ШАЙХ САБОҚЛАРИ

Description
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Бу каналда сиз учун...👇🏼
📌 Қорилардан Маьрузалар ✔️
📌 Қурьондан Суралар ✔️
📌 Ҳадис ва Ҳикоялар ✔️
☘ Барчаси Фақат Сиз Учун...

❗РЕКЛАМАЛАР УЧУН УЗР ⛔

✍🏼 Тижорат учун: @REKXONA24_BOT
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago

1 week, 1 day ago

Тубан кимса беҳуда гапларни сўзлашидан ва сўралмаган саволга жавоб беришидан билинади.

Изоҳ. Беҳуда гапнинг ҳукми оғир. Қуйидаги ҳадис бунга далилдир: «Пайғамбар алайҳиссалом бир куни Каъбни излаб қолдилар. Уни касал, дейишди. Расули акрам Каъбни кўргани бордилар. Олдига кириб:
– Хурсанд бўл, эй Каъб, – дедилар. Шунда Каъбнинг онаси:
– Жаннат сенга хуш бўлсин, эй Каъб! – деди.
– Ким бу Оллоҳ номидан гапираётган? – сўрадилар Расули акрам.
– У менинг онам, эй Оллоҳнинг расули, – жавоб қилди Каъб.
– Сен қаердан биласан, эй Каъбнинг онаси! Балки (ўғлинг) Каъб беҳуда сўзларни гапиргандир, ҳожати йўқ ўринда манъ қилгандир, – дедилар Расули акрам» Ибн Абу Дунё ривояти.

Бунинг маъноси шуки, жаннат хушхабарига муносиб киши ҳисобга тортилмайди. Кимки беҳуда сўзларни гапирган экан, бунинг учун албатта ҳисоб беради. Ҳисоб бериш эса азобнинг бир туридир.

Абу Зар дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шундай дедилар:
– Баданингга енгил, мезонда оғир амални сенга ўргатайми?*– Ҳа, албатта, эй Оллоҳнинг расули, – дедим. – Бу амал – жим юриш, гўзал хулқ ва беҳуда гаплардан тийилишдир, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам»***

© Ибн Абу Дунё ривояти.

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

1 week, 1 day ago

“ОРҚАНГДА АЛЛОҲ ТУРИБДИ, БОЛАМ!”(Ибратли ҳикоя)

Моҳира хола оилада ҳам ота, ҳам она бўлди. Аммо эрининг йўқлиги барибир билинар, гоҳида ўша йўқликка бор бўйи билан қулагандек сезарди ўзини. Ўғли мактабни битираётиб, “Отам бўлганларида зиёфат қилиб берардилар”, деб ўксиганида юраги бир “зирқ” этганди. Олий ўқув юртига кирганида ҳам, қандайдир байрамларда ҳам бу ҳол сезилиб қоларди. Моҳира хола: “Болам, зиёфат бериш мажбурият эмас. Дунёда қилиниши шарт амаллар бор. Ана ўшалар бажарилмай қолса, ўксисанг арзийди”, дерди.
Ўғли ўқишни битирди. Курсдошларининг кўпи нуфузли жойлардан иш топишди. У эса хомуш эди.
– Ойижон, барибир “орқанг” бўлиши керак экан. Мени ҳам кимдир тавсия этганида, ўтиб кетардим. “Ё заринг, ё зўринг” деганлари рост экан, – деб ҳасрат қилиб қолди бир куни.
– Шунга хафа бўлиб юрибсанми? – деди Моҳира хола ичидаги оғриқни ташига чиқармай.
– Бунақа тушкунлик мусулмон кишига ярашмайди. Бировнинг тоғаси, бировнинг амакиси министр бўлса бордир, аммо сенинг орқангда оламлар Парвардигори, барча министрлару подшолар Эгаси бўлмиш Аллоҳ турибди-ку, болажоним. Тавба қил-а, тавба қил! Худойимнинг сенга ҳам атаган яхшиликлари бор.
Холанинг нафаси бўғилиб, супа четига омонат ўтирди. Бутун қалби, руҳи, жони бир тутам бўлиб, “Ё Аллоҳ!” калимасига қўшилиб кетди. Кўзларидан дувиллаб ёшлар қуйилди. Ўғли қўрқиб:
– Ойижон, нима бўлди сизга?! Келинг, бундай ётақолинг! – деди жавдираб. Моҳира хола тезда ўзига келди.
– Мен намоз ўқиб олай, болам, – деди бирданига бошқача турланиб. Икки ракат шукр, икки ракат ҳожат намози ўқиди. Қўллари дуода экан, кўнгли дарёдай тошди, кўзларидан ирмоқлар қуйилди, юзларини ювди. “Ё Аллоҳ, меҳрибоним Аллоҳ! Ёлғиз Ўзингдан бошқа суянар кимим бор? Ўғлимни Ўзинг истаган йўлингга, яхшилар йўлига бошла, унинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ! Боламнинг олдига яхшиларингни чиқариб қўй, Аллоҳ!..”
Орадан уч кун ўтди. Ўғли кулиб кириб келди. Тасодифан бўлса, шунчалик бўлар, дея онасига қуйидагиларни сўзлади.
Метро бекатидан чиқиб келаётса, бир одам унга қизиқибди. Маълумотини суриштиргач, бизда ишлашни хоҳлайсизми, эртага танлов бўлади, келинг, деб манзилини айтибди. Эртасига ўғли борди, тестга кирди, 99.3 фоиз балл билан конкурсда биринчиликни олди.
Моҳира хола “Аллоҳга шукр, Аллоҳга шукр!” дея ўрнидан турди, икки ракат шукрона намозини ўқиди.

"Намозда хушуъ" китобидан.
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

1 week, 1 day ago

​​🍃МАХФИЙ, АММО НИҲОЯТДА ҲАЙРАТОМУЗ МАЪЛУМОТЛАР

1) Инсоннинг кўзида шундай тўсиқ - парда борки, у фаришта ва жинларни кўришдан сақлайди. Ўлим вақтида бу парда кўтарилади.

2) Қўшиқ, ашула эшитаётган инсоннинг олдига шайтон ва жинлар бир лаҳзада етиб келади. Ва yлар одамнинг атрофида рақсга тушишади. Агар инсоннинг кўзидаги парда очилганда эди, манзаранинг даҳшатидан юраги ёрилиб кетарди.

3) Ҳар жума кунининг тонгида оламдаги барча жонзотлар Сур чалинишини кутиб қулоқ солиб турадилар... Эй Роббим! Хотимамизни гўзал қил!

4) 1997 йили Тинч океанининг тубида қаттиқ, шиддатли овоз пайдо бўлди. Унинг акс-садоси 5000 кмгача эшитилди... Бу овознинг келиб чиқиши, сабаби ҳозирги кунгача аниқланмади...

5) Оёғингиз увишиб қолган бўлса юрманг, қўлингиз увишган бўлса, унга тиранманг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда синиб қолиши мумкин.

6) Уялган ва ғазабланган вақтда юз қизаришининг сабаби— тинч, меъёрда турган асаб толаларининг вақтинча фалаж, шол бўлиши—томирларда одатдагидан кўп миқдорда қоннинг ҳайдалишидир.

7) Инсон зим - зиё, зулматда 3 кундан кўп қолиб кетса, бир умрга кўр бўлиб қолади.

8) Уйқуда йиқилиб тушиб, сесканиб кетсангиз, билингки: бу сизни уйғотиш учун ақлингизнинг ўйлаб топган тушдир... Чунки аъзоларнинг функцияси тўхтаб қолиш ва ўлиб
қолиши ҳеч гап эмас.

9) Инсон вафот этган пайтда бош миянинг чап қисми яна 7 дақиқагача актив бўлади, бу ҳолатда барча хотиралари бирма- бир кўз олдига келади. Лекин худди тушда бўлганидек уларни кетма-кетлигини бошқара олмайди.

10) Шундай ҳаётий тажриба бор, агар эшитишни истасангиз ичингиз сўйлайди (гапиради)...
Қулоқларингизни ёпинг, диққат қилинг! Ичингиздан сас келади...

