KAFOLAT

Description
ОСГО Е-полис.

Хужжатларингизни @straxOFFka манзилига юборинг ва автомобилингиз учун электрон полисга эга бўлинг

📞 +998 97 7343334

☂️Бизда суғуртанинг барча турлари мавжуд
⏰ 24/7
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

10 months, 1 week ago

Бугундан бошлаб суғурта полисингизни махсус телеграм бот орқали янгилаб олишингиз мумкин.
@onlinesugurtabot - бу қулай ва ишончли суғурта боти.
Илтимос, танишларингизга хам ушбу ботни тавсия қилинг

1 year ago

❗️Кўп мижозларимиздан ўринли савол келиб тушмоқда. “Хайдовчилар сони чекланмаган” суғурта турида яқин қариндошларни қўшиш нега керак?!
Аввало тушуниб олайлик, “Хайдовчилар сони чекланмаган” дегани бу — автомобил эгасининг ёнида хар қандай хайдовчилик гувохномасига эга хайдовчи автомобилни хайдаш хуқуқига эга деганидир. Автомобил эгасининг яқин қариндошлари эса эгасининг иштирокисиз хам автомобилни бошқариш хуқуқига эга. Аммо бунинг учун улар суғурта полисида кўрсатилган бўлишлари шарт. Бунга асос:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли Қарорининг 1-сонли иловада “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 2-Боби “Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари”нинг охирги хат бошида: “Транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисида кўрсатилган транспорт воситаси эгасининг яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) ушбу транспорт воситасидан мустақил фойдаланиши ва бошқариши мумкин” деб кўрсатилган.Шунингдек, ушбу суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлар ёнида хам хайдовчилик гувохномасига эга хар қандай хайдовчи автомобилни бошқариш хуқуқига эгадир.

1 year, 1 month ago

Суғурта сохасида “яқин қариндошлар” атамаси мавжуд. Яқин қариндошлар булар:
• “ота”,
• “она”,
• “эр” (“хотин”),
• “ўғил”,
• “қиз”,
• “ака”,
• “ука”,
• “опа”,
• “сингил”
Бир хил фамилиялик яқин қариндошликни англатмайди.
(“Тоға”, “хола”, “амаки”, “амма”, “бобо”, “набира” ва х.к.лар “яқин қариндош” атамасига кирмайди.)

1 year, 12 months ago

Жарималар миқдори қуйидагича:

? Камар тақмаслик - 150.000 (105.500) soʻm
? Техник кўрик, аптечка - 150.000 (105.500) soʻm
? Ҳужжатсиз юриш - 300.000 (210.000) soʻm
? Суғуртасиз ҳайдаш - 300.000 (210.000) soʻm
? Қизилда ўтиш - 600.000 (420.000) soʻm
? Нотўғри парковка - 600.000 (420.000) soʻm
? Телефонда гаплашиш - 900.000 (630.000) soʻm
? Рақамсиз ҳайдаш - 1.500.000 (1.050.000) soʻm
? Тезликни ошириш (20 km/s) - 300.000 (210.000) soʻm
? Тезликни ошириш (20-40 km/s) - 1.500.000 (1.050.000) soʻm
? Тезликни ошириш (+40 km/s) - 2.700.000 (1.890.000) soʻm
? Қарама-қарши ҳаракатланиш - 3.000.000 (2.100.000) soʻm
? Маст ҳолда ҳайдаш - 7.500.000 (5.250.000) soʻm yoki 3 yilgacha pravadan mahrum qilish
? Рухсатсиз тонировка - 7.500.000 (5.250.000) soʻm

Қавс ичида берилганлар 15 кун ичида тўланганда 30% (фоизлик)лик чегирма миқдори!

? @kafolat

2 years ago

Деярли хар куни мижозларимиздан ОСАГО (мажбурий суғурта) бўйича кўплаб саволлар келиб тушади. Бу суғурта тури бизда 14 йилдан бери амалда бўлишига қарамай, айрим фуқороларимиз бу хақида оддий нарсаларни хам билмасликларига гувох бўламиз.
Шу сабабли бугун транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида энг кўп бериладиган саволларга қисқача жавоблар бериб ўтамиз:
 Савол:— Машинамга зарар етди (дарахтга, бетонга уриб олдим; лабовойига тош тегди; кимдур қириб кетди...). Лекин суғурта компанияси тўлов қилишдан бош тортди. Шу тўғрими?
Жавоб: Аввало сиз ОСАГО мажбурий суғурта полиси орқали нимани суғурта қилдирганингизни билиб олишингиз керак. Сиз бу полис орқали ўзингиз ёки автомобилингизни суғурта қилдирганингиз йўқ. Сиз ушбу автомобил билан бировга етказишингиз мумкин бўлган зарарни суғурталадингиз. Яъни бошқа шахс олдидаги мажбуриятингизни. Демак, ЙТҲ рўй берганда айбдор томоннинг суғурта компанияси жабрланувчи томонга суғурта қопламасини тўлаб беради.
 Савол: — ЙТҲ натижасида автомобилга 20 миллион сўм (шартли) зарар етди. Лекин суғурта компанияси менга 14 миллион сўмини қоплаб берди. Қолганини ким тўлайди?
Жавоб: Қолган шартли равишдаги 6 миллион сўм айбдор шахс томонидан қопланади. Сабаби мажбурий суғурта полиси орқали максимал тўланиши мумкин бўлган сумма умумий 40 миллион сўм қилиб белгиланган. Бундан 65 фоизи яъни 26 миллиони жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда, 35 фоизи эса яъни 14 миллиони жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда қоплаб берилади. Демак автомобилга етган зарар учун максимал суғурта қопламаси хозирги пайтда 14 миллион сўм.
 Савол: Автомобилни ишончномасиз хайдаши мумкин бўлган яқин қариндошларга кимлар киради?
Жавоб: Қонунчиликда қуйидаги шахслар яқин қариндошга киради: Ота, она, эр, хотин, ўғил, қиз, ака, ука, опа, сингил. Шу хайдовчилар қачонки суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилган бўлса автомобилни эгасининг иштирокисиз хайдашлари учун ишочнома талаб этилмайди. Қолган қариндошлар: амма, хола, тоға ва хатто набира хам қонунан бу терминга кирмайди ва автомобилни эгасининг иштирокисиз бошқаришлари учун ишончнома талаб этилади.
 Савол: Чекланмаган холда суғурта қилдирсам, исталган хайдовчи машинамни хайдай оладими?
Жавоб: Агар сиз жисмоний шахс бўлсангиз сизнинг номингиздаги машинани бу суғурта полиси орқали фақат сизнинг иштирокингизда исталган праваси бор хайдовчи бошқариши мумкин. Лекин сизсиз у бундай имкониятга эга эмас. Бунинг учун ишончнома талаб этилади. Яқин қариндошлар бундан мустасно.
Юридик ташкилотлар номидаги автомобилларда эса чекловсиз суғурта полиси билан бошқарув учун талаб этилган хужжати (путевой лист, доверенность, договор...) бор хар қандай хайдовчи ушбу автомобилни бошқариш хуқуқига эга.

Сизда хам мажбурий суғурта бўйича шу каби саволлар бўлса, тортинмай бизга йўллашингиз мумкин.

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago