Halovat.uz

Description
🕌 ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ

Н..В..Р..К.

Rasmiy👇
@Halovatuz

Фикр мулоҳазалар учун админ:
👉🏻 @Halovatuzadmin
Advertising
We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 1 month ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 1 month ago

3 days, 3 hours ago
[**#МАҚОЛА**](?q=%23%D0%9C%D0%90%D2%9A%D0%9E%D0%9B%D0%90)[**#САЛОМЛАШИШ**](?q=%23%D0%A1%D0%90%D0%9B%D0%9E%D0%9C%D0%9B%D0%90%D0%A8%D0%98%D0%A8) **ОИЛАВИЙ АЖРИМ – ЖАМИЯТ ТАНАЗЗУЛИ**

#МАҚОЛА#САЛОМЛАШИШ ОИЛАВИЙ АЖРИМ – ЖАМИЯТ ТАНАЗЗУЛИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃*🌸*🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Кенжабек Солиев,
Чуст туман "Ғойиб эронлар" жоме масжиди имом хатиби

🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇*👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞*Youtube

3 days, 3 hours ago
[**#МАҚОЛА**](?q=%23%D0%9C%D0%90%D2%9A%D0%9E%D0%9B%D0%90)[**#САЛОМЛАШИШ**](?q=%23%D0%A1%D0%90%D0%9B%D0%9E%D0%9C%D0%9B%D0%90%D0%A8%D0%98%D0%A8) **САЛОМЛАШИШ — ИСЛОМДАГИ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИДАНДИР.**

#МАҚОЛА#САЛОМЛАШИШ САЛОМЛАШИШ — ИСЛОМДАГИ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИДАНДИР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃*🌸*🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Бобуржон Қозоқбоев,
Давлатобод тумани “Муҳаммад паноҳ” жоме масжиди имом ноиби

🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇*👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞*Youtube

3 days, 13 hours ago

**САДАҚА

Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.

Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.

Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.

Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.

Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади. Айни дамда сиз қилишингиз мумкин бўлган энг афзал садақа - ушбу ўқиганингизни садақа ниятида бошқага улашишингиздир.

Анвар Аҳмад таржимасиДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👇*👇*👇👇👇👇👇👇👇
@Halovatuz

3 months ago

#ЛАТОИФ
АДОЛАТЛИ ЭР

Бир эркак икки аёлга уйланмоқчилигини дўстига айтди.  Дўсти - «Икки аёлга адолат қилиш лозим, қанча адолат қилмагин,  адолат қилмадинг дея юзинга солади. Тавсия қилмайман»   деди.  
  Адолат қилиш мумкинку ахир?! Мана мен адолат қиламан,  дея икки аёлга уйланибди.  Икки аёли билан Одил султон бўлиб яшабди.
  Ҳақиқатдан адолат қилармиш, бирига берган меҳрни бошқасига ҳам берар экан.  Уй-жойи,  еб-ичиши, кийим-кечаги,   барча-барча эҳтиёжларида баробар кўриб,  бирини бошқасидан кам қилмабди.  Шу тариқа узоқ яшабди.  Кунлар ўтиб ҳар икки аёли ҳам заҳарланиб,  бир кунда вафот топибди.  Қариндошлари маййитни ювишга ҳозирлик кўришаётса,  маййит ювадиган битта эмас, иккита кераклигини айтибди. Одамлар ҳайрон бўлиб сабабини  сўрасалар,  «Ҳаётим давомида буларга адолат қилдим. Бир-биридан кам қилмадим, бирини кечга суриб,  бошқасини олдинга ҳам қўймадим.  Вафотида ҳам адолат қилмоғим лозим»  деб жавоб қилибди-да,  бир вақтни ўзида икки гўрков, икки ғассолни ишга солибди. Барча маййит ҳозирликларини баробар қилдирибди.  Ҳар икки маййит тайёр бўлгач,  мозорга олиб кетар пайт қарасалар эшик битта экан.  Эр - «Шу ерда ҳам адолат қилишим лозим. Бирини олдин чиқариб,  бошқасини кейин чиқарсам адолат бўлмай қолади»  деб  эшик олдига янги яна бир эшик қурдирибди.  Ниҳоят ҳар иккисини ҳам тенг олиб чиқиб, тенг кўмиб келибди.  Уйга қайтиб келиб  «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!  Ўлгунларига қадар адолат қила олдим»  деб ўтириб, кўзи уйқуга кетибди.  Тушига катта аёли кириб - «Мени эски нураган эшикдан чиқариб,  ёш хотинингизни янги чиройли эшикдан чиқардингиз-а...?!!»  дермиш.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
???????
@Halovatuz

3 months ago

#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар:

Ҳар туғилган бола мутлақо Ислом фитратида туғилади, лекин ота-онаси уни яҳудий, насроний ёки маъжусий айлайди.”
Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Изоҳ:
Боланинг моддий ва маънавий таълим-тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулиятига ишорат этилмоқда. Ҳар гўдак маъсум туғилади. Унинг эътиқоди ва ахлоқини аввало, ота-она шакллантиради. Яъни, бола тақлид йўли билан ота-онасининг эътиқодига, ишончига юзланади, йўналади, қабул қилади, ўзлаштиради.

Дўстларингизга ҳам улашинг
????????
@Halovatuz

3 months ago

“КИЙИМИНГИЗНИ БЕРАР ЭКАНСИЗ”
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирган эдилар, бир ёш бола келди.
– Онам сиздан кийишга кийим сўраб юборди, – деди.
– Ҳадемай бирор кийим тушиб қолса, бераман. Хабар олиб тур, – деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам болани жўнатиб юборди. Бола онасининг олдига бориб бу сўзларни айтган эди, онаси яна қайтариб жўнатди ва тайинлади:
– Яна қайтиб бор, “Ўзингизнинг кийимингизни бўлса ҳам, берар экансиз”, деб айт!
Бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига келиб, онасининг гапини айтди. Шунда жаноб Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам уй ичкарига кириб, устидаги кийимни ечиб чиқиб, уни болага бериб юбордилар. Ўзлари эса кийимсиз қолдилар.
Намоз вақти бўлиб Билол розияллоҳу анҳу азон айтди. Мусулмонлар намозга тўпланиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни кутиб анча ўтирдилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кийиб чиқадиган кийимлар йўқлигидан кела олмадилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
?????????
@Halovatuz

5 months, 3 weeks ago

АЁЛИНГИЗНИ КАМЧИЛИГИ САБАБ ЁМОН КЎРМАНГ!

-«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминага (эр-хотинига) ғазаб қилмасин, агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасини ёқтиради», дедилар».

(? Муслим ривояти)

✔️Шарҳ: Аёллар ҳар тарафлама мукаммал бўлишлиги маҳол бўлган нарсадир. Бирини ҳусни гўзал бўлса, иккинчисини ахлоқи гўзал, учинчисини ахлоқи ўртача аммо эрини хурсанд қиладиган ширин таом пиширишга уста. Ҳар бир аёлни ўзига хос фазилатлари ва камчиликлари бўлади. Ҳар тарафлама мукаммал бўлишлик аёл кишига маҳолдир. Аммо бази эркаклар борки хотинини бази камчиликлари, майда чуйда хатолари сабабидан зулм қилади.

- Эркаклар огоҳ бўлсинким, қиёматда - бировни ҳаққига кирган, ғийбат қилган, зулм қилган инсонлар ҳаққини сўраб келишлигидан қўрқиб хавотирланиб атрофига қараб турган бир вақтда ёнидан бир киши бу ёққа қаранг дейди. Қараса хотини давогар бўлиб турибди. Хотинжон мен эринг эдим қўй энди кечир... деса Хотини ҳа майли деб кетмайди. Ҳаққини мукаммал қилиб савобларидан қилган зулми миқдорича тўлдириб олади.

- Эркак киши кўчада бир кишига зулм қилса ўзига кўринади, лекин хотинига қилаётган зулмлари ўзига сезилмайди. Хотиним, қандай муомала қилсам чидаши керак деб ўйлайди. Уни рози бўлиш бўлмаслиги билан қизиқиб ҳам ўтирмайди. Аммо охиратда қанча кечиришлигини сўраб ёлвориб йиғласа ҳам, хотини у кунда заррача ҳаққидан воз кечмайди. Эр қийналиб топган савобларни хотини олади.

- Ундан кўра эр дунёда хотинига зулм қилишдан сақланса ёки зулм қилиб қўйганда ҳам икки оғиз ширин гапириб қўйса кечириб юборади хотини. Охиратдаги қийинчиликдан эр қутулади. Насиҳатдан фақат ақл юргизадиганлар ибрат олади.

Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир.  (Роҳман - 60) Бошқаларга ҳам эҳсон қилиб улашинг.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Halovatuz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
????????
@Halovatuz

5 months, 3 weeks ago

#Аудио #Тарбия

#Мавзу: **ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Муҳаммад Айюб Фахриддинов,
Наманган шаҳар "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом-ноиби**

?Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
??
?www.Ravza.uz | ?Telegram
?Instagram | ?Facebook?Youtube

5 months, 3 weeks ago

#Аудио #Салафий #Раддия

#Мавзу: Ҳудкушлик шаҳидлик эмас

Илёсхон Собитов,
Уйчи тумани "Обид қори" жоме масжиди имом-хатиби

Сайтдан тинглаш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
??
?www.Ravza.uz | ?Telegram
?Instagram | ?Facebook?Youtube

5 months, 4 weeks ago

ҲАЁТДАН НОЛИМАНГ, НЕГАКИ...

☝️Машаққатли ишингиз ҳар бир ишсизнинг орзуси;

☝️Сизни безор айлаган фарзандингиз ҳар бир бепуштнинг орзуси;

☝️Кичик уйингиз ҳар бир ватангадонинг орзуси;

☝️Озгина пулингиз ҳар бир қарздорнинг орзуси;

☝️Соғлиғингиз ҳар бир беморнинг орзуси;

☝️Табассумингиз ҳар бир тушкунликка тушганнинг орзуси;

☝️Аллоҳ айбингизни тўсгани ҳар бир шарманда бўлган банданинг орзуси;

☝️Шундай экан, Аллоҳга ҳамд айтиб, Унинг тақдирига рози бўлишни ҳаётингизга асос қилинг!

Аллоҳим, Сенга доим (беадад) ҳамду санолар бўлсин!

Доктор Муҳаммад Юсрий Иброҳим

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
????????
@Halovatuz

We recommend to visit

Реклама👉: @reklamahaqida

Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy


👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot

Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot

Last updated 1 month ago

✅ @Jahon_xabarlari расмий канали


⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!

Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot

💰 Реклама учун @otash_media_uz

Last updated 2 weeks, 2 days ago

Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️

Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!

Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6

Last updated 1 month ago