Дунë Очилова

Description
Макола
Шеьрлар
Бадиа
Туртлик
Видео ролик
We recommend to visit

Bu bazamizda faqat birinchi sinfga oid fayllarni topishingiz mumkin

Last updated 9 months, 3 weeks ago

Официальный новостной канал КГУ


?: karsu.uz

Last updated 2 months ago

وكالة تركمنلار الاخبارية
Türkmenler Haber Ajansı

Last updated 2 weeks, 3 days ago

3 weeks, 1 day ago
Аллохим, бўлади дедими.. АЛБАТТА БЎЛАДИ..

Аллохим, бўлади дедими.. АЛБАТТА БЎЛАДИ..
тушунган тушунди😇

3 weeks, 1 day ago

📝АЁЛ БУЛМОҚ ОСОН ЭМАС...

Кучли аёл қадрланмайди. Унинг биргина айби кучлилигидир. Ҳар қадамини шахд билан босади. Эҳтиёжларини ва уйининг ижара ҳақини ўзи тўлайди. Ўзи меҳнат қилиб топган пулга автомашина сотиб олади. Мушкул аҳволга тушганида телефонга ёпишиб ёрдам сўраш ўрнига, нима қилиш кераклигини ўзи ўйлайди. Ўзига бўлган ишончи билан бирга юрагидаги қатъияти уни муваффақиятларга бошлайди. У нолимайди. Бировга ёмонлик қилмайди. Ҳаммага ишонади. Йўқотишлар олдида эсанкираб қолмайди, чунки у — кучли. Улар осонгина ташлаб кетилади, осонгина тарк этилади. Ҳатто фарзандли бўлса ҳам у кучли аёллигича қолади. Ёлғиз бошига фарзандининг тарбияси, таъминоти малол келмайди. Ожиза аёллар атрофидаги инсонларга тобе бўлади. Ҳар доим ёрдамга, севгига муҳтож бўладилар. Унга машина, зебу зийнатлар ҳадя қилсалар хурсанд бўлади. Арзимас муаммоларда ҳам оламга жар соладилар. Ожиза аёлни ҳеч ким ташлаб кетмайди, тарк этмайди. Чунки у ёлғизликдаги ҳаётга кўника олмайди. У ўз оёғида тик туролмайди. У муҳтождир.Кучли аёллар эъзозланмайди. Бошқа аёллар уларни ўзларига рақиб кўрадилар, эрини рашк қиладилар. Эркаклар уларни осонгина таслим этолмайди, ўзига бўйсиндиролмайди. Ва оқибатда кучли аёлдан воз кечилади. Кучли аёл ёлғиздир. У қадрланмайди. Эрига эҳтиёжманд аёл авайланар, қадрланар. Сочлари силанар. Кучли аёл эса эгасиздир. Унга ҳеч ким, меҳр кўрсатмайди. у яна-да кучли бўлиш учун тиришади. Биргина хатоси кучли бўлгани. Ваҳоланки, у ҳам бир аёлдир. У ҳам эътибор кутади, меҳр истайди. Гарчи ошкор этмаса-да, у ҳам сочи силанганида ўзини бахтли ҳис этади. У ҳам ёлғизлигидан ўксинади.У ҳам чарчайди тошбағирлар зарбасидан.Уларга осон тутманг. Уларни тушунишга ҳаракат қилинг. Кучли аёллар Фарзандларига ҳам ота, ҳам оналик қилолган аёллар. Елкаларидаги юкни ололмаганингизга яраша кўнгилларига ҳам изтироб юкламанг! Бақувват юрагининг ичида нозик кўнгли бор.У шу нозик кўнглини авайлайди. Ўзини ва атрофидагиларни ёмонликлардан узоқ тутгиси келади. Аёл бўлмоқ осон эмас. Бунинг устига кучли аёл бўлмоқ.......

3 weeks, 2 days ago
3 months, 1 week ago
— Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;

— Камроқ ўйланг, кўпроқ яшанг;
— Камроқ  қайғуринг, кўпроқ хурсанд бўлинг;
— Камроқ гапиринг, кўпроқ тингланг;
— Камроқ тортишинг, кўпроқ келишинг; 
— Камроқ томоша қилинг, кўпроқ бажаринг;
— Камроқ шикоят қилинг, кўпроқ қадрланг;
— Камроқ қўрқинг, кўпроқ севинг.

Бугунги кун қайтиб келмайди, бугунги кун билан яшанг, эртани ўйлаб бугундан қуруқ қолманг.

