи. Каналда фаолиятимга оид янгиликлар ва психологик мавзулар ёритиб борилади. Мурожаат учун: http://t.me/Madina\_Djuraeva\_muloqot\_bot

1 year ago

Сўкиниш
Савол:
Ассаламу алайкум. Турмуш қурганимга етти йил бўлди. Бу вақт мобайнида аняа қийинчиликлар кўрдим, бироқ сабримнинг мукофоти юзага чиқишим билан бўлди. Алҳамдулиллаҳ ҳозирда оила аҳлимиз билан муносабатларим яхши. Лекин мени қийнайдиган биргина нарса турмуш ўртоғимнинг ёмон одатлари бу сўкиниши. Арзимаган нарсаларга онамни қўшиб сўкинади. Бу одатини ҳунуклигини чиройли муомала қилиб айтиб ҳам таъсир қила олмадим. Чарчадим. Қайнона қайнотамга чиройли муносабатларим, хизматларимни қилсаму турмуш ўртоғимдан фақат сўкинишларини эшитаверсам жуда алам қилар экан. Илтимос маслаҳат беринг нима қилай, қандай чораси бу хулқини?

Жавоб:
Ваалайкум ассалом. Баъзи инсонларда бу каби бадхулқлик туғма ҳолат бўлади. Эҳтимол турмуш ўртоғингизда ҳам шундайдир. Балки катта бўлган муҳити сабабдир. Муҳит деганда ота-онансининг турмуш ўртоғингизга берган тарбияси ва уларнинг унга бўлган муносабатлари, оилада ота-онанинг ўзаро муносабатлари, турмуш ўртоғингизнинг дўстлари билан бўлган муносабатлари, улардан қандай гапларни эшитгани, болаликдан кўрган кино ва мультфильмлари, ўқитувчиларидан эшитган гаплари ва ҳаказоларнинг барчасини назарда тутаяпман. Чунки боланинг келажаги унинг туғилган кунидан бошлаб шаклланади. Яъни психолог олимларнинг тадқиқотларига кўра боланинг келажакдаги инсонлараро муносабатлари, руҳий кечинмалари, қизиқишлари, дунёқараши ва ҳаказолари унинг етти ёшигача шаклланар экан. Албатта сиз бир нечта гапларингиз билан бутун умр одат бўлиб келган сўкинишларини йўқ қилишга ожизсиз. Ишончим комилки сиз турмуш ўртоғингизни танқид қилиш орқали сўкинишларига қарши курашгансиз. Эркак кишини танқид қилишнинг ўз йўл-йўриқлари бор. Сўкинишларини йўқ қилиш учун секин-асталик билан киришиш керак бўлади. Сабрлик бўлишингизга тўғри келади. Неччи йиллик ҳолатни бир зумда ўзгартириб бўлмайди. Айниқса бадхулқлилик туғма бўлса. Сизга биринчи қадамингиз нималардан иборат бўлишини тавсия қиламан. Турмуш ўртоғингизни аввал мақтанг яъни ундаги бор бўлган сифатларини самимий мақтанг. Сўнг озгинагина танқид қилинг. Танқидингизни сиз фалонсиз, сиз ундайсиз сиз бундайсиз деб эмас, балки сизни сўкканида хақоратлаганида ўзингизни қандай ҳис қилишингизни, ўша вақтдаги аҳволингиз қандай бўлишини, туйғуларингизни ифодалаб беринг. Сўнг турмуш ўртоғингизни яна мақтанг. Мақтовларингиз самимий чиқиши лозим. Бу формула психологияда КПК (комплимент, программа, комплимент) деб аталади. Турмуш ўртоғингизнинг маънавиятини оширишга ҳаракат қилинг. Албатта сиз ўзингиз ўрнак бўлишингиз зарур. Валлоҳу аълам.

https://t.me/madinadjuraeva

Telegram

Психолог Мадина Джураева

Мадина Джураева расмий телеграм канали. Фаолият: Muslimaat.uz портали психологи. Каналда фаолиятимга оид янгиликлар ва психологик мавзулар ёритиб борилади. Мурожаат учун: http://t.me/Madina\_Djuraeva\_muloqot\_bot

1 year, 2 months ago

Яқин инсони вафот этса

Савол:

Ассаламу алайкум. Менинг бир яқин инсоним фарзандини йўқотди. Унга қандай ёрдам беришни билмайман. Жигарбанди ёки умуман яқин қариндоши вафот этганида одамларга қандай ёрдам берса бўлади?

