Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 weeks, 6 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months, 3 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago
Хафачилик бу ўзидан ўч олишдир.
Хафа бўлишга шошилманг, чунки хафачилик аҳмоқларнинг қалбида яшайди.
Ҳаракатлардан аввал кўпинча ҳис-туйғулар пайдо бўлади.
Бу аёл организми учун жиддий стресс хисобланиб, аёл ҳаёти давомида қуйидаги мураккаб босқичларни кузатиш мумкин:
• Ҳайз цикли.
• Жинсий етуклик.
• Биринчи ҳомиладорлик.
• Туғруқ фаолияти.
• Климакс.
Барча гормонал бузилишлар аёллар руҳиятида акс этиб, улар критик даврларда кучли зўриқиш ҳис қилишади.
🔹Ижтимоий омиллар.
Табиат аёлларга интуиция, юқори таъсирчанлик ва эмоционаллик каби хусусиятларни тақдим этгани сабабли кўп ҳодисаларни аёллар қийин бошдан кечиради. Улар ишдаги қийинчиликлар, турли йўқотишлар, ажралишлар ва бошқа инсонларнинг ёмон муносабатларини кўтара олмайдилар.
🔴Депрессия белгилари
Жиддий оқибатларни олдини олиш учун депрессиянинг хатарли белгиларини ўз вақтида аниқлаш муҳим ҳисобланади. Айрим белгиларни инкор этиш натижаси яхшилик билан тугамайди. Аёллар депрессиясини ўз вақтида аниқлаш ва керакли даво чораларини олиш лозим.
Бунда қуйидаги белгиларга эътибор қаратиш лозим:
• Фобия, қўрқув, тушунарсиз хавотир.
• Ёмон кайфият.
• Ҳаёт нурсиз, кулранг тасвирли, жозибасиз бўлиб қолиши.
• Ортиқча қўзғалувчанлик ва таъсирланувчанлик.
• Тез хафа бўлиш, йиғлоқилик, кайфият ўзгарувчанлиги.
• Доимо ички зўриқишни ҳис қилиш.
• Қувватсизланиш.
• Уйқусизлик ёки ортиқча уйқучанлик.
• Ҳаётий тонусни камайиши ва тез толиқиш.
• Ҳаётнинг маъносини йўқотиши.
• Диққатни тарқоқлиги, барча нарсага қизиқишни йўқолиши.
• Соматик бузилишлар: диспепсия, иштаҳасизлик, қорин соҳасидаги оғриқ ҳисси.
Аёл кишининг климакс давридаги, эайздан олдинги синдром пайтидаги, ҳомиладорлик давридаги депрессия ёки туғруқдан кейинги руҳий бузилиш ҳолатларининг айрим белгиларини таъкидлаб ўтиш хам мумкин. Масалан, ҳайздан олдинги синдром бир ҳафта атрофида давом этса, климактерик бузилишлар йиллаб давом этиши ва аёл саломатлигига жиддий путур етказиши мумкин.
🔴Депрессияни даволаш усуллари
Кўпчилик аёллар психологга мурожаат қилишга уялишади.
Депрессиянинг илк даврлари дориларсиз психолог томонидан даволанади. Индивидуал терапия ва тўғри танланган йуналиш даво депрессиянинг ёқимсиз белгиларини йўқотади.
Кўп ҳолларда яқин танишлардан аёлларни ўзини қўлга олиши, турли фикрлардан чалғиши, позитив кайфиятларга созланиши тавсия этилади. Депрессив бузилишлар кучаётган пайтда бундай маслаҳатлар умуман фойдасиз ҳисобланади. Аёллар депрессиясини даволашнинг махсус схемалари йўқ, ҳар бир аёл учун у индивидуал ҳисобланади. Энг эффектив давони танлаш даволовчи мутахассисга боғлиқ. Замонавий психотерапиянинг махсус даво усуллари ҳам касалликни белгиларини эсдан чиқариш ва муэим муаммоларни бартараф қилишга ёрдам беради.
Хуллас аёл киши ўзини қанчалик кучли ҳисобламасин, барибир эркак кишига нисбатан кўп марта ҳиссиётлироқ ҳисобланади. Шу сабабли муаммо туғилгандаёқ мутахассисга учраш талаб этилади. Негаки депрессиянинг оғир кўринишлари суицидал ҳолатлари билан якунланиши мумкин. Аёлнинг яқинлари унинг хулқидаги ғайриоддийликни, негатив мулоҳазалар юритаётганини сезган заҳотиёқ керакли чоралар кўриши талаб этилади.
✍Дилором Алимова, педагог, психолог.
🔴Натижалар:
А) Тоғ
Сиз мақсад сари интилувчан ва амбицияга бой инсонсиз. Тоғлар юқорига кўтарилиш ва қийинчиликларни енгиш рамзи ҳисобланади. Сиз катта ютуқларга эришиш учун меҳнат қилишдан қўрқмайсиз.
Б) Дарахт.
Сиз ғамхўр ва доно инсонсиз. Дарахт ўсиш, барқарорлик ва табиат билан алоқани ифодалайди. Сиз муносабатларда уйғунликни қадрлайсиз ва ўз устида ишлашга интилган инсонсиз.
В) Кўл.
Сиз тинчликсевар ва мулоҳазали шахссиз. Кўл — бу ички мувозанат ва хотиржамлик рамзи. Сиз кўп ўйлайсиз ва чуқур саволларга жавоб излашга мойилсиз.
Г) Осмон.
Сиз орзу қилувчи ва эркин инсонсиз. Осмон чексиз имкониятлар ва мустақиллик рамзи ҳисобланади. Сиз эркинликни севасиз, дунёнинг гўзаллигини қадрлайсиз ва осон илҳомланасиз.
?ЭЪЛОН!
Жума куни
? 24 январь
⏰ СОАТ: 20:00
?Нима учун ўз мақсадларимизга эриша олмаймиз?
"Аёл-қизларга маънавий кўмак лойиҳаси" мутахассиси, оилавий психолог Манижа Абдуллаева билан овозли суҳбатимиз бўлиб ўтади.
✍️ Мутахассисга саволларингиз бўлса, изоҳларда қолдиринг.
Ҳозироқ мулоқот бошланиш вақтини телефонингизга белгилаб ? қўйинг.
Тажрибалардан хулосалар...
Аёл киши доим бир нарсани — эрини ҳамма ҳурмат қилишини, у ҳамма учун қадрли, муҳтарам инсон бўлишини истайди.
Сиз ҳам шундай бўлишини истасангиз, бунинг учун аввало, эрингизни ўзингиз ҳурмат-икром қилинг.
Унутманг, АЁЛИ ҳурмат қилмайдиган ЭРни ҳеч ким ҳурмат қилмайди!!! ?
Изоҳларни кузатсангиз, вебинар давомида берган саволларингизга жавоб оласиз. ?
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми ?
бизга юборинг ? @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
?643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 weeks, 6 days ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
? Reklama xizmati: @Inline_reklama
? Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 2 months, 3 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 6 months ago