Voris Media

Description
📖 Қуръон таржималари;
📒 Ҳадислар;
📚 Сийрати набавия;
📝 Ҳикматли сўзлар таржималари;
🗒 Кунлик дуолар;
💿 Аудио мавъизалар;
💽 Сара тиловатлар;
⛺️ Расмдаги ҳикматли сўзлар;
📬 Савол-жавоблар;
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 1 month ago

Last updated 3 years, 2 months ago

2 weeks, 3 days ago

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

**«Тақво аҳлини танитиб турувчи аломатлари бор:

1) Рост сўзлаш;
2) Аҳдга вафо қилиш;
3) Силаи раҳм қилиш;
4) Заифларга раҳм қилиш;
5) Фахр ва кибрдан йироқ бўлиш;
6) Яхшилик улашиш;
7) Одамларга ўзини кўз-кўз қилмаслик;
8) Гўзал хулқ;
9) Феъли кенг бўлиш.
Буларнинг барчаси Аллоҳга яқинлаштирадиган сифатлар жумласидандир**».

("Ҳилятул авлиё", 1/270)

@VorisMedia

2 weeks, 4 days ago

Абу Талҳа разияллоҳу анҳу Уҳуд жангида Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни қалқони билан ҳимоя қила туриб: «Ё Аллоҳнинг пайғамбари, ота-онам сизга фидо бўлсин!  Бошингизни кўтарманг, душманнинг дайди ўқи тегиб кетмасин. Кўксим билан сизга қалқон бўламан», деди.

(Бухорий ривояти)

@VorisMedia

2 weeks, 4 days ago

*Ҳотам ал-Асом раҳимаҳуллоҳ айтади:

وقال حاتم الأصمُّ: لا تغترَّ بمكانٍ صالحٍ، فلا مكان أصلح من الجنّة ولقي آدم فيها ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العبادة، فإنَّ إبليس بعد طول العبادة لقي ما لقي. ولا تغترَّ بكثرة العلم، فإنَّ بَلْعام بن باعورا لقي ما لقي وكان يعرف الاسم الأعظم. ولا تغترَّ بلقاء الصالحين ورؤيتهم، فلا شخص أصلح من النبيِّ - صلى الله عليه وسلم - ولم ينتفع بلقائه أعداؤه والمنافقون.

باعورا: هو رجل من بني إسرائيل.

«Яхши макон билан алданма, чунки жаннатдан яхшироқ макон йўқ эди, лекин у ерда Одам (алайҳиссалом) қандай синовларга дучор бўлганини биламиз. Кўп ибодат билан ҳам алданма, чунки Иблис узоқ вақт ибодат қилганидан кейин қандай оқибатга йўлиққанини биламиз. Илмнинг кўплиги билан ҳам алданма, чунки Балъам ибн Бауро қандай ҳолатга тушганини биламиз, ваҳоланки у Аллоҳнинг энг улуғ исмини билган эди. Солиҳ кишиларни кўриш ва улар билан учрашиш билан ҳам алданма, чунки Расулуллоҳдан ﷺ солиҳроқ киши йўқ эди, лекин у зотнинг душманлари ва мунофиқлар бу учрашувдан ҳеч қандай фойда олмадилар».

[Балъам ибн Бауро - Мусо алайҳиссалом замонида яшаб ўтган олим киши эди].*@VorisMedia

3 months ago

• Банданинг қабрдаги ҳолати, қалбнинг дилдаги ҳолати каби бўлади; бахтлими, азобдами, маҳбусми, эркинми!!
Агарда, қабрдаги ҳолатингизни билмоқчи бўлсангиз, дилда ётган қалбингизга қаранг:

- Қалб: -иймон- сурури, хотиржамлик, поклик билан тўла бўлса, бу демак -Аллоҳ изни ила- сизнинг қабрдаги ҳолатингиздир.
Шунинг учун, тоат-ибодат аҳлидан бўлган, гўзал хулқли, одамларни кўп кечирувчи бандани ҳаётда хотиржам юрганини кўрасиз.

- Бундай иймон: ташвишни кетказади, ғам-қайғуни йўқ қилади. Ва у: муваҳҳидлар кўз қувончи, обидларнинг ширин ҳаётидир.

@VorisMedia

3 months ago

‎قال الإمام ابن رجب رحمه الله :
‎"ليس الخائف من بكى وعصر عينيه ؛ وإنما الخائف من ترك ما اشتهى من الحرام إذا قدر عليه"

? [رسائل ابن رجب 163/1]

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ дедилар:
"Кўзларида ёш қолмагунича йиғлаган киши қўрқувчи эмас, балки кўнгли тусаб турган ҳаром ишни қилишга қодир бўлатуриб тарк қилган киши ҳақиқий қўрқувчидир".

(Ибн Ражаб, "Росаил", 1/163)

@VorisMedia

3 months ago

#УНУТМАНГ

«Қанча, қанча савоблар сиз томон шошади ва сизнинг эшигингиз тагида тўхтайди. Лекин уларни эшигингиз тагидаги «эртага қиламан», «балки» ва «агарда», деб номланган дарвозабонлар ҳайдаб юборади».

@VorisMedia

6 months ago

*"العلم والعمل توأمان أمهما علو الهمة، والجهل والبطالة توأمان وأمهما إيثار الكسل".

«Илм ва амал бир онадан туғилган икки авлод, уларнинг онаси – олий ҳиммат. Жаҳолат ва бекорчилик ҳам бир онадан туғилган икки авлод, уларнинг онаси – дангасаликдир».*@VorisMedia

6 months ago

«Аллоҳ зикрини кўпайтириш нифоқдан омонликдир. Албатта мунофиқлар Аллоҳни кам ёдга олувчилар, Уни кам зикр қилувчилардир. Шу сабабдан ҳам Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида: «Албатта, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўларлар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир. Агар намозга турсалар, дангасалик билан, хўжакўрсинга турарлар ва Аллоҳни камдан кам зикр қиларлар», деган. (Нисо: 142).@VorisMedia

6 months ago

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтади:* «Набий соллаллоҳу алайҳи вассалламни товуқ еяётганини кўрдим».
Бошқа ривоятда: «Товуқнинг гўштини еяётганларини», дейилган.
(
Бухорий «Саҳиҳ», 5517. Термизий «Саҳиҳ», 1827**).

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ товуқ гўштини фойдаларини зикр қилиб айтади: «Ошқозон учун енгил, тез ҳазм бўлади, яхши сингийди, димоғни яхши тутади, манийни кўпайтиради, овозни соф қилади, тана рангини чиройли қилади, ақлни кучайтиради ва янги қон ишлаб чиқаради».

«Ат-тиббун набавия», 289.*@VorisMedia

6 months, 1 week ago

#Бойкот жуда жиддий масала эмас, деяпсизлар. Модомики, қонхўр золимларга қаршилигингиз ва мазлумларга бера оладиган ёрдамингиз бойкотдан бошқа нарса эмас экан, демак у енгил масала ҳам эмас.
Нега масалага фақат фиқҳий нуқтайи назардан қараяпсиз?!

©️

✉️@VorisMedia

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 2 weeks, 2 days ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 1 month ago

Last updated 3 years, 2 months ago