Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago
ҚАЛБИ МУҲАББАТ ИЛА МУНАВВАР ЭТИЛГАНДИ
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг кийими йиртиқ-ямоқ, ўзи кўп оч юрганидан озиб, заифлашиб қолганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўрганларида: «Аллоҳ таоло қалбини ҳидоят нури билан мунаввар этган зотга қаранглар. Мен уни Исломга киришидан олдин ота-онаси* (Маккадаги энг бой одамлардан бири бўлган) энг зўр таомлар, энг зўр ичимликлар билан парваришлаб едирганини кўрганман. Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббати уни сизлар кўриб турган мана шу ҳолга келтириб қўйди»*, деган эдилар.
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг бу муҳаббати туфайли у бир маҳалладан ўтса, одамлар унинг шу кўчадан ўтганини ифоридан билишар эди. Энг бой одамлардан бирининг фарзанди, энг яхши таом ва ичимликларни ичиб, энг яхши кийимларни кийиб юрадиган инсон Исломни қабул қилганидан кейин Аллоҳ ва Расулига муҳаббат қўйгач, бу оламнинг фароғатидан воз кечган эди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат ҳақида 101 қисса” китобидан.
Qiroat
*📹 "Каҳф" сураси*🎙Носир ал-Қатамий•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
«Қирқ ҳадис»нинг фазилати
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон фақиҳ бўладиган илмнинг чегараси нима?» деб сўралдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким умматнинг дин ишлари борасида қирқта ҳадисни умматимга етказса, Аллоҳ таоло уни фақиҳ ҳолида тирилтиради ва қиёмат кунида мен унга шафоатчи ҳамда гувоҳ бўламан», дедилар.
Шарҳ: Ҳадиснинг хулосаси шуки, бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан фақиҳликка элтадиган илмнинг чегараси ҳақида сўради. Яъни савол қилгувчи киши «Инсон қанча миқдорда илм ўқиса, фуқаҳо ва уламолар даражасида бўлади», демоқчи бўлди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бериб, ким қирқ ҳадисни ёд олиб умматга етказса, Аллоҳ таоло у бандани фақиҳлар жумласидан қилишини баён қилдилар. Мана шу сабабдан уламолар «Қирқ ҳадис» тўпламларини ёзганлар. Улар мана шу ҳадиснинг остига дохил бўлиш мақсадида бу ишга қўл урганлар. Чунки ҳадис давомида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу даражага етган инсонга гувоҳ бўлиб, шафоат қилишларини айтдилар.
“Мишкот ал-масобиҳ шарҳи” китобидан.
Инсонларнинг энг ақли қисқаси – ўзидан пастларга зулм қиладигани. Кечиришга энг лойиқ одам жазолашга қудрати етган одамдир.
Изоҳ. «ўзидан пастларга» деган иборани турли маънода тушуниш мумкин: жисмоний жиҳатдан кучсизроқ; мол-давлати камроқ; мавқе-мартабаси пастроқ; ақлий даражаси тубанроқ. Демак ушбу ҳолатлар сабабли ўзидан пастроқ мақомдаги кишиларга зулм ўтказиш, яъни уларнинг ҳаққига, ҳаддига тажовуз қилиш – ақли қисқаликнинг белгиси.
Нега? Сабаби, айни вазиятда зулмга лойиқ кўрилган киши узрлидир. Зулм ўтказмоқчи кишида эса бу узрни англаш имкони бор. Балки айни имкон туфайли унинг мақоми баландроқ. Ўзаро фарқни кўриб, билиб туриб, ато этилган бу устунликдан тубанроқ тушиш соғлом ақл тақозоси эмас. Шунинг учун айтиляпти: кимки бировни жазолашга қанчалик қодир бўлса, у шунчалик кечиримли бўлишга лойиқ кишидир.
“Унвонул баён”дан.
Солиҳа аёл - диннинг ярмидир!
? Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
?"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда юрувчилардан айла!”
Qiroat
*? "Каҳф" сураси*?Носир ал-Қатамий•┈┈•?•┈┈•?•┈┈•?•┈┈•
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
ҒУЛУВ – ДИНДА ҲАДДАН ОШИШНИНГ ЗАРАРЛАРИДАН«Назратун-наъийм фии макорими ахлоқин-набиййил карийм» номли энциклопедияни ёзган уламолар гуруҳи динда ғулувга кетишнинг зарарларидан, жумладан, қуйидагиларни келтирганлар:
Ғулув Аллоҳдан узоқлаштирувчи нарсадир.
Ғулув дўзахни вожиб қилувчи нарсадир.
Ғулув амалдан кесилиш ва унда бардавом бўлмасликка сабабдир.
Ғулув ақли заифликнинг далилидир.
Ғулув шайтоннинг ҳукмига тобе бўлиш эшигидир.
Ғулув жоҳилликнинг далилидир.
Ғулув фаҳми озликнинг далилидир.
Ғулув васвасани келтириб чиқарувчи омилдир.
Ғулув юракни сиқувчи омилдир.
Ғулув давомли хафачиликдир.
«Васатия – ҳаёт йўли» китобидан.
Ҳазратнинг зийракликлари
? Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
?"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 1 year, 8 months ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 1 year, 8 months ago