Rost24 | Расмий канал

Description
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар

Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА

•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official

Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 11 hours ago

2 Tage, 12 Stunden her
***⚡️*** **Россия — Украина урушида 12 …

⚡️ Россия — Украина урушида 12 164 нафар украиналик тинч аҳоли ҳалок бўлди, уларнинг 600 дан ортиғи болалар

Россиянинг Украинага қарши 2022 йил 24 февралда бошлаган урушидан буён 12 164 нафар украиналик тинч аҳоли ҳалок бўлди, 26 871 дан ортиғи эса жароҳатланди. Бу ҳақда БМТ бош котиби ўринбосари Розмари ДиКарло маълум қилди.

Бутун шаҳар ва қишлоқлар вайроналарга айланди, деди БМТ вакили. У расмий статистик маълумотларда келтирилган 12 164 нафар қурбоннинг 600 дан ортиғи болалар эканини таъкидлади. Бу фақат тасдиқланган рақамлар. Ҳақиқий ҳолат анча ёмонроқ бўлиши мумкин, деди ДиКарло.

Бундан ташқари, у сўнгги бир неча ой ичида тинч аҳоли орасида қурбонлар сезиларли даражада ошганига эътибор қаратди. Бу Россия октябрь, ноябрь ойларида ракета ва дрон ҳужумлари сонини оширган вақтга тўғри келган. Уруш оқибатида 4 миллионга яқин одам уйини ташлаб кетган, 6,8 миллиондан ортиқ украиналик эса мамлакатдан чиқиб кетган. Уруш сабаб кўплаб мактаблар масофавий таълимга ўтган, бу эса таълим сифатига жиддий таъсир кўрсатган.

Украина ҳозир дунёдаги энг оғир миналанган жойлардан бирига айланди – ҳудудининг деярли тўртдан бир қисми миналар билан зарарланган – Швейцариядан тўрт баравар катта майдон, дея таъкидлади БМТ Бош котиби ўринбосари.

Бироқ, Розмари ДиКарло Фаластиндаги ҳалок бўлган тинч аҳоли ва болалар сони ҳақида бирор гап айтмаган...

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

2 Tage, 15 Stunden her
***⚡️*** **Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда(ми?)**

⚡️ Чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда(ми?)

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда "чиқиндидан қарзи борлар тармоқдан узилмоқда" мазмунидаги хабарлар тарқалганди. Бироқ "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бу хабарни рад этди.

Қайд этилишича, ташкилот ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан техник ишлар олиб борилаётганлигини, амалиёт тўлиқ ишга туширилиши билан ОАВ орқали расмий маълумот берилишини хабар берган. Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги турли хил канал админларидан тасдиқланмаган хабарларни тарқатмасликни илтимос қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 январь санасида Президент фармони мувофиқ чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини жорий этиш белгиланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

2 Tage, 15 Stunden her
*****⚡️*** Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди**

*⚡️ Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди*

Ўзбекистон ҳукумати янги шаклланган парламент олдида ўз ваколатларини расман топширди. Бу жараён 27 октябр куни ўтказилган парламент сайловларига мувофиқ равишда амалга оширилди.

Конституциянинг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасига кўра, ҳукумат янги сайланган парламент олдида ўз ваколатларини соқит қилиши шарт.

Шу асосда, 19 ноябр куни Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, амалдаги ҳукумат ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

1 Woche, 2 Tage her
***⚡️*****Антикоррупция ходими коррупция билан қўлга тушди**

⚡️Антикоррупция ходими коррупция билан қўлга тушди

Фарғона вилоятида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи 1000 доллар пора билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, ушбу мансабдор шахс туман электр тармоқлари бош муҳандисини ишдан бўшатмаслик учун пора олган вақтда қўлга олинган.

