Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
Boy bo'lishni orzu qilish emas, boy bo'lishga qaror qilish kerak!
Boy bo'lish qarori sizdan o'zgarishlarni va amallarni talab etadi.
Sizda boy bo'lish uchun kuchli xohish bo'lishi kerak!
Qanday qilib boyishni emas, nima uchun boyimoqchi ekaningizni anglang, o'shanda qandayqilib bo'lmasin boylikka erishasiz.
Katta sabablar sizga katta kuch beradi.
Sabablar sizni qarorga eltadi. Qarorlaringiz farosatingiz darajasida emas xissiyotingiz darajasida bo'lsin.
Boy bo'lishni xohlayapsizmi, yo'q boy bo'lishga majbursiz, chunki boshqacha yashash uchun pulingiz yo'q.
Agar boyib ketishga xohishingiz chinakamiga kuchli va ishtiyoqli bo'lsa, bu yo'lda sizni hech kim va hech narsa to'xtatolmaydi.
Ishtiyoq paydo bo'lmasa ishga qo'l urmang!
Nazariyadan amaliyotga o'tish uchun juda katta ''istayman'' bo'lishi kerak.
Pul seni baxtli qilmaydi. Bu gapda jon bor. Ammo pul senga vaqtni sotib olishda yordam beradi. Sen yoqtirgan narsalaring bilan shug'illanasan, yoqtirmagan ishlaringni qilish uchun boshqalarga pul to'laysan.
Bir to'xtamga kelish - bu eng muhimi hisoblanadi.
Стрессни тез ва осон енгишни истасангиз, жисмоний ҳолатингиз, бошқалар билан муносабатингиз, ният ва мақсадларингиз ҳамда ҳаётингиздаги муҳим нарсалар ҳақида фикр юритиб кўришингиз керак.
•••Бугунингизда яшанг.
Ғам-ташвиш ва муаммолар ҳаётимизнинг ажралмас бўлагидир. Аммо бугуннинг ташвишларига ўтмиш ва эртанги куннинг ғамларини қўшиб, уларни яна ҳам оғирлаштирманг.
•••Бугуннинг муаммоларига ечим топишга урининг.
Стресс хавотир ва саросимага сабаб бўлади. Мана бу усуллардан фойдаланиб кўринг: биринчидан, баъзан стрессдан қочиб қутулишнинг иложи йўқлигини ҳам тан олинг. Ўйланиш муаммонинг ечими эмас. Иккинчидан, сиз хавотирланаётган аксар нарсалар умуман юз бермаслиги ҳам мумкин.
•••Реал талаблар қўйинг.
Ўта талабчан бўлманг. Ўзингиздан ва бошқалардан кўп нарсани кутмасдан меъёрни ушлай билинг.
•••Камтарин бўлинг.
Ўзингиз ва бошқаларнинг имконият дарасини инобатга олинг. Агар шундай йўл тутсангиз, ўзингиз ҳам, бошқалар ҳам камроқ босимни ҳис қилади. Шунингдек, ўзингизга ҳам ва бошқаларга ҳам яхши натижага эришиш осонроқ кечади.
•••Хушчақчақ бўлинг.
Режаларнинг ҳаммаси ҳам муваффақиятли чиқмаслиги мумкин, аммо сиз яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканини, мусулмон киши ҳамиша хайрда бўлишини ёдда тутинг. Хотиржам бўлинг. Табассум қилинг ва кайфиятингизни кўтаринг❤️
ЎҚИТУВЧИГА ОСОН ТУТМАНГ...Россиялик олимнинг илмий ишида келтирилган статистик маълумотлар:
▪️Ўқитувчилар вақтларининг 79 фоизини тик оёқда ўтказадилар;
▪️Кунига ўртача 3,5-4 соат баланд овозда ёки жуда баланд овозда гапиришларига тўғри келади;
▪️Номинал равишда ўқитувчининг иш куни 6-7 соат давом этади, лекин унинг ҳақиқий давомийлиги 10-12 соат;
▪️Ўқитувчиларнинг 80 фоизи витаминларнинг қисман етишмаслигидан азият чекади, чунки иш ҳақи ва иш тартиби тўғри овқатланишга имкон бермайди;
▪️Ўқитувчиларнинг 2/3 қисми доимий стресс остида. Стресснинг энг юқори даражаси - директорлар ва уларнинг ўринбосарлари орасида, ўртачадан юқориси - аниқ фанлар, лингвистик фанлар ва бошланғич синф ўқитувчилари орасида;
▪️Ўқитувчилар таркибининг ўртача 85 фоизини хотин-қизлар ташкил этади, демак, уларнинг зиммасига таълим юкидан ташқари уй юмушлари, бола тарбияси юки ҳам тушади;
▪️Ўқитувчиларнинг 50 фоизи кунига саккиз соат ўрнига олти соатдан кам ухлайди;
▪️Ўқитувчиларнинг атиги 14 фоизи эрталабки машқларни бажаришга имкон топади;
▪️Ҳар бешинчи ўқитувчи кунига атиги икки марта овқатланади, ҳар иккинчиси - уч марта, ҳолбуки кунига тўрт ёки беш марта енгил овқатланиш тўғри деб ҳисобланади;
▪️Ўқитувчиларнинг 80 фоизи санаторий ёки денгиз бўйида ҳордиқ чиқара олмайди, аслида айнан шундай таътил соғлиқни тўлақонли тиклайди.
*©️* Мумтоза Каримова
Бу ҳаётда деярли ҳамма нарса фикрдан бошланади. Ҳатто одам нафратланиши ҳам асли фикрларидан пайдо бўлади.
Мисол учун агар сиз "Мен ёмон одамман" деб ўйласангиз, бу фикр ғолиб келади ва ўзингизга нисбатан нафрат туйғусини келтириб чиқаради.
Фикрингизни доим ўзгартиришингиз мумкин. Ўзингиз учун янги фикрни онгингизда танланг, масалан: "Мен ажойибман", "Бугун мен учун энг файзли кун бўлади".
Фикрни ўзгартирсангиз ҳиссиёт ҳам ўзгаради. Бизнинг ҳар бир фикримиз келажакни яратади.
**Қалбингизни ортиқча ўй ва юклардан тозаланг. Заррача бўлсин ўткинчи, беҳуда ҳавасларга жой қолдирманг. Аллоҳга таваккал қилинг, бизни яхшиликларинг билан сийлагин, деб дуо қилинг ва илдамланг. Ана шунда Ўзининг амри билан бутун коинот сизга яхшиликлар улашиш ҳақида ўйлайди.
Шу сатрларни ўқиётган, инсонийлик меҳрини тутган инсонларни Аллоҳ яхшиликлари билан сийласин.
??Борингизга шукр.
??Хайрли кун.**
Мукаммал шифо нимада?
Бир нарсага эътибор бермаяпмиз: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти.
Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди.
Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга.
Хадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади.
Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.
Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради.
Бу дунёда ташвишсиз одамнинг ўзи йўқ, ахир шуниси билан ҳам қизиқда бу ҳаёт. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам нажотни ўзингдан қидир! Қийин вазиятдан донолик билан чиқ! Сенга ёрдам берадиган ҳам, қўллаб-қувватлайдиган ҳам ўзинг.
Бошқаларга эса қуёш каби меҳр бер, денгиз каби хуш кайфият улаш, ёмғир каби дардкаш бўл. Лекин ёдингда бўлсин, ҳамма нарсанинг мезони яхши, меҳрингниям, эътиборингниям, ёрдамингниям чегарасини бил, уволи бўлмасин.
**? Ота, сиздан бир умр миннатдорман.....*
? Болалик пайтларимданоқ дадам менга катталардек муносабатда бўлардилар. Атайин бозорларга олиб бориб рўзғор қилишни, пулни тўғри сарфлашни ўргатардилар. Менга ишонганларидан бўлса керак, керагидан бироз ортиқроқ пул берар эдиларда: «Ортган пулга сингилларингга музқаймоқ олиб бер», дер эдилар. Гоҳида эса:“Ортган пулни йиғиб қўй, зарур бўлиб қолганда ишлатасан», дердилар.
?Дарҳақиқат, кўпинча рўзғорда бирор нарса бўлмай қолса, дарров дўконга чиқиб олиб келар эдим. Йиғилиб қолган пулларимдан баъзида онам, опам, ҳатто дўстларимга ҳам зарурат бўлганида бериб турардим. Мана, орадан 20 йил ўтибди. Ёшликдаги пул сарфлашим одат бўлиб қолган. Ҳозир ҳам қўлимга пул тушдими, биринчи навбатда оиламнинг ва опа-сингилларимнинг эҳтиёжларига сарфлайман. Ортиқча ёки атайин ажратиб қўйган пулимни қариндошлар, қўни-қўшнилар, дўстларимдан муҳтожлар бўлса бераман. Хайрли ишлар қилишни яхши кўраман. Отажон кўп нарсаларни ўргатган экансиз. Бунинг учун сиздан бир умрга миннатдорман.
*?" Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ " китобидан
? Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.
Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.**
ФАРЗАНДИНГИЗГА АСЛО БУНДАЙ ДЕЯ КЎРМАНГ!
Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг соғлом ва бахтли бўлишини истайди. Шунга қарамай, баъзан ўзимиз билиб-билмай бунга қарши иш қиламиз. Қуйида эътиборингизга фарзандингизнинг ҳаётига, келажагига таъсир қилиши мумкин бўлган гапларни ҳавола этамиз.
Шундай гаплар борки, уларни фарзандингизга қанча гапирсангиз ҳам арзийди - булар қўллаб-қувватловчи, мақтовчи, ҳамдардлик билдирувчи сўзлардир. Бундан ташқари яна шундай гаплар, иборалар борки, уларни асло тилга ола кўрманг.
?"Аҳмоқона гапларни гапирма!"
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болалар катталардан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон бекорчи гапларни гапиришмайди. Сизга ҳар қанча кулгили ёки бемаъни туйилмасин, фарзандингиз сизга айтгиси келган ҳар бир сўз у учун муҳим аҳамиятга эга. Уни инкор этиб, боланинг сўзлари сиз учун аҳамиятсиз эканлигини билдирган бўласиз. Кейин фарзандингиз сиздан кўп нарсани сир тутадиган бўлиб қолса, ажабланманг. Қандай гап гапирмасин, унинг ютуқлари учун хурсанд бўлинг, сўзларини диққат билан тингланг. Агар у бирор бир муаммо билан келган бўлса, уни ҳал қилишга уриниб кўринг.
?"Мана ол-да, нари кет!"
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Боланинг талабига жавоб беришнинг энг ёмон усули. Унга миннат қилаётганингиз етмагандек, ундан кетишни талаб қиляпсиз. Болалар ўз истагига эришиш йўлида бу усулдан фойдаланишга тез кўникишади. Ота-оналар эса кейин "қачон шунчалик узоқлашишга улгурдик?", деб ажабланишади. "Нари кет" сўзини қўлламасликка ҳаракат қилинг, зеро бу сиз ва фарзандингиз ўртасидаги масофани узоқлаштиради.
?"Бошқалар уддасидан чиқади, сен эса йўқ".
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болани бошқалардан ёмон эканлигига ишонтириб, сиз фарзандингизда ўзига бўлган ишончсизлик ҳиссини шакллантирасиз. Баъзи ота-оналар шу йўл билан болани тўғри йўлга солишга уринишади, бироқ бундай усул ҳаттоки катталарда ҳам ижобий натижа бермайди. Зигмунд Фрейднинг шундай сўзлари бор: "Ўзингизни таққослашингиз мумкин бўлган ягона шахс - бу ўтмишдаги ўзингиз". Ана шу сўзларга асосланиб, болани тарбия қилсангиз, у ўзига ишонган шахс бўлиб вояга етади.
?"Кўзимга кўринма".
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Бундай сўзлар болага на унинг ўзи ва на муаммолари ота-онасига кераксиз эканлигини билдиради. Баъзан ота-оналар шу йўл билан можаронинг олдини олишга ҳаракат қилишади, аммо муаммодан қочиш билан уни ҳал қилиб бўлмайди. Фарзандларингизнинг сўзларини эшитинг, уларга ёрдам беринг. Зиддиятли вазиятларда эса бошқача усулларни қўлланг.
?"Сен эплай олмайсан, яхшиси менга бер".
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Боланинг уриниб кўриш ҳаракатига чек қўйиб, келажакда уни ёрдамга муҳтож ва омадсиз қилиб қўясиз. Психологияда буни "ўргатилган иложсизлик" дейилади, яъни инсон бирор нарсани қила олмаслигига олдиндан ўзини ишонтиради. Шундай экан, фарзандингиз қийинроқ ишга киришганини кўрсангиз, яхшиси унга "Кел, сенга ёрдамлашиб юбораман", деб айтинг ёки у сизга бирор ишда кўмак берсин.
?Беодоб сўзлар (сўкиниш)
Нима учун мумкин эмас? Ота-онанинг фарзанди олдида сўкиниши керак эмаслигини барчамиз яхши биламиз, бу борада маъруза ўқишга ҳожат бўлмаса керак. Бундай сўзларни нутқингиздан умуман олиб ташланг.
?"Сен ёмонсан!" ёки "Қулоқсизсан"
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Болалар ота-оналарининг фикрларини жуда қадрлашади. Бундай сўзларни айтар экансиз, фарзандингиз уларга амал қилишини ёддан чиқарманг. Бу боланинг ўзига бўлган ишончини йўқотади ва келажакдаги муаммолардан дарак беради. "Сен ёмонсан" ёки "Қулоқсизсан" дейиш ўрнига "Сен тўғри иш қилмадинг", "Бу нотўғри қарор", деб айтинг. Болага эмас, унинг ҳаракатларига баҳо бериб, сиз унинг яхши томонга ўзгаришига туртки берган бўласиз.
?"Сени яхши кўрмайман"
Нима учун бундай дейиш мумкин эмас? Ота-онанинг севгисида шарт қўйиш ноўрин. Ундан маҳрум бўлиш хавфи ҳаётдан маҳрум бўлишга тенг. Фарзандингизни яхши кўрасиз-ку, ахир! Унда нима учун болага ёлғон гапирасиз? Бундай гапларни айтаверсангиз, боланинг кўнглига совуқчилик соласиз.
Нега баъзи инсонлар оддий касалликка чалинса ҳам тузалиши қийин бўлади?
Нега баъзи инсонлар ўз мақсадларига тез ва осонлик билан эришса, бошқалар учун эса йиллар талаб этилади?
?Кўпчилик инсонлар нимани қандай қилишни ва натижаси қандай бўлишини тахмин қила олишади лекин ҳаракат қилишга келганда, ўзларида куч топа олишмайди.
?Тасаввур қилинг ҳозиргина дарахтдан узилган олмани оласизми ёки йиллаб омборда ётганиними?Албатта янги ва энергияга тўла бўлганини.
?Ҳар биримиз ҳаётда энергияга тўла инсонлар билан кўпроқ вақтимизни ўтказгимиз келади.
?Олма сингари айрим инсонлар ташқи таъсирлар орқали энергиясини йўқотади, ўзини, характерини ўзгартириш учун ўзида куч топа олмай қолади
.
?Инсонларнинг кучи улар олган билимларга боғлиқ бўлади. Яъни инсон мақсадсиз умр кечирса, ўзини бахтсиз ҳолатлар ёки вазиятлар қурбони деб ҳис қилса унда энергия камайиб кетади.
?Муносабатларда, бизнесида, оилада муаммолар юзага кела бошлайди.
Агар биз шахсий кучимизни бошқара олсак, ақл бовар қилмас ишларга қодир бўламиз.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago