МЕҲР БУЛОҒИ

Description
АЛЛОҲ ЯГОНАДИР
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 4 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago

1 Tag, 7 Stunden her

**ЎҒИЛ ФАРЗАНДЛАРГА

Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.**Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Ривоятларда шундай дейилади: Бир солиҳ киши биродарлари билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябди, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб у кишидан сўрасалар:
— Бу йигитнинг бутун танаси ёнябди фақатгина ўнг қўли ёнмаябди дейишди.

Сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябди. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Буни кўпчилик билмайди шунинг учун буни билмаганларга тарқатинг, жигарларимизни охират азобидан ўзинг асра эй меҳрибон Яратган эгам!!!

konspektor

1 Tag, 13 Stunden her

“Хотиралар юрагимни куйдирмасин,
Хаёлларим сизни менга суйдирмасин.
Кўзларингиз ёрингизга билдирмасин,
Исмингизни юрагимдан олиб кетинг...”

🌺ТОНГГИ ГЎЗАЛ ТАРОНАНИ СИЗЛАРГА ИЛИНДИМ

1 Tag, 13 Stunden her

👍👍👍Шоирахон, катта раҳмат.

3 Tage, 8 Stunden her

Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!

Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...

Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.

© Дилфуза Комил

3 Tage, 14 Stunden her

Гўзал тароналар сизга яхши кайфият баҳш этсин

🍃🌺🍃

3 Tage, 14 Stunden her

🥀🥀🥀

Кулсанг юрагим яшнар! 🥰🌹

Ғайрат Усмонов-кулсанг

🍃🌺🍃

2 Monate, 2 Wochen her
[**#ДИҚҚАТ**](?q=%23%D0%94%D0%98%D2%9A%D2%9A%D0%90%D0%A2)

#ДИҚҚАТ
#ЧАЛҒИТУВЧИ_САВОЛ

**Зийраклик тести

Фақатгина диққатли инсонларгина тўғри жавоб беришади.

Расмда нечта уч сони қатнашган?**

2 Monate, 2 Wochen her
**Бирор кимса сизни танлагани сабабли,пушаймон бўлмасин!

Бирор кимса сизни танлагани сабабли,пушаймон бўлмасин!
«Аттанг»ларга эмас.
«Шукур»ларга сабаб бўлинг.

𝐇𝐚𝐲𝐨𝐭_𝐅𝐚𝐥𝐬𝐚𝐟𝐚𝐬𝐢

2 Monate, 2 Wochen her

Шу шеърни қайта қайта ўқиб чиқдим. Сизга ҳам илиндим азизларим🍃**🌸*

ТЕШИК КАМЗУЛ...

🍃🌸Бир камзулим бор эди,
Кийса, одам уялар,
Чунки олмадек жойин,
Еб қўйишган куялар.

🍃🌸Қишда уни эҳсон деб,
Бердим муҳтож қўшнимга,
Ўша куни шу камзул,
Кириб қолди тушимга,

🍃🌸Ўтганмишман оламдан,
Чоршанбанинг тонгида,
Турганмишман дўзахнинг,
Шундоққина ёнида.

🍃🌸Эмишман шир ялонғоч,
На молим бор ва на пул,
Кўзларимда даҳшату
Қўлимда йиртиқ камзул

🍃🌸Оҳ, у олов, у азоб!
Қоврилармиш одамлар,
Қайта-қайта ёнишиб,
Соврилармиш одамлар.

🍃🌸Ўт менгаям урармиш,
Ёқай деб юз, кўзимни,
Шу тешик камзул билан,
Тўсармишман ўзимни.

🍃🌸Фақат, йиртиқ жойидан,
Ҳар гал жоним куйганда,
Дер эмишман: «Қанийди,
Камзул бутун бўлганда».

🍃🌸Эссизгина тириклик,
Қурсин кийиб, еганим,
Шуми ёруғ дунёдан,
Ўзимга обкелганим ?!

🍃🌸Оҳ, қўшним-а, шунгаям
Суюниб "Раҳмат!" деган,
Олгани-чун раҳматни —
Мен айтсам бўлар экан.

🍃🌸Кийимларим жавонга,
Сиғиб турарди аранг,
Сандиқда қанча латтам —
Қолиб кетди, эҳ, аттанг.

🍃🌸Қариндошлар ичра ҳам
Қийналганлар бор эди,
Чеҳрасидан билардим,
Ким нимага зор эди.

🍃🌸Гадой сўраса юз сўм,
Жаврардим энсам қотиб,
Табассум билан эмас,
Бердим юзига отиб.

🍃🌸Билсам, муҳтож қўлига —
Тутқазганим бир тилло,
Охират сандиғимга —
Тушаркан бўб минг тилло.

🍃🌸Йиғиб меросхўрларга —
Қолиб кетар молимни,
Ўйламабман ўзим-ла —
Олиб кетар молимни.

🍃🌸Ёшлигимда ҳар нени —
Деяверсам "меники ",
Бобом дерди: "Эй, болам,
Берган нарсанг — сеники.

🍃🌸Кийинтирган кийинар,
Едирганлар ейдилар,
Бирини кийсанг, бирин —
Эҳсон қилгин ", дердилар.

🍃🌸"Шош, — дердилар, — яқинда —
Муҳтож одам қолмайди,
Садақа қилай десанг,
Ҳеч бир одам олмайди.

🍃🌸Хоҳ яширин, хоҳ ошкор,
Эҳсон қилгин кўпми, оз,
Ҳатто, табассуминг ҳам —
Жаннатга бир имтиёз.

🍃🌸Қарашиб қол, эй инсон,
Мискиннинг ош, нонига,
Ўлмай туриб, кириб ол —
Жаннатнинг айвонига ".

🍃🌸Йиртиқ камзулни ушлаб,
Бир нарсани ўйлардим:
Билганимда тўнимни,
Эҳсон қилган бўлардим.**✍*Марҳабохон Каримова.

2 Monate, 3 Wochen her

МЕН...

Мен ўзимга ўхшайман, шундоқ,
Кимларгадир ёққим келмайди.
Қабул қилинг боримча, шундоқ,
Сув томонга оққим келмайди.

Оддийгина булоқман, асли
Ер бағридан сизган беғубор.
Менга ёқар йилнинг тўрт фасли,
Кўлмак билан нима ишим бор?!

Шеърларим ҳам эмас у қадар,
Малҳам бўлса бўлди дилларга.
Яратганга бир ўтинчим бор,
Атрофимни тўлдир гулларга,
Муҳтож қилма номард қўлларга...

Гулнора Қаҳҳорова.
🎙️Жума Арипов

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 4 days, 2 hours ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 weeks, 5 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 weeks, 1 day ago