Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago
❗️Президент фармонига мувофиқ:
2024 йил 1 декабрдан “маҳалла еттилиги” томонидан камбағал оилаларнинг ижтимоий шароити ва камбағалликка тушиш сабабларини ўрганиш натижасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Камбағал оилалар реестри шакллантирилади.
2025 йил 1 январдан:
➖ кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдамни уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўлаш давом эттирилади;
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади;
➖ камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади.
Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди.
Мазкур кредитдан фойдаланиш истагини билдирган фуқаролар ушбу ҳавола орқали "маҳалла еттилиги"га тавсия олиш учун ариза беришлари мумкин.
ҳавола:
https://online-mahalla.uz/public/pages/home-renovation
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболли лойиҳалар билан танишади.
Битта жисмоний шахсга битта банк картаси берилиши бўйича меъёрлар ўрнатилаётганлиги тўғрисида ахборот ҳақиқатга тўғри келмайди — Марказий банк
Банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларнинг олдини олиш, фирибгарлик схемаларида жисмоний шахсларга тегишли ҳисобварақлар ва банк карталари иштирокини камайтириш мақсадида банклар томонидан битта жисмоний шахсга (битта ЖШШИРга) карталар сонини (виртуал ва кобейджинг карталарини инобатга олган ҳолда) вақтинчалик битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача белгилаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бунда ушбу талаб чет эл валютасида очилган банк карталарига нисбатан татбиқ этилмаслиги кўзда тутилмоқда.
Президент:
“Оилавий тадбиркорлик” дастуридаги 100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади.
Ким минитракторда хизмат кўрсатса, ўзини ўзи банд қилган бўлади ва уларга мамлакатимизда чиқадиган техника учун 30 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.
❗️Президентнинг тегишли фармонлари билан:
Эркинжон Оқбутаевич Турдимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ишлаб келган Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
*❗️Нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинади*
Президент қарори (ПҚ-403-сон, 22.11.2024) билан:
2030 йил 1 январга қадар нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари:
➖барча турдаги солиқ(бундан ижтимоий солиқ мустасно) ва йиғимлардан озод қилинади;
➖унда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет эллик ўқитувчи ва мутахассислар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўламайди.
Шунингдек, 2030 йил 1 январга нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг қуйидаги Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товар жиҳозларига божхона тўловлари тўланмайди (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно):
➖ замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари;
➖ компьютер техникаси ва дастурий маҳсулотлар;
➖ ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар.
❗️2025 йил 1 январдан бошлаб:
➖нодавлат таълим ташкилотларига доимий жалб этиладиган педагог хорижий мутахассисларга “А-2” ўқитувчилар кириш визаларини бериш йўлга қўйилади;
➖давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан хориждан жалб қилинган мутахассисларга меҳнат қилиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома бериш йиғим миқдори БҲМнинг 30 бараваридан 1 бараваригача камайтирилади.Facebook | Instagram | Telegram
🇺🇿 “Ҳар бир хонадон, ҳар бир корхона табиатни асрашга ҳисса қўшиши керак” — Шавкат Мирзиёев
1 декабрдан ипотека кредитларини расмийлаштириш бошланади!
Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш йўлга қўйилди.
Ушбу кредитни олиш учун "маҳалла еттилиги" тавсияси талаб этилади.
Шунингдек, ҳар бир маҳалла учун чекланган лимит қўйилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу кредит Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан бир вақтда ҳам камбағал хам доимий даромадга эга оилалар учун ажратилади.https://t.me/mahalla_raislari
Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари!
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 ноябрдаги 21-сон баёни билан маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари қайта тасдиқланди.
Реклама👉: @reklamahaqida
Ikkinchi kanalimiz
👇👇👇
https://t.me/+DxCtjcVGjIpkMzQy
👇Мусиқа топувчи бот
@Taronabot
Video yuklovchi bot: @Tele_Save_Bot
Last updated 4 weeks, 1 day ago
✅ @Jahon_xabarlari расмий канали
⚡️Фақат тасдиқланган маълумотлар, энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз 👉 @Murojaatbor_bot
💰 Реклама учун @otash_media_uz
Last updated 2 weeks, 1 day ago
Энг оммабоп савдо канали “Vodiy Moshina Bozor” га хуш келибсиз❗️
Эълон бериш учун 👉 @vodiy_admins га ёзинг!
Спамлар учун: t.me/+2GKIybcQDxM0YTk6
Last updated 4 weeks, 1 day ago