Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 4 days, 6 hours ago
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Last updated 3 days, 13 hours ago
О ноябрь, ёмғирларингни,
Соғиниб кутгандим, етдим ахийри!
Майин томчиларнинг остида якка,
Кетяпман, ҳамроҳим ёмғир шивири!
Мени ташвишлардан қутқарар буткул,
Ноябрь тонгининг сокин қуёши.
Табассум югурар юзимда майин,
Пайқаб етмагайдир ғамнинг бардоши.
Кузнинг тугаб битар паймонаси ҳам,
Тугаш чоғидаги ёмғири ҳузур.
Балки, оддийгина куз ёмғирининг,
Оҳангини буздим, тутсин-да маъзур.
Куз, сени соғиниб кутарман бир йил,
Зўрға илиниб турган япроқман.
Ёвқарашлар ила келмоқдадир қиш,
Энди жим яшашга маҳкум жумбоқман.
Кел сени ўғирлаб кетай ўзимла,
Куз, ёмғирларингда юрардик бирга.
Қишда меҳр йўқдир, совуқ вужуди,
Кел кузим, буркайин сени меҳрга!
Ишонма, алдайди қорпарча қурғур,
Қўлингдан тутибон музлатиб қўяр.
Ёз келиб, илиқлик берар ҳар маҳал,
У сени мен каби чин дилдан суяр.
Куз, мени севишга ундаган фаслим,
Япроқлар мисоли титрайман жонсиз.
Соғиниб боряпман декабрь яқин,
Бу ҳаёт қонуни шоиринг ожиз!
Жума Арипов
27-11-2023 00:00
@She_rlarimdasan
Нағмаларинг дилни хуфтон айлади,
Чиройинг ақлимни ҳайрон айлади,
Кўзларимни хонавайрон айлади.
Ёрижон ишқинг деб майли ўлойин,
Эй севги кўйингда далли бўлойин.
Қошларинг камонига наштар ўзим,
Наштарки нигоҳингда ханжар ўзим,
Магарки шайдо ўлса сенга кимлар,
Ғазаби куйдирар аждаҳар ўзим.
Ёрижон ишқинг деб майли ўлойин,
Эй севги кўйингда далли бўлойин.
Зулфларинг тинмайин исён қилади,
Лабларинг офати мужгон қилади.
Шакари гуфтор бўлай боғларида,
Беркиниб мани ул сарсон қилади.
Ёрижон ишқинг деб майли ўлойин,
Эй севги кўйингда далли бўлойин.
Қадаминг майда-майда босилмасин,
Кўкдаги ҳилол сенга сузилмасин.
Кўзларинг ўйнатмагил ошиқларга,
Аларнинг хаёллари бузилмасин.
Ёрижон ишқинг деб майли ўлойин,
Эй севги кўйингда далли бўлойин.
Севдея тақдирингда такрор бўлай,
Гарданингда тақилган тумор бўлай.
Туну кун эслаб эслаб жилмайгали,
Лабларингда бўсайи хумор бўлай.
Ёрижон ишқинг деб майли ўлойин,
Эй севги кўйингда далли бўлойин.
Жума Арипов
30-10-2024 01:00
@She_rlarimdasan
Масофа аҳамият бермас юракка,
На кўкда юлдузсан, на зарра тупроқ.
Борлигинг таскинлар беради дилга,
Исмингни эшитсам босади титроқ.
Ҳаяжон шаҳрининг сарҳадларидан,
Ўтолмай қийналган юраккинам бор.
Муҳаббат аталмиш йўлда хорланиб,
Сенга етмоқ учун ошиқаман зор.
Ахир офтоб бўлиб отдим тонгларда,
Сенинг қарашларинг инжу каби оқ.
Осойиш нелигин билмайди лаблар,
Маҳбусман ишқингга, маҳкумман мутлоқ.
Қайда биз соғинган ишқий достонлар,
Яна йўллар чалкаш, муҳаббат лоҳас.
Сочларинг ифори маст қилгани рост,
Шунда баҳрингдан тўйиб оларман нафас.
Бахтнинг эркагина мухлисларимиз,
На сен кетаолдинг, на мен айрилдим.
Кечмишга поралар бериб гар билсанг,
Пешонамга сени исминг ёздирдим.
Жума Арипов
28.10.2024. 23:23
@She_rlarimdasan
Делюсь рецептами, которые испробовала лично и привнесла,что то свое.
Мой Instagram:
https://instagram.com/vkusno_by_seva?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Reklama bo’yicha @vkusnoseva
Last updated 1 month, 2 weeks ago
Barcha o'zbeklarni kanali 🇺🇿
Bu kanal barcha mavzudagi postlarni🔥 va eng qaynoq ♨️yangiliklarni sizga ulashadi📌
Reklama : @ozbeklar_admini
Инстаграм👉🏻 http://Instagram.com/barcha_ozbeklar
Last updated 4 days, 6 hours ago
soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Last updated 3 days, 13 hours ago