🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
? Жавлон Жовлиевнинг “Бухоро, Бухоро, Бухоро…” ҳикояси мен каби иммиграциядаги юртдошларга ўта таниш туйғулар ҳақида сўзлайди.
Шарҳларни YouTube каналида ўқийман. Аудиоҳикояни бўлишганларга алоҳида раҳмат.
YouTube
Audiokitob | Javlon Jovliyev | Buxoro, Buxoro, Buxoro
Madina Musayeva o'qiydi | ***👉***Telegram: @madnifique
Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 26 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Murod Muhammad Do‘st. Darvoza yonidagi it (hikoya)
Izoh: Olapar o‘z xo‘jayinini judayam yaxshi ko‘rar edi. Kunlardan bir kuni olapar sababli xo‘jayin va uning xotini o‘rtasida tortishuv yuzaga keladi. Birozdan so‘ng xo‘jayin olaparni doimgidek sayrga olib chiqadi. Bu safar avvalgidan farqli ravishda, uning bo‘yniga chilvir solingan edi.
? Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/murod-muhammad-dost-darvoza-yonidagi-it
? Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/ALafe24LsPQ
? Muhokama bu yerda.
?Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.
? “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
? @xushnudbek ?
Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 26 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Odil Yoqubov. Yaxshilik (hikoya)
Izoh: Yosh Mansurning tog‘asi uylangan kunining ertasiga urushga ketadi. Mansur esa kelinoyisining azoblari, sog‘inchlari guvohi bo‘ladi. Kunlardan bir kuni unga yaxshilik qilaman deb, kelinoyisining dilini qattiq og‘ritadi...
? Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/odil-yoqubov-yaxshilik
? Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/c9DMT2zCTr0
? Muhokama bu yerda.
?Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.
? “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
? @xushnudbek ?
Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 21 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Gabriel Garsia Markes. Ulkan qanotli mo'ysafid (hikoya)
Izoh: Kolumbiyalik yozuvchi va Nobel mukofoti sovrindori Gabriel Garsia Markes ushbu hikoyani “bolalar uchun ertak” deya atagan bo‘lsa-da, biroq undagi chuqur ramziy ma’nolar uni kattalarga mo‘ljallanganini anglatadi. Hikoya qahramoni odamlarning farishtalar borasidagi tasavvuriga mos kelmagani uchun qabul qilinmaydi. Unga nisbatan shafqatsiz va qo‘pol munosabatda bo‘linadi.
? Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/gabriel-garsiya-markes-ulkan-qanotli-moysafid
? Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/1XDsBZlx0pY
? Muhokama bu yerda.
?Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.
? “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
? @xushnudbek ?
Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 36 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Orxan Pamuk. Otamning jomadoni (Nobel ma’ruzasi)
Izoh: Zamonaviy turk yozuvchisi, bir necha mukofotlar, shu jumladan Nobel mukofoti sovrindori bo‘lgan yozuvchining ma’ruzasi.
? Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/orxan-pamuk-otamning-jomadoni
? Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/sp0oYwfP6ck
? Muhokama bu yerda.
?Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.
? “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
? @xushnudbek ?
Kechki mutolaa(o‘qish yoki eshitish uchun 10 daqiqa vaqtingiz ketadi)
Ivan Bunin. Yoshlik va keksalik (hikoya)
Izoh: Ushbu hikoya inson umrining qanchalik tez o‘tishi, uni qanday o‘tkazish esa o‘ziga havola ekanligi ta’kidlangan. Hikoyadagi keksa kurd inson hayoti turli davrlarga bo‘linishini, o‘sha davrlarda ham inson inson bo‘lib qolishi kerakligini ta’riflab bergan.
? Matnni o‘qish uchun:
https://teletype.in/@xushnudbek/ivan-bunin-yoshlik-va-keksalik
? Audio hikoyani eshitish uchun:
https://youtu.be/LwM1UCAEzDI
? Muhokama bu yerda.
?Bugungi hikoya audiosini Madina Musayeva o‘qigan.
? “Kechki mutolaa” doirasida eʼlon qilingan barcha hikoyalar bu yerda.
? @xushnudbek ?
? #booksummary Ўтган йилги иқтисодиёт бўйича Нобел мукофоти совриндори, машҳур иқтисодчи Клаудия Голдиннинг “Карьера ва оила: аёлларнинг тенглик сари босиб ўтган юз йиллик йўли” (Career and Family: Women’s Century-Long Journey toward Equity) китобини Твиттердаги BookClub да ўқидик. Шу китобдан баъзи хулосаларимни бўлишаман:
Telegraph
“Карьера ва оила: аёлларнинг тенглик сари босиб ўтган юз йиллик йўли” (Career and Family: Women’s Century-Long Journey toward Equity)…
Нобел мукофоти совриндори, машҳур иқтисодчи Клаудия Голдиннинг “Карьера ва оила: аёлларнинг тенглик сари босиб ўтган юз йиллик йўли” (Career and Family: Women’s Century-Long Journey toward Equity) китоби иқтисодчининг айнан шу мавзудаги кўп йиллик изланмалари…
Китоблар ҳақида гап очилган экан, 2024 йил апрели миллий китоб бозоримиз учун янгиликларга бой бўлаётганини ҳам айтиб кетиш керак. Ўзи 2024 йил давомида миллий кутубхонамиз учта катта таржима асар билан бойиши айтилганди – биринчиси, Фрэнк Гербертнинг “Дюна”си (Асахий Букс тайёрлаган экан), иккинчиси Чак Паланикнинг “Жанг клуби (“Академнашр”), учинчиси эса Жорж Мартиннинг “Тахтлар ўйини” (“Забаржад Медиа”).
Сўнгги ўн йилликларнинг “Тахтлар ўйини” номи билан машҳур бўлган энг шов-шувли фэнтэзиси - “Муз ва олов қўшиғи” романлар туркумининг биринчи китобини таржима қилиниб, чоп этилгани – апрелнинг энг катта янгилиги бўлди, менимча. “Забаржад Медиа” китоб тақдимотини 22 апрель куни ўтказаркан, аллақачон олдиндан буюртма очилган. Ҳозирнинг ўзидан шов-шув ва бу табиий – бу воқеа, Панда ёзганидек, ўзбек китобхонини давр руҳига яқинлаштиряпти.
Яна бир муҳим янгилик – Шарль Луи де Монтескьёнинг “Қонунлар руҳи” китоби Ҳамид Содиқ томонидан таржима қилиб бўлинган ва уни “Тирилиш” нашриёти босиб, чиқаряпти. Бу китобга ҳам олдиндан буюртма очилган (бундан ташқари, “Тирилиш” бу ойда Набижон Боқийнинг “Туркистон, Туркистон” ва Нурали Қобулнинг “Сукут суиқасди ёхуд Сталиндан Саддамгача” китобларини ҳам чиқади, деб ёзишган).
Апрель бошида америкалик Уильям Сарояннинг “Даҳо” номли ҳикоялар тўплами, “Бук.уз”нинг ёзишича, “илк бор ўзбек тилида чоп этилган” эди. Эртага эса Миллий матбуот марказида Франц Кафканинг “Қалъа” романи ўзбекча таржимаси тақдимоти кутиляпти (таржимон – Вафо Файзуллоҳ, ношир – “Муҳаррир” нашриёти).
Хуллас, янгилик кўп ва бу яхши.
?? Китобхонлар учун ажойиб янгилик: яқин кунларда фэнтези жанрининг энг ёрқин ва сўнгги бир неча ўн йилликларнинг шов-шувли туркуми, "Тахтлар ўйини" номи билан машҳур бўлган "Муз ва олов қўшиғи" романлар туркумининг биринчи китоби ўзбек тилида дунё юзини кўрмоқда. “Zabarjad Media” нашриёти айни дамда китобга олдиндан ?буюртмаларни қабул қилмоқда ва асарнинг барча учун очиқ тақдимоти 22-апрелда Тошкентда бўлиб ўтади. "Тахтлар ўйини" сериали менинг энг яхши кўрган сериалларимдан бирилиги сабабли китобнинг ўзбек тилида тақдим этилиши жараёнини катта қизиқиш билан кузатяпман.
? Муаллиф, америкалик ёзувчи Жорж Мартин ушбу эпик фэнтези туркуми устида 1991 йилда ишлай бошлаган ва биринчи китоб 1996 йилда нашр этилган.
? Жорж Мартин дастлаб туркумни трилогия шаклида яратишни режалаштирган, аммо ҳикоя кенгайгани сари мураккаб сюжетлар ва персонажларни тўлиқ ўрганиш учун кўпроқ китоблар керак бўлишини тушуниб етган. Эндиликда туркумда жами еттита китоб бўлиши режалаштирилган.
? Туркум бутун дунё бўйлаб 90 миллиондан ортиқ нусхада сотилган ва барча даврларнинг энг муваффақиятли фантастик серияларидан бири ҳисобланади.
? Асар воқеалари Вестерос ва Эссос қитъаларидаги етти қироллик ўртасидаги тахт учун курашни тасвирлайди. Унда аждарҳо каби қатор фантастик элементлар ҳам мавжуд.
? “Тахтлар ўйини”нинг энг ёрқин шиорларидан бири "Valar Morghulis" бўлиб, “барча ўлиши шарт” маъносини билдиради ва бу шиор туркумнинг энг муҳим хусусиятларидан бири, яъни асосий ва севимли қаҳрамонлар кўпинча шавқатсиз ва кутилмаган ўлимга учрайди.
? Жорж Мартин Вестерос оламини яратишда турли тарихий воқеалар ва шахслардан илҳом олган. Шулар қаторига ўрта асрларда бўлиб ўтган “Атиргуллар уруши” урушлар туркуми киради. “Атиргуллар уруши”да кўплаб зодагон оилалар ўртасида сулолавий тўқнашувлар бўлиб ўтган.
? Туркум дунёнинг 49 та тилига таржима қилинган.
? 2011 йилда HBO каналида намойиш этилган “Тахтлар ўйини” бир зумда оламшумул хитга ва маданий ҳодисага айланган. Сериални яратишда Жорж Мартиннинг ўзи бевосита иштирок этган.
? Сериал давом этаркан, мухлислар Мартиннинг сўнгги китобларини тугатиб қўйишини кўпроқ ташвишга туша бошладилар. Ëзувчи ҳозир 75 ёшда, туркумнинг эса бештагина қисми чоп этилган ва 2011 йилдан бери янги китоб чиқмаган. HBO даги сериалнинг охирги фасллари китобда чиқиб улгурмаган ва бу мухлисларнинг қизиқишини янада кучайтиради. Мартин сериянинг олтинчи китоби бўлган "Қиш шамоллари" нашр этилишини бир неча бор таъкидлаган, аммо ҳозирча нашр этиладиган аниқ сана эълон қилинмаган.
15 та топ антиутопик асар
Антиутопия севган жанрларимдан бири бўлиб, ўзимга ёққан 15 та асар ҳақида ёзмоқчиман. Бу жанрдаги деярли барча кўзга кўринган асарларни ўқиб чиққанман ва тред кўп йиллик мутолаа маҳсули. Албатта, тред шахсий дидга асосланиб ёзилган. Постни бошқалар билан бўлишишингиз кейинги тредлар учун энг катта мотивация!
Адабиётда антиутопия жанри ўтган аср бошларида шиддат билан ривожланаётган технологиялар ва геосиёсий зиддиятлар фонида пайдо бўлган. У жамият қўрқувлари ва тасаввуридаги тушкунликни чуқур ўрганади ҳамда инсониятнинг импульслари ва чекланмаган ҳокимият оқибатлари қандай оқибатга олиб келишини тасаввур этади.
Рўйҳатдаги асарларнинг баъзилари антиутопия, баъзилари эса илмий-фантастика, апокалиптик, пост-апокалиптик жанрлари сифатида ҳам тавсифланади:
? @madnifique ?
Telegraph
15 та топ антиутопик асар
1. “Саламандрлар билан жанг”, Карел Чапек: “Саламандрлар билан жанг” (War with the Newts, 1936) чех ёзувчиси Карел Чапекнинг илмий-фантастик сатирик роман-антиутопиясидир. Чапек ижодининг чўққиси ҳисобланувчи бу асарида умуминсоний қадриятлар фашизмнинг ирқий…
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago