Кун янгиликлари

Description
@kunuzofficial
Advertising
We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago

7 лет, 1 месяц назад
7 лет, 1 месяц назад

Канал ёпилди, хаммага хайр!

7 лет, 8 месяцев назад
Нокиа янги телефонларини тақдим этди: Нокиа …

Нокиа янги телефонларини тақдим этди: Нокиа 5, Нокиа 3 ва афсонавий "ёнғоқчақар" Нокиа 3310 нинг янгиланган рангли версияси

@KunNews

7 лет, 8 месяцев назад
Андижонда пиёдалар ўтиш йўлакчалари кечки пайт …

Андижонда пиёдалар ўтиш йўлакчалари кечки пайт қоронғу тушгандан кейин алоҳида ёритилмоқда
@KunNews

7 лет, 8 месяцев назад

2017-2019 йиллар учун Бош келишувга кўра, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ деб топилди:
@KunNews

? ойлик ҳақ тўлашни тартибга солиш ва у ўз вақтида берилишини таъминлаш учун жамоа келишувлари ва иш шартномаларининг ролини оширишга;
? иш ҳақидан ушлаб қолишларга йўл қўйилмаслик учун қўшимча чора-тадбирлар кўришга;
? энг кам меҳнат ҳақи қоидасига риоя этилиши устидан назоратни кучайтиришга;
? меҳнат бозорини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш учун доимий иш ўринлари яратишга;
? олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчиларини, меҳнат миграциясидан қайтиб келганларни ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашишга.

?? Лотин алифбосида — @KunNewsLotin

7 лет, 8 месяцев назад

Ўзбекистонда болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатилади ва уларнинг иш вақти қисқартирилади
@KunNews

"Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 48-моддасига асосан 2017-йил 22-февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2017-2019 йиллар учун Бош келишув имзоланди", — деб хабар қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси порталида.

Бош келишувда жамоа шартномаларига аёллар ва ёшлар учун қўшимча кафолатларни, шу жумладан:
? ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш;
? болали аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ва қисқартирилган иш вақтини ўрнатиш;
? касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларига меҳнат муносабатлари соҳасида қўшимча имтиёзлар ўрнатиш;
? узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш, уй-жой қурилиши, шунингдек сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўташга ҳақ тўлаш учун ёш ходимларга фоизсиз қарзлар бериш;
имтиёзларини киритиш тавсия этилди.

?? Лотин алифбосида — @KunNewsLotin

7 лет, 8 месяцев назад

Шавкат Мирзиёев ташрифидан сўнг Кегайлида 2 ойда 10 та арзон уй-жой қурилди
@KunNews

Қорақалпоғистоннинг Кегайли тумани ҳокими Муратбай Абдиров 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган дастурнинг энг аҳамиятли йўналишлари бўйича ҳисоботида туманда амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақида маълумот берди.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг туманга келиши аҳоли учун унутилмас воқеа бўлди. Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ "Ақтуба" ОФЙ ҳудудидан кам таъминланган оилалар учун 10 та 3 хонали арзонлаштирилган уй-жой қурилиши 2 ой ичида битирилди ва оилаларга топширилди", — дея келтирди Муратбай Абдировнинг сўзларини "Қорақалпоғистон янгиликлари".

Шунингдек, туман марказида 16 хонали 2 қаватли барча қулайликларга эга турар-жой қурилиши якунланиш арафасида.

?? Лотин алифбосида — @KunNewsLotin

7 лет, 9 месяцев назад

Олимлар Арктика фаунаси ва флораси ўзгариши оқибатларидан огоҳлантиришди
Манба: www.kun.uz

Глобал исиш Арктика ҳудудининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсида жиддий салбий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Калифорния университети олимлари маълум қилишди.

"Бугуннинг иқтисоди" порталида хабар қилинишича, олимларнинг кўпйиллик кузатувлари шуни кўрсатдики, баҳорда муз қатлами юпқалашиши бир қатор ўсимликларни барвақт уйғонишига олиб келади, бу эса бундай ўсимликлар билан озиқланувчи жонзотлар ҳаётига таъсир кўрсатади.

Шунингдек, "биологик соат"даги бундай ўзгаришлар кейин тўғрилаб бўлмайдиган бошқа оқибатларга олиб келади.

Бундан олдинроқ океанларни тадқиқ қилиш маркази ("GEOMAP") дунё океанида кислород ҳажми кейинги 50 йил ичида 2 фоизга камайганини қайд этишгани хабар қилинганди.

@KunNews

7 лет, 9 месяцев назад
Туркия-Сурия чегарасида бетон девор қуриш ишлари …

Туркия-Сурия чегарасида бетон девор қуриш ишлари ярмидан ошди
@KunNews

290 км девор қуриб бўлинган, қолган 221 кмни қуриш давом этмоқда. Чегаранинг умумий узунлиги — 900 км

7 лет, 9 месяцев назад

Трамп бир ой ичида АҚШнинг қарзи 12 миллиард долларга камайгани билан мақтанди
@KunNews

АҚШ президенти Доналд Трамп у лавозимга киришганидан кейин бир ой ичида мамлакат қарзи 12 миллиард долларга камайганлигини эслатиб ўтди.

"ОАВлар бошқарувимнинг биринчи ойи давомида миллий қарз 12 миллиард долларга камайганлигини маълум қилмади. Таққослаш учун: Барак Обама бошқарувининг биринчи ойида қарз 200 миллиард долларга ошган", — деб ёзган Доналд Трамп "Twitter"даги саҳифасида.

Бундай иқтисодий кўрсаткичлар Америка бизнесининг келажаги учун катта умид уйғотишини қўшимча қилди Трамп.

АҚШ Молия вазирлиги сайтида маълум қилинишича, 2017-йилнинг 20-январ куни, Трампнинг инаугурация куни мамлакат қарзи 19,947 триллион долларни, 21-феврал куни эса 19,935 триллион долларни ташкил этган.

?? Лотин алифбосида — @KunNewsLotin

We recommend to visit

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.

?‍⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!

Reklama? @activus_reclama

Last updated 2 months, 2 weeks ago

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...

Абу Али Ибн Сино

Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Реклама: @Dr_Ergashoff

Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot

Last updated 2 days, 18 hours ago