Терговга қадар текширувлар давомида, мазкур жиноятга ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ҳам алоқадор эканлиги аниқланди. Ҳар иккала шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш чораси қўлланилган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

1 Woche, 2 Tage her
***⚡️*** **Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти …

⚡️ Тошкентнинг тўртта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Сергели, Бектемир, Миробод ва Яккасарой туманларида вақтинча табиий газ бўлмайди.

Газ ўчириладиган ҳудудлар рўйхати:

***– Сергели тумани (10:00 дан 14:00 гача)
“Хонобод” МФЙ Беруний, Соҳил ва Кичик сой кўчалардаги 835 та ерли хонадон;

“Эшонбулоқ” МФЙ Муанна, Хонобод кўчалардаги 467 та ерли хонадон;

“Садоқат” МФЙ Табаррук ва Тавалло кўчалардаги 730 та ерли хонадон;

– Бектемир тумани (10:00 дан 14:00 гача) – Кўп қаватли уйлардаги 60 та хонадон;

– Миробод тумани (10:00 дан 17:00 гача)

– “Биродарлик” МФЙ Оқ уй кўчасидаги 55 та хонадон;

– Яккасарой тумани (10:00 дан 17:00 гача).***

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

1 Woche, 3 Tage her
2 Wochen, 3 Tage her
***⚡️*** **Халққа тегишли кўмир маҳсулотини талон-тарож …

⚡️ Халққа тегишли кўмир маҳсулотини талон-тарож қилган "учар"лар қўлга тушди

“Кўмир таъминот” МЧЖнинг Наманган шаҳри кўмир омбори масъул шахслар аҳолига етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 4,1 млрд сўмлик жами 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, талон-торож қилганликлари аниқланди.

Хоразм вилоятида умумий баҳоси 85,5 млн сўмлик 276 тоннакўмирни омбордан яширинча олиб чиқилиб, шундан 900 килограмми фуқарога 1 млн сўмга сотилётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир ва Шуманай туманларидаги ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида кўмир харид қилиш учун бюджетдан ажратилган 1,4 млрд сўм маблағларнинг 340,8 млн сўмини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

2 Wochen, 3 Tage her
***⚡️*****Айрим тоифадаги кексаларга йўловчи транспортидан бепул …

⚡️Айрим тоифадаги кексаларга йўловчи транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади

Ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

БАТАФСИЛ: rost24.uz/uz/news/1977

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

2 Wochen, 3 Tage her
*****⚡️*** Бюджет маблағлари ҳисобидан 177 млрд …

*⚡️ Бюджет маблағлари ҳисобидан 177 млрд сўмлик ортиқча ва ноқонуний харажатлар аниқланган*

Бу ҳақда Ҳисоб палатаси масъул ходими Сардор Усмонов маълум қилди.

Масъул ходим берган маълумотларга кўра:

💠 54,5 миллиард сўм ортиқча ва ноқонуний харажатларнинг олди олинган;💠 давлат бюджетига 3,6 триллион сўмлик қўшимча даромад манбалари аниқланиб, ҳозирда ундириш чоралари кўрилмоқда;💠 бюджет маблағлари ҳисобидан 177 миллиард сўмлик ортиқча ва ноқонуний харажатлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ва келгусида такрорланмаслик чоралари кўрилган.

Шунингдек, давлат харидлари таҳлил қилинганда, 3 минг 200 та шартнома қайд этилган қонун талабларига зид равишда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда тузилганлиги аниқланган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor

3 Monate, 2 Wochen her

Президент миллионлаб одамлар кутаётган қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади

35 та моддадан иборат мазкур Қонунда қуйидаги ер ва мулкларга нисбатан ҳуқуқлар эътироф этилмоқда:

- 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;

- 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;

- “бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга;

- 2021 йил 8 июнга қадар туман (шаҳар) ҳокими қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига;

- боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига;

- кичик саноат зоналарига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига;

- давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига;

- ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига.

Қонун 3 ойдан кейин кучга киради ва 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 3 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 days, 11 hours ago