🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 23 hours ago
Калифорния штатидаги мактаблардан бирида, "молиявий саводлилик" дарси доирасида, келажакда яхши яшаш учун ўз маблағларини банкда сақлаш мухимлиги ва банклар ишончлилиги хақида тушунча шакллантириш учун, ўқувчиларни банклардан бирига олиб бориб, унда хар бир ўқувчи номига $5 лик депозит очдирилган.
Кўп ўтмай, у банкни бошқа банк сотиб олиб, кичик хажмли депозитлар учун тўлов киргазиши сабабли ўқувчилар депозитларидаги пулларнинг хаммаси банкка ўтиб кетган.
Ўқувчилар амалиётда ўқитувчилар хохлаганидан кўпроқ нарса тушуниб олишган, капиталистик молиявий тизим борасида)
Спорт ва тиббиёт тизимларининг оммабоп (текин) килиб берилиши натижаси.
Ўтган куни "Sevimli" каналида "Ташаббусли бюджет"га бағишланган кўрсатувда қатнашиб келдим (кўрсатув бугун 20:00 да эфирга чиқиши керак). Ушбу ташаббус бўйича асосий тезисларим:
✳️ Хукуматнинг бундай ташаббусни йўлга қўйиши — буткул ижобий холат. Чунки у ахолини энди оз бўлса-да, бевосита "сиёсатга аралашишига" (хеч бўлмаганда ўз махалласи доирасидаги иқтисодий сиёсатга қисман бўлса хам таъсир ўтказишга), сиёсий агитацияга (одамларни бир мақсад остида бирлаштиришга ва биргаликда ўша мақсад учун амалий харакат қилдиришга), сиёсий конкуренцияга ва давлат бюджетини "подшох хазинаси" сифатида эмас, "жамият газнаси" сифатида эътироф эта бошлашга, давлат органларини ўз вазифаларини қандай бажараётганини жамоавий назорат остига олишга ундайди ва ўргатади. Махалла кумиталари хам шунчаки бефойда бюрократик элементдан реал, одамлар жамланувчи ва кандайдир амалий карорлар кабул килувчи органларга айланишига стимул яратади.
✳️ Овозларнинг "сотиб олиш" омили бир томондан бундай янги ташаббусда бўлмасдан иложи йўқ нарса бўлса (хали кўпчилик бу ташаббусга қўшилишга улгурмагани сабабли "бўш овозлар" мавжуд "уддабурон"лар томонидан шундай ўзлаштирилиши табиий, борган сари кўпроқ одам овозини ўз махалласи билан боғлиқ ё умуман унга керакли ташаббусга овоз бера бошлаган сари, сотиб олиш мумкин бўлган овозлар улуши камайиб боради). Бошқа томондан, одамларни ўз жамоавий манфаатини (масалан, махалласидаги мактаб ремонтини) 30-40 минг сўмга алмаштириши — одамларнинг хам сиёсий, хам моддий ахволи танглигидан келиб чиқади. Орамиздаги онгли фуқароларимизнинг бурчи — одамларга жамоавий манфаатларини ўша 30-40 мингдан юқори қўйиши — узоқроқ перспективада уларга кўпроқ ютуқ олиб келишини тушунтириб боришдан иборат.
✳️ "Ташаббусли бюджет" миқёси ва қамрови кенгайтириб борилиши керак:
– асосий бюджет хам бора-бора халқ томонидан тақсимланиши;
– фақат бир марталик тўловлар учун эмас, регуляр дотацияга эхтиёжли ташаббуслар хам рўйхатга киритилиши (масалан, фақат мактаб ремонти эмас, балки янги мактаб қуриш ва уни молиялаштириб бориш ташаббуси хам киритила олиниши керак);
– овозага фақат қилиниши КЕРАК бўлган ташаббуслар эмас, балки қилиниши КЕРАКМАС ташаббуслар хам киритилиши (масалан, яна бир парк чопилиб, ўрнига бизнес-центр қурилишига қарши овоз бериш имконияти) керак. Яъни, буни одамларнинг ўзи талаб қилиб бориши керак.
✳️ Ушбу ташаббус доирасида иложи борича ХАММА уз ташаббусларини киритиш (албатта, жамоаси билан маслахатлашган холатда) ё овоз бериш оркали катнашишини тавсия киламан.
Телеграм каналларда мана бу каби сотволинган постлар орқали ахолини газ, сув ва электр таъминот сохаларининг ХУСУСИЙЛАШТИРИЛИШИГА (яъни қимматлаштирилишига) рухан тайёрлаш кампанияси бошланганга ўхшайди (сув сохаси қисман хусусийлаштирилиб бўлган).
Бахона — "одамлар газ-сув-светни кўп ишлатиб ташлаяпти". Тағин ўз пайтида одамларни ўйлаб, ушбу ресурсларни оммабоп, арзон қилиб қўйган совет тизими хам тепиб ўтиляпти (чунки бозор иқтисоди тизимида чўнтакни эмас, жамиятни ўйлаш — ғирт ахмоқлик).
Бунда хусусийлаштириш билан ресурслар танқислиги муаммоси хал бўладими? Йўқ.
"Ўзимизга етмаётган" газни ташқарига сотиш камаядими (ё қимматроққа сотиладими)? Йўқ.
Шунчаки энди давлатдан ресурсларни арзонга олиб, ахолига қимматга сотиб борувчи бир тўда "ишбилармон" олигархларимиз янада бойигани қолади, холос. Бу билан "табиий бойликлар — миллат мулки" каби яна бир "совет сарқити" бўлмиш конституцион умуммиллий хуқуқ туалетга оқизилиб.
Энг ачинарлиси, бир қисм ахолимиз ушбу бахонани омиларча ютиб кетаверишади (биринчи ўринда иқтисодни Ғарб мактаб дастурларидан ўрганганлар), қолганлари нима бўлганини тушунмай, "хар доимгидай яна нарх оширилибди-да" деб кетаверишади.
Охирги постга коментлар учун
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 5 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 23 hours ago