Янгийўлликлар(расмий)®

Description
📱Мурожаатлар боти:
https://t.me/yangiyul_bot
📱Инстаграм:
https://Instagram.com/yangiyolliklar

РЕКЛАМА УЧУН: @yangiyolliklar_reklama1
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

1 month ago
[#ибрат](?q=%23%D0%B8%D0%B1%D1%80%D0%B0%D1%82)

#ибрат

Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — 2014-2017 йилларда Франция таълим вазири бўлган

Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафдаги расми — Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция таълим вазири Наджад Валло-Белкасем.

Ушбу суратлар бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаши ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир.

@Yangiyolliklar

1 month ago

"Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик" (Тийн сураси, 4 оят)

  1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқ.
  2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади.
  3. Одам бош чаноғи 29 хил суяклардан иборат.
  4. Миядаги асаб пулси соатига 274 км тезликда ҳаракатланади.
  5. Бизнинг миямиз бир кунда ҳосил қиладиган электр импулси дунёдаги жами телефонлар ҳосил қиладиган импулслардан бир баробар кўпроқни ташкил этади.
  6. Инсон юраги ҳаёти давомида 182 миллион литр қонни ўзидан ўтказади.
  7. Чарльз Осборн деган одамни 68 йил тўхтовсиз хиқичоқ тутган экан.
  8. Одамнинг ўнг қўли чапига нисбатан 9 йил кўпроқ яшай олади.
  9. Инсон ўзи кўрадиган тушларнинг 99 фоизини эрталабоқ унутади.
  10. Инсон организмидаги қон томирларнинг жами узунлиги 100 минг километрга тенг.
  11. Баҳорда нафас олиш даражамиз куздагига нисбатан 1,5 баробар юқорироқ бўлади.
  12. Одам тана ҳароратининг 80 фоизи бошдан чиқади.
  13. Одам дунёдаги чалқанча ётиб ухлай оладиган ягона жонзотдир.
  14. 4 яшар бола бир кунда ўртача 450 марта ота-онаси ёки яқинларига савол беради.
  15. Киндикнинг илмий атамаси умбиликусдир.
  16. Чапақайлар дунё аҳолисининг атиги 7 фоизини ташкил этади.
  17. Олма ва банан ҳиди озишда ёрдам беради.
  18. Агар одам бошидаги сочларнинг бир умрлик узунлиги ҳисобланса, 725 километрга етади.
  19. Одам организмида яшовчи бактерияларнинг соф вазни 2 килограммга тенг.
  20. Организмдаги кальцийнинг 99 фоизи тишларимиздан жой олган.
  21. Агар организмимиздаги жами темир моддасини бир жойга тўпласак, соатнинг жажжигина винтини ясашгагина етади.
  22. Акса уришга мажбур этувчи вирусларнинг 100 хил тури бор.
  23. Ҳаёти давомида одам териси 1000 марта янгиланади.
  24. Қўлдаги бармоқларда тирноқ оёқдаги бармоқларга нисбатан 4 карра тезроқ ўсади.
  25. Одам организмидаги мушакларнинг энг бақуввати тили ҳисобланади.
  26. Одам юрагининг ҳажми ўз мушти билан баробар, вазни эса 220-260 граммга тенг.
  27. Ўрта яшар одамлар бир кунда 23000 марта нафас олиб чиқаради.
  28. Кўзларимиз 10 миллионтагача рангни таний олади.
  29. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди.
  30. Одам суяги пўлатга нисбатан беш карра мустаҳкамроқдир.

*🌶ГармДори*

@Yangiyolliklar

1 month ago

#Қўрқув
Бекат ёнида турган ГАИни кўриб, юрагим “шув” этиб кетди. Яқинлашиб борсам, ГАИ эмас, оддий ёнғин хизмати ходими экан. Бирдан ўйлаб қолдим: нега қўрқиб кетдим? Қоидани бузган бўлмасам, ҳужжатларим жойида бўлса! Бу қўрқув қаердан келди?
Ишхонага киришим билан ходимлардан бири қўлимга хатжилд тутқазди.
– Нима бу?
– Солиқдан келди...
Юрагим “шув” этиб кетди. Шоша-пиша хатжилдни йиртдим. Хатда корхонамиз томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай инновацион ғояни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериши ёзилибди. Жуда яхши! Лекин... нега мен хатни кўриб қўрқиб кетдим? Давлатдан бир сўм қарзим бўлмаса, солиқни вақтида тўлаб турган бўлсам, нега юрагим “шув” этади?
Ўзимдан ўзим хафа бўлиб кетдим. Нега бунақа қўрқоқ бўлиб қолдим? Қўрқув қачон кириб улгурди? Ҳар нарсага “шув” этиб кетаверса, у муддатидан олдин тўхтаб қолади-ку!
Шу хаёллар билан оғриб ўтирган эканман, “ғийқ” этиб эшик очилди. Чўчиб тушдим. Қия эшикдан хатжилд берган ходимнинг боши кўринди. У кўзи билан кимнингдир келганини ишора қиларди. Юрагим “шув” этди.
– Ким келди?! – дедим ярим овозда... Нега бунақа гапирганимни ўзим ҳам билмайман.
Ходим ортга тисарилиб, остонада хотин пайдо бўлди. Қўлида одатдагидек сермазмун иккита сўмка...
– Бозордан қайтаётгандим, бирров мўралаб ўтгим келди, яхши ишлаяпсизми?
Хоним йўл-йўлакай ишхонамга бир кириб ўтай дебди. Бор-йўғи шу! Лекин... анави ходимнинг “келди” ишорасидан нега қўрқиб кетдим? Ўзимнинг ишхонамда, ўз жамоам ичида, ўз ватанимда ўтирган бўлсам, ўғирлик қилаётганим, бировдан пора олаётганим ёки давлатнинг пулини “туя” қилиб (амалдорманми мен?!) ўтирган бўлмасам, нега қўрқаман?
Қўлим ишга бормади. Ким биландир гаплашиб ўтиргим келди. Телефонимни титкилиб, дўстлардан бирига хабар жўнатдим: “Ўртоқ, ишингни йиғиштир, бир жойга борамиз?” Хабар етиб бориши билан телефоним жиринглади.
– Ҳа, тинчликми?!
– Тинчлик, сени тушликка олиб бормоқчи эдим.
– Ўртоқ, шуни айтмайсанми? Нима экан деб, юрагим “шув” этиб кетибди.

Алишер НАЗАР

@yangiyolliklar

1 month ago
Пластик карта топиб олинган

Пластик карта топиб олинган

Янгийўл шаҳар деҳқон бозорида пластик карта топиб олинган. Эгаси қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилган олиб кетишингиз мумкин.

+998976042662

@yangiyolliklar

1 month ago
**Янгийўл туман ҳокими ўринбосари вилоят ҳокими …

Янгийўл туман ҳокими ўринбосари вилоят ҳокими ўринбосарлигига тайинланди

Нормирзаева Нилуфар Анваржановна - Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

Н. Нормизаева 1976-йил Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - мусиқа ўқитувчиси, миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими.

У фаолияти давомида Янгийўл тумани ҳокимлигининг бир қатор масъул лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинловга қадар, Янгийўл тумани ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Манба: Тошкент вилояти ҳокимлиги

@yangiyolliklar

1 month ago

Янгийўллик акамиздан Янгийўлликлар каналининг обуначилари ва барча янгийўлликлар учун Кабатуллохнинг ёнидан туриб қилинган дуо🤲

Илойим барчамизга ушбу муқаддас манзилларда туриб ибодат қилиш насиб этсин🤲

@yangiyolliklar

1 month, 1 week ago
**“Метан заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади**

“Метан заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади

Истеъмол юқори бўлган айрим ҳудудлардаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (газ заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

Энергетика вазирлиги

@yangiyolliklar

1 month, 1 week ago

#такрор
#эслатма

Янгийўл тумани 2024/2025 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш ва беталофат ўтказиш доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 7/24 соат иш режимида узлуксиз куну тун фаолият юритувчи навбатчилик «ТУМАН ШТАБИ» ташкил этилган.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Янгийўл туман ҳокимлиги марказий штаби;

☎️ (70) 202-10-39 (24 соат)
☎️ (70) 202-10-43 (24 соат)
☎️ (70) 202-10-46 (24 соат)

Штаб раҳбари – Янгийўл тумани ҳокимининг – қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Каримов Бахриддин;
☎️ Тел: (94) 122-59-59,
(бош мутахассис) Жумаев Самандар (93) 554-51-09 (70) 202-10-29

Штаб раҳбари ўринбосари – Янгийўл туман қурилиш Уй-жой коммунал хўжалик бўлими бошлиғи Хошимов Нодир;
☎️ Тел: (97) 882-18-18

🔥 Янгийўл туман Газ таъминоти филиали бошлиғи Тошпўлатов Нодир;
☎️ Тел: (99) 406-50-00
(бош мухандис) Рахимбердиев Зохид (97) 746-72-71
☎️ Тел: (70) 602-26-95 , (70) 603-68-81 (диспетчер)

⚡️Янгийўл туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мелибоев Санжар
☎️ Тел: (99)405-22-44
бош мухандиси Сафаров Дилмурод (93)395-06-43
☎️  Тел: (70) 700-78-51 (95) 195-10-47 (диспетчер)

🚰  Янгийўл тумани Сув таъминоти бошлиғи Алчуразов Абдуқодир;
☎️ Тел: (99) 111-26-49;
(бош мухандис) Мирзаабдуллаев Атажон
(97) 264-30-84
☎️ Тел: (70) 601-10-04 (диспетчер)

🏫 Янгийўл туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Халиков Акром;
☎️ Тел: (99) 849-99-00
☎️ (70) 601-01-12 (диспетчер)

🚑 Янгийўл туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Эгамбердиев Шухрат;
☎️Тел: (90) 008-32-23
(ўринбосар) Усманов Ислом, (97) 455-64-46
☎️ Тел: 103.

🚒  Янгийўл туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Турсунов Юсуфхўжа (98) 001-80-88;
☎️Тел: (99) 846-07-85 (ўринбосар) Я.Р. Нурматов
☎️ Тел: 101, (70) 601-00-01 (диспетчер)

🚓  Янгийўл туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Рахматуллаев Искандар
☎️ Тел: (97) 609-76-76
☎️Тел: 102

🚛 Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Мирзаев Умид (97) 446-61-06;
(бош мухандис) Мирзаев Шерзод   (97) 053-75-57

🛣 Янгийўл туман йўллардан фойдаланиш давлат корхонаси раҳбари Мамадалиев Музаффар
(97) 378-05-05;
(бош мухандис) Собитходжаев Асрор
(97) 609-66-06

1 month, 2 weeks ago
1 month, 2 weeks ago

ЭНГ ЯХШИСИНИ БЕРИНГ!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@yangiyolliklar

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 day, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 2 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago