Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 7 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 5 months, 2 weeks ago
Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati
💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝
Last updated 3 weeks, 5 days ago
#Мавзу: Имон-иқрор ва тасдиқдир.
Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида имоннинг тафсилотлари, яъни тўлиқ шакли (“Имони муфассал”) қуйидагича ифодаланади: “Ааманту биллааҳи ва малааикатиҳий ва кутубиҳий ва русулиҳ, вал явмилаахири, вал қодари хойриҳий ва шарриҳий миналлоҳи та-ъаалаа, вал баъси баъдал мавт”. Маъноси: “Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, қадарнинг яхшию ёмонлиги Аллоҳ таолодан эканига, ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтирдим”.
Афсуски, ҳозирги кунда диний мутаассиб ва экстремистик оқимлар гўёки “амали йўқлар имонсиз бўлади ва дўзахда куяди” деган даъво билан ўзларига эргашмаган мусулмонларни имонсизликда айблашга ва охират билан қўрқитишга ҳаракат қилмоқдалар.
“Аҳли сунна вал жамоа” “Ақидатут Таҳовий” китобида қуйидагилар таъкидланган: “Қибла аҳлини гуноҳ иш қилсалар ҳам кофир санамаймиз, башарти уни гуноҳ иш эканлигини кўр-кўрона инкор этмаса. ..Киши имондан чиқиши учун имонга киришига сабаб бўлган нарсаларни инкор этган бўлиши керак. Имон – бу Расули акрам алайҳиссалом Аллоҳ томонидан келтирган барча хабарларни тил билан иқрор қилиб, қалб билан тасдиқлашдир”. Яъни, мусулмон киши икки шаҳодат калимасини талаффуз қилиб, маъноларига эътиқод қилиш билан Исломга кирса, уларнинг маъноларини инкор қилиш билан Исломдан чиқади.
Асқарали Режаббоев,
Чортоқ туман "Зайд ибн Хорис" жоме масжиди имом ноиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддияга_кўмаклашувчи
#Мавзу: АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА МАЗҲАБИ АСОСЛАРИ.
Инсоният тарихига холис назар қилган киши шунга амин бўладики, Аллоҳ таоло одам зурриётига берган иҳтиёр туфайли баъзилар ҳақни топишса, айримлари ботилга эргашишган. Шу сабабли Мусо ва Исо алайҳиссалом қавмлари етмиш икки фирқага бўлинган бўлса, Ислом уммати етмиш учта фирқага бўлингандир. Ҳақ бир бўлганидан фирқаларнинг фақат бири уни топади ва унга эргашади. Ислом уммати ичида ҳақни топган ва унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. Қолган етмиш икки фирқа ҳақни топмаган бўлсада, Ислом динининг қатъий хукмларини инкор қилмагани учун Ислом доирасида ҳисобланади.
Ислом уммати ичида ҳақни топган ва унга эргашган фирқа «Аҳли сунна вал жамоа» деб аталади. Аҳли сунна вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган.
Ҳанафий мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ.
Моликий мазҳаби. Имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳ.
Шофеъий мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис Аш Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ.
4.Ҳанбалий мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ. Бу тўрт мазҳабдан бошқа мазҳаблар ҳам бўлган.
Лекин қўйидаги сабаблар туфайли мазкур мазҳаблар йўқолиб кетган.
1. У мазҳабларнинг таҳқиқ қилиб эргашадиган тобеълари бўлмаган.
2. Масалалар тўлиқ ҳал қилинмагани, ҳал бўлганлариёзиб қўйилмагани ва борлари илмий ўрганилмагани сабабли уларнинг фиқҳий мадрасаси вужудга келмаган.
3. Кўпчилик фатво борасида фақат тўрт мазҳабгагина суянган. Чунки уларнинг усул ва фуруъ ёзиб қолдирилган, муайян тартибга солинган.
Нуруллоҳ Имамов,
Тўрақўрғон тумани "Хонақоҳ" жоме масжиди имом хатиби.
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: Ҳанафий мазҳабида фотиҳадан кейинги “ омин” овоз чиқармасдан айтилади.
Намозда “Фотиҳа” сурасини ўқиб бўлгандан кейин “омин”ни овоз чиқармасдан айтиш афзалдир.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; “ Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам ; “ Қачон имом ; “ ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийн”, деса, “Омин” денглар.
Чунки , кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига тўғри келса , унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”,-дедилар”.
Имом Буҳорий ривоят қилган ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам бизни имом “Омин” дегандан кейин “Омин” дейишимизга амр қилмоқдалар, шунга биноан, биз “Омин”ни айтишимиз лозимдир. Лекин Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам “Омин”ни овоз чиқариб айтишга амр қилмаганлар.
“Омин” лафзи дуодир. Унинг маъноси “ижобат қил”, яъни дуони қабул қил демакдир. Дуони қандоқ қилиш хақида Аллоҳ таоло “Аъроф” сурасида шундай деб мархамат қилади: “Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг! Албатта, у тажавузкорларни хуш кўрмайди”(55-оят).
Демак “Омин”ни ичимизда айтсак мазкур оятга амал қилган бўламиз.
“Омин” лафзи Қуръондан эмаслиги ҳаммамизга маълум. Бунинг устига бу лафз арабча ҳам эмас. “Аъуузубиллаҳи минашшайтонир рожийм” эса Қуръондан, яна Аллоҳ таоло бизга Қуръон ўқиганимизда уни айтишни вожиб қилган. Шундоқ бўлса ҳам ,“Аъуузубиллаҳи минашшайтонир рожийм”ни намозда ичимизда айтамиз. Нима учун “Омин”ни овоз чиқариб айтишимиз керак экан?!
Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; “ Али ва Ибн Масъуд “ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” ни ҳам, “аъуузу”ни ҳам,“омин”ни ҳам овоз чиқариб айтмас эдилар”.
Тобароний ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам билан доимо бирга юрган ҳазрати Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд каби ўта илмли фақиҳ бўлган саҳобийларнинг “омин”ни ичларида айтиши ҳам кучли далил ҳисобланади. Бошқа бир ривоятда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳам “омин”ни ичларида айтиб намоз ўқишлари таъкидланади.
Ҳанафий уламолар худди шу маънодаги , лекин бошқа саҳобаи киромларнинг номлари зикр қилинган ривоятлани ҳам келтирадилар.
Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассаллам беш вақт намозни доимо жамоат билан адо этганлар. Ул зот соллоллоҳу алайҳи вассаллам ўқиган намозлари саҳобаи киромлар томонидан синчковлик ила кузатилиб турилган. Баъзида таълим учун биринчи сафдагилар эшитадиган даражада “омин” деганларидан бошқа ҳеч қандай далил йўқ, айниқса, имомга иқтидо қилган кишиларнинг “омин”ни овоз чиқариб айтганлари ҳақида ҳеч қандай ривоят маълум эмас.
Абдусаломхон Тожиходжаев,
Чуст туман “Имомқулбой” жоме масжиди имом-хатиби
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАР
Ақийда бўйича аҳли сунна вал жамоа мазҳабининг йирик намоёндалари бўлган фиқҳий мазҳаблар имомларининг ҳар бири ўзига хос фиқҳий ижтиҳод қилганлар. Гоҳ-гоҳида фиқҳий мазҳабни инкор қилиб мазҳабсизликка чақирувчилар ҳам чиқиб туради. Улар доимо жуда ҳам озчиликни ташкил этиб, маълум бир тоифага мансуб кишилар бўлади. Бундай кишилар, асосан, фиқҳдан бехабар, илм остонасига эндигина қадам қўйган ёки ҳақиқий илмдан бебаҳра қолган одамлар бўлади. Улар ўзларича фиқҳий мазҳабчиликни айб ва нуксон деб биладилар, ўз фикрларини исботлаш мақсадида ҳатто улуғ масҳаббоши имомларга тил теккизишгача етиб борадилар
Аввал ҳам, ҳозир ҳам ғайратли уламолар фиқҳий масҳабларни инкор қилувчи тоифа ва шахсларга раддиялар бериб келишган. Жумладан, Суриялик машҳур олим Муҳаммад Саид Рамазон Бутий мазҳабсизликка чақирувларни Исломдаги энг хатарли бидъат, деб билдилар. У киши мазҳабсизликни динсизликка олиб борувчи кўприк, деб айтдилар. Бошқа уламолар ҳам шу қабилдаги фикрларни қувватлайдилар. Мазҳабни инкор қилувчилар: «Қуръон ва суннат турганда уларга амал қилмай, яъни Аллоҳнинг ва унинг пайғамбарининг айтганини қилмасдан, Абу Ҳанифанинг айтганини қиламизми?» дейишади. Шунингдек, улар мазҳаблар пайғамбар (с.а.в.) вақтида бўлмаган, демак, бидъат нарса, шунинг учун унга амал қилиш керак эмас, дейдилар. Яна улар, мазҳаблар ихтилофга сабаб бўлади, шунинг учун уларни инкор қиламиз, дейишади ва ҳакозо.
Ўз навбатида мазҳаб тарафдорлари ҳам мухолифларга қаттиқ зарба берадилар. Уларни турли айблар билан айблайдилар. Оқибатда орада келишмовчилик, уруш-жанжал чиқади. Ҳозирги пайтда ҳам шундай ҳолатлар учрайди. Аслини олганда, илмий қарашлар орқали бундай ихтилофларнинг олдини олса ёки уларга барҳам берса бўлади. Аввало, фиқҳий мазҳабга амал қилиш, Қуръон ва суннатни тарк қилиб, ўзимизга ўхшаш бир инсоннинг айтганига амал қилиш дегани эмас. Фиқҳий мазҳабларимиз раҳнамолари аҳли сунна вал жамоа ақидавий мазҳабининг кўзга кўринган алломаларидир. Улар ақида бобида ҳеч қандай хилоф иш килганлари йўқ, қилишлари мумкин ҳам эмас. Демак, шундай катта уламолар кишиларни Қуръон ва суннатга амал қилмай, ўзларининг фикрларига чорлашлари, умуман, мантиққа тўғри келмайди. Фиқҳий мазҳаб имомлари Қуръон ва суннатни кишиларга осонлик билан тушунтирган ва уларга амал қилиш йўлларини мусулмонларга ўзига хос услуб билан баён қилиб берган алломалардир. Улар ҳеч қачон ўзларига ортиқча илоҳийлаштириш ёки қандайдир устунликни талаб қилмаганлар. Балки, ўз меҳнатлари, илм, одоб ва тақволари билан мусулмонлар эҳтиромига сазовор бўлган зотлардир.
Уламоларимиз, фиқҳий мазҳаб имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: бу дунёдан яхши яшаб, яхши ўтиш ҳудди тоғнинг чўққисига эсон-омон чиқишга ўхшайди. Қуръон ва суннат ўша чўққига чиқишни кўрсатадиган харита ва қўлланма. Мазҳаб имомлари эса ушбулардан фойдаланиб, чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилар. Фиқҳий мазҳабларни инкор қилувчилар эса ўша тоғнинг тагига келиб, харита ва қўлланмани олиб, ўзига янги йўл топиб, чўққига чиқишга ҳаракат қилаётган одамга ўхшайди. Илми, кучи, имконияти бўлса чўққига чиқиш эҳтимоли бор. Бўлмаса қулайди. Чўққига чиқишга ёрдам берадиган илм, куч ва имконият эса, камида мазҳаббоши имконига тенг ёки ундан кўпроқ бўлиши керак.
Наманган туман бош имом хатиби П. Юсупов
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: Никоҳ муқаддас ришта
Никоҳни ҳалол, зинони ҳаром қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамд бўлсин. Никоҳ менинг суннатимдир, деган Расулуллоҳга битмас-туганмас саловат ва салом бўлсин!
Никоҳ, оила қуриш Аллоҳ таолонинг инсоният орасида жорий қилган муқаддас қонунларидан бири бўлиб, насл-насабнинг давомийлиги, инсонлар орасида қариндош-уруғчилик, меҳр-оқибатни мукаммал бўлиши каби инсоният учун манфаатли мақсадларга хизмат қилади.
Ислом фақиҳларининг умумий фикри шуки: кимдаки шаҳват зўрайиб, зинога гирифтор бўлиш хавфида қолса, оила қуришга молиявий имконияти ҳам мавжуд бўлса, унинг дарҳол уйланиши зарур бўлади. Шаҳвати бор-у, бироқ зино фитнасидан йироқ бўлса, Ҳанафий мазҳабимиз олимларининг маслаҳатларига кўра, бундай инсоннинг бемалол нафл ибодатлар қилиш учун ёлғизликни танлашидан кўра, оила қуриши барибир афзал ва мустаҳаб ҳисобланади. Саҳобаи киромларнинг қилган ишлари ва айтган сўзларига диққат қилинса ҳам, шу фикр маъқул экани намоён бўлади:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: “Агар ўн кун умрим қолиб, унинг охирида вафот этишимни аниқ билсам ва менда уйланиш имконияти бўлса, шу ўн кун ичида ҳам фитнадан эҳтиёт учун уйланиб олган бўлар эдим”.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Саъид ибн Жубайрга айтган экан: “Оила қур, чунки бу умматнинг яхшилари аёли кўпларидир”.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: “Уйланмасдан бўйдоқ, сўққабош юриш Исломга тўғри келадиган иш эмас. Ким сени хотин олишдан қайтарса, у сени Ислом йўлидан бошқасига бошлаяпти экан”.
Демак, никоҳ шариати исломияда ўзига хос бир ибодат экан. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жуда кўплаб ўринларда умматни оила қуришга чақирган, бўйдоқ юришдан қайтарганлар.
Илмий омонатдорлик юзасидан, халқимизга никоҳ ва оила қуриш мавзусида айтилган ҳадислардан қирқтасини жамлаб, таржима қилиб, “арбаъийн” ҳолида етказиб беришга жазм қилдик. Уни тайёрлашда машҳур ҳанафий олими Мулла Али қори раҳматуллоҳи алайҳнинг “арбаъийн”и асос қилинди. Аллоҳ таоло барчамизга манфаатли қилсин.
Наманган тумани Шамсиддин вали масжид имом хатиби Пўлатов Фазлиддин
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: Салаф ва салафийлар
“Салаф” калимаси, аслида ҳадиси шариф эътиборига кўра, далолат жиҳатидан, исломий асрларнинг афзали, иқтидо ва эргашишга энг лойиқ бўлган даврга нисбатан ишлатилади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Инсонларнинг хайрлиси менинг асрим аҳлидир, кейин уларга яқин бўлганларидир, сўнгра уларга яқин бўлганларидир. Сўнгра шундай қавмлар келадики, уларнинг гувоҳликлари қасамларидан, қасамлари эса гувоҳликларидан ўзиб кетади (яъни, масалаларда ҳам ўта бепарво ва масъулиятсиз бўлиб, гувоҳликни енгил санаб қасам ичаверади)” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Мазкур хадиси шарифда, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам тартиб билан зикр қилиб, уларни “хайрли” деб номлаган уч аср (аҳли)дан мурод Пайғамбаримиз алайҳиссалом, саҳобалар, тобеъин ва табъа тобеъинлар яшаган даврдир. Ана шу даврда фаолият олиб борган улуғларни “салафи солиҳлар”, яъни солиҳ бўлган зотлардир, дейилади.
Адашган фирқалар ўтган уч асрнинг тўғри йўлидан бирин-кетин четга чиқа бошлашди. Ҳар бир фирқа ҳақдан оғиб, ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида қадам ташлади. Одамларни ҳам фикру хаёли, соғлом эътиқодидан чалғитишга уринди. Бизнинг давримизда ҳам икки юздан ортиқ сохта салафийликка ўхшаш ёт оқимлар мавжуд.
Ўзларига Қуръон ва ҳадиси шарифларда келган чиройли номлар қўйиб, чин маънодаги мусулмонликни даъво қилаётган турли хил оқимларнинг ёт ғояларига алданишдан огоҳ бўлиш зарур. Ислом тинчлик, меҳр-оқибат ва одоб-ахлоқ дини эканини асло ёддан чиқармаслигимиз керак!
Манбаалар асосида
Лутфуллоҳ Давлатов,
Чортоқ тумани "Султон Саид" жоме масжиди имом-хатиби
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: TAKFIR MASALASI
Ilyozxon Sobitov,
Uychi tumani "Obid qori" jome masjidi imom-xatibi
? Сайтдан тинглаш Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
??
?www.Ravza.uz | ?Telegram
?Instagram | ?Facebook | ?Youtube
#Мавзу: **Аллоҳга макон исботлаш
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани "Охунбобо" жоме масжиди имом-хатиби**
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
? ┠ Имомнинг ортидан қироат қилиш
? ┠ Абдуғаффор Нишонов
Поп тумани "Сой" жоме масжидининг имом-хатиби
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
#Мавзу: ЖИҲОД ТУШУНЧАСИНИ БУЗИБ ТАЛҚИН ҚИЛУВЧИЛАРГА РАДДИЯ.
Ислом динидаги ҳижрат, жиҳод ва шахидлик атамалар мазмун моҳиятини энг аввало ўзимиз мукаммал англаб, ёшлар онгига далил исботи билан тушинтириш, кечиктириб бўлмас давр талаби, энг биринчи рақамли вазифамиз бўлиб қолмокда.
Афсуски кўп ёшларимиз бу атамаларни яхши билмасликларига ўзимиз хам сабабчи бўляпмиз.
Биз ёшларимизга, фуқороларимизга ҳижратнинг тўғри ва ҳақиқий маъносини етказишимиз керак, ҳижрат сўзи луғатда бир нарсадан ажраш, узулиш, тарк этиш, узоқлашиш деган маънони англатади, истилоҳда Пайғамбаримиз (с.а.в) сохоба икромлар билан маккадан мадинага кўчиб ўтишларини айтилади.
Ҳижрат нима сабабдан бўлган, тарихга назар солсак, Пайғамбаримиз (с.а.в) бошчиликларидаги соҳобий икромларни диний эркинлик қатъий қаршиликларга учрашган, эмин эркин нафас олишга имкон бўлмай, қолган вақтда динларини, жонларини сақлаш учун, хижрат қилишган. Бугунги кундаги айрим оқим тоифалар талқин қилаётган ҳижрат билан Пайғамбар алайхис салом ва сохобалар хижратида ер билан осмондек фарқ бор оқим тоифалар ҳижратни иймонни шарти, ҳижрат қилмаган иймондан ажрайди деб, диндан бехабар ёшларимизни ўз қаромоғига алдов йўллар билан чорламокда, ҳижратнинг янабир маъноси, гунох маъсиятдан ўзини четга олишга хам айтилади.
Исломда муқаддас саналган жиход атамасини хам айрим адашган тоифалар ўз манфаътлари йулида бузиб талқин қилмокдалар. ”Жиход”нинг маъноси-ғайбат қилмок, харакат қилмок, бор кучини сарфламок ва курашмоқ маъносини билдиради. Жиҳоднинг маъносидан кўриниб турибдики, унда уриш қилиш, ўлдириш, қон тўкиш,босиб олиш ва зўравонлик қилиш маънолари йўк.
Муборак хадисда жиходнинг афзали нафсга қарши кураш дейилган. Оқим тарафдорлари исломга яна битта фарз қўшадилар. Исломда 5 та эмас 6 та фарз бор деб, жиходни хам фарз амалига қўшадилар. Жиходга чиқмаган, қатнашмаганларни мусулмон хисобламай, хали ғўр исломдан бехабар ёшлар онгини захарламоқдалар.
Бузиб талқин қилаётган атамаларни учинчиси “Шахидлик” ислом динига кўра Аллохни ризоси йулида иймон эътиқоди номусини сақлаш йўлида золим душман қўлида қатл қилинган кишиларга Аллох таъоло томонидан бериладиган даража олий мукофот шахидлик деб айталади.
Муборак хадис шарифда ички касалликлар хуружи билан ўлган, жонни, моли ор номуси химоясида йўлида ўлдирилган кишиларга шахид мақоми берилишига айтилган. Бу улуғ атамани суистемол қилган одамга тоифалар қилаётган хунрезликлари ўз ўзини портилатиш орасига бу холат шахидлик даражаси эмас балки ўзжонига қасд қилиш, абадий дузахга махкум қилинган бандалар қаторида бўлиш дегани.
Мана биз хижрат , жиход ва шахидлик мазмун мохияти нима эканлигини қиска бўлса хам билиб олдик. Агар биз юртбошимизни “Жахолатга қарши маърифат” шиорларига лаббай деб, маънавий ва маърифий билим савиямизни ошириб, уни ёшларимиз тарбиясига тадбиқ эта олсак, ёшларимизни хеч қандай оқим таъсирига тушишига имкон қолдирмаган бўлардик.
Манбаълар асосида тайёрланди
Юнусхон Джаббаров,
Наманган шаҳар "Абдулқодир қори" жоме масжиди имом-ноиби
? КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR
Бизда кун давомида:?
?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
??Қайнона ва келин муносабатлари
Реклама: @Menedjer_Kanallar
Last updated 1 year, 7 months ago
O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.
Last updated 5 months, 2 weeks ago
Реклама учун: 👉 @Mehrli_qalbim
https://t.me/effektli_reklama_xizmati
💝Энг сара видеолар, сизга юқори кайфият улашувчи канал, биз билан зерикмайсиз💝
Last updated 3 weeks, 5 days ago