🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Description
♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal

📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 4 weeks, 1 day ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 4 weeks, 1 day ago

1 месяц, 3 недели назад

Ariana dek makiyaj qilibdi ajoyib

❤️┄┄┅┅🍃❀❀🍃┅┅┄❤️*

🫀#KANALGA aʼzo boʻling

💖@Makiyaj_moda_fason_sochTurmak💖

。゚゚・。・゚゚。
゚。ʳᵉᵃᵏˢⁱʸᵃ ᵠᵒˡᵈⁱʳⁱⁿᵍ 💕💓💞
 ゚・。・*

1 месяц, 3 недели назад

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

26 октябрда бир жойда ўтириб қолишдан, кам ҳаракатланишдан сақланинг. Кўпроқ пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг. Албатта, вужудингизда кучли чарчоқ туйсангиз, дам олинг, нафас ростланг. Кун давомида юридик ҳужжатлар билан ишлашингизга тўғри келади. Бу ҳужжатларга имзо чекиш зарурати туғилса, ҳушёр туринг. Оилавий ҳаётингизда ҳам айрим майда кўнгилсизликлар бўлиб ўтиши мумкин. Лекин бу жуфтингиз билан ўзаро муносбатларингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Бахтингизни берсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун том маънода сизнинг кунингиз. Атрофингизни энг яхши одамлар қуршайди. Энг ёрқин лаҳзалар фақат сизники бўлади. Қувончдан ёрилай дейсиз. Ижодкор бўлсангиз, энг сара асарларингиздан бири айнан бугун ёзила бошлаши мумкин. Лекин шахсий сирларингизни дуч келганга ошкор қилиб кетаверишингиз сира тўғри келмайди. Дўстдан кўп душман дейишган.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

26 октябр куни шошқинлик талаб қилувчи лаҳзаларингиз кўп бўлиши кутилмоқда. Мартабангизни ошириш ҳақида ўйлай бошлайсиз. Лекин унутмаслигингиз керак. Ҳеч қурса бугун иш ҳақида ўйламай туринг. Оила аъзоларингизнинг ширин суҳбатларидан баҳра олинг, позитивликка эришинг. Кечки пайт эски қадрдон дўстлардан бирини учратиб терингизга сиғмас даражада мамнун тортасиз. Муаммоларни унутинг ва тўғри ресторанга йўл олинг. Моддий аҳволингиз жуда яхши. Хавотирга ўрин йўқ.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугунги кунни ўзингиздаги нуқсонларни бир қатор таҳлилдан ўтказиш ва саломатлик ҳақида қаттиқроқ қайғуришга бағишласангиз, фақат фойда кўрасиз. Анчадан бери клиникага бориб тўлиқ тиббий кўрикдан ўтмоқчи эдингиз. Ўша кун келди. Тадбиркорлар эрталабдан муҳим ҳужжатларни имзолаш амалларига берилишади. Кимлар биландир келишувларга шошилишади. Рақобатчилардан эҳтиётингизни қилинг. Улар кутилмаганда ҳужумга ўтади. Тайёр туринг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

26 октябрда азалий орзуларингиздан бири ҳақиқатга айланади. Анчадан бери молиявий тўкинликни орзулардингиз. Бугун ўша тўкинлик ёмғири бошингизга ёғилади. Кун мобайнида кимлар биландир баҳслашиш, тортишишларга дуч келасиз. Тадбиркорларни ҳамкорлардан бири жанжалга етаклаши мумкин. Жуфтингиз билан муносабатларда совуққонлик кўзга ташланади. Сукут сақланг. Ён беринг. Буни асосий шиорингизга айлантиринг. Ютқазмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугунги кун балиқ буржи остида таваллуд топганлар учун азартлар ва энтузиазм кунига айланади. Буларнинг барчасини вужудингизга қандай сиғдиришингизни худонинг ўзи билади. Куннинг иккинчи ярмини табиат қўйнида дам олиб ўтказсангиз ҳам зиён қилмайди. Яқин дўстингиз кечқурун ажойиб совға ҳадя этиши мумкин. Асабларни асранг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

1 месяц, 3 недели назад

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

26 октябр куни ёшлар билан ўз ҳаётий тажрибангизни баҳам кўришингиз тавсия этилади. Рўзғордаги муаммоларни ўз вақтида бартараф этинг. Айниқса, уй таъмири билан шуғулланишингиз керак бўлади. Кун давомида позитив кайфиятда бўлишни хоҳласангиз, атрофдагилар билан муносабатларга эътибор қаратинг. Ҳеч кимга қўпол муомалада бўлманг. Кечқурун заҳира пулларингизга яна пул келиб қўшилади. Кимдир қарзини қайтариши кутилмоқда. Кераксиз харидларга асло йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун жуда эҳтиёткор бўлишингиз зарур бўлади. Ҳатто, яқинларингиз, энг севимли инсонлар ҳам билиб-билмай сизни ранжитиб қўйиши ҳеч гап эмас. Куннинг иккинчи ярмида оила қурмаганларнинг кўпчилиги бўлғуси жуфтини учратиб танишиши кутилади. Овқатланишда миқдорни камайтиринг. Шу йўл билангина ортиқча вазндан халос бўла оласиз. Эрталаблари бадантарбия билан шуғулланиш ҳам сизга фақат фойда беради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

26 октябрда арзимас ишлар ҳам бошингизни айлантириб, ҳамма нарсани чалкаштириб юбориши мумкин. Севишганлар бугун биргаликда табиат қўйнига чиқиб дам олсалар нур устига аъло нур бўларди. Тадбиркорлар яқин ҳамкорлар билан фойдали келишувга эришишлари кутилмоқда. Келишув сезганингиздек моддий аҳволингизни янада мустаҳкамлайди. Саломатликни ҳам унутиб қўйманг. Керак бўлса, врач маслаҳатларига қулоқ тутиб кўринг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ички сирларингизни ичингизда сақланг. Ҳеч кимга ошкор қила кўрманг. Майда-чуйда ишларни амалга оширишда асабларни эҳтиёт қилинг. Иш майда бўлса-да, даромади яхши бўлиши мумкин. Кечки пайт айримлар ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши эҳтимолга яқин. Бу куз ҳавоси туфайли бўлиши турган гап. Лекин ўзингизни халқона усуллар ёрдамида даволашингиз тавсия этилмайди. Баъзиларга ишхонадаги раҳбари қўнғироқ қилиб лавозими ошганини айтиши мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

26 октябр куни эрталаб дўстларингиздан бири қўлга киритган муваффақиятлар ҳақида эшитиб кайфиятингиз кўтарилади. Неки ишга қўл урманг тажрибангиз ошиши учун хизмат қилади. Ҳар бир ишни чин кўнгилдан адо этасиз. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси жуфтингизни танлашда фирибга йўлиқиб қолишдан сақланинг. Бугун кечқурун ёга билан шуғулланиш, релаксация, ҳаммомда парланиб қайтиш хайрли ва ёқимли кечади. Тушларингиз тотли кечишини истасангиз, ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмол қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Куннинг биринчи ярмида саломатлигингиз панд бера бошлаши кузатилади. Аммо ўзингизни ўзингиз даволашга уринманг. Оғирлашиб қолишдан сақланиш учун албатта врач қабулига боринг. Барча жабҳаларда ўзингизни бошқалардан юқори қўйишга уринманг. Зўрдан зўр чиқади деган гаплар бор. Шахсий бизнесига эга бўлганларнинг бугунги даромади мўлжаллаганидан ҳам кўпроқ бўлади. Сизни олдинда йирик харидлар кутиб туришини унутманг.

