Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 1 week ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Салаф-солиҳларнинг биридан: Сиз ўзингиз ёлғиз қолишга қандай сабр қиласиз?, деб сўраганларида.
Солиҳ киши: Мен Раббимнинг ҳамсуҳбатиман. Агар Раббим менга гапиришини хоҳласам Қуръон ўқийман. Мен У Зотга гапиришни хоҳласам икки ракъат намоз ўқийман, ― деб жавоб берган экан.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қоқилмагунча ҳалим бўлмас. Тажриба кўрмагунча ҳаким бўлмас”, дедилар”.
Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.
мон
кишининг сийратини гўзал қилади. Хурмонинг мазаси жуда ширин, аммо унинг ҳиди бўлмайди. Мўмин банда Қуръон ўқиёлмаса ҳам асли қалби пок бўлади. Унда ёмонлик бўлмайди. Эътибор берсак, Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нозик ўхшатиш орқали Қуръон ўқийдиган ва Қуръон ўқимайдиган мўмин ўртасидаги фарққа ишора этганлар ва Қуръон ўқишга тарғиб қилмоқдалар. “Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳон каби хушбўй, аммо мазаси аччиқ”. Қуръон ўқийдиган мунофиқнинг райҳонга ўхшатилишига сабаб шуки, мунофиқ қалбида касаллик бор. У тилида имон келтиргани билан қалбида имон бўлмайди. Аммо Қуръон қироати унинг зоҳирини чиройли қилиб туради. Маълумки, райҳоннинг ҳиди ҳаммага хуш келади, аммо унинг баргини чайнаб кўрсангиз, аччиқлигига амин бўласиз. Мунофиқ ҳам шундай, фақат Қуръон ўқиши унга хушбўйлик бағишлайди, холос. Мўмин банда Қуръон ўқиш орқали қанчалик юксалишини шундан ҳам билиб олиш қийин эмас. “Қуръон ўқимайдиган мунофиқ худди ҳанзала янглиғ ҳидсиз ва таъми аччиқдир”. Ҳанзала таъми ва ҳиди ёқимсиз бўлган ўсимлик туридир. Меваси апельсин катталигида бўлади.
Abu Yusuf_official сайтидан.
?
Тақдир-насиб бўлиб, тўйдан олдин келин-куёвни учраштиришмоқчи бўлишди. Икки ёш гаплашиб, кўришиб, келишиб олишсин, дейишди. Куёв кичик холаси билан келиннинг уйига ташриф буюрди. Келин тараф эса катта амма билан меҳмонларни хуш келибсизлар, дея кутиб олишди. Келин-куёвни дарвоза яқинидаги кичик меҳмонхонада бемалол гаплашиб олинглар деб, ёлғиз қолдиришмоқчи бўлдилар. Бунга олима келин ҳам, олим куёв ҳам бир овоздан қарши чиқдилар. Никоҳдан олдин, яъни номаҳрамлар хилватда ёлғиз қолиши мумкин эмас эмиш.
Кичик холага юзланишди:
– Ёшлар билан сиз бирга ўтиринг бўлмаса.
– Тўғрисини айтсам, менда хижолатпазлик жуда кучли. Ёшларни ҳам уялтириб қўймай, - деб узр айтгандай бўлди.
Ахийри катта амма ёшларга шерик бўлишга рози бўлди. Куёв қисқа ва лўнда қилиб дилдаги гапларини айта бошлади. Келин эса ҳар бир гапга диққат билан қулоқ солиб турарди.
– Энг муҳим гапларим шулар эди. Қолганларини айтмасам ҳам сиздек ўқиган қизнинг ўзи билади, деб ўйлайман, - деди куёв.
– Қизим, бирор гапинг бўлса хижолат бўлмай сен ҳам айтавер, - деди амма суҳбатга аралашиб.
– Ҳа, албатта, кўнгилингиздаги гапларни тўйдан олдин билишни хоҳлардим, - деди куёв ҳам.
Бироз сукутдан кейин келин гап бошлади:
– Дунё савдосида ҳам, умр савдосида ҳам ёлғон ишлатиш мутлақ ҳаромлигини ва ҳийла ишлатиш макруҳлигини эслатиб бир нарса сўрасам майлими?..
– Албатта, хурсанд бўламан ва илтимос қиламан.
– Сизни утружжа деб гумон қиламан, адашмаяпманми?..
– Муболаға қилмайман, ўзимни мақтамайман ҳам. Авваллари утружжа эдим, ишим кўпайиб кетгани ва бошқа сабаблар билан хурмо бўлиб қолдим-да. Аллоҳ ислоҳ қилсин.
– Райҳон бўлмаганингизга шукр. Лекин мен бир умр утружжани орзу қилгандим...
– Яна утружжа бўлишга ҳаракат қиламан, иншааллоҳ.
– Ҳаракат эмас, ваъда берсангиз... розиман. Зеро, эр йигитлар ваъдасига ҳам, ёрига ҳам вафо қиладилар.
– Хўп, Аллоҳ номи ила ваъда бераман. Солиҳа аёл диннинг ярмидир, деганлари шу бўлса керак. Сизга ва сизни тарбия қилганларга катта раҳмат. Барчамиздан Аллоҳ рози бўлсин. Энди менга рухсат. Қолган гапларни никоҳдан кейин гаплашармиз. Унгача зарур гап чиқиб қолса холам орқали етказаман, иншааллоҳ - дея куёв катта аммага юзланди.
Амма эса айтилган гапларнинг ҳаммасига ҳам тушунмай ҳайрон бўлиб ўтирарди. "Утружжаси нима энди? Куёв хурмоман, дейдими? Анави қўшиқчи Райҳон ҳақида ҳам гаплашишдими?" - дер эди ичида.
Куёв кетганидан кейин амма жияни олдига ошиқди.
– Вой қизим, нималар ҳақида гаплашдиларинг? Мен айрим гапларинга умуман тушунмадим?
– Сиз хавотир олманг, аммажон. Биз ўзимиз келишиб олдик, - деди олима қиз нимтабассум билан.
– Жон қизим, тезроқ айта қолгин нималар ҳақида гаплашдиларинг?!
– … … …, - деди қиз бироз хижолат бўлиб.
– Вой омилигим қурсин-ей, вой олима жиянимдан ўргилай, - дерди амма ўзини кулгидан тўхтатолмай.
Изоҳ:
Оми амма тушунмаганини сиз зийрак ўқувчи тушундингиз, деган яхши гумондаман. Шунинг учун ҳам ҳикояни охиригача ёзмадим. Дарвоқе, ҳаммамизга утружжага ўхшаш насиб қилсин.
Учрашувда ушбу ҳадис назарда тутилган:
Абу Мусо Ашъарий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қуръон ўқийдиган мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин. Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин. Қуръон ўқийдиган мунофиқ райҳон кабидир, хушбўй, аммо мазаси аччиқ. Қуръон ўқимайдиган мунофиқ эса ҳанзала сингари, ҳидсиз ва таъми аччиқдир”, дедилар» (Муттафақун алайҳ).
Шарҳ. “Қуръон ўқийдиган мўмин худди утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси ширин”. Утружжа апельсинга ўхшаган мевадир, у мевалар ичида энг яхшиси саналади. Унинг кўриниши чиройли, ранги сариқ-қизғиш, унга қараган инсоннинг кўзи қувнайди. Унинг ҳиди ёқимли ва мазаси ширин. Утружжа мевалар ичида энг сараси бўлгани учун Қуръон ўқийдиган мўмин шу мевага ўхшатилмоқда. У ўқиган Қуръон унинг зоҳирини ҳам, ботинини ҳам безатибди. Унинг ташқи кўриниши гўзал, хулқи чиройли ва қалби гўзал бўлади. Демак, комил мўмин бўлиш учун банда ҳам зоҳирини, ҳам ботинини ислоҳ қилиши керак экан. “Қуръон ўқимайдиган мўмин эса хурмо кабидир. Унинг ҳиди йўқ, аммо мазаси ширин”. И
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 1 week ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 months, 3 weeks ago