ZEBO MIRZO she'rlari

Description
Kanalda shoira Zebo Mirzoning she'rlari berib boriladi. Bizdan yiroqlashmang😊 @presssecretary
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago

5 месяцев, 1 неделя назад

Ассалому алайкум,мени унутмаган азизлар...
Бугун мен учун севимли режиссер Зулфик,ор Мусок,ов
билан бу'лган сух,батни у'тказиб юборманг..
Соат 17-05да..
"Маданият ва маьрифат"телеканалида...
Х,аммаси учун рах,мат!..

7 месяцев, 2 недели назад
7 месяцев, 2 недели назад

*** «Сояси тушгунча Парвардигорнинг…»
Шодмонқул Салом

Тўнтарилган
Осмон остида
Жаҳолатнинг устунлари тинч.
Қанотларим
Руҳим дастида,
Кўролмайсан,
солаверма синч!..
Осон синдим
Ёвлар олдида,
Олдимикан қаҳрига Осмон?
Чоҳлар қаздинг довлар олдида,
Эй макрга сиғинган замон!
Юрагимнинг дупурларида
Қонлар ютиб,
Қонларга ботдим!
Бойчиборнинг қанотларидай
Мен қалбимни қучоқлаб ётдим!..
Бу дунёдан
кетмоқлигим шарт
Бўлса эди ҳукми давворнинг,
Ётмасмидим
токи сояси
Тушгунича Парвардигорнинг?

Зиндонингда мен эмасман—Ор,
Зиндонингда номус ила жон.
Бир Ўзига айтар гапим бор,
Арқонингни тортгил,Қоражон!
Ҳукми мутлақ
Унинг қўлида!
Билармикан аҳли ағёрнинг?
Мен кетмайман…
НУР ва Сояси
Тушмагунча Парвардигорнинг!..
03.01.14.
@Zebo-mirzo

10 месяцев, 2 недели назад

Навоийга нома...

Оппоқ тонглар эшигин очиб борар оппоқ шам,
Осмонга оят ёзар Нурли Илоҳий Қалам.
-Навоийдан бир Сўз айт, токи уйғонсин олам,
Ухлаётган дилларни Сўзлар уйғотар, болам!
Айтгил: "Сиз элнинг шони, фитрати Навоийсиз,
Сўз мулкининг султони Ҳазрати Навоийсиз!
Сизким,
Ул Низомиддин Мир Алишер ...ҳам Фоний,
Ҳам Туркийда яктосиз, форсийда шер лисоний,
"Кўнгилларнинг севгани" – "Хазойин -ул маоний",
Малак кифтида олий, фалак кафтида оний,
Юрт қалбининг уммони, ҳайбати Навоийсиз..
"Бадое ул-бидоя" – ёшлик айёмида Ишқ,
"Наводир ун ниҳоя" – умрнинг шомида Ишқ ,
"Насойим ул-муҳаббат" – оловнинг домида Ишқ,
Аттор пайғомида Ишқ , Жомийнинг жомида Ишқ,
Лутфийнинг бор туғёни, ҳайрати Навоийсиз..
Ким билмас, Амир Темур Жаҳонгир довруғини,
Ер юзин меҳварига санчганда Ўз туғини!
Кўтарайин кўкка деб бутун бир халқ руҳини
Бани башар қалбига қадади Сўз туғини!
Сизким, Руҳ арслонин шиддати Навоийсиз!
Дунёга сўз айтдингиз Қуш тилин оҳангида,
Деҳавий, Ганжавийлар дил берган ишқ рангида.
Панжага панжа уриб, қиличлар жарангида
Беш қитъани олдингиз Буюк "Хамса" жангида!
Беш муаззам достони шуҳрати Навоийсиз!
Рубъи маскун гавҳари Самарқандни ёд этиб,
Боғи чорбоғ , мадраса, кўприклар бунёд этиб,
Сўзу Соз, Нақшу нигор аҳли ҳам ижод этиб,
Эл кўнглини шод этиб, мамлакат обод этиб,
Шоҳ, Байқаро аркони давлати – Навоийсиз..
Тариқат сулукида асрор – Ваҳдатул вужуд,
Пири дастгирсиз Валий – Ҳақ сори учган Ҳудҳуд.
Ки, Беҳзод мўйқалами учида порлаган ўт,
Ёндирди Ғарбу Шарқни ...Қосим Али...ё Маҳмуд
Музаҳҳибнинг энг ёниқ суврати – Навоийсиз!
Ғайб қушлари сиз сари алҳон учиб келурлар,
Қизғалдоқлар қирлардан алвон кўчиб келурлар.
Лайли Мажнунлар ваҳдат майин ичиб келурлар,
"Ишқ" деб, Фарҳод Ширинлар жондин кечиб келурлар,
Олис ишқнинг осмони, талъати Навоийсиз!
18 минг оламнинг сарҳадини билганлар,
Ўлмай туриб ўлганлар, Қақнусдай туғилганлар.
Юракнинг ҳар сасидан қайтадан тирилганлар,
Худодан берилганлар, Худога берилгайлар!..
Ҳақ йўлининг ҳоқони, қуввати Навоийсиз!
Сиз деганда Хуросон, Ҳинду афғон бирлашур,
Қиличлар пастга тушиб, ёвлар хушхон бирлашур.
Мулки Турон бирлашур, Турку Турон бирлашур,
Жаҳон харитасида аҳли жаҳон бирлашур,
Руҳ ила қалб бирлашур, жисм ила жон бирлашур,
Сўз мулкининг султони Ҳазрати Навоийсиз,
Олам элининг жони, қудрати Навоийсиз!..

Зебо Мирзо
20 январ
3 феврал 2023
@Zebo_Mirzo

1 год назад

ЗЕБО МИРЗО

КИШАН КИЙМА…

«Кишан кийма,бўйин эгма,
ки сен ҳам ҳур туғилғонсен!
Абдулҳамид Чўлпон

«Кишанлар кияйми,
Бўйин эгайми,»
Эркимни берайми сенга қайтариб?
Ўзни унутайми,
қонлар ютайми,
турайми қошингда муъте, музтариб?!
Чопайми
Чопилган томирларимни,
Суғуриб берайми тилимни?!
Бир «ҳайт!» деб,
Сирмасанг қамчининг,
Қул қилиб берайми Элимни?!
Кўзими юмайми,
Энди очилган
Тарихнинг асотир китобларидан?
Юзимни бурайми,
Ёвдан юзини
Бурмаган аждодим хитобларидан!?
Қиличим ташлайми
Синмасдан бурун…
Қаттол қиличига тегмай жаранги?
Қўқонми,Марғилон
ва ёки Жиззах…
Жанггоҳ этагида тугамай жанги?
Санчайми
Ҳар битта гўдакларимни,
Ваҳший бир аскарнинг милтиқ тийғига?
Кўйлагин илайми
Кўкалдош,Кўкча…
Масжидин тўрида турган туғига?
Ўтайми
Пок муслим,тоза муслима
Бобом ё момомнинг қабрини бузиб?
Ерга урайинми яловларимни
Онам туморини узгандай узиб?
Кетайинми яна
Юз йиллар нари,
Пешонамга лаьнат тамғасин босиб?
Ўлдирайми
гул-гул фарзандларимни
Сургунга жўнатиб,
Дорларга осиб?!
Қараб турайинми
Суврати аьён,
Сотқин сиёғига жимгина боқиб?
Лаьнатлайми
Чўлпон,Усмонларимни,
Қодирий китобин ўтларга ёқиб?!
Бузайинми
Хива,Бухоро Аркин,
Минг йиллик минора ҳавозаларин?
Бир дағдаға қилсанг,
Очиб берайми
Тошкент ё Самарқанд дарвозаларин?!
Ерга кўмайинми,
Осмонни очган
Настаълиқ,шикаста имлоларимни?
Бузилган қасрингга
Тўлайми хирож–
Ипагу пахтамни, тиллоларимни?
Оми деб кулайми
Даҳоларимдан,
Беришса– кўзининг ёғигача еб?
Ор қилайми халқим,
Она тилимдан,
«Шуям миллатми деб,шуям халқми деб?!»
Бўшатиб берайми
Мадрасаларни,
Ёв бостириб келса –отхоналарга?!
Алмашиб берайми
Масжид,мадраса,
Саждагоҳларимни бутхоналарга?!

Яна нима дейсан,
Нима истайсан,
Ёлғон, фитналардан безмадингми ҳеч?!
…Пушкин Навоийнинг қошига келиб,
Узр сўраб турар!..
Сезмадингми ҳеч?!
Ўйнашма
Миллатнинг ғурури билан,
Миллатнинг Номуси,Оридир –бу Эрк!
Она дегани бу– Она тилидир!
Ва бутун бир халқнинг боридир –бу Эрк!
Жонини жаҳонга
Жон деб улашган
Улуғ бир Онамиз–шу Ватан ҳаққи,
Келсанг,
Одамдай кел!–
Бағримиз очиқ,
Нон ҳаққи,туз ҳаққи, жону тан ҳаққи!..
Истибдод сиртмоғин
Бўйнимга солмоқ–
Бўлса агар қасдинг,
Умидингни уз!
Коинот қалбида
Порлаб турибди
Бугун Ўзбек деган мунаввар бир Сўз!
Қўрқитма!
Қалбимдан қўлларингни торт!
Катта Йўлга чиқиб бўлган Карвонмиз!
Асли сен қўрқасан!
Чунки Ишқ билан,
Бир буюк қалб бўлган Ўзбекистонмиз!
Бир буюк халқ бўлган Ўзбекистонмиз!

Кишанга қайт,дейсан…
Эй, шўрлик олчоқ…
25 май 2020 соат 9-35

@Zebo_Mirzo

1 год назад

ГИТАНЖАЛИ

Р.Тагордан

Не учун турибсан
ҳаммадан кейин,
Тунлар соясида, нечун, беркиниб?
Чангитиб ỹтмоқда улар бу йỹлдан
Сенга бир қарамай туртиб, туртиниб…
Кỹпдан кутаяпман сени,
Севгилим,
Қурбонлик келтирдим, келмайсан бир дам,
Бир-бир олиб бỹлди гулимни ҳамма,
Бỹшаб қолди, ахир, гулсаватим ҳам!..
Тонг ỹтди, кун ỹтди, шом ỹтди.
                                                     Кỹзим
Юмилиб бормоқда юрак юкидан,
Ҳар ỹткинчи боқар менга беизн,
Вужудим қулайди азоб ỹқидан.
Турибман афтода,
турибман ночор,
Юзим беркитаман, ҳолимга кулар.
Кỹксимни ỹртайди уят, алам, ор,
Нима исташимни сỹрайди улар.
Қандай айтай,
сени кутаётганим?
Келаман, деб ваъда қилганинг ул дам,
Қандай айтай сенга мукофот қилиб,
Келтирганим фақат ғариблигим ҳам!

Қандай айтай, ахир,
                            бундай ғурурни
Юрагим қаърига яширган бỹлсам?..
Ўт босган яйлоқда ỹтириб танҳо,
Кỹкка тикиламан бетин, беовоз.
Ва кутаман илҳақ,
                              фалак тоқидан
Сенинг ташрифингни малакларга хос!
…Мана сен келасан,
                                 илоҳий бир куй
Оғушида сокин нурга қоришиб.

Пойингга сочилар тилло сочқилар,
Келасан…
                  дунёлар кетар ёришиб!
Кумуш қỹнғироқлар
                          жарангин тинглаб,
Дунё асир бỹлар шу ёруғ сирга.
Олтин аробанинг юксак кỹшкидан
Сен тушиб келасан
                                     самодан ерга,
Ҳамма тизилади сенинг изингга,
Дилларни чулғайди ҳайрат ва титроқ.
Ҳар бир зот истайди шу қутлуғ дамда
Сен билан ёнма-ён бỹлишни,
                                                  бироқ!..

«Сен эса тутасан,
                                   бир умр кутиб,
Сен учун сақлаган тоза дилини
Ишқингда юксалган, лек уят, алам
кỹйида тỹкилган
                                    бу қиз қỹлини!..
Лек…
Сен индамайсан, бермайсан овоз,
Бỹғар изтиробнинг қора нафаси.
Оғир-оғир ỹтиб боради умр,
Эшитилмас сенинг қадаминг саси.
Қаршимдан ҳувиллаб келмоқда замон,
Лек…
               сен ҳаммадан сỹнг,
                                   ҳаммадан кейин,
Турибсан қоронғу вақт поёнида,
Наҳотки келишинг шу қадар қийин?
Мана
                    хỹрлик, азоб исканжасида
Бу – мен
                 дийдорингни кутаяпман жим,
Наҳотки,
                       келишинг шунчалар қийин,
Менинг Осмонларда қолган севгилим?.

@Zebo_mirzo

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 days, 14 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 23 hours ago