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

1 месяц, 4 недели назад

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз қувончли кечади. Ишларингиз унумли бўлади. Яқин инсонингизнинг чексиз муҳаббатидан бошингиз айланади. Гўё еттинчи осмонда парвоз қилаётгандек бўласиз. Буларни елкангизда кўтариб тура олсангиз, бахтингиз. Башарти кўтара олмасангиз, улар ўрнини кўнгилсиз вазиятлар эгаллаши ҳеч гап эмас. Молиявий соҳада ҳам омадингиз чопади. Фақат пулларингиз сиз истаганча кўп бўлмайди. Борига шукр қиласиз-да. Бирор ишни ўз вақтида адо эта олмасангиз, даромаддан умид қилмасангиз ҳам бўлади. Кечқурун овқатланиш меъёрига амал қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 октябрни дачангиз бўлса дачада, бўлмаса, табиат қўйнида дам олиб ўтказишингиз тавсия қилинади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда пауза эълон қилинг. Бу қўрқинчли эмас. Севган қалб сукунатда ҳам севишдан тийилмайди. Тадбиркор бўлсангиз, хизмат сафарига чиқиш ва келишувларни кечқурунга мўлжалланг. Шунда омад сиздан юз ўгирмаслиги аниқ. Саломатлигингизни кўз қорачиғидек эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ҳар бир қилган ишингиз, ҳар бир гапирган гапингизни қоғозга тиркаб борсангиз ёмон бўлмасди. Ҳеч бир вазиятни ўтказиб юбормаслигингиз керак. Бизнес лойиҳаларга пул тикиш бугун майда бўлса-да кўнгилсизликларни ҳадя этиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида ҳаммомга тушишингиз зарур. Парҳез тутиш ҳам зиён қилмайди. Кечқурун оилавий бўлиб меҳмонга боришингиз кутилмоқда. Асабларни эҳтиёт қилинг. Бировлар билан бўлар-бўлмасга жанжаллашишдан сақланинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

25 октябр куни ўта ноқулай ва ёқимсиз вазиятга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда шундай вазият юзага келиши мумкин. Агар дўстларга ёрдам беришни истаётган бўлсангиз, бу ишни тезроқ амалга оширинг. Токи қандайдир арзимас баҳона билан савоб ҳавога учмасин. Айниқса, ёрдамингиз пул билан боғлиқ бўлса, янада шошилишингиз керак. Кечқурун организмингизни ёшартириш ва саломатликни мустаҳкамлаш амалларига эътибор қаратинг.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

Бугун дуч келган одамни танқид остига ола бошлайсиз. Нега? Қўшнилар, сотувчиларда нима айб? Кечқурун ишдан келиб қариндошларни танқид остига ола кетасиз. Хайриятки, ишхонадаги ҳамкасблар сизнинг танқидларингизга учрамайди. Чунки ваъда қилинган мукофот пули ўз вақтида тарқатилади. Шу нарса ажаб эмаски сизни сергак торттирса ва оила аъзоларингиз ҳам сизнинг ғазабингиздан холи бўлса. Ухлашга ётишдан олдин сутли маҳсулотлар истеъмоли билан чекланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 октябрда саломатлигингиз учун фойдали ишларни, маҳсулотларни танланг. Эрталаб кофе ичманг. Токи артериал қон босимингиз сакрай бошламасин. Парҳез бошлаш, пиёда тоза ҳавода сайр қилиш, уқалаш муолажаларини олиш бугун фойдали кечади. Бир сўз билан айтганда, бугунги кунингизни фақат ўзингизга бағишланг. Суюкли инсонингизнинг кўнглини олинг. Муҳаббатингизни ундан дариғ тутманг.

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

1 месяц, 4 недели назад

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз ажойиб тарзда ўтади. Аммо барибир эмоцияга эрк бермаганингиз маъқул. Акс ҳолда кечга қадар тушкун кайфият исканжасидан чиқа олмаслигингиз мумкин. Шахсий ҳаётда эса вужудингизни эҳтирослар алангаси чирмаб олади. Ўзингизни Мексика сериаллари бош қаҳрамонидек ҳис эта бошлайсиз. Кечқурун қўлингизга катта пул келиб тушиши кутилмоқда. Бироқ харидларни амалга оширманг. Сарфлашга ҳали улгурасиз. Кечқурун тоза ҳаво сайрига чиқинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 октябр куни истакларингиз ёруғ дунёга сиғмас даражага етиши мумкин. Лекин олдин ишлашингиз керак. Ана ундан кейин истакларга эрк берсангиз ярашади. Куннинг иккинчи ярмида саломатлигингиз ҳақида қаттиқроқ қайғуришингизга тўғри келади. Сурункали хасталиклар қўзғалиши мумкин. Дориларни вақтида ичишни унутманг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Шу баҳонада дам оласиз ва эртанги кун учун куч йиғасиз. Хаста қариндошлар бўлса, улар ҳолидан хабар олиб қўйишингиз тавсия этилади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун сизни бир муаммо ўйлантириши мумкин. У ҳам бўлса кийим масаласи. Аёл бўлсангиз, гардеробингиз ғариблашиб қолгандек туюлаверади. Шу ниятда дўконга йўл оласиз. Фақат аввал оилавий бюджетингизни кўздан ўтказиб олинг. Тағин кийим сотиб оламан деб инқирозга юз тутиб қолманг. Худо асрасин! Бугун тадбиркорларнинг ҳам омади чопади. Ҳамкорлар билан янги шартномаларга имзо чекишади. Омад сизга ёр бўлсин!

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 октябрда ҳолсизланишингиз мумкин. Албатта бу куз ҳавосининг таъсири экани эҳтимолдан холи эмас. Аммо дарров дори ичишга тушиб кетманг. Кайфиятингизни позитив даражага етказишга ҳаракат қилинг. Бунда сизга жисмоний меҳнат катта ёрдам беради. Офис, уйдан тортиб миянгизгача тозалов ўтказинг. Рўзғордаги муаммоларни ҳам катта тезликда адо этинг. Айрим рўзғор жиҳозлари бузилиши туфайли каттагина пулга тушишингиз мумкин. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун бир хайрли ишга қўл уришни хоҳлаб қоласиз. Кимгадир, бегона бир одамга мурувват кўрсатишни ихтиёр этасиз. Марҳамат, хайрли ишларни амалга ошириш учун ҳамиша йўллар очиқ бўлади. Сиз тинчлансангиз, кўнглингиз хотиржам тортса бас. Катта пулга эга чиқишни орзу қилманг. У хайрли амаллар учун олиб борадиган йўлларни ёпиб қўяди. Худо берганига шукр қилсангиз, камлик кўрмайсиз. Кечқурун суюкли инсонингиз, фарзандларингиз учун вақт ажратинг. Овқатланиш режимини бузманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 октябр куни дўстларингиз рўйхатини яна бир карра кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади. Ишонинг, уларнинг ярми қора рўйхатга тушади. Афсуски, кейинги пайтларда ростдан ҳам дўстларингизнинг аксарияти сизга ҳасад кўзи билан боқа бошлагандир? На илож. Оллоҳдан қўймасин. Ишхонада раҳбарингиз билан жиддий суҳбатни бошдан кечирасиз. Бу суҳбатдан кейин идеал ходимнинг ўзи йўқлигига яна бир бор амин бўласиз. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, дориларни вақтида ичинг, организмингизни жисмонан зўриқтирманг.

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

1 месяц, 4 недели назад

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунни шошилмасдан, секинлик билан бошлайсиз. Шунга яраша ҳеч бир ишни, воқеа-ҳодисани кўздан қочирмайсиз. Севишганларни олқишлар, мақтовлар, сйурпризлар кутиб туради. Сиз севгилингизнинг аслида сизга қанчалар еътиборли ва меҳрибонлигини яна бир бор ўз кўзларингиз билан кўрасиз. Ким бугун кечқурун олис сафарга чиқса, муваффақиятга еришади. Сафар моддий жиҳатдан ҳам фойдали кечади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 октябр чаён буржида таваллуд топганлар учун молиявий жиҳатдан анча оғир кечади. Тўловларни амалга ошириш, қарзларни тарқатиш евазига киссангиз деярли қуриб қолиши мумкин. Қўшимча даромадли иш топишга мажбурсиз. Бусиз моддий аҳволингизни яхшилашнинг сира имкони ёъқ. Кечқурун янги танишган одам билан орангизда ғалати, у қадар ёқимли бўлмаган суҳбат бўлиб ўтиши мумкин. Кечқурун яна тоза ҳаво сайрига чиқишни унутманг. Имкон бўлса, велосипедда сайр қилинг. Соғлиғингиз мустаҳкамланади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Барча ишларни бир зарб билан бажариб ташлашга бел бойласангиз, хато қиласиз. Тегирмон навбати билан деган гаплар бор. Сиздаги тезлик авариявий вазиятларга олиб келиши ҳеч гап емас. Агар кимгадир дардингизни айтиб йенгил тортмоқчи бўлсангиз, бунинг учун сизни тушунадиган одамни танланг. Куннинг иккинчи ярмида сизни катта йиғин ёки конференсияга таклиф қилишлари мумкин. Ухлашга ётишдан олдин албатта овқатланиш масаласига еътибор қаратиб олишингиз тавсия етилади.

ТОҒ ЕЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

24 октябр куни ишга шу қадар шошиласизки, гўё биринчи кун бормоқдасиз. Ишчанлик қобилиятингиз оламга сиғмайди. Аммо янги лойиҳалар бошқаларга насиб етадиган бўлиб турибди. Реклама, ижод ва шахсий бизнес билан шуғулланадиганлар бугун мўмай даромадга ега бўлишади. Оиласизлар муҳаббатда муваффақиятга еришишади. Ниҳоят уйланмаган йигитларнинг аксариятига севгилисининг қўлини сўраш ва тўй кунини белгилаш насиб етади.

ҚОВҒА (20. 01 — 19. 02)

Бугунги руҳий аҳволингизни яхши деб бўлмайди. худо кўрсатмасин, кимдир танқид қилса борми, шу заҳоти дилингизда оғриқ пайдо бўлиши ҳеч гапмас. Бардам бўлинг, ўзингизни қўлга олинг. Кучли бўлинг. Аммо қариндошларингиз тутадиган ишни кечириб бўлмайди. Улар табиат қўйнига сизсиз чиқиб кетишлари мумкин. Фақат бу ҳам арзимас нарса. Дунё, умр, саломатлик олдида табиат қўйни нима бўпти. Шундай екан, емотсияни жиловланг ва хотиржамликка ерк беринг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 октябрда жуфтингизнинг ҳар қандай илтимосини адо етишга тайёр турасиз. Лекин бу инжиқликка кирмайди. Жуфтингизнинг сизга нисбатан туйғулари шу қадар кучлики, ҳадди сиғиб ўз истакларини ошкор етади холос. Агар имкон топсангиз, жисмоний меҳнатдан бугунча воз кечинг. Аммо ақлий меҳнат ҳам сизга бугун фойда келтирмайди. Молиявий муаммоларни бартараф етишда таваккалчиликка ёъл қўйманг. Жуда еҳтиёткорлик билан иш тутинг.

2 месяца назад

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кайфиятингизнинг қандайлиги бугун жуда муҳим аҳамиятга эга. У рақобатчиларни қувиб ўтиш, чангингизда қолдириб кетишингизни таъминлай олади. Омад манзили томон олға босинг. Тадбиркорга айланишни орзу қилган бўлсангиз, бугун фойдали ишларга пул тикиш амали муваффақиятли кечади. Кечқурун суюкли инсонингиз билан ширин суҳбатлар қурган ҳолда вақт ўтказинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 октябрда ўзингиз билан ўзингиз овора бўласиз. Бошқаларнинг муаммолари сизни у қадар қизиқтирмайди. Аммо дўстлар, қариндошларнинг мурожаатларига лаббай деб жавоб беринг. Ижод кишиларининг мавқени орттиришдаги уринишлари омадли кечади. Бу ишда сизга яқиндагина яратган шедеврларингиздан бири ёрдам беради. Шу баҳонада мухлисларингиз сони ҳам ортади. Ҳатто, жуфтингиз ҳам сизни бошқатдан севиб қолиши мумкин

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун шахсий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб вақт ўтказадиган кун эмас. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишни дўндиришингиз талаб этилади. Акс ҳолда пулсиз қолиб кетасиз. Шундай экан, бир сония ҳам чалғимасдан, хаёлни бўлмасдан тер тўкаверинг. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар у қадар муваффақият қозона олмасликлари мумкин. Бу бўлғуси жуфтингиз билан фикрларингиз бир хил чиқа қолмаслигида ўз аксини топади. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланишда меъёр ва режимни буза кўрманг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 октябр куни кимлардир сизни очиқ суҳбатга чақиравериб безор қилиши мумкин. Бироқ сиз безор бўлманг. Бундай суҳбатларнинг айримлари сизга ҳаётда асқотиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ишда ҳам, оилада ҳам тўғри сўзланг, очиқ юз билан яқинларингизга муносабат билдиринг. Бўғим ва ошқозон билан боғлиқ сурункали хасталикка чалинганлар профилактик ҳаракатларни бошламасалар бўлмайди. Бу хасталиклар ўз вақтида муолажа олишни тақозо этади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Шахсий ҳаётингиздан тортиб хаёлларингизгача тартибсизлик кўзга ташланади. Бу қандайдир сирингиз ошкор бўлиши билан бошланади. Ишонинг, бу жиддий муаммо. Муаммони эса қондошларингиз кўмагисиз бартараф эта олмайсиз. Кун давомида энг қулай имкониятлар йўлингиздан чиқади. Агар уларни қўлдан чиқармасангиз, иш жойингизда ҳам ортиқча бош оғриқлар бўлмасди. Асабни асранг. Асаб бузишга мойил вазиятлардан нари бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 октябрда балиқ буржи остида туғилганларнинг айримларига энг яқин, садоқатли деб билган дўстлари фавқулодда хиёнат қилиши мумкин. Фақат бу хиёнатни деб ич этингизни ейишингиз нотўғри. Бундай лаҳзаларда сукут ёрдамида душмандан ўч олиш лозим. Агар ақлни ишга солсангиз, бошқа муаммолар ҳам сиздан қочиб қутула олмайди. Баъзиларни кун давомида бош оғриғи, варикозлар безовта қилиб ўтиши мумкин

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

2 месяца назад

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталаб турибоқ, бошни баланд кўтарган ҳолда ўзингиз билан келишувга эришишингиз керак. Шундагина кун бўйи кўзланган эзгу мақсадларга эриша оласиз. Тушдан кейин асосан молиявий муаммоларни бартараф этиш ниятида елиб-югурасиз. Айримлар кечки пайт иш юзасидан сафарга отланишлари мумкин. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошингиз уйингизга меҳмон бўлиб келиши кутилади. Бу ташриф кайфиятингизга илиқлик олиб кирса ажаб эмас.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

18 октябр куни кечириб турган бугунги ҳаётингизни хавфга қўймаслик ҳақида қайғуришингиз керак. Кўп нарсалар жонингизга теккан. Танаффуслар содир бўлишини истайсиз. Худодан астойдил тиласангиз, албатта ниятингизга етасиз. Шахсий ҳаётингизда азалий орзуларингиздан бири ушалиши мумкин. Кечқурун тоза ҳаво сайрига отланинг. Илож топсангиз, ёлғиз қолиб яқин келажак режаларни пухталаб олинг. Ухлашга ётиш палласида қатиқ истеъмол қилишни унутманг. Тушларингиз тотли кечади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Агар яқин инсонларингиз сизга етарлича эътибор бермаётган бўлса, ранжиманг. Бу ҳақда бировларга арз ҳам қила кўрманг. Оиласиз бўлсангиз, яхшилаб ўйлаб кўринг. Охирги марта қачон севган инсонингизни кафега таклиф этганингизни эслаб кўринг. Молиявий масалада бугун жиддий муаммолар юзага келиш хавфи бор. Бу бировларга қайтаришингиз лозим бўлган қарз ва солиқ тўловида ўз аксини топади. Саломатлигингиз ҳам жойида эмас. Қон босимингизни жиддий назорат остига олинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

18 октябрда шамол қай тарафга қараб эсса, сиз ҳам ўша томон қадам ташлай бошлайсиз. Имкон бўлса, ижод билан шуғулланиб кўринг. Шедевр асар ярата олмаслигингиз мумкин, аммо хунук ва қўрқинчли ўйлардан нари бўласиз. Ёки расм чизиш билан шуғулланинг. Бу машғулот ҳам асабларни тинчлантиришда тенгсиз ҳисобланади. Кечқурун кимдандир ёқимли хабар эшитасиз. Бардам бўлинг!

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун кунингиз кайфият бузилиши, тушкунликлар ва шубҳа-гумонларга бой бўлиши кутилади. Шу аҳволда ишга ҳам боргингиз келмайди. Лекин мажбурсиз. Агар баъзи соҳаларда дунёқараш ва фикрингизни ўзгартиришга эриша олсангиз, вазият сизнинг фойдангизга ўзгариши ҳам ҳеч гап эмас. Шунда эртанги кунга нисбатан юксак ишонч туйғусига эга бўлардингиз. Кимлардир сиздан қарздор. Бугун уларга кескинроқ муомала қилсангиз, дарров қарзларини қайтаришади. Сиз эса моддий жиҳатдан тўкинликка эришасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

18 октябр куни эрталаб қаршингизда иккита йўл намоён бўлади. Бири шахсий ҳаётга, хотиржамликка, иккинчиси эса фаол ва астойдил тер тўкиб ишлашга олиб боради. Бир қарорга кела олмасангиз, тангани осмонга отинг ва илиб олинг. Қай тарафи билан тушса, ўшанга қараб иш кўраверасиз. Муҳаббатда бугун туйғуларга бўйсуниш сизга фақат зиён етказади. Тафаккурга суянинг. У тўғри йўлга бошлайди. Саломатликни мустаҳкамлаш ҳам ёдингиздан кўтарилмасин.

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

2 месяца назад
2 месяца, 1 неделя назад

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 октябр куни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан ўртангизда совуқчилик юзага келиши мумкин. Муаммонинг ечими эса романтикада. Шу нарсага алоҳида эътибор қаратинг. Баъзилар олис сафарга отланишлари мумкин. Сафар сизга моддий тўкинлик ато этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Қолганлар ҳам бугундан катта пул кутаётгани тайин. Афсуски, хоҳишингиздаги даромадга эга бўла олмайсиз. Тақдирда борига шукр қилишингизга тўғри келади. Ухлашга ётишдан олдин илож топсангиз, сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар шахсий бизнеси борларга бугун маҳсулот харид қилиш учун шошилмасликни маслаҳат беради. Алданиб қолишингиз эҳтимоли бор. Ёки кутилган даромадга эга бўла олмаслигингиз мумкин. Агар шамоллаган, грипп юқтирган бўлсангиз, хасталикдан тезроқ халос бўлиш ҳаракатига тушинг. Хасталик сурункалига айланишига сира йўл қўйманг. Спортнинг фаол турлари билан шуғулланманг. Умуман бу соҳада фақат йўриқчи иштирокини таъминлаганингиз маъқул. Моддий жиҳатдан камлик кўрмайсиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 октябр куни оилалиларнинг ташвиши битта. Рўзғор кемтикларини тўлдириш, рўзғор учун керакли жиҳозлар сотиб олиш. Аммо асосий ишдан ҳам чалғимасликка ҳаракат қилинг. Ишингиз юзасидан қўнғироқларга, таклифларга ўз вақтида лаббай деб жавоб беришга алоҳида эътибор қаратинг. Яқин инсонингиз билан ўзаро муносабатлар совуқ тортиши эҳтимолга яқин. Агар ўз вақтида ҳаракатингизни қилмасангиз, муаммо янада жиддийлашиб кетиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун ҳеч бир жабҳада мағлуб бўлмаслигингиз лозим. Чунки ғолибликка юз фоиз ҳақлисиз. Кайфиятингиз ёмонлашганини баҳона қилиб қон қардошлар кўнглига озор беришдан сақланинг. Бировларга ички сирларингизни айтманг ва ҳеч кимга қарз берманг. Бу ҳаракатлар кўнгилсизликдан бўлак нарсани ҳадя этмайди. Кечқурунга яқин азалий дўстлардан бири сизга ажойиб совға тайёрлаб қўйганига гувоҳ бўласиз. Нокамтарлик бўлса ҳам тан олинг. Сиз худди шундай совғани анчадан бери орзулардингиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

12 октябрда қиз-жувонлар аввало гўзаллик салонига бориб ташқи кўринишларига зеб беришлари керак бўлади. Гарчи бу амал учун пича вақт ва пул кетса-да, қиёфангиз яқин инсонларни ҳайратдан ёқа ушлашга мажбур этади. Оила қуришга улгурмаганлар танлаган инсони билан муносабатларда танаффусларни бошдан ўтказишлари мумкин. Башарти олис ёки яқин манзилга сафар қилишингиз учун эҳтиёж туғилса, ниҳоятда эҳтиёткорлик билан иш кўринг. Чигал вазиятларга тушиб қолишдан сақланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Эрталаб оила қурмаганларнинг аксарияти янги танишувларни бошдан кечиришади. Танишув бора-бора романтик учрашувга йўл бўшатади. Ишингиз билан боғлиқ янги ғоялар пайдо бўлса, зинҳор имкониятни қўлдан бой берманг. Бу ғоялар яқин келажакда сизга мўмай даромад ҳадя этиши мумкин. Кечқурун ёқимли харидларни амалга оширишингиз эҳтимоли бор.

@Tikuvchilik_chevar_Gullar_Andoza

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 4 weeks, 1 day ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 1 day ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 4 weeks, 1 day ago