11) Инсон организмидаги тириклик тизими, ҳар куни камида биттадан хужайрани йўқ қилади... Агар бу хужайралар яшаса, саратонга айланиб кетади...

Ҳамиша «Субханаллоҳ» (Аллоҳ айбу нуқсонлардан пок) «Алхамдулиллаҳ» деб айтинг...

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

1 week, 3 days ago
**САВОЛ ?**

САВОЛ ?

Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?

1 week, 3 days ago

**Олтинга тенг сўзлар

➀** Кексаларни узоқ умр кўрганлиги учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак.

➁ Яхшигаям, ёмонгаям бирдек яхши кўринишга уринадиган одам энг хавфли одамдир.

➂ Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпиги суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамни бошига мих қоқади...

➃ Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!

➄ Дунёда меҳрдан арзон нарса йўқ. Бир оғиз ширин сўз, бир чимдим меҳр кимни ўлдирибди! Биз эса шуни ҳам бир-биримиздан аяймиз..

➅ Мушук ўзи итдан қочиб дарахтга чиқади-ю, яна дарахтдаги қушларга дағ-даға қилади...

➆ Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

➇ Дарахт бир жойда кўкаради, дейишади. Тўппа-тўғри, бу гап дарахтларга жуда мос тушади. Одамларга эмас!

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

1 week, 3 days ago

**Шайх Муҳаммад Ротиб Наблусий шундай дейдилар:

"Мен сизларга бир таклиф айтмоқчиман, ўзим буни ҳар куни бомдод намозидан кейин айтиб чиқаман. Улар қуйидагилар:

  1. "Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ" - 100 марта.

  2. "Аллооҳумма солли ъалаа саййидинаа Муҳаммадив-ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳии ва саллим" - 100 марта.

  3. "Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи ва лаа илааҳа иллаллооҳу валлооҳу акбар" - 100 марта.

  4. "Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳии, субҳааналлооҳил ъазиийм" - 100 марта.

  5. "Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳи" - 100 марта.

  6. "Ҳасбияллооҳу ва ниъмал вакиийл" - 100 марта.

Бу зикрларни айтишга тахминан 20 дақиқа ёки ундан бироз кўпроқ вақт кетади холос. Агар сиз бу зикрларни айтсангиз, Аллоҳ сизга Ўз мададини беради.
🔎 @ShayhSaboqlari ✔️**

1 week, 6 days ago

АМАЛ ТЎҒРИ БЎЛИШИ ҲАҚИДА ЎЙЛАНГ
Баъзи одамларнинг ичида хавотир бўлади, шунча зикр қилдим, лекин ҳозиргача ҳеч йиғи келмади, кўнглим бўшамади, демак, мен жуда бағритош ва бадбахтман, деб ўйлайди.

Ёдда тутингки, йиғи келиши ёки келмаслиги ихтиёрдаги иш эмас. Нажот топишнинг унга боғлиқ жойи йўқ. Муҳими, қайси йўлдан кетаётганингиз, тўғри йўлдамисиз ёки йўқ? Қилаётган амалингиз тўғрими ёки йўқ? Шу нарсага қаранг.
Байтуллоҳга биринчи назар тушганда ҳам йиғи келмаслиги мумкин. Жуда кўп одамлардан, Байтуллоҳга биринчи назар тушганда, инсон йиғлайди, деган гапни эшитганман. Бу ҳол одамларнинг ўртасида машҳур бўлиб бўлган. Масалан, бир одам у ерга етиб борди ва Байтуллоҳни кўрди, шунда у йиғламади. Кейин у, мен шайтонман, малъун бўлиб бўлганман, чунки мен Байтуллоҳни кўриб туриб ҳам йиғламадим, деб хавотир оляпти.

Бир нарсани ёдда тутинг, у ерда йиғлашнинг бирор ҳақиқати йўқ. Байтуллоҳга борганда уни тавоф қилиш тавфиқи бўлса, ана шу Аллоҳ таолонинг карами ва эҳсонидир. Хоҳ йиғи келсин, хоҳ келмасин. Агар йиғи келса, унда бу неъматдир. Мабодо, йиғи келмаса, бу ғам қиладиган нарса эмас ва у киши яхшиликлардан маҳрум бўлганини билдирмайди. Чунки мақсад бошқа. Муҳими, бизга буюрилган амал у адо этиляптими ёки йўқми – шу!

“Насиҳатлар гулдастаси”дан.

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

1 week, 6 days ago

Кимнинг кимлиги тилидан билинади

Имом Нававий айтадилар: “Икки улуғ зот бир жойда бўлиб қолдилар. Бири иккинчисига деди:
– Одамларда қанча айб ва камчилик санадингиз?
– Бир инсонда саккиз минг айб санадим. Аммо инсонда бир хислат бор экан. Агар ўша хислатини ишлатса барча айбларини ёпади, – деди.
– У қандай хислат экан?
– Тилни тийишдир, – деди.

Тил инсонни саломат қилади. Инсон гапирса, унинг нодон ёки ақлли, илмлими ёки авомми, яхшими ёки ёмонми, сахийми ёки бахилми хуллас ҳамма нарсасини билиб олса бўлади.

Ҳазрати Умар айтадилар: “Кимнинг гапи кўп бўлса, хатоси ҳам кўп бўлади”. Тилни тийиш ҳамма айбларни беркитади.

Умар ибн Абдулазиз айтадилар: “Биз салафларни кўрдик, улар ибодатни рўзада ёки намозда кўрмас эдилар. Улар асли ибодатни одамларнинг шанидан тилни тийишда деб билардилар. Кундузи рўзадор, тунда қойим бўлиб чиққан одам агар тилини тиймаса қиёмат куни муфлис бўлади”.

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

1 week, 6 days ago

Кимнинг кимлиги тилидан билинади

Имом Нававий айтадилар: “Икки улуғ зот бир жойда бўлиб қолдилар. Бири иккинчисига деди:
– Одамларда қанча айб ва камчилик санадингиз?
– Бир инсонда саккиз минг айб санадим. Аммо инсонда бир хислат бор экан. Агар ўша хислатини ишлатса барча айбларини ёпади, – деди.
– У қандай хислат экан?
– Тилни тийишдир, – деди.

Тил инсонни саломат қилади. Инсон гапирса, унинг нодон ёки ақлли, илмлими ёки авомми, яхшими ёки ёмонми, сахийми ёки бахилми хуллас ҳамма нарсасини билиб олса бўлади.

Ҳазрати Умар айтадилар: “Кимнинг гапи кўп бўлса, хатоси ҳам кўп бўлади”. Тилни тийиш ҳамма айбларни беркитади.

Умар ибн Абдулазиз айтадилар: “Биз салафларни кўрдик, улар ибодатни рўзада ёки намозда кўрмас эдилар. Улар асли ибодатни одамларнинг шанидан тилни тийишда деб билардилар. Кундузи рўзадор, тунда қойим бўлиб чиққан одам агар тилини тиймаса қиёмат куни муфлис бўлади”.

© Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

🔎 @ShayhSaboqlari ✔️

2 weeks, 4 days ago
**Сўра, сенга берилади. Сўра**.......

Сўра, сенга берилади. Сўра.......

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: "Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрат Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳум билан бирга эдилар. Намозни тугатиб, Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиб дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўра, сенга берилади. Сўра, сенга берилади", - дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Аллоҳумма солли ъалаа Саййидина Муҳаммад.♻️Бошқаларга #УЛАШИНГ❗️
═══════════════════

📖 Қурьон Тинглаш 👈🏼
🌀 Қурьонни Ўрганиш 👈🏼
🎙 Долзарб Маърузалар 👈🏼

«МАЬРУЗАЛАР ОЛАМИ»
КАНАЛИ УЛАНИШ УЧУН
КЎК ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot

☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama

Last updated 3 weeks, 4 days ago

Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!

Фақат янги, долзарб мавзулар!

Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot

Реклама: @Patrul_Admin

Last updated 2 months, 1 week ago

Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin

Last updated 2 months ago