Одил Ҳотам

Description
Тилимга оғирлик қилар тилагим...
We recommend to visit

❤️‍? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?

❤️‍? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?

Reklama uchun: @T1MoTel_23

Спортивный паблик 🇰🇬
Сотрудничество: @boryuwolf

Last updated 1 year, 7 months ago

Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih

Мурожаат учун:
📨 @huda_murojaat_bot

1 year, 6 months ago

ТИМСОЛ

Босган изларидан унган чечаклар,
Йўлда соя солган қушлар қаноти.
Лол этган кечадай узун эртаклар,
Олис карвонларнинг сирли баёти.

…Тошлоқ йўлларида бўй чўзган дорлар,
Болта, кунда билан кутгандир жаллод.
Шаънин кўмолмаган минг йиллик қорлар,
Сомон йўлигача ўрлаган фарёд.

…Асрга юзланиб, керганча кўкрак,
Мангуликка бўйлар тафаккур нисби.
Жисми хоки туроб, марқади юксак,
Ватан тимсолига айланган ИСМИ…

Одил ҲОТАМ

1 year, 7 months ago

ТАРАҚҚИЁТ ҲАҚИДА ЭРТАК

Яшилликка оч шамолларнинг
Тишларида ғижирлайди қум.
Карвонлардан қочган кўр ғорнинг,
Энг тўрида сақланар бир Хум.

Қўриқлайди не девлар уни,
Қуёш нури тушмаган сира.
Юлдузларнинг олис учқуни,
Куя-куя тортгандир хира.

Девлар сари бормоққа тикка,
Ҳам отмоққа қаншарига ўқ.
Олишмоққа яккама-якка,
Баҳодирлар туғилгани йўқ.

Не сақланар ул хумда билмам,
Айтмас карвон қўнғироқлари.
Сенга насиб қилгайдир, болам,
Йўл бошламоқ сирли ғор сари.

…Сен ухлайсан, мен эсам бедор,
Бу эртакни сўйлаган пурғам –
Биринчиси эмасман зинҳор,
Ва бўлмайман энг сўнгги одам.

Тонг отади, шўр остонамнинг,
Пойи узра чўзилмиш уюм.
Яшиллика оч шамолларнинг
Тишларида ғижирлайди қум.

1980

Одил ҲОТАМ

1 year, 7 months ago

Шоирларнинг узун оҳидан –
Сўз кўтарган танглайингизни.
Қуёш вақти бўлса гоҳида
Силаб қўяр манглайингизни...

Ариқларда эринчак сувни
Қаёнларга бошламоқчи нур.
Юракларда тошган ғулувни
Куйламоққа йўл қўймас ғурур.

...Хазон япроқ – сўнгги ўкинч, зор,
Дайдир қишлоқ кўчаларида,
Адаштирар хаёлингиз қор,
Қишнинг узун кечаларида...

Одил Ҳотам

t.me/Odil_Hotam

1 year, 7 months ago
***

Бир нави юрибмиз тупроқдан нари,
Дўстлар хиёнатин енгиб, енгилиб.
Ғайир мунофиқлар, ғаламис – бари,
Бир-бир ўтиб борар эгиб, эгилиб.

...Бу авлод алламбир, бало дедилар,
Бошда эса алвон байроқлар ял-ял.
Ёшликда ёш дея туртар эдилар,
Энди-чи, кексалик беради халал.

...Башарият занжир, битта ҳалқаман,
Миллион шажарага мен ҳам дахлдор.
Ҳайрат дарёсида оқиб қалқаман,
Бир соҳил баҳору, бир соҳил қаҳҳор.

Юрагим тубида жилваланган нур,
Ўтган ҳар битта кун – ўтмишга ҳайкал.
Тупроқдан ташқари юрибман, шукур –
Фақат Худойимга қилиб таваккал.

Одил ҲОТАМ

1 year, 7 months ago
***

Совуқдан кўкариб қўнишган елни,
Аслига қайтарар шафақ гулшани.
Ва бўрон тутади кўр соғу сўлни,
Эритиб юборар бемор кўлкани.

Аслин унутмаган асли нима бор,
Нима бор аслига бир кун қайтмаган?!
Келмоғу кетмоқлик аро ҳукмдор,
Қайтиш бу – ижобат, ўтли байт, қасам...

Қайтиш бу – узлатдан чиққан банданинг,
Тилаган паноҳи, сўнги манзили.
Ниҳоят, тундликни йиққан ханданинг,
Куйлай деб булбулга алмашган тили.

Қайтиш бу – ҳакамлар хулосасидир,
Тақдири азалга олтин остона.
Карвон қўнғироғин гул нафасидир,
Буюк Ипак йўли каби афсона.

...Яшамоқ аслига қайтмоқлик сирин,
Пардасин тортишга берилган имкон.
Ҳаётнинг ҳар они қуёш кўз қирин,
Салмоқлаб борувчи тарози, эҳсон.

Не-не умрлар бор сабаб-бесабаб,
Аслига қайтишга улгуролмаган.
Улар бир тарафдир, дунё бир тараф,
Сабр косасини тўлдиролмаган.

Аросат ойлар бор, аросат йиллар,
Ҳатто асрлар бор у ён, на бу ён.
Гоҳ тарих ҳукмини тан олмас гуллар,
Шер деб ўйлаганинг чиқади қуён.

Буюк Навоийнинг ўзи ҳам ҳайрон,
Бошида не замон, қасирға тушлар.
Ҳамон водийларда дарбадар, сарсон,
Ҳаққа етмоқликни истаган қушлар.

Тупроққа қайтиш бу аслига қайтиш,
Илмининг мукаммал дарслиги эмас.
Руҳнинг улуғлиги, баркамол олқиш,
Фақат қорин-томоқ ғамини емас.

Олис аждодларим, улкан тоғларим,
Ҳаққа, ҳақиқатга етмиш безавол.
Мевалари ларзон тарих боғлари,
Аро синагайдир мени ҳам САВОЛ.

Мен ҳам водийларга бурдим йўлимни,
Шафақ гулханлари гурлаган фасли.
Сенга мактуб битган толмас қўлимни,
Қанотга алмашдим, эй, МЕНИНГ АСЛИМ...

Одил ҲОТАМ

1 year, 7 months ago
1 year, 7 months ago
***

Нигоҳлардан нари, хаёлдан юксак
Тасаввурга сиғмас улуғвор қудрат.
Наҳотки, ёрилиб кетмайди юрак –
Ер шарин меҳвари – тизгинсиз шиддат.

Фасл – мундарижа, чекинар малол,
Паст-баланд сўқмоқда титрамас тизлар.
Маст бўлган туядай бўкирган шамол,
Чақмоқ ёруғида нимани излар.

Минг бир хил дарахтлар ўқир ҳижжалаб,
Камалакнинг уфққа битган хатини.
Еллар қуритади суюб, эркалаб,
Ёмғирда ҳўл бўлган қушлар патини.

Одил ҲОТАМ

We recommend to visit

❤️‍? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?

❤️‍? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?

Reklama uchun: @T1MoTel_23

Спортивный паблик 🇰🇬
Сотрудничество: @boryuwolf

Last updated 1 year, 7 months ago

Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih

Мурожаат учун:
📨 @huda_murojaat_bot