Dive into the Ultimate Free Library: Your One-Stop Hub for Entertainment!

Нозимжон Ҳошимжон

Description
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!
Advertising
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago

3 месяца, 1 неделя назад

Ҳурматли фейсбук, инстаграм саҳифамиз ва телеграм каналимиз кузатувчилари, саҳифа ва каналимизда қўйилган, кўрсатилган, эълон қилинган турли мавзудаги видеолар, мақола ва бошқа барча маълумотларни кўчириб олиб, ўз шахсий саҳифа ва каналларингизда ҳамда гуруҳларингизда қўйиб бормаслигингизни сўраймиз. Биз бугунги кунда илмий йўналишда маълумотлар жойлаб борамиз, айрим сабабларга кўра аввалги барча диний маълумотларни саҳифа ва каналдан ўчирдик. Агарда бизнинг саҳифа ва каналда эълон қилинган видеоматериалларни, мақола ва постларни бошқа шахслар, блогерлар, вайнерлар ва бошқалар томонидан ўзларининг каналларида қўядиган бўлсалар, қонун олдида жавоб беришлари ҳақида огоҳлантириб ўтамиз. Шаръан муаллифнинг рухсатисиз нусха кўчириш ва тарқатиш мумкин эмас, қонунан ман этилади.

3 месяца, 2 недели назад
4 месяца, 1 неделя назад
Иншаа Аллоҳ тез кунда янги китобимиз …

Иншаа Аллоҳ тез кунда янги китобимиз сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола этилади.
Дуо қилиб турасизлар

4 месяца, 1 неделя назад
Кўп йилдан бери фарзанд кўрмаётган дўстининг …

Кўп йилдан бери фарзанд кўрмаётган дўстининг олдида 5 та фарзанди борлигини, каттаси 5 синфда ўқиётганини айтавериш фаросатсизлик!

4 месяца, 3 недели назад

Шу маълумот менга кўпроқ таъсир қилди. Шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечираётганим учун таъсирландим.

Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси (қовуқ) да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон танасида шу қопча бўлмаганида эди, у бир жойда кетма-кет бир неча соат тура олмаган, балки ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага қатнаган бўлар эди. Сийдик қопчаси саратонига чалинган беморлардан бирининг қовуғи олиб ташланиб, ўрнига жарроҳлик амалиёти натижасида бошқа нарса идиш сифатида қўйилади. Шифокор беморга юзланиб: «Танангизда табиий сийдик қопчаси бўлган пайтларда унинг тўлганини сезиб, ҳожатхонага борар эдингиз. Энди эса сизга ўрнатилган сунъий қовуқ орқали сийдик тўлганини сеза олмайсиз. Шунинг учун ўзингиз хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин ҳар соатда ҳожатхонага боришингиз керак. Акс ҳолда сунъий қопча ёрилиб кетиб, бу ҳол ўлимга олиб келиши мумкин»лигини айтди.

Азиз биродарим, ўзингиздаги шу неъмат ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Яратган Эгам инсон танасидаги энг муҳим аъзоларидан бир бўлган қовуқни бир қанча мушаклар билан жиҳозлаб қўйган. Бу мушаклар инсон бавлдан бир неча сония ичида бўшанишида жудда катта хизмат қилади. Агар шу мушаклар бўлмаса, инсон ҳар гал ҳожатхонага кирганда, бавлдан бўшаниши учун ўн беш дақиқа вақт сарфлаган бўлар эди.

Яратганнинг марҳаматани кўринг.

Ўзи биз бемор бандаларига комил ва ожил шифо берсин, саломат юрган диндошларимизни офиятда бардавом қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон
Islom.uz

6 месяцев назад
Ушбу расмдаги - кечалари оғриқдан қийналиб, …

Ушбу расмдаги - кечалари оғриқдан қийналиб, лўнжингизни ушлаб, дунё кўзингизга тор бўлиб, уйқуни йўқотишингизга сабаб бўладиган тишнинг яллиғланган асаб толасидир.

Қаранг, қанчалар ожиз, заифмиз, шу миттигина асаб толасининг яллиғланиши ўзимизни қўярга жой тополмай қолишимизга сабаб бўлади.

Тиши оғриётган инсон тиши оғримаётган инсонни бахтли деб ўйлайди.

6 месяцев, 1 неделя назад

#maʼlumot

«Bir marta oʻqing, ming bora oʻylang» kitobining taqdimotiga marhamatSuhbat bugun 14:00 da «Hilol Nashr» nashriyotining Namangandagi doʻkonida bo'lib o'tadi. Tadbirga kitob mualliflari tashrif buyurib, kitob va uning yozilish tarixi haqida maʼlumotlar beradilar, inshaalloh.

📍 Manzil: Namangan shahar, Uychi ko'chasi 345-a uy
Manzil (xarita)

@hilolnashr

6 месяцев, 1 неделя назад

Никоҳ, ақиқа, хатна маросимларида, бундан ташқари одамлар ўйлаб топган қуда чақирди, ҳожи чақирди, ҳаж, умрадан келганда қилинадиган ва ҳоказо маросимларда исроф қилиш мусобақалашадиган ҳолат бўлиб қоляпти.

Эй одамлар, диндошлар, аввало, бидъат маросимларни тўхтатайлик. Қуда, ҳожи чақирди, ҳожини кутиб олиш каби дабдабали маросимларни нима кераги бор?! Олдинлари Ҳаждан, Умрадан келганларни дуоси олиниб, замзам ичиб қайтиларди. Энди бугун катта тўйга айланиб кетмоқда.

Қуда, ҳожи чақирди кабиларнинг кимга фойдаси бор?! Бечора уй соҳиби бўлган қуда қанча харажат қилади бу бидъат учун.

Шариатда бор бўлган никоҳ, ақиқадаям исроф урчияпти. Дабдаба, кўзбўямачилик, риё хавфи бор уринишлардан не фойда?! Камчиқим, тежамкорлик билан шу маросимларни ўтказилса, Ўзбекистон ривожланмай қоладими ёки фарзандларимиз бахтсиз бўладими?!

Қўшнимиз беш юз минг сўм сўраса, кўпчилигимиз мингта баҳонани териб ташлаймиз, лекин исроф учун пулни белимиз оғримай сарфлаймиз.

Тўйни дабдабали қилишга ишлатган ақл, иқтидор, пулимизни фарзандларнинг илмли, хулқли бўлишига йўналтирсак, қийналган қариндош ёки қўшнимизга берсак, дунёю охиратимиз учун фойдалироқ бўлади-ку!

Қадрли эркаклар, аёлларимиз у қилиш керак, бу қилиш керак десалар, хўп деб бозорга югурмай, исроф ҳақида тушунча берайлик!

Илтимос, бўлар-бўлмас маросимларни деб бир-биримизни қийнамайлик, исрофни бас қилайлик!

Нозимжон Ҳошимжон

7 месяцев, 2 недели назад
Бугун тўйингиз. Никоҳ ўқитгани келин билан …

Бугун тўйингиз. Никоҳ ўқитгани келин билан масжидга кетяпсиз. Машинанинг олдига ўтиринг. Чунки, ҳали никоҳингиз ўқилмади. Келиннинг ёнига опаси, дугонаси ўтирсин. Никоҳ ўқилгандан кейин эса жуфтингизнинг қўлини қўйиб юборманг!

Бир умр сиз аёлингиз учун, аёлингиз эса сиз учун либос эканини унутманг!

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 2 weeks ago

✅ Тезкор хабарлар | Сиёсий канал

⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар!
Обуначиларни зериктирмаслик учун кайфият кўтарувчи материаллар хам жойлаб борилади!

👉🏻 Реклама учун: @Bugungi_Kunda_Rek

Last updated 3 days, 19 hours ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 7 months, 2 weeks ago