3 months, 1 week ago

Юлдуз Усмонова хам Греенлифга аъзо бўлди. Греенлиф ЗЎР

3 months, 1 week ago
3 months, 2 weeks ago
КУН МАСЛАҲАТИ:

КУН МАСЛАҲАТИ:

Қудуқ қанча чуқур бўлса, сув шунчалик муздек ва тотли бўлади. Қалб қудуғингдан сўз чиқаришдан олдин чуқурроқ фикрла!
Зеро, сўз ақлнинг гаровидир.

3 months, 2 weeks ago

ОЛМОСНИНГ СИРИ

Бир куни деҳқон ўз ерини ковлаётиб, майда тош топиб олди. Тошча ниҳоятда чиройли эди. Деҳқон, бу болаларимга ёқса керак, улар тошчани ўйнашлари мумкин, деб ўйлади. Шу сабабли топилмани уйига олиб келди.
Бола, барибир, бола-да! Улар тошчани жонларига теккунча ўйнашди, сўнг дераза токчасига қўйиб, шу билан унутишди.
Ўша куни бир жаҳонгашта донишманд тоғдан қайтаркан, тунаш учун жой ахтариб қолди. Деҳқон уни уйига таклиф қилди. Донишманд мезбон берган таомдан тановул қилди. Сўнг бир оз гаплашиб ўтиришди. Донишманд чол саёҳатчи бўлиб, дунёдаги жуда кўплаб янгиликлардан воқиф эди. Гап орасида сўраб қолди:
— Сен нима билан машғулсан? Мен бир жойни биламан, у ерда олмосни шундоқ дарё қирғоғидан олишади. Озгина тер тўксанг, худди эртаклардагидек бойиб кетишинг мумкин. Ўз ерингда эртаю кеч тер тўкиб ишлаганинг билан биринг икки бўлмайди. Нега умрингни беҳуда совуряпсан?
Донишманд эрта тонгда жўнаб кетди, аммо у деҳқон кўнглига умид уруғини қадаган, шўрлик бутунлай эсанкираб қолганди. У жаҳонгашта чол тилга олган дарё қайси эканини аниқ билмаса-да, ўз ерини сотиб, излашга тушиб кетди. Хайрлашиш олдидан хотини ва болаларига тайинлади:
— Сизлар узоғи билан беш йил кутасизлар, мен бойиб қайтаман.
У тиришқоқлик билан тер тўкди, меҳнат қилди, аммо осонгина топилиши керак бўлган олмосли жойни тополмади. Шунга қарамай, беш йил давомида олмос нима эканлигини аниқ англаб етди.
Ниҳоят, оиласи бағрига қайтгач, кўзларига ишонмади: фақат хаёл қилиш мумкин бўлган нодир ва бебаҳо олмос кераксиз матоҳ каби уйининг токчасида ётарди. Деҳқон уни қандай қилиб топганини ана ўшанда эслади.

ТАФАККУР ҚИЛИНГ!

3 months, 2 weeks ago

ЖИМЛИК
Ёмғирлардан ивиган кеча
Дилдирайди...
Дилгир ҳислар жим.
Тун тоғларга қўйиб ётар бош,
Пойида жим йиғлаётган ким?..
Хотиралар кезинар яккаш,
Нозик кифтин босади ҳаё.
Хира тортиб кўздаги сурат
жим кўзини юмади аёл.
Ёмғир қуяр, дарбадар санғиб,
Жунжикади жиққа ҳўл кеча.
Ялангоёқ кетди қаён, жим,
остонага ковушин ечиб?..
7.11.2024.

3 months, 3 weeks ago
[#кун\_ҳикмати](?q=%23%D0%BA%D1%83%D0%BD_%D2%B3%D0%B8%D0%BA%D0%BC%D0%B0%D1%82%D0%B8)

#кун_ҳикмати

Ўрганишдан тўхтаган инсон қарийди. Фарқи йўқ йигирмадами ёки саксонда... Ўрганишда давом этаётган ҳар қандай инсон эса, ёшлигини сақлаб қолади.

Ҳаётда энг асосийси - онг ёшлигини сақлаб қолиш.

We recommend to visit

Bu bazamizda faqat birinchi sinfga oid fayllarni topishingiz mumkin

Last updated 9 months, 3 weeks ago

Официальный новостной канал КГУ


?: karsu.uz

Last updated 2 months ago

وكالة تركمنلار الاخبارية
Türkmenler Haber Ajansı

Last updated 2 weeks, 3 days ago