🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
Жиноят-процессуал кодекс ҳамда “Судлар тўғрисида”ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
— жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши;**
— гумон қилинувчига, айбланувчига ва судланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни таъминланиши;*
— айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши кераклиги;
— гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмаслиги ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги;
— ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги;
— агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги;
— шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас*лигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиляпти.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari
Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Билдиришда фуқаро Фарғона туманлараро маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган 5-1501-2403/1079-сонли иш бўйича суд мажлисининг видеотасвиридан кўчирма берилмаганидан норозилигини маълум қилган.
Аниқланишича, аризачи Н. Фаттахова судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ёзёвон туман қурилиш бўлимининг 2022 йил 30 июндаги қурилиши тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома беришда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиб, 2022 йил 30 июндаги рухсатномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Фарғона туманлараро маъмурий судининг 2024 йил 19 декабрдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур қарор устидан шикоят ёки протест ҳозирги кунга қадар келиб тушмаган.
Иш ҳужжатларида “Инсон ҳуқуқи ва қадри студияси” МЧЖ директорининг суд мажлисида журналист сифатида иштирок этиб, аудио ва видеолавҳалар тайёрлаш ҳақидаги илтимосномаси мавжуд бўлиб, ушбу илтимоснома суднинг 2024 йил 5 декабрдаги ажримига асосан рад этилган ва мазкур иш бўйича суд мажлиси видеотасвирга олинмаган. Шу сабабли видеотасвирдан кўчирма беришнинг имкони йўқлиги маълум қилинади.
Шунингдек, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 39-моддасида, ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, кўчирма нусха олиш, рад қилиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, саволлар бериш, илтимосномалар киритиш, арз қилиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни кўриш давомида юзага келадиган барча масалалар бўйича ўз важларини, хулосаларини тақдим қилиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг илтимосномалари, важларига эътироз билдириш, суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳамда ушбу Кодексда ўзларига берилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Мазкур иш доирасида юқоридаги ҳуқуқларингиздан фойдаланишингиз мумкинлиги тушунтирилади.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari
🔹болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади. Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.
🔹Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. Камбағал оила вакиллари ишга жойлашган тақдирда, боласи уч ёшга тўлгунча боғча харажатлари учун Ижтимоий ҳимоя жамғармасидан компенсация берилади.
🔹Болалар уйларида “Оналар маскани” ташкил этилиб, унда боласидан воз кечмоқчи бўлган оналар жойлаштирилади. Уларга ижтимоий, ҳуқуқий, психологик ва тиббий хизматлар кўрсатилади, оналик кўникмалари ўргатилади ҳамда касб эгаллашига кўмаклашилади.
🔹Оғир ҳаётий вазиятга тушган болалар тарбияга берилгунига қадар “Инсон” маркази томонидан оилавий болалар уйига жойлаштирилади. Тарбияга бериладиган болалар учун индивидуал ривожланиш режаси ишлаб чиқилади.
🔹Етим болаларни аниқлаш, уларни тарбияга олиш истагини билдирган шахслар маълумоти “Ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимида юритилади. “Инсон” марказлари болаларнинг қонуний вакили этиб белгиланади ҳамда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.
🔹Оилавий болалар уйини ташкил этган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида белгиланади. Тутинган оилаларда тарбияланаётган болаларга умумий ўрта ва ўрта махсус таълимни тугатгунича яшаш ва парваришлаш харажатлари тўланади.
🔹“ERP-sport” электрон тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг алоҳида ҳисобини юритиш орқали уларнинг имкониятига мос спорт турлари автоматик аниқланади.
🔹Реабилитация марказларида жисмоний терапия, механотерапия, физиотерапия каби замонавий реабилитация усулларини қўллаш кенгайтирилади.
🔹Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тайёрлашга ҳам эътибор кучайтирилади. Бу йўналишда халқаро мусобақаларда ғолиб бўлганлар ҳамда уларнинг мураббийларини моддий рағбатлантириш тизими жорий қилинади.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори (ПҚ-380-сон, 04.11.2024 й.) билан айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан:
🔹хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;
🔹хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;
🔹вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari
⚡️Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида (04.11.2024 йилдаги ЎРҚ-988-сон) Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди
🔰 Ушбу Қонунга асосан, Жиноят кодексига
*🔹214-1-модда. Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши*
Спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчининг*, тренернинг, спорт ҳакамининг ёхуд спорт мусобақалари бошқа иштирокчиларининг ва ташкилотчиларининг улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни *пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши, ушбу Кодекснинг 210 ва 214-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганда;
🔹214-2-модда. Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олиш
Спорт мусобақалари натижаларини ёки уларнинг боришини қасддан ўзгартириш мақсадида спортчига*, тренерга, спорт ҳакамига ёхуд спорт мусобақаларининг бошқа иштирокчилари ва ташкилотчиларига улар бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни *пора эвазига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёхуд бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ёки уларни мулкий манфаатдор этиш, ушбу Кодекснинг 211 ва 213-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганда каби қўшимчалар киритилиб ушбу ҳаракатлар учун ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК белгиланди.
Манба *👈 Қонун билан батафсил танишиш учун "манба" сўзи устига босинг*
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari
Ноҳақ айбланган фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари апелляция инстанциясида тикланди
Фуқаро С.М туман судига автомашинасида пиёдалар ўтиш жойидан 5-6 метр ўтиб, махсус авария чироқларини ёққан ҳолда тўхтаб турган ҳолати, туман ИИБ МАИ инспектори томонидан Йўл ҳаракати қоидаларига зид деб баҳоланиб, бошқарувидаги автомашинасида йўл чизиқлари талабларига риоя қилмаганликдан иборат ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан расмийлаштирган маъмурий баённомани бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилган.
Туман судининг қарорига кўра, С.М.га нисбатан туман ИИБ МАИ инспекторининг МЖтК 128-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима жазоси тайинлаш ҳақидаги қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, шикоят қаноатлантиришдан рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарорига 1-илованинг 91-бандида, пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаларига тўхташ тақиқланиши кўрсатилган.
Бироқ, иш юритилишида қайд этилган Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарори талабларига риоя этилмаган.
Биринчи инстанция суди томонидан М.С.ни ҳуқуқбузарлик содир этган деб топиш учун суд мажлисида биргина туман ИИБ МАИ инспекторининг қарори билан чекланилиб, уни ҳуқуқбузарлик содир этмагани ҳақида келтирган важларини гувоҳларни сўроқ қилиш ва иш ҳолатини тўлиқ ўрганиш орқали текширмасдан, қарорни ўзгаришсиз қолдириб, хатога йўл қўйган.
Юқорида қайд этилган “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон қарор 1-иловасининг 91-бандига асосан, пиёдалар ўтиш жойларидан кейин автотранспорт воситаларига тўхташ тақиқланиши бўйича норма мавжуд эмаслигини инобатга олиб, юқоридаги ҳолат йўл чизиқлари талабларига риоя қилмасдан МЖтК 128-моддасинниг 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилгани учун асос ҳисобланмайди.
Шу сабабли, апелляция инстанциясининг қарори билан М.С.га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори ва туман ИИБ МАИ инспекторининг қарори бекор қилиниб, иш МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан тугатилган.
P/С ❌ пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда транспорт воситаларига ТЎХТАШ ТАҚИҚЛАНАДИ.
✅ пиёдалар ўтиш жойларидан ЎТИБ ТЎХТАШ маъмурий жавобгарликка сабаб бўлмайди.
Муаллиф: В.Сиддиқов, Фарғона вилоят суди судьяси.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди (Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.10.2024 йилдаги ЎРҚ-985-сон)
✅ тезкор махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарлик махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда улар кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилиши ва маъмурий иш тугатилиши;
✅ бунда тез тиббий ёрдам ва ёнғин қутқарув бўлинмаларининг транспорт воситалари томонидан кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб қилинмаслиги;
✅ шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги тўғрисидаги маълумот жарима солиш ҳақида қарор чиқаришга ваколатли бўлган шахсга йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган пайтдан эътиборан қириқ саккиз соат ичида юборилмаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилиши белгиланди.
❗️Бундан ташқари, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Айрим кодексларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди (Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.10.2024 йилдаги ЎРҚ-984-сон)
Жиноят кодексига 196-1-модда (Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш) яъни фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш, бундан ер ости сувлари ва дарёлар ўзанлари жойлашган фойдали қазилмалар мустасно, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран содир этганлик;
196-2-модда (Фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) яъни фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш, бундан ер ости сувлари ва дарёлар ўзанлари жойлашган фойдали қазилмалар мустасно каби қўшимчалар киритилиб ушбу ҳаркатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга 70-2-моддасига асосан фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш фуқароларга БҲМнинг 70 бараваригача, мансабдор шахсларга 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Бундан ташқари, ушбу қонун билан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек ер бериш тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан маъмурий баённома тузиш юзасидан ички ишлар органларига зарур ваколатлар берилди.
Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Юқорида билдирилган муносабатда судья Д.Исматуллаева томонидан журналист ва блогерларни очиқ суд мажлисидан чиқариб юборилганлигига муносабат билдирилмаганлиги иддао қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан судья Д.Исматуллаевага нисбатан Фарғона вилояти судлари судьялари малака ҳайъати томонидан хизмат текшируви тайинлангани, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.
Шунингдек, билдиришда жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судининг судьяси Ж.Хўжамбердиев томонидан жиноят ишини видеотасвирга олиш ҳақидаги илтимоснома ўз жойида ҳал қилинмай маслаҳатхонада ҳал қилинганлиги таъкидланган.
Жиноят-процессуал кодексининг 423-моддаси иккинчи бандида, суд эҳтиёт чораларини қўллаш (ўзгартириш, бекор қилиш) тўғрисидаги, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги айбланувчини, судланувчини лавозимидан четлаштириш ҳақидаги, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тўғрисидаги, айбланувчининг, судланувчининг тиббий муассасада бўлиши муддатини узайтириш ҳақидаги, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги, рад қилишлар ҳақидаги ажримларни, бошқа органларга ижро этиш учун юбориладиган ўзга ажримларни, шунингдек хусусий ажримларни алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқариши;
тўртинчи бандида эса, бошқа барча ажримлар суднинг хоҳиши билан ё юқорида кўрсатилган тартибда, ёки ўз жойида чиқарилиши белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, Ж.Хўжамбердиев суд мажлисида видеоёзувни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани алоҳида хонада ҳал қилиб, қонунга мувофиқ ҳаракат қилганлиги маълум қилинади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her