Жавоб:

Яқин кишисини йўқотган одам учун вақт даволайди деган гап кетмайди. Бу гап у учун ҳеч қандай енгиллик бермайди. Бундай ҳолатда одам нафақат ишлашни, меҳмонларга боришни, одамлар билан мулоқот қилишни, балки умуман еб-ичишдан бош тортиб яшашни ҳам истамай қўяди. Айниқса фарзандини йўқотган ота-она учун яшашдан умид бутунлай йўқола бошлайди. Чунки одам бу фожиа билан юзма-юз ёлғиз қолади ва унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Бу оғриқ унинг қалбида қолади. Шунинг учун ҳам эмоционал оғриқ янада кучая боради. Одамнинг дунё ишлари ва ички ҳолати, соғлиғи ҳақидаги объектив хулосалари йўқолади. Одам учун бу ҳолатда ҳеч нарсанинг қадри қолмайди ва у фақат ўз оғриғига урғу бериб яшайди. Мана шу ҳолат тахминан бир йилгача давом этади. Баъзан икки йилгача ҳам давом этиши мумкин ва одам бу даврда бешта психологик босқични бошидан ўтказади. Яъни миянинг ҳимоя механизми сабаб одам ўзи билмаган ҳолда шу босқичлардан бирма-бир ўтиб боради. Биринчиси бу шок ҳолати. Иккинчиси фактни тан олмаслик, ишонмаслик. Яқин инсони энди бу дунёда йўқлигини инкор этади. Уни қидиради, кўзига кўринаётгандек бўлаверади. Учинчиси агрессия. Бу вақтда одам айбдорларни қидиради, қаттиқ ғазаб ҳисси унга тинчлик бермагани сабаб ўзига номуносиб қилиқларни қилади. Тўртинчи босқичда тушкунлик, депрессия ҳолатини бошидан ўтказади. Уни ҳеч нарса қизиқтирмайди, у ҳиссис яшай бошлайди. Кун қандай ўтаяпти билмайди, ҳатто ёш болалари бор бўлса ҳам уни бу факт қизиқтирмайди. Бешинчисида яқин кишисини йўқотиш ҳолати аччиқ хақиқат эканлигини қабул қилиш бошланади, яъни дунёни шу яқин инсонисиз тасаввурига сиғдира олиш бошланади. Фақатгина факт қабул қилингандагина одам бу ҳаётга қайта бошлайди. Яъни яқин инсони учун куйиш ўрнига афсус-надомат ҳисси келади ва секин-аста бу ҳаёт чироқлари кўзига кўрина бошлайди. Бундай вазиятда атрофдаги одамлар жимгина ёнида бўлиб туриши йиғлаганида йиғлаши, вафот этган одамни эслаб у ҳақда гаплашиши,унинг еб-ичиши, уйқуга кетиши ва ҳаказоларидан хабар олиб унга меҳрибонлик кўрсатиши лозим. Ёрдамим керак бўлса айтинг деб эмас, балки тўғридан-тўғри ёрдам бериб туриш лозим бўлади. Бундай вазиятда кучли бўлишга ундаш ёки бу одамга сабрлик бўлинг мен ҳам яқинларимни йўқотганимда сабр қилганман ёки шунча вақт ўтди энди йиғлашни бас қилинг каби гапларни гапириб бўлмайди. Ҳар кимнинг қалби бу оғриқларга турлича таъсирланади. Йиғлагиси келса йиғлайвериши вафот этган одам ҳақида гапиришни истаса гапиравериши керак. Бундай одамни ёлғиз қолдирмай доим ёнида бўлиб, шунчаки меҳрибонлик кўрсатиш етарли. Гоҳида ўзини йўқотадиган даражада бўлса бу одамга оёғининг тагида пол борлигини сезиб туриши учун оёқларини полга уриш, қўл бармоқлари билан танасига секин-аста енгилгина урдириш каби машқларни бажаришни илтимос қилиш керак. Набодо қандайдир галлюцинациялар, валдираш, ўзига ёки бошқаларга қасд қилиш ҳолатлари юз берса зудлик билан мутаҳассисга мурожаат этиш зарур бўлади. Валлоҳу аълам.

http://t.me/Madina_Djuraeva_muloqot_bot

1 year, 2 months ago
Савол:

Савол:
Хиромантия ва нумерология

Ассаламу алайкум. Яқинда хиромантия ва нумерология фанлари бор эканлигини билдим. Буни фол эмас бу психология деб ўқидим. Аввало ҳаммаси Аллоҳдан. Одамларнинг айтишига кўра нумерологияда шундай нарса бор эканки ҳар бир одамнинг пул чақирувчи кодлари бор эмиш ва ҳисоб-китоблар орқали одам бой бўлиши ёки тақдирини билиб олиши мумкин экан. Билимсизлигим учун узр. Мен буларга ишонсам гуноҳкор бўламанми?

Жавоб:

Ваалайкум ассалом. Хиромантия – бу қадим замонлардан бери мавжуд бўлган фол очишнинг бир тури ҳисобланади. “Хиро” – қўл, “мантия” – фол очиш маъносини билдиради. Хиромантия орқали одамнинг характери, бошидан ўтказган ва келажакда уни кутаётган ҳодисалар унинг қўл кафти терисининг рельефининг папилляр ва флексор чизиқлари ҳамда кафтнинг орқа томони териси орқали ўрганилган. Ҳозирги замонамизда ҳам шу каби амаллар бор. Аввал қадимги Ҳиндистонда расмий тарзда бу миллатнинг маданияти ва динининг бир қисми ҳисобланган. Ўрта асрларга келиб Англиядан бошқа Европа олийгоҳларида ҳам хиромантия фан тариқасида ўргатилган. Англияда эса хиромантия еретик (сектант)лар билан бир қаторда саналиб бундай иш билан шуғулланганларни оловда ёқишган. Хоҳ хиромантия бўлсин хоҳ нуморология бўлсин эзотерика, астрология, парапсихология, биоэнергетика йўналишлари билан бир қаторда ҳеч қайси илмий жамият кенгаши томонидан илм сифатида тан олинмаган. Замонамиз олимлари хиромантия ва бу каби бошқа йўналишларни псевдонаука (соҳта фан) деб қабул қилади. Диншунослик назаридан қаралганда хиромантия оккульт таълимот ҳисобланади. Нумерологияга келсак пифагорчилар замонасидаги математиклар орасида кенг тарқалган йўналиш бўлиб ҳозирда математикларимиз тан олмайдиган йўналиш бўлиб қолган худди алхимия химиядан, астрология астрономиядан ажралгани каби. Нумерология – бу математик сонларнинг одамнинг тақдири ва характери билан биргаликда диний, эзотерик ёки мистик боғланилиши тушунилади. Илмий жиҳатдан сонларнинг инсон ҳаётига ҳеч қандай таъсири йўқ деб таъкидлашади олимларимиз. Олимларнинг таъкидлашича нумерология хурофот ва соҳта фан бўлиб сонларни илмий жиҳатдан ишончли қилиб кўрсатиш учун ишлатилади. Скептик олимлар тарафидан нумерологик принциплар устидан иккита тадқиқот ўтказилган. Иккала тажриба ҳам нумерологияни соҳта илм эканини кўрсатган. Биринчи тажриба 1993 йили Буюк Британияда ва иккинчиси 2012 йили Исроилда мутаҳассис нумеролог ва 200 та киши билан ўтказилган. Сўнг яна икки марта қайта тажриба ўтказилган. Аммо натижа яна шундай бўлаверган.
Бундай ишларга ишониш ва ўрганиш албатта шариатимизда ножоиз ва гуноҳ амалдир. Ризқ Аллоҳдан. Ҳеч қандай код, сон ва шу кабилар билан иш олиб бориш одамни бойита олмайди. Ризқнинг эгаси Аллоҳ экан фақатгина Ўзигагина дуода бўлиб бандаси амалини қилиб қўйиши керак. Амали эса бу меҳнат. Демак меҳнат қилиб пул топилади. Шундай қилсак шариатимизда буюрилган амалга мувофиқ иш қилган бўламиз. Сиз айтган нарсалар одамни тўғри йўлидан адаштиришдир. Валлоҳу аълам.

https://t.me/madinadjuraeva

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago