Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 4 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 5 days, 4 hours ago
Инсонларнинг энг ақли қисқаси – ўзидан пастларга зулм қиладигани. Кечиришга энг лойиқ одам жазолашга қудрати етган одамдир.
Изоҳ. «ўзидан пастларга» деган иборани турли маънода тушуниш мумкин: жисмоний жиҳатдан кучсизроқ; мол-давлати камроқ; мавқе-мартабаси пастроқ; ақлий даражаси тубанроқ. Демак ушбу ҳолатлар сабабли ўзидан пастроқ мақомдаги кишиларга зулм ўтказиш, яъни уларнинг ҳаққига, ҳаддига тажовуз қилиш – ақли қисқаликнинг белгиси.
Нега? Сабаби, айни вазиятда зулмга лойиқ кўрилган киши узрлидир. Зулм ўтказмоқчи кишида эса бу узрни англаш имкони бор. Балки айни имкон туфайли унинг мақоми баландроқ. Ўзаро фарқни кўриб, билиб туриб, ато этилган бу устунликдан тубанроқ тушиш соғлом ақл тақозоси эмас. Шунинг учун айтиляпти: кимки бировни жазолашга қанчалик қодир бўлса, у шунчалик кечиримли бўлишга лойиқ кишидир.
“Унвонул баён”дан.
Солиҳа аёл - диннинг ярмидир!
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
ИМОН ҲАЛОВАТИНИ ТОПИШ УЧУН ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Дуонинг арабча матни:
اللَّهُمَّ حَبِّبْ إِلَيْنَا الْإِيمَانَ وَزَيِّنْهُ فِي قُلُوبِنَا وَكَرِّهْ إِلَيْنَا الْكُفْرَ وَالْفُسُوقَ وَالْعِصْيَانَ وَاجَعَلْنَا مِنَ الْمُرْشِدِيْنَ
Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаббиб илайнал-иймаана ва заййинҳу фий қулуубинаа ва карриҳ илайнал-куфро вал-фусууқо вал-ъисйаана. Важа-ъалнаа минал-муршидиин”.
Маъноси: “Ё Аллоҳим! Бизга имонни суюкли қил! Ва уни дилларимизга зийнатлантир. Бизга куфрни, фисқ-фужурни ва итоатсизликни ёмон кўрсат. Бизни тўғри йўлда юрувчилардан айла!”
Qiroat
*📹 "Каҳф" сураси*🎙Носир ал-Қатамий•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
ҒУЛУВ – ДИНДА ҲАДДАН ОШИШНИНГ ЗАРАРЛАРИДАН«Назратун-наъийм фии макорими ахлоқин-набиййил карийм» номли энциклопедияни ёзган уламолар гуруҳи динда ғулувга кетишнинг зарарларидан, жумладан, қуйидагиларни келтирганлар:
Ғулув Аллоҳдан узоқлаштирувчи нарсадир.
Ғулув дўзахни вожиб қилувчи нарсадир.
Ғулув амалдан кесилиш ва унда бардавом бўлмасликка сабабдир.
Ғулув ақли заифликнинг далилидир.
Ғулув шайтоннинг ҳукмига тобе бўлиш эшигидир.
Ғулув жоҳилликнинг далилидир.
Ғулув фаҳми озликнинг далилидир.
Ғулув васвасани келтириб чиқарувчи омилдир.
Ғулув юракни сиқувчи омилдир.
Ғулув давомли хафачиликдир.
«Васатия – ҳаёт йўли» китобидан.
Ҳазратнинг зийракликлари
🎙 Др. Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
🕌"Минор" жоме масжиди имом-хатиби
Qiroat
*? "Каҳф" сураси*?Носир ал-Қатамий•┈┈•?•┈┈•?•┈┈•?•┈┈•
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.
Мансабидан фойдаланмаган халифа
Халифа Умар ибн Абдулазиз бир кун жума намозига андак кечикиб қелди.
У кишига: - “нега кеч қолдингиз?” - дейилди.
Халифа:
- “кўйлагимни ювгандим, қуришини кутиб қолдим” - деб жавоб берди.
Халифа Умар ибн Абдулазиз ўлим тўшагида ётибди. Қайноғаси Маслама ибн Абдулмалик зиёратга келиб, куёвининг эгнидаги кўйлак кир бўлиб кетганини кўрди ва синглиси Фотимага қарата:
“Эрингнинг кўйлагини ювиб берсанг бўлмайдими?! Қара, не аҳволга тушибди” - деб койиди.
Фотима:
- “Аллоҳга қасам, унинг бошқа кўйлаги йўқ. Агар ювиш учун ечсам яланғоч қолади” - деб жавоб қилди. Субҳаналлоҳ!
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
🧑⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama👉 @activus_reclama
Last updated 4 days, 7 hours ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 5 days, 4